Kun mavzusi
#kun_mavzusi
Xabardor bo'ling:
➖ O'zbekiston hayotidagi dolzarb siyosiy jarayonlar;
➖ Parlament va mahalliy Kengashlarning faoliyati;
➖ Qonunchilikdagi so'nggi o'zgarishlar;
➖ Partiyalar faoliyatiga oid yangiliklar va muhim siyosiy voqealar.

TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
РасталмағанСенімділік
СенімсізОрналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніMay 14, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Jul 29, 2024"Kun mavzusi" тобындағы соңғы жазбалар
17.05.202516:55
🌀 Шахсий маълумотларнинг қонунга хилоф тарқалиши — жиддий муаммо!
Бугунги кунда шахсга доир маълумотларнинг тарқалиши орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу борада бир қатор саволлар долзарб аҳамият касб этмоқда:
🔹 Шахсий маълумотлар қандай қўлга киритилмоқда?
Фирибгарлар турли манбалар — телекоммуникация тармоқлари, заиф ахборот тизимлари, ижтимоий тармоқлар ва ҳатто инсон фактори орқали маълумотларга етиб боришмоқда.
🔹 Ахборот тизимларида хавфсизлик таъминланяптими?
Айрим дастурлар ва ахборот ресурсларида хавфсизлик чоралари етарли даражада таъминланмагани сабабли, шахсий маълумотлар “сизиб чиқиши” ҳолатлари кузатилмоқда.
🔹 Қўнғироқлар орқали амалга оширилаётган фирибгарликдан ҳимоя борми?
Ҳимоя механизмлари ишлаб чиқилмоқда, бироқ уларни кенг қамровли ва самарали татбиқ этиш бўйича янада кўпроқ чоралар талаб этилади.
🔹 Масъул идоралар нималар қилмоқда?
Мавжуд ҳолатлар юзасидан Қонунчилик палатаси депутати Беҳзод Тўхтамуродов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Марказий банк бошқаруви раисига депутатлик сўрови юборди.
😄 Ўйлаймизки, масъул ташкилотлар томонидан юқорида кўтарилган масалалар атрофлича ўрганиб чиқилади.
✅ Kun mavzusi

16.05.202507:29
✍️ Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
🔴 Мазкур йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан Қонунчилик палатаси депутатлари ўзларининг муносабатларини билдирибди:
🎤 Шоира Раджабова:
Ҳар бир таълим муассасасида амалга оширилаётган тўғри ва самарали ислоҳотлар ўқувчи ва талабаларнинг шахс сифатида ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ишларнинг барчаси ёшларимиз учун мустаҳкам таянч ва келажакдаги муваффақиятларнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
🎤 Дилмурод Артиков:
Давлатимиз раҳбари таълимда сифат бўлиши учун, энг аввало, педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлаб, бу борада аниқ вазифаларни белгилаб берди. Шу ўринда, йиғилишда педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган вазифаларнинг қуйидаги муҳим жиҳатларига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
🎤 Наргиза Саломова:
Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда четда ўқиётган ёшларимизнинг атиги 1 фоизи “Топ-100”даги олийгоҳларга киргани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, “Топ-10” билан “Топ-200”даги таълим нархи бир биридан атиги 15-20 фоизга фарқ қилади.
🎤 Муқаддас Ахмедова:
Ҳукумат томонидан мактаб таълимига йўналтирилаётган маблағлар ҳар йил оширилмоқда. Хусусан, 2025 йилда таълим соҳасига 60 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Шу билан бирга, 1 миллион мактаб ўрни ва 1,5 миллион боғча ўрни яратилди. Устамалар ва ўқитувчиларга берилган қўшимча имтиёзлар, уларнинг даромадлари оширилди.
🎤 Шерзод Кулматов:
Мактаблар ва олий таълим муассасаларида янги ўқув дастурлари, мутахассислар ва педагоглар учун тренинглар, қўллаб-қувватлаш механизмлари фаолиятга киритилмоқда. Бу жараёнлар таълим соҳасидаги керакли ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси бўлиб, ёшларимизнинг келажаги учун мустаҳкам асос бўлади.
🎤 Мавлудахон Адхамжонова:
Энди ҳар куни жойлардаги амфитеатр ва сайилгоҳларда концерт ва мусиқа кечалари ўтказилади. Маданият ва истироҳат боғларида санъат кўргазмалари, шеърият кечалари ва интеллектуал ўйинлар ташкил этилади. Бу тадбирлар нафақат пойтахтда, балки ҳар бир туманда, ҳар бир маҳаллада бўлади.

15.05.202507:34
Президент Шавкат Мирзиёев 14 май куни Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни ва уни жадаллаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида миллий қонунчиликни халқаро талабларга мослаштириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
✅ Шу мақсадда сўнгги йилларда:
🎤 13 та қонун;
🎤 10 та Президент фармони ва қарори;
🎤 19 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари;
🎤 10 та идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш ҳамда уни сифатли ва тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Унга кўра, жорий йилда қолган 9 та мамлакат билан икки томонлама музокараларни якунлаш, Ишчи гуруҳининг 2 та йиғилишини ўтказиш ҳамда Ишчи гуруҳнинг ҳисобот лойиҳасини якунлаш орқали Ўзбекистоннинг ЖСТ доирасидаги мажбуриятларини тўлиқ шакллантириш вазифалари аниқ белгилаб берилди.
✅ Шунингдек, қонунчиликни ташкилот талабларига мослаштириш доирасида 15 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”, “Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида" янги таҳрирдаги қонунларни қабул қилишни тезлаштириш ҳамда бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан яқиндан ва самарали ҳамкорликни таъминлаш Президент томонидан муҳим вазифа сифатида белгилаб берилди.

15.05.202506:23
🌺 15 май — Халқаро оила куни
Оила — жамият таянчи, маънавият маскани, инсонни камол топтирувчи муқаддас даргоҳ.
1993 йилда БМТ Бош Ассамблеяси қарори билан 15 май санаси Халқаро оила куни деб белгиланган ва 1994 йилдан буён дунё миқёсида кенг нишонлаб келинмоқда.
🧠 Бугунги кунда юртимизда ҳам бу сана муносиб нишонланиб, оила институтини мустаҳкамлаш, соғлом муҳитни таъминлаш ва оилавий қадриятларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🇺🇿 Айниқса, 2018 йил 27 июнда қабул қилинган Президент қарорига мувофиқ, 15 май — Халқаро оила куни ҳар йили республика миқёсида турли тадбирлар, маърифий учрашувлар ва фестиваллар билан нишонланиши анъанага айланди.
🤔 Азизлар, оилаларимизнинг аҳил бўлиши жамият тараққиётининг асосидир. Бугун оилангиз бағрида кўпроқ вақт ўтказинг, яқинларингизга эътиборли бўлинг ва меҳр улашинг! ❤️

13.05.202512:54
✅ Ўзбекистон — Қирғизистон: парламентлараро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
🌀 2025 йил 13 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси ўринбосари Нурланбек Азигалиевни қабул қилди.
✍️ Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва парламентлараро алоқалар ривожи муҳокама қилинди. Томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, қонун ижодкорлигида тажриба алмашиш ва халқ дипломатияси имкониятларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
🤔 Н.Азигалиев Президент Мирзиёевнинг қўшнилар билан муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолади. Самарқандда бўлиб ўтган парламентлараро комиссия мажлиси эса икки томонлама алоқаларни янада кучайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

13.05.202509:41
✔️Парламентда қизғин баҳс-мунозара, қонунлар енгил ўтмаяпти
🌀 Қонунчилик палатасининг бугун ўтказилган навбатдаги мажлисда мева-сабзавот етиштирувчи ва қайта ишловчи субъектларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
✍️ Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қаттиқ баҳслар билан муҳокама қилинди. Қонуннинг 1та нормаси депутатлар томонидан 20 дақиқадан ортиқ муҳокама қилинди. Мазкур муҳокамада 7 нафар депутат иштирок этди.
🔴 Асосий муҳокама мева-сабзавот етиштирувчи, қайта ишловчи ва иссиқхона хўжаликлари манфаатида судга мурожаат қилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги давлат божи тўлаш масаласида бўлди.
Шунингдек, қонун лойиҳасига "ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар" нормасини киритилишига кўплаб депутатлар норози бўлишди.
✅ Овоз бериш натижалари бўйича қаршилар 46 нафар, 13 нафар депутат бетараф бўлди, 3 нафар депутат овоз бермади. Лекин, қонун лойиҳаси тарафдорлари 78 нафар депутатлар бўлиб, қонун лойиҳаси якунда тасдиқланди!

13.05.202506:40
🔴 Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилди‼️
Парламентдаги кўпчилик — “Тараққиёт блоки”ни тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Биз мазкур блокнинг тузилишига эътироз билдирмаган ҳолда, унинг устувор вазифалари, шунингдек, ҳукумат дастури ва фаолиятининг айрим йўналишларига қўшила олмаймиз, дейилади ХДП баёнотида.
✍️ Хусусан:
– иқтисодиётда давлат иштирокини, стратегик аҳамиятга эга компаниялар устидан давлат назоратини сақлаб қолишга эътибор камлиги, уларни хусусийлаштириш қонун даражасида тақиқланмаганлиги;
– рақобатбардош ва бозор механизмлари орқали бошқариладиган пенсия тизимига ўтиш зарурияти мавжудлиги;
– коммунал тўловлар (газ, электр ва бошқалар) масаласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашнинг истиқболга мўлжалланган аниқ стратегияси ишлаб чиқилмаганлиги;
– улушдорлик асосида уй-жой қуриш бўйича фуқаролар улушларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш тизими ҳанузгача яратилмаганлиги;
– аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизими жорий этилмаганлиги (кўп маблағ топган, кўп тўлаши лозим тамойилини қўллаш лозим), шу жумладан қимматбаҳо мол-мулк учун солиқнинг (ҳашамат солиғи) жорий этилмаганлиги;
– фармацевтика соҳасида давлат назорати сустлиги, маҳаллий ва хорижий дори воситалари учун энг юқори чекланган нархлар белгиланмаганлиги, шу жумладан дори воситаларининг рекламаси тақиқланмаганлиги каби бир қатор масалалар партиямиз электорати манфаатларига зид деб ҳисоблаймиз.
🎤 Расмий баёнот тўлиқ

12.05.202507:45
🌀 Интернетда зўравонлик ва ноқонуний контентга чек қўйилади!
🤔 “Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди!
✍️ Қонун лойиҳаси билан танишинг
Эндиликда:
✅Фойдаланувчиларнинг маълумотларини йиғиш, сақлаш ва ишлатишда платформалар шаффоф бўлиши керак. Бу шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга ёрдам беради.
❌ Контент ва аккаунтлар асоссиз ўчирилмайди.
Ҳар бир қарорга асос бўлади ва фойдаланувчи шикоят қилиш ҳуқуқига эга;
🟡 Ноқонуний контентга қарши қатъий кураш.
Ёлғон ахборот, зўравонлик тарғиботи ва қонунбузарликка чақирувлар ўз вақтида аниқланади ва ўчирилади;
✅ Шикоят қилиш имконияти яхшиланади.
Платформалар шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқиши ва жавоб бериш мажбуриятига эга бўлади.

08.05.202507:34
🌀 Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда
✔️ Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:
✍️ Аёллар сони – 18,7 млн киши
✍️ Эркаклар сони – 19 млн киши
🎤 Шаҳарда яшовчилар – 19,2 млн киши
🎤 Қишлоқда яшовчилар – 18,5 млн киши

✍️Аҳоли сони – 37,7 млн киши
✍️ Аёллар сони – 18,7 млн киши
✍️ Эркаклар сони – 19 млн киши
🎤 Шаҳарда яшовчилар – 19,2 млн киши
🎤 Қишлоқда яшовчилар – 18,5 млн киши
✅ Kun mavzusi

08.05.202507:02
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини ошириш, дори истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
🔴 Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур йиғилишдаги масалалар юзасидан ўз муносабатларини билдирибди:
🎤 Райханова Галия:
🎤Саломова Наргиза:
🎤 Сиддиқов Ризқул:
🎤 Компольщик Елена:
🎤 Убайдуллаева Севара:
🎤 Алдамуратов Бахитбай:

Мен, депутат сифатида, ушбу муҳим ислоҳотларнинг барча йўналишларини диққат билан кузатиб боришга ва уларнинг амалга оширилишида фаол иштирок этишга тайёрман.
Бизга фақат ватанимизнинг соғлом ва фаровон келажаги учун биргаликда ишлаш ва ҳар бир инсоннинг соғлигини сақлаш муҳим.
🎤Саломова Наргиза:
Президентимиз раислигида бўлиб ўтган йиғилишда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилиши таъкидлаб ўтилди. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.
🎤 Сиддиқов Ризқул:
Шифокорларнинг малакасини ошириш: Шифокорлар ва тиббий ходимларнинг билим ва малакаси мукаммаллаштирилади, уларнинг иш шароитлари яхшиланади. Бу – ўз навбатида, халқимизга сифати юқори тиббий хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
🎤 Компольщик Елена:
Реформа затронет и сферу образования: будет создана система объективной оценки знаний будущих врачей, вводится дуальное обучение, усилится связь между вузами и клиниками. Это позволит готовить специалистов, ориентированных не на бумажные отчёты, а на реальные нужды людей.
🎤 Убайдуллаева Севара:
Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.
🎤 Алдамуратов Бахитбай:
Бу ислоҳотлар фуқароларимизнинг ҳаётига янгича янгиликлар ва қулайликлар олиб келишига ишонаман. Мен депутат сифатида тиббиёт соҳасидаги барча ижобий ўзгаришларга кўмаклашишга ва уларни қўллаб-қувватлашга тайёрман!
✅ Kun mavzusi
07.05.202517:16
🔴 Блогерлар учун қонунчилик енгиллаштирилмоқда!
2025 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида муҳим давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда онлайн-платформалар фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатлар кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда депутатлар, медиа соҳаси экспертлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Қайд этилганидек, бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришда, жамиятдаги муҳим масалаларни муҳокама қилишда асосий платформага айланиб бормоқда. Шу боис онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқларини қонун асосида мустаҳкамлаб қўйиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
😄 Давра суҳбатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари томонидан соҳани тартибга солувчи яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани маълум қилинди.
Қонун лойиҳасида блогерлар ва инфлюенсерлар масъулияти алоҳида ажратиб кўрсатилган бўлиб, блогерлар мажбуриятлари анча енгиллаштирилаётгани маълум қилинди. Бу, албатта, блогерлар учун катта янгилик бўлиб, уларнинг иши янада эркин ва самарали бўлиши учун замин яратади.
😄 Бундан ташқари, лойиҳа қуйидаги муҳим йўналишларни қамраб олган:
• фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланишдаги ҳуқуқларини қонун даражасида белгилаш;
• интернетда ахборот тарқатиш тартибларида ҳуқуқий аниқликни таъминлаш;
• ахборот соҳаси иштирокчилари ва давлат органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш;
• интернет хавфсизлигини ошириш, айниқса болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш;
• ёлғон ахборот, нафрат, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш;
• фойдаланувчиларнинг шаън ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун қўшимча ҳуқуқий кафолатлар яратиш.
Давра суҳбати якунида қонун лойиҳаси бўйича кенг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш таклиф қилинди.

07.05.202505:10
🌀 МУХОЛИФАТНИНГ КАФОЛАТЛАНГАН ҲУҚУҚЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛИШИ МАСАЛАСИ ФРАКЦИЯЛАР ОРАСИДА ҚИЗҒИН БАҲСГА САБАБ БЎЛДИ
✅ Палатанинг навбатдаги йиғилишида мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтириш масаласи депутатлар ўртасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Турли фракциялар мазкур таклифга нисбатан ўз муносабатини билдирди.
✍️ Айрим депутатлар бу ислоҳотни демократик жамият сари ташланган муҳим қадам сифатида баҳоласа, бошқалар сиёсий кучлар тенг ҳуқуқларга эга бўлиши зарурлигини билдириб мухолифат фракцияга берилаётган ваколатларга тўлиқ қўшилмади.
Шунингдек, фракциялар ўртасидаги баҳслар жараёнида айрим таклифлар ҳам илгари сурилди.
🔴 Ушбу жараённи батафсил видеолавҳада кўришингиз мумкин.

06.05.202510:19
‼️ПАРЛАМЕНТДАГИ МУХОЛИФАТ ҲУҚУҚЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛЯПТИ!
✅ Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳим қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. У мамлакатимизда сиёсий плюрализмни мустаҳкамлаш ва мухолифат фракциялари имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
🎤 Қонун қабул қилинса қандай янгиликлар бўлади?
🟡 Мухолифат фракцияси қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан кейин ҳам, иккинчи ўқишгача ўз таклиф ва муқобил вариантларини кирита олади;
🟡 Мухолифат фракцияси ҳар 3 ойда ҳукумат аъзоларини парламентга чақириб, долзарб масалалар юзасидан ҳисобот сўраш имкониятига эга бўлади;
🟡Қонунчилик палатасида 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар ўринбосари лавозимлари мухолифат фракцияси вакиллари томонидан эгалланиши белгиланмоқда.
🔴Бу нима беради?
✍️ Қонун ижодкорлигида мухолифатнинг ҳақиқий иштироки таъминланади;
✍️Парламент назорати кучаяди;
✍️Сиёсий рақобат ва очиқ мулоқот учун янги имкониятлар очилади.

06.05.202505:22
❗️Депутатларнинг таклифи амалга ошди, бу келгусида халқимизга хизмат қилади
Қонун (ЎРҚ-1061-сон, 05.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔴 Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.
✔️ Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.
✅ Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
🤔 Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилди.
🎤 Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.
✅ Kun mavzusi
Қонун (ЎРҚ-1061-сон, 05.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
✅ Мазкур қонун 2024 йил 26 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилиб, палатанинг ялпи мажлиси кун тартибига киритилган эди.
🔴 Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.
✔️ Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.
✅ Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
🤔 Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилди.
🎤 Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.
✅ Kun mavzusi

05.05.202507:21
✔️ Ўзбекистон парламентида янги сиёсий воқелик: “Тараққиёт блоки” тузилди!
Бугун юртимиз сиёсий майдонида муҳим ва тарихий қадам ташланди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари бирлашиб, “Тараққиёт блоки"ни тузди.
🔴 93 нафар депутатни бирлаштирган мазкур блок парламентда кўпчиликни шакллантириб, давлат ва жамият тараққиётига тааллуқли энг долзарб масалалар ечимини топишда етакчи сиёсий кучга айланади.
✍️ Блокнинг асосий мақсади — икки партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини бирлаштирган ҳолда, "Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча жабҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, фуқароларнинг ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишдир.
✅"Tараққиёт блоки”нинг устувор йўналишлари:
✅ Миллий иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, тадбиркорликни рағбатлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш;
✅ Ҳар бир фуқаро учун хусусий мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини таъминлаш;
✅ Сўз эркинлиги ва мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш, очиқлик сиёсатини давом эттириш;
✅ Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, инсон салоҳиятини ривожлантириш;
✅ Солиқ тизимини соддалаштириш, тадбиркорлар учун тенг ва адолатли шароит яратиш;
✅ Давлат хизматларини рақамлаштириш, бюрократияни камайтириш;
✅ Замонавий пенсия тизимини жорий қилиш ва фуқароларнинг шахсий танлов имкониятини кенгайтириш;
✅ Мамлакат хавфсизлиги, суверенитети ва миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш.
🤔 Бу сиёсий блок нафақат парламентда, балки бутун мамлакат сиёсий ҳаётида янги босқични бошлаб беради. Давлат тараққиёти учун зарур бўлган муҳим қарорларни қабул қилишда янги сиёсий мувозанат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиради.
🤔 Эндиликда “Tараққиёт блоки”нинг фаолияти орқали парламентдаги ислоҳотлар темпи янада кучаяди. Юртимизда барқарор иқтисодий ўсиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий қадриятлар ҳамда демократик принципларга содиқ сиёсий муҳитни шакллантиришга катта ҳисса қўшилади.

Рекордтар
19.01.202519:40
13.4KЖазылушылар12.04.202523:59
300Дәйексөз индексі31.07.202423:59
620.1K1 жазбаның қамтуы22.09.202423:59
874Жарнамалық жазбаның қамтуы12.09.202423:59
5.77%ER31.08.202423:59
337.99%ERRКөбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.