Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Самвел Карленович Саркисян avatar
Самвел Карленович Саркисян
Самвел Карленович Саркисян avatar
Самвел Карленович Саркисян
Whoscored портали бўйича Элдор Италия А Серияси 35-турида тур ўйинчилари қаторида бўлибди.

Европа иш этикасини ўрганиб олгани машғулотдаги, ўйиндаги ҳаракатларидан, интервьюларидан кўриниб турган эди.

Ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмасин. Футболчимизга бунданда омад тилаймиз.

@SamvelKarlenovich
06.05.202508:41
❗️ Пахтакор клуби матбуот хизмати, жамоа бош мураббийи Педро Морейра соғлиғи туфайли кичик танаффусга чиққани ҳақида маълумот берди.

Демак, Морейра ҳам ўтган йили Шатских қайтганидек, кейинги турларда яна Суперлигамизда кўриниб қолиши эҳтимоли бор

@SamvelKarlenovich
FootyRanks га кўра, Супер Лига 8-турдан кейинги башорат.

(-) кўрсатилса, ушбу турдан кейин эҳтимоллик шунча фоизга тушганини билдиради.
🆕 кўрсатилган мезонга янги қўшилган жамоа

Эслатиб ўтамиз, чемпионат охирида битта жамоа (16-ўрин) тўғридан-тўғри Про Лигага тушиб кетади, 14 ва 15-ўриндаги жамоалар плей-офф да қатнашади.

🏆 Чемпионлик ва CHL Элитга чиқиш эҳтимоли:

51% — Насаф Қарши (-10%)
39% — АГМК (+12%)
5% — Нефтчи Фарғона 🆕



🟥 Тўғридан-тўғри тушиб кетиш эҳтимоли:
76% — Шўртан Ғузор (+12%)



🟧 Про Лигага плей-оффига тушиш эҳтимоли:
73% — Бухоро (+10%)
65% — Машъал Муборак (-1%)
62% — Хоразм Урганч (+3%)
48% — Қўқон-1912 (-9%)
31% — Қизилқум (-12%)
27% — Андижон (+10%)
26% — Термиз Сурхон (-10%)
22% — Сўғдиёна (+11%)
8% — Пахтакор 🆕
6% — Динамо Самарқанд (-3%)

@SamvelKarlenovich
Хомяков ортидан "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев ҳам истеъфога чиқарилди

@SamvelKarlenovich
🇦🇪"Шабаб Ал-Аҳли" клуби Бирлашган Араб Амирликлари чемпионига айланди

@SamvelKarlenovich
❗️ Шомуродов ўз жойида 😎

@SamvelKarlenovich
06.05.202518:11
Охирги турда “Ланс” “Лионни” 2-1 ҳисобида мағлуб этди.

Марказий ҳимоячи - Жума Баҳ энг учрашувда энг яхшилардан бири бўлган.

Видеода ушбу ёш ҳимоячи ҳаракатлари тасвир этган. Ўйинни ўқиши яхши экан, иккинчи қаватда ҳам зўр. Кейинги мавсумдан “Манчестер Сити” таркибида ўйнай бошлайди.

Энди “Ситида” учта жуда яхши ёш марказий ҳимоячилар бор. Таркибга кириш ўзларининг яхши томондан кўрсатишига ва омадга боғлиқ.

@SamvelKarlenovich
"Пахтакор" клуби матбуот хизматидан бошқа барча манбалар, жамоа бош мураббийи Педро Морейра истеъфога чиқарилгани ҳақида ёзишмоқда.

5 ойлик фаолияти давомида Морейра "Пахтакор" билан 14 та расмий ўйинда иштирок этди. 7 та ўйинда жамоа ғалаба қозонди ва яна шунчасида мағлуб бўлди

@SamvelKarlenovich
Саудиянинг "Ал-Шарқ" нашр, агар "Ал-Насср" жамоаси ОФК Элит чемпионлар лигасига чиқмаса, Криштиано Роналду клубни тарк этиши ҳақида ёзди.

"Ал-Аҳли" Элит лигани ютганидан сўнг, Саудия чемпионатида 3-ўринни олган жамоа учун мусобақа эшиклари ёпилди. Энди фақатгина Саудия Арабистони Профессионал лигасида чемпион ва витсе-чемпион Элит лига йўлланмасига эга чиқади.

@SamvelKarlenovich
05.05.202510:00
Ҳар икки ҳакам номуайян муддатга эмас, 4 та ўйинга четлатилибди
❗️ Элдор Шомуродовнинг якунланаётган мавсум А сериядаги статистикаси билан танишинг

🏟 24 та ўйин
⏰ 851 дақиқа
⚽️ 4 та гол
🎯 4 та асисст
🏅 2 марта "Man of the match"

@SamvelKarlenovich
❗️ Дастлабки, истеъфо.

Хомяков "Андижон"дан кетди

@SamvelKarlenovich
❗️ Қизларимиз учун турнир бошланмасдан, тугагандек бўлди.

Лекин олдин айтганимиздек, айбдорларни бошқа томондан қидириш керак

@SamvelKarlenovich
❗️ Бугун Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаси старт олади. Фаррух Зокиров бошчилигидаги терма жамоамиз бугун турнирдаги дастлабки ўйинини ўтказади. Мазкур баҳсда бизга Хитой Тайпие терма жамоаси рақиб бўлади.

Ушбу турнир жорий йилнинг кузида Филиппин мамлакатида бўлиб ўтадиган аёллар футзали бўйича Жаҳон чемпионати мусобақасига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир.

Афсуски, олдинроқ сўнгги паллада футзал терма жамоамиз мусобақага оптимал таркиб билан кетмагани ҳақида маълумот бергандик. Бироқ, шундай бўлса ҳам қизларимизни қўллашда давом этамиз

@SamvelKarlenovich
05.05.202513:36
"Олимпик" жамоаси аъзоси Жавоҳир Мубораков мавсумни жуда зўр ўтказмоқда. 21 ёшли ҳужумчи 5 та ўйинда 5 та гол урди

@SamvelKarlenovich
❗️ 5 минг кундан ортиқ давом этган профессионал футболчилик фаолиятида биринчи титулини ютган Ҳарри Кейн Британия нашрларини безамоқда

@SamvelKarlenovich
04.05.202518:01
❗️ "СЎҒДИЁНА"ДА ЯХШИ ҲУЖУМЧИ ЕТИШИБ ЧИҚМОҚДА

2006 йилда туғилган 18 ёшли "Сўғдиёна" ҳужумчиси Сардор Ҳошимов "Нефтчи" клубини жуда "ёқтиради".

Сардор ўтган йили Ўзбекистон кубоги ним чорак финалида "Сўғдиёна"нинг асосий жамоасида дебют қилади ва "Нефтчи"ни кубокдан чиқиб кетишига сабабчи бўлган ягона голни киритади.

Орадан 1 ой ўтиб Сардор энди Суперлигада "бўрилар" таркибида дебют қилади ва ўшанда ҳам "Нефтчи" жамоаси дарвозасини ишғол қилади.

Бугун яна тақдир Ҳошимовни "Нефтчи" билан учраштирди ва Сардор 2025 йил ҳисобидан Суперлигадаги дастлабки голини "Нефтчи" дарвозасига урди

@SamvelKarlenovich
Саудия Арабистонига 2026-2028 йилларда 3 йил кетма-кет U17 Осиё Кубоги мезбонлиги берилибди.

“Ютқазган тўймас дейишармиди?” Ёки “Ўзбекистонни ютгунча мезбонликни бермаймизми?” 😊

@SamvelKarlenovich
❗️Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасининг бугунги ўйин учун қайдномаси

Асосий таркиб: 1. Нилуфар Бахтиёрова, 5.Зумратжон Назарова, 7.Феруза Турдибоева, 10.Рушания Сафина, 11.Гулзода Амирова

Захирадагилар: 2.Мадина Ҳикматова, 3.Дарина Федосенко, 4.Мадина Воҳидова, 6.Холида Дадабоева, 8.Айгерим Отеназарова, 9.Дилдора Нозимова, 12.Ангелина Полюшкевич, 13.Омина Валихонова, Шодия Тошева

@SamvelKarlenovich
29 май куни келаси йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган U23 Осиё чемпионати мусобақаси учун саралаш босқичига қуръа ташланади.

Жамоалар саватчаларга қуйидагича ажратилган

@SamvelKarlenovich
Азиз Ғаниев жамоаси асосий таркибни ўзгача услубда эълон қилмоқда. Яхши ғоя

@SamvelKarlenovich
05.05.202508:01
Аҳрол Рисқуллаев ва Рустам Лутфуллин катта эҳтимол номуайян муддатга футболдан четлатилишлари мумкин

Улар Суперлига 8-турида "ОКМК" - "Андижон" ва "Қизилқум" - "Навбаҳор" ўйинларида ишлашган эди

@SamvelKarlenovich
Қизиқарли ўйинлар ва кутилмаган натижаларга бой ўтган Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тури якунланди

@SamvelKarlenovich
❗️ Янги мавсум ОФК Элит чемпионлар лигасида иштирок этиши аниқ бўлиб улгурган клублар рўйхати

🇸🇦Ал-Аҳли (Амалдаги чемпион)
🇦🇪Шабаб Ал-Аҳли (Камида БАА чемпионатида 2-ўринни эгаллайди)
🇶🇦Ал-Садд (Қатар чемпион)
🇮🇷Трактор (Эрон чемпиони)
🔵Насаф (Ўзбекистон чемпиони)

@SamvelKarlenovich
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 515
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.