Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Yoshlar kundaligi | Rasmiy avatar
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Yoshlar kundaligi | Rasmiy avatar
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Период
Қаралым саны

Цитаталар

Хабарламалар
Репосттарды жасыру
#Миллийлик_қонимизда

Тошкент тумани ёшларидан миллийлик уфурган ўзгача видео

😉Челленжимиз давом этади. Қизиқ, рақобат кучли. Ғолиблик қайси ҳудуд ёшларига насиб этар экан-а?

Yoshlar kundaligi
#Ташаббус

Энди улар руҳий зарба қурбонлари эмас, ўзи учун вақт ажратишни ўрганган ижтимоий фаол аёллар.

❗Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигидан яна бир
ташаббус.
Респект. ✊

Yoshlar kundaligi
#Тезкор

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

✅Энди қуйидаги хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жазо белгиланади:


➖Бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш.
➖Транспорт воситасини сабабсиз сирпантириш (дрифт).
➖Ҳаракат йўналишида бўлакларни сабабсиз уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириш.
➖Йўл ҳаракати иштирокчиларига таҳдид солувчи ёки ҳурматсизликни ифодаловчи бошқа хатти-ҳаракатлар.


Ушбу қоидабузарликлар учун 9 375 000 сўм жарима ва 1 йилдан 2 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Агар бу ҳаракатлар ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 18 750 000 сўм жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

‼️Қонун 2025 йил 21 февралдан кучга кирди.


Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.


✍️ Анвар Обиджон

📷 Фото: Мирзо Озод
◀️ Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
#Миллийлик_қонимизда

Бўладиган бола бошидан маълум

⚡️ Тошкент вилоятида етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган барча миллат тарғиботи билан машғул.

😉 "Б" синфда ўқиганлар бошқача бўладида ўзи. А лаббай?

📍Видеода Чирчиқ шаҳридаги 20 мактабнинг 1 "Б" синф ўқувчилари.


Yoshlar kundaligi
21.02.202514:00
#Интилиш

😱 Машҳур тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Бекобод шаҳрида жиддий рақобатчи пайдо бўлди.

💸 Танишинг, бўлажак миллиардер – Шаҳзод Раимжонов.

📍Ҳамид Олимжон номидаги МФЙ


Yoshlar kundaligi
26.02.202506:28
#сайёр_қабул
#Иккинчи_кун

Оққўрғон тумани. Вилоят ҳокими ташрифи, халқ билан мулоқот, сайёр қабул жараёнлари.

📹Тафсилотлар Отабек Турсунқулов видеосида.


Yoshlar kundaligi
#Дунё_ёшлари

🇦🇷⚽️ МЕССИНИНГ ВАТАНИДАГИ ЁШЛАР: УЛАР НИМА ИСТАШАДИ?

🗺 Жанубий Американинг Анд тоғлари этигида жойлашган Аргентина мамлакати ўзининг футбол юлдузлари, шифокорлари, олимлари ва ихтирочилари билан дунёга машҳур. Атлантика шамоллари билан улғайган аргентиналик ёшлар нималарга қизиқади? Уларнинг таълим тизими қандай? Қуйида уларнинг ҳаёт тарзи, орзулари ва кундалик фаолиятига назар ташлаймиз.

Ёшлар ва таълим

📝 Умумий аҳолиси 46 миллион бўлган Аргентинада давлат тили — испан тилидир. Мамлакат аҳолисининг 39,2 фоизи 25 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 9283 нафар аргентиналик талаба чет элда таҳсил олмоқда. Маълумот ўрнида, 176 минг ўзбекистонлик талаба ҳам чет элда ўқимоқда.

Ўқитиш ва саводхонлик

📊 Аргентина таълим тизими тўрт босқичга бўлинади: мактабгача таълим, бошланғич таълим, ўрта таълим ва олий таълим. 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий этилган. Мамлакатда саводхонлик даражаси 97% дан ошади. 20 ёшдан юқори бўлган ёшларнинг учдан бири ўрта ёки ундан юқори таълимга эга. Махсус таълим дастурлари, жумладан, компьютер фанлари ва муҳандислик бўйича курслар ёшлар орасида оммалашган.

➖ Аргентинадаги мактаблар ва олийгоҳлар

📚 Аргентинада 1300 дан ортиқ олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, улар тиббиёт, муҳандислик, ҳуқуқ, бизнес ва ижтимоий фанлар каби соҳаларни қамраб олади. Давлат таълим муассасалари бепул бўлгани сабабли, кўплаб ёшлар ушбу муассасаларда ўқишни афзал кўради. Шунингдек, халқаро даражада тан олинган университетлар, масалан, Буэнос-Айрес университети ўз соҳасида жаҳон миқёсида нуфузга эга.

“Comford” ҳаёт

📌 Аргентинада давлат мактаблари ва олийгоҳлари бепул таълим бериш билан ажралиб туради. Хусусий мактабларга нисбатан, давлат мактаблари ҳар йили ҳудуднинг 90% ўқувчиларини қамраб олади. Мамлакатда бошланғич ва ўрта таълим мажбурий ҳисобланади. Дунёнинг кўплаб давлатларида ўқув йили 180 кун бўлса, Аргентинада бу кўрсаткич 200 кунни ташкил этади. Ҳуқуқ, бизнес, муҳандислик ва дизайн каби йўналишлар талабалар орасида оммабоп.

📈 Аргентина яшаш сифати бўйича жаҳонда 44-ўринда, Лотин Америкаси мамлакатлари орасида эса 1-ўринда туради. Мактаб ўқитувчиларининг ўртача маоши 10 747 АҚШ долларини, IT менежерларининг маоши эса 55 535 АҚШ долларини ташкил этади.

Ёшлар ташкилотлари

🏛 Аргентина Миллий ёшлар бюросига эга бўлиб, у ёшлар турмуш тарзига таъсир этувчи ижтимоий сиёсатларга эътибор қаратади. Бюро Ижтимоий ривожланиш вазирлигига қарашли. Бундан ташқари, Федерал ёшлар кенгаши ёшлар ташкилотларини бирлаштириб, уларнинг фаолиятини кучайтириш ва ёшларга оид сиёсатни илгари суриш мақсадида ишлайди.

✍🏻 Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
#Миллийлик_қонимизда

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов қўрқмади. Нима учун мен ушбу тарғиботда қатнашмаслигим ва ёшларга шахсан ўрнак бўлмаслигим керак деди-да, шартта ўзи майдонга чиқди. Ҳокимга респект. Бўлар эканку!

‼️Видеога фикр билдиришни эса ўзингизга қолдирдик.


Yoshlar kundaligi
#Кайфият

😢Энг охирги марта кўчага ўйнагани чиққан кунинингизни эслай оласизми? Айнан ўша куни биз улғайганмиз ва болалик туйғуси юракка кўмилгандир.

Видеони кўриб, ҳаёлан бўлса-да, бир лаҳзага ўша йилларга қайтсангиз не ажаб.


Соғиндингизми?

Yoshlar kundaligi
22.02.202510:16
#Ифтихор

Миллий армиямизни замонавий қуроллантириш, мудофаа саноатига инновациялар олиб кириш – Янги Ўзбекистоннинг ҳарбий хавфсизлиги ва мустаҳкам мудофааси гарови.


Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
21.02.202512:03
#Кайфият

😊Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси "Миллийлик қонимизда" челленжида иштирок этибди.

👀Сиз уларни миллий кийимда кўрганмисиз? Кимларни танидингиз?

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ёмғир ёғар гўёки сим-сим,
Деразангга термулар кўзим.
Парда узра жим турибсан жим,
Чиқолмайсан нахотки бир зум?
Бизни баҳор чорлар азизим.


🎧Қўшиқдан:

📷Фото: Отабек Турсунқулов.
🖼Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
25.02.202506:09
#сайёр_қабул
#Онлайн

Вилоят ҳокими ташрифи, халқ билан мулоқот, сайёр қабул жараёнлари.

Yoshlar kundaligi
24.02.202508:08
#Мулоҳаза

Ота-онамиз "Ҳали яхши яшаймиз" деган орзу билан бу дунёдан ўтиб кетмасликлари керак. Ростанам яхши яшашга ҳаққи бор уларнинг. Бу эса бизга боғлиқ.

‼️Ёшларни ўқишга ундашда одатий методлардан қочиб, таъсирчан усуллардан фойдаланишнинг фурсати етмадими?


Yoshlar kundaligi
#Сарказм

🇺🇸 Трамп Президентликка келган биринчи ойидаёқ 37 660 муҳожирни депортация қилибди. Бу ҳақида "Ички хавфсизлик" департаменти маълум қилган.

🇺🇿 Энг қизиғи қайтиб келаётганларнинг ҳаммаси: "Биз Трамп даврида эзилдик" деяётган эмиш😁

"Гринкард" ўйнашга сал шошиб қўймадиларми😉

Yoshlar kundaligi
#Тезкор

❗️ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов январь ойида лавозимидан кетди. Шу пайтга қадар унинг вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти — Равшан Эрматов зиммасига юклатилган эди.

Yoshlar kundaligi
#Ижтимоий_ҳимоя

ИНСОНДАН ЯХШИЛИК ҚОЛАДИ

⚠️Президент ташаббуси билан "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг ташкил этилиши, оддий халқнинг орасида давлатнинг ўрнини яққол намоён этмоқда.

✅Ҳа, ҳақиқатдан ҳам одамларимиз тобора кимга кўпроқ ишониш кераклигини англаб боряпти. Тўғри йўл шу аслида.

📍Тошкент вилоятида ҳам бу борада айтарли ва салмоқли ишлар бошлаб юборилган.
Биргина Янгийўл туманидаги марказга шу пайтгача уч мингдан ортиқ мурожаатлар келиб, шулардан 80 фоизи ижобий ҳал этилган ва қолганлари ҳам ўрганилмоқда.

Бу рақамлар айтишга осон бўлса-да, ортида катта меҳнат тургани аён.

Видеода биргина мисолни кўришингиз мумкин. Яхшиликка раҳмат дея олиш ҳам яхшиликнинг белгисидир. Нима дедингиз?

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

ҚУДРАТХЎЖА МЧСга ВАЗИР БЎЛДИ

Ҳарбий прокурор — Бош прокурор ўринбосари Қудратхўжаев Ботир Баҳромович Президент фармони билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.

Манба: Шерзодхон Қудратхўжа

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Бевафога йиғлаб нетасиз,
Куйдирибди сиздайин қизни.
Бахтингизни топиб кетасиз,
Кимлар келин қилмайди сизни.


📝Шеър: Мирзо Карим

🖼️Образда: Анора Абдурашидова
📷Фото: Отабек Турсунқулов


Yoshlar kundaligi
24.02.202506:15
#Учрашув

Бугун Чирчиқ шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга бағишланган сайёр қабул ўтказди. Учрашувда 22 туман-шаҳар ҳокимлари, шунингдек, хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, истиқболдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

‼️ Жараёнлар батафсил видеолавҳада.


Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Тонг чоғи сарви нозим аста қиёлаб ўтди,
Тушгач кўзи кўзимга таъзим бажолаб ўтди
.

✍️Чархий

✅ 23 февраль Чархий тахаллуси билан ижод қилган Ўзбекистон Халқ шоири Ҳамроалиев Асқарали тўғилган кун.


📷 Фото: Отабек Турсунқулов
💎 Образда: Авазбек Усмонов, Мафтуна Тошмуҳаммедова.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Қайси юртда чинакам ботир бўлса йигитлар,
Ўшал юртнинг эллари ёвларга қул бўлмагай.


✍️Азим Суюн

🎉 22 февраль Ўзбекистон Халқ шоири Азим Суюн таваллуд топган кун.


📷Фото: Отабек Турсунқулов

💎 Суратда: Оҳангарон тумани "Илғор" МФЙ ёшлар етакчиси ва спорт устаси Зоҳид Ғаффоров, ўз шогирдлари билан.

Yoshlar kundaligi
#Премьера

❤️Келдим-ей, ўзингни соғиниб келдим

◀️"Ёшлик" студияси вакилларидан янги қўшиқ. Тўлиқ вариантини ҳам тез кунда тақдим этамиз. Унгача ўзимизнинг қора кўзлар қатнашган ва ишлаган видеони кўриб, фикр билдириб туриш мумкин😉.

✍️Шеър: Умидбек Қодиров
🎙️Қўшиқ: Авазбек Усмонов

Yoshlar kundaligi
Көрсетілген 1 - 1 арасынан 1
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.