Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Toshkent Ovozi avatar

Toshkent Ovozi

TOSHKENT OVOZI - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!
📩 Xabar yuborish: @artikov_bot
Reklama uchun👉 @artikov_bot
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніNov 04, 2017
TGlist-ке қосылған күні
Feb 17, 2025

"Toshkent Ovozi" тобындағы соңғы жазбалар

☀️Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.🥳💐💐

☕️ Тонг чоғида эсиб шаббода,
☕️ Юзингизни майин силасин
☕️ Тонгда сизга гўзал тилагим,
☕️ Аллоҳимни ўзи асрасин!

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

@Toshkent_ovozi
❗️Oгоҳлантириш: Сел-сув тошқин хавфи!

19–22 апрел кунлари ёмғирлар сабабли қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг тоғли ва тоғ олди туманлари.

Эҳтиёт бўлинг! Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи ва саёҳат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов метрода юрар экан. Журналист уни учратиб қолиб, қисқа интервью олди.

Вазирнинг маълум қилишича, у жамоат транспортидан доимий фойдаланади ва йўлда уни таниган, таклиф ва шикоятларини билдирувчиларга доимо очиқ.


@Toshkent_ovozi
Тошкентда фуқаро ўйинчоқ тўппончалар ёрдамида банкни ўмаришга уринди

@Toshkent_ovozi
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди

Эркак тунда автотураргоҳдаги машина ёнига келиб, уни ёқиб юборгани ва ҳодиса жойидан қочиб кетгани камерага тушиб қолган. Чақирувга биноан манзилга етиб борган ўт ўчирувчилар машинани 3 дақиқада ўчирган. Уни ёқиб қочган шахс эса ушланган.

@Toshkent_ovozi
Сирдарёда ҳокимлик масъул ходими 30 минг доллар, Тошкентда банк бўлими бошлиқлари 85 минг доллар олаётганида қўлга тушди

Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳам ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди.

@Toshkent_ovozi
❗️Ўта хавфли юқумли касаллик “уйғонди” — Санепидқўмита огоҳлантирмоқда

Санитария-эпидемиология қўмитаси қрим-конго геморрагик иситмаси каби хавфли касаллик тарқалиши мумкинлигини маълум қилди.

Ушбу касаллик асосан каналар чақиши орқали юқади.

Огоҳ бўлинг, қуйидагиларга амал қилинг:
➖ Чорвадаги каналарни қўл билан терманг, ўлдирманг;
➖ Ветеринария ходимларини чақириб, тозалаш ишларини амалга оширинг;
➖ Табиат қўйнига чиққанингизда эҳтиёт бўлинг, кана чақса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Касаллик аломатлари:
➖ Тўсатдан иситма;
➖ Бош, бел ва мушак оғриғи;
➖ Қусиш, ич кетиши ёки қон аралаш чиқиш;
➖ Бурун, милкдан қон кетиши, тери ости қон қуйилиши ва бошқалар.

Ҳимоя чораларини кўринг ва ўзингиз ҳамда яқинларингизни асранг.

@Toshkent_ovozi
❗️Мирзо Улуғбекда ёнган Тесла машинасини аслида номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилгани айтилмоқда

Қайд этилишича, 17 апрель куни соат 23:51 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч мавзесида электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 23:56 да етиб бориб, ёнғин соат 23:59 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

@Toshkent_ovozi
Чемпион бўлиш йўлида шунча машаққат...

@Toshkent_ovozi
💵Талабаларга суюнчи пули қанча миқдорда ва қай тартибда берилади?

Талаба бўлиб фарзанд кўрганларга юбориб қўйинг.


@Toshkent_ovozi
Кутилмаган меҳмон: Ўзбекистонда сигир қизлар пикнигини бузди

Қизлар табиат қўйнида пикник уюштиришди, овқатларни чиройли қилиб ёйишди, энди Instagram учун видео суратга олмоқчи эдилар — бирдан сигир пайдо бўлди.

Жонивор эса зиёфат учун такаллуфсиз миннатдорчилик билдирди ва гўё буларнинг барчаси унга тайёрлаб қўйилгандек, қисирлатиб еб ташлади.

@Toshkent_ovozi
Группа, обед... 😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!

@Toshkent_ovozi
🚧 Сергелида бир кўча 3 кунга ёпилади

18, 19 ва 20 апрель кунлари Сергели туманидаги “Жалойир” кўчасида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу йўлда машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Туман ҳокимлиги ҳайдовчиларга тирбандликларнинг олдини олиш учун айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этмоқда.

Ҳайдовчи танишларни огоҳлантириб қўйишни унутманг!

@Toshkent_ovozi
☎️ Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:

▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +998712020909
▪️Экология вазирлиги 1157
▪️Бандлик вазирлиги +998712000600
▪️Ички ишлар вазирлиги 1102, +998712314304
▪️Қурилиш вазирлиги 1298
▪️Сув хўжалиги вазирлиги +998712024700
▪️Спорт вазирлиги +998555209007
▪️Ташқи ишлар вазирлиги 1164, +998 712391877
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
▪️Энергетика вазирлиги +998712318118
▪️Мудофаа вазирлиги +998712698177
▪️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги +998712033171
▪️Транспорт вазирлиги 1167
▪️Адлия вазирлиги 1008
▪️Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
▪️Маданият вазирлиги +998555023375
▪️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +998712310596
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +998712385005

@Toshkent_ovozi
Олимлар Ердан 124 ёруғлик йили масофада жойлашган океанли сайёрада ҳаёт белгиларига дуч келишди

Гап K2-18b деб номланган сайёра ҳақида кетмоқда. У Арслон буржидаги қизил карлик атрофида айланади ва Ердан икки баравар катта. У ердаги бир йил ҳам атиги 33 кун давом этади. Олимлар сайёра атмосферасида аниқлаган бирикмалар Ерда фақат фитопланктон каби тирик организмлар томонидан ишлаб чиқарилади.

@Toshkent_ovozi

Рекордтар

05.03.202504:26
10.5KЖазылушылар
18.02.202523:59
100Дәйексөз индексі
22.03.202513:40
11.5K1 жазбаның қамтуы
22.03.202516:21
11.5KЖарнамалық жазбаның қамтуы
22.03.202512:52
2.63%ER
20.03.202521:18
169.42%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
MAR '25APR '25

Toshkent Ovozi танымал жазбалары

Пул йиғишни қачон бошлаш керак?

Видеони қўлига қанча пул тушсаям ишлатвораверадиган яқинизга ташлаб қўйинг

@Toshkent_ovozi
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳу ва барокатуҳ!

Кунингиз нурли, ризқ ва савобингиз баракотли, дунё ва охиратингиз хайрли бўлсин!

Мазмун тўла кун тилаймиз!..

Оллохим икки дунё саодатини ато этсин...
#бунақаси_бўлмаган

ПЕРЕВАЛДАН БИРДАНИГА ТЕЗЛИККА 10 ТА ЖА
РИМА КЕЛИБДИ😱

❗️20 мартдан бошлаб «Қамчиқ довони»даги барча камера ва радарлар янгича тизимда ишла
шни бошлабди.

Бу янгича тизим қандай ишлайди?

Бу радарлар тезликни вақт оралиғига қараб олади. Мисол учун сиз битта радардан 70да ўтдингиз-да, кейин тезлашиб 100да кейинги радарга етиб бориб, яна 70 га тушиб олдингиз. Лекин 2-радар сизнинг келиш вақтингизга қараб тез келган бўлсангиз жарима ёзаверади.

❗️Шунинг учун ПЕРЕВАЛДА белгиланган тезлик 80 жойда 80 ва 70лик жойда 70 юраверинг. Бу янгича тизимни алдаб бўлмайди...

Видеони ҳайдовчиларга тезда тарқатиб, барчани

огоҳлантиринг.


@Toshkent_ovozi
❗️Эслатма: Асоссиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналар ҳатто қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Хуршид Асроров фарзандлари сабабсиз дарс қолдирган ота-оналарни огоҳлантирди.

@Toshkent_ovozi
#Тезкор #Тарқатинг
Камчиқ(перевал) довонидаги барча камералар ишга туширилди!

Перевалдаги бу камералар қуйидаги ҳолатларда жарималар ёзмоқда экан:

✅ Ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлик камарини тақмаган бўлса,
✅ Белгиланган тезликни оширган бўлса,
✅ Юк машиналари енгил машиналарга халақит бериб, учинчи қатнов йўлагида ҳаракат қилса.

Барча яқинларни огоҳлантириб қўйинг.

@Toshkent_ovozi
Жума куни ким шу зикрни айтса Аллоҳдан нима истаса берилади
Аёлларга бўйсунасизми
ёки бўйсиндирасизми?


Аниқлашни зўр усули 👍

@Toshkent_ovozi
01.04.202512:33
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси

Исломжон Муҳаммаджонов Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида таҳсил олади. У пул йиғиб «контейнер» сотиб олиб, таъмирлаб, айнан унинг ичида ўқув маркази очди ва қишлоқ ёшларини замонавий касбларга бепул ўқитишни йўлга қўйди.

«Контейнер сотиб олишга олдиму, муаммо ана ундан кейин бошланди. Қаерга жойлаштиришни билмасдим, ҳаммаси ортда қолиб, ишимиз юришиб кетди, кичик бўлсада мувафаққиятга эришиб келмоқдамиз», — дейди у.


@Toshkent_ovozi
Тошкентнинг барча туманларида 7 апрелдан 16 майгача режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Рўйҳат

Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Маълумот учун телефонлар:

☎️Марказий диспетчерлик хизмати: (71) 256-10-95; (71); (71) 252-60-08; 1054
☎️Мирзо Улуғбек тумани: (71) 266-39-53
☎️Олмазор тумани: (71) 246-99-57
☎️Учтепа тумани: (71) 274-83-45
☎️Яшнобод тумани: (71) 293-44-32
☎️Юнусобод тумани: (71) 235-25-64
☎️Сергели тумани: (71) 258-96-32
☎️Бектемир тумани: (71) 295-16-28
☎️Чилонзор тумани: (71) 277-98-71
☎️Шайхонтоҳур тумани: (71) 273-52-39
☎️Яккасарой тумани: (71) 255-05-50
☎️Миробод тумани: (71) 292-02-78
☎️Янгиҳаёт тумани: (71) 258-36-42


@Toshkent_ovozi
Давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни ўтказилган йиғилишда 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилишини маълум қилганди.

Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

@Toshkent_ovozi
Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди

Илгари ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50% (577 500 сўм) миқдорида мукофот олишган.

Янги тартибга кўра, ПФ-51-сонли фармон асосида бу миқдор 75% га оширилди.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб, мукофот миқдори 866 250 сўм этиб белгиланди.


@Toshkent_ovozi
18.04.202514:33
Олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов метрода юрар экан. Журналист уни учратиб қолиб, қисқа интервью олди.

Вазирнинг маълум қилишича, у жамоат транспортидан доимий фойдаланади ва йўлда уни таниган, таклиф ва шикоятларини билдирувчиларга доимо очиқ.


@Toshkent_ovozi
29.03.202503:32
Ўзбекистонда илк бор янгича талқин (сунъий интеллект) олинган "подкаст"

Амир Темур билан сухбатга баҳо беринг ва тарихга қизиқадиган дўстларингизга юборинг.


@Toshkent_ovozi
❗️Ҳар ким ўзича рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмас — Мусулмонлар идораси

Мусулмонлар идораси Рамазон ойи 29 кун бўлгани юзасидан тушунтириш берди.

Милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин. Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар ҳилолнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.

Демак, Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.

Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам биз оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутган бўламиз...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Toshkent_ovozi
#диққат #зўр_янгилик

Мактаб ўқувчилари имтиҳондан муваффақиятли ўтишса Дамас ёки пул берилади


Апрел ойида Тошкент тўқимачилик институти мактаб битирувчилари ўртасида физика, кимё ва математика бўйича Олимпиада ўтказади. Ғолиблар қуйидаги совринларни қўлга киритадилар:

1-ўрин-Дамас
2-ўрин-20 млн сўм
3-ўрин-10 млн сўм

Ўзбекистонда илмга шунақа қизиқтириш кўпроқ бўлса кейинги 10 йилликда сезиларли даражада ривожланамиз!

Яқинларга юбориб қўямиз

@Toshkent_ovozi
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.