Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
#hadis #zikr
1 САЛАВОТГА 10 ТА САВОБ

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади", деганлар (Имом Муслим ривояти).


💬 Аллоҳ таолонинг салавот айтиши - бандасига раҳматини юбориши ва савобини кўпайтириб беришини англатади.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 8 май куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
07.05.202517:46
#mutolaa
🎁 Бўш қутининг ҳикмати

Уч яшар қизи уйни бетартиб қилиб ташлагани учун отаси унга қаттиқроқ танбеҳ берди. Эртасига қизи отасига бир қути ҳадя қилди. Отаси бўш қутини кўриб, қизининг бу ишини тушунолмади ва: “Бу нимаси, қизим, мени масхара қиляпсанми?” деди. Қизи эса: “Кеча мени уришган пайтингиз сизга айтишдан қўрқиб шу қутини очдим ва ичига сизни яхши кўришимни айтиб, оғзини беркитиб қўйдим. Бугун жаҳлингиз чиқмай тургани учун олиб келиб бердим”, деди. Шунда ота хато йўл тутаётганини англаб етди. Қизини опичлади. Унинг бундан нақадар хурсанд бўлгани кўз олдида қолди...

⚡️ Батафсил
https://muslim.uz/uz/e/post/43185-bo-sh-qutining-hikmati

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 Бугун, 07 май куни, соат ⏰
14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 100-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг Одиёт - Нас суралари хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
06.05.202509:09
🔍📖1446 ЙИЛ АВВАЛ АЙТИЛГАН ҲАҚИҚАТ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#kun_hadisi #sura
📖 Фотиҳа сураси – дардларга даво

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси барча дарду касалликларга даводир», дедилар.


🤲 Аллоҳ барча беморларнинг дардига комил шифо берсин...

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🅰️🔠

    🫴Бой бўлиш учун...

    🌴 Агар бир муслим банда кўчат ўтказса...

    🌳 Кичик амал – буюк мукофот
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 ЖУМА КУНИ УШБУ 9 АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ!

#sunnat #juma #namoz #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xabar #yagona_olimpiada
📢 “ЯГОНА ОЛИМПИАДА – 2025” ҒОЛИБИ ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ИМТИҲОНСИЗ КИРИШ ИМКОНИГА ЭГА БЎЛДИ

🗣Шу йилнинг 7 май куни “Ягона олимпиада – 2025” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Мир Араб олий мадрасасида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлган киритган талабалар иштирок этди.

📒 Танловда иштирокчилар араб тили, фиқҳ ва ақоид фанлари бўйича ўзаро билим ва малакаларини синовдан ўтказди. Тест жараёнларини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Қизғин кечган баҳслардан сўнг якуний натижалар қуйидагича бўлди:

🥇I-ўринни “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Хожиакбар Парпиев Одилжон ўғли қўлга киритди.

🎁 Хожиакбар Парпиев “Вақф” хайрия жамоат фонди гранти асосида олий диний таълим муассасасига конкурссиз ўқишга кириш, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали диплом ва ва 7 миллион сўм пул мукофоти соҳибига айланди;

🥈 II-ўрин “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муасcасаси талабаси Зиёда Иброҳимова Шухрат қизига насиб этди.

🎁 Зиёда Иброҳимова олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали диплом ва 5 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлди;

🥉 III-ўринга “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Маруфов Адҳам Исмоил ўғли муносиб деб топилди.

🎁 Адҳам Маъруфов олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали диплом ва 5 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

🎁 Танловнинг бошқа иштирокчиларига ҳам қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

🤲 Аллоҳ таоло олимпиада ғолибларига имтиёз ва совринларни муборак қилсин, илм йўлидаги мусобақаларини бардавом бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Муфтий ҳазрат: Ҳожиларга хизмат қилиш – ҳам шараф, ҳам масъулият!

⏺Бугун, 7 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатувчи элликбошиларнинг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

🗣Тадбир аввалида Муфтий ҳазратлари элликбошиларни мазкур вазифага тайинланганлари билан муборакбод этиш баробарида жорий йилда ҳожиларга хизмат қилиш учун 14 нафар мингбоши, 303 нафар элликбоши, шунингдек, ишчи гуруҳи, шифокор ва ошпазлар жамоаси жалб қилинганини маълум қилдилар.

Муфтий ҳазратлари гуруҳ раҳбарларига зиёратчиларга Исломнинг бешинчи арконини бажартиришга масъул эканини ҳис қилган ҳолда қуйидаги масалаларга жиддий эътибор бериш лозимлигини қайд этдилар:

• ҳаж амаллари қандай бажарилиши (тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатларини) ҳожиларга тушунтириш;

• янги фиқҳий масалалар баён этилган китоблардан бохабар этиш;

• Фатво маркази томонидан эълон қилинаётган муҳим фатволардан хабардор қилиш.

⚡️ Учрашув давомида бу йил ҳажга доир саволлар учун махсус Колл-марказ ва Телеграм бот ишга туширилгани, зиёратчиларга Мадина шаҳрида махсус бейджик-битоқа берилиши ва уни доим тақиб юриши зарурлиги айтиб ўтилди.

🌙 Мажлисда Муфтий ҳазратлари Ҳаж ва умра қилувчи кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмони эканини баён этиб, жумладан бундай дедилар:

– Ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлади, иншоаллоҳ. Шу боис ҳар бир элликбоши ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозим.  Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда қуйидагича марҳамат қилганлар: “Ҳожилар ва умрачилар Аллоҳнинг меҳмонларидир. Агар Аллоҳга дуо қилсалар, уларнинг (дуоларини) ижобат қилур. Агар Аллоҳга истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилур” (Имом Ибн Можа ривояти).


Йиғилишда зиёратчиларнинг ибодатлари мукаммал бўлиши учун уларга қулай шарт-шароитларни муҳайё қилиш борасида Макка ва Мадина шаҳарларидаги ҳаж ишчи гуруҳи фаолият олиб бораётгани, авиақатновлар жадвали тасдиқлангани, меҳмонхоналар зиёратчиларни кутиб олишга шай ҳолга келтирилгани, Мино, Арафот ва Муздалифадаги жойлар кўздан кечирилгани ҳақида ҳам маълумот берилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Обиджон Қодиров, Шифокорлар гуруҳи раҳбари Алишер Саатов сўзга чиқиб, ташкилий ишлар, тиббий жиҳатлар, хат-ҳужжатлар, жамоавий тартиб-интизомга риоя этиш, қонун-қоидаларга амал қилиш, ҳожилар хавфсизлини таъминлаш ва огоҳликга оид муҳим тавсияларни бердилар.

🤲 Тадбир якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#xabar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#ANONS
🗣 УЧ НАРСАНИ ҲАЗИЛИ ҲАМ ЧИН...

🌙 "HIDOYAT SARI" KO'RSATUVINI
7 MAY SOAT 18-20 DA O'TKAZIB YUBORMANG!


©️O'zbekiston telekanali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
06.05.202504:41
#muftiy_minbari

📹 3 - ҲАЖ ҲОЮ-ҲАВАС ЭМАС, БУЮК ИБОДАТДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
04.05.202514:51
#juma_suhbati
🌙 Мавзу: Исломда сафар ва мусофирлик одоблари

🎤Равшан домла Раимқулов
  –  Тошкент шаҳар, Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#tabrik #juma
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).


🤲Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#hadis #zikr
🌴ЖАННАТНИНГ КЎЧАТЛАРИ

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар. "Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди. У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#kun_hadisi #ilm
📖 Илм ўрганинг, илм учун сакинат ва виқорни ҳам ўрганинг...

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Илм ўрганинг, илм учун сакинат ва виқорни ҳам ўрганинг. Ва сизларга илм ўргатаётганларга тавозеъ билан ўзингизни паст тутинг!” (Имом Табароний “ал-Авсат”да ривоят қилган).


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🅰️🔠

    📖 Фотиҳа сураси – дардларга даво

    🟢 Гўзал хулқ эгасининг даражаси

    🌍 Ҳар бир одам боласи хато қи­лув­чидир...
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
07.05.202504:32
#muftiy_minbari

📹 4 - ҲАЖ: ИБОДАТ ВА МАСЪУЛИЯТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
04.05.202513:10
#muftiy_minbari

📹 2 - ҲАЖИНГИЗ ХОЛИС БЎЛСИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
08.05.202513:01
#muftiy_minbari

📹 5 - ИЛМ-ЖАННАТГА ЭЛТУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#mutolaa
📢"Мотуридийлик таълимоти билимдони" беллашуви ғолиби – Мир Араб мадрасаси жамоаси!

⚡️ Хабар берганимиздек, бугун, 7 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида “Мотуридий таълимоти билимдони” интеллектуал беллашувининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг сараланган, илғор талабалари иштирок этди.

Мусобақада иштирок этган жамоалар мотуридийлик таълимоти бўйича билимларини қуйидаги тўрт босқичда синовдан ўтказишди:

1. Мавзу бўйича тақдимот;
2. Савол-жавоб (Мотуридий таълимоти асосида);
3. Савол-жавоб (Ижтимоий-сиёсий ҳаётимизга оид);
4. Ижодий чиқиш.

👀Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра ғолиб жамоалар қуйидагича бўлди:

•  1-ўрин: Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига катта замонавий смарт доска;

•  2-ўрин: Тошкент ислом институти жамоасига музлатгич;

•  3-ўрин: Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига Кир ювиш машинаси тақдим этилди. 


🤲 Аллоҳ таоло ушбу мусобақани хайрли ва бардавом қилсин, ғолиб жамоаларга мукофотларни муборак айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#xabar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣
“Мотуридий таълимоти билимдони” танлови бошланди
...Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларидаги саралашдан ўтган талабалар иштирок этмоқда...
➡️ Батафсил

🗣
Маънавий-маърифий тадбирлар давом этяпти
...Ишчи гуруҳ аъзолари Пискент туманининг масжидлари ҳамда 20 та маҳалласига бириктирилиб, хонадонларга кирилиб, турли йўналишлар бўйича суҳбатлар ўтказилди. Хусусан, имом-хатиблар 100 та оилага, отинойилар 14 та оилага, умумий ҳисобда 114 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб бордилар...
➡️ Батафсил

🗣
"Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги" доирасидаги тадбирлар
Дин ишлари бўйича қўмита томонидан эълон қилинган "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги" доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар, махсус курслар ва семинар-тренинглар бошланди...
➡️ Батафсил

🗣
"Ҳаж – 2025" дастурида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновлари амалга оширилади
Шу йил 13-28 май кунлари ҳаж амалларини бажариш учун жўнаб кетаётган зиёратчилар мамлакатнинг саккизта ҳудудий халқаро аэропорти – Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қарши, Термиз, Навоий, Урганч ва Нукус шаҳарларидан Мадина шаҳрига етказилади...
➡️ Батафсил

🗣
Устозлар ва фахрий имомлар зиёрат қилинди
Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев бошчилигида устозлар ва фахрий имомлар билан учрашувлар ташкил этилди. Зиёрат чоғида уларнинг ўтган ҳаёт йўли, дин ва жамият учун қилган хизматлари, оғир шароитлардаги сабр ва матонатлари ҳақида самимий суҳбатлар бўлиб ўтди...
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xabar #musobaqa
📢🕋 ҒОЛИБ ЎҚИТУВЧИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

🗣 Бугун, 6 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида “Йилнинг энг яхши ислом тарихи ўқитувчиси” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, вилоят бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, ҳайъат аъзолари, таълим муассасалари раҳбарлари, педагог-ўқитувчилар иштирок этди.

💬 Мусобақа давомида иштирокчилар 4 та шарт бўйича баҳс олиб борди. Уларнинг чиқишини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Якуний натижаларга кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Муҳаммадяҳёхон Маҳмудов 1-даражали диплом, “Ҳаж” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан мукофотланди.

2-ўрин: Тошкент ислом институти ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов, 2-даражали диплом, “Умра” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан тақдирланди.

3-ўрин: Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Санжар Бердиевга 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич тақдим этилди.


🎁Танловнинг қолган 10 нафар иштирокчисига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

🗣Айтиш жоизки, ушбу танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#mutolaa #imom_moturidiy
🌙 ИМОМ МОТУРИДИЙГА ҚАНДАЙ УНВОНЛАР БЕРИЛГАН?

🗣Илгари мусулмонлар айрим уламоларни улуғлаб, “Шайхул Ислом” (Ислом дини шайхи), “Фахрул Ислом” (Ислом дини фахри), “Ҳужжатул Ислом” (Ислом дини ҳужжати), “Нажмул уламо” (Уламолар юлдузи), “Муфтий сақолайн” (Инсу-жин муфтийси), “Лисонул мутакаллимийн” (Мутакаллимларнинг сўзловчи тили) каби унвонлар билан атаганлар. Бундай аташ асло муболаға бўлмаган. Балки у муҳтарам уламолар ҳақиқатдан ушбу унвонларга лойиқ бўлганлар. Масалан, “Шамсул аимма” (Имомлар қуёши) унвони берилган Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ ўн икки минг рисолани ёд олгани нақл қилинган.

🌙
Абу Мансур Мотуридийни яқиндан таниган уламолар ва шогирдлари томонидан у зотнинг мартабаларини намоён этувчи кўплаб унвонлар берилган:

⏺– Имомул ҳудо (Тўғри йўлга бошловчи);

⏺– Имомул мутакаллимийн (Калом илми олимлари пешвоси);

⏺– Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн (Мусулмонларнинг ақидаларидан хатоларни тузатувчи);

⏺– Роису аҳли сунна вал жамоа (Аҳли сунна вал жамоа бошлиғи);

⏺– Носирус сунна ва қомиъул бидъа (Суннатни ҳимоя қилувчи ва бидъатларни бостирувчи);

⏺– Муваттиду ақоиди аҳлис сунна (Аҳли сунна ақидалари асосчиси).

Абу Мансур Мотуридийнинг мазкур унвонлари ҳам асло муболаға эмас, балки у зот ҳақиқатан шу мартабага лойиқ зот бўлганлар.

💬Уламолар айтадиларки, Ҳужжатул Ислом (Ислом дини ҳужжати) дейилганда фақат Имом Ғазолий тушунилганидек, Имомул ҳудо (тўғри йўлга бошловчи) дейилганда ҳам фақат Имом Мотуридий тушунилади.

✍️Абдулқодир Абдур Раҳим,
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти
катта ўқитувчиси.


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    📖 Абу Мансур Мотуридий Қуръон ҳақида

    ❔ Қиёматда улар борасида сўроқ қилинмаймизми?

    🫂 Инсонийлик бебаҳодир
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 758
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.