Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Toshkent viloyati prokuraturasi avatar

Toshkent viloyati prokuraturasi

Жаңалықтар және БАҚ
Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 71-501-07-32
Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Yangiobod ko'chasi, 47-uy.
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніТрав 16, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Квіт 17, 2025

Рекордтар

17.05.202523:59
1.8KЖазылушылар
16.04.202522:16
300Дәйексөз индексі
17.04.202523:59
4281 жазбаның қамтуы
16.04.202522:16
1.1KЖарнамалық жазбаның қамтуы
18.04.202523:59
1.03%ER
17.04.202523:59
25.19%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
КВІТ '25КВІТ '25ТРАВ '25ТРАВ '25

Toshkent viloyati prokuraturasi танымал жазбалары

17.04.202512:29
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига. Сизга қўлайлик яратиш ва вақтингизни тежаш мақсадида Тошкент вилояти прокуратурасининг махсус телеграм боти ишга туширилди.

@prokuror_va_tadbirkorlar_bot ҳаволаси орқали ботга ўланишингиз мумкин.

Вниманию уважаемых предпринимателей и деловых людей!
В целях создания для вас дополнительных удобств и экономии вашего времени создан и начал свою работу специальный телеграм-бот прокуратуры Ташкентской области.

На этот телеграм-бот можно подписаться по следующей ссылке:
@prokuror_va_tadbirkorlar_bot

Attention esteemed entrepreneurs and businesspeople!
In order to provide you with additional convenience and save your time, a special Telegram bot of the Tashkent Regional Prosecutor's Office has been created and launched.


You can subscribe to this Telegram bot via the following link:
@prokuror_va_tadbirkorlar_bot.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Тошкент вилояти прокуратураси жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

=============

Прокуратура Ташкентской области искренне поздравляет всех соотечественников с 9 мая - Днем Памяти и почестей, а также с 80-летием Победы во Второй мировой войне!

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
17.04.202506:01
Пискент тумани прокурори Х.Максудов ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ж.Д.Пўлатовлар томонидан тумандаги Дўнгқўрғон, Файзобод, Дўстлик, Ғайрат маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.2024 йилдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-330-сон ҳамда 17.01.2025 йилдаги "2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-12-сон қарорлари ижросини сифатли таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, мазкур маҳаллалардаги ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган, вақтинча ишсиз ва бандилиги таъминланмаган оилаларга товуқчиликни ривожлантириш орқали даромад манбаига эга бўлиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, ўрганиш давомида фуқаролар томонидан кўтарилган турли масалаларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси прокуратура органлари томонидан назоратга олинди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
23.04.202505:38
Янгийўл шаҳар прокурори Э.Санақулов ва шаҳар ИИБ бошлиғи Э.Султонов билан биргаликда "Ишчилар шаҳарчаси" МФЙ ҳудудида жойлашган 8-умумтаълим мактабида бўлиб, "Боғбон", "Сабо" ва "Ишчилар шаҳарчаси" маҳаллаларининг фуқаролари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда вояга етмаган мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг сабаблари ва оқибатлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича маҳалла фаолларининг фикрлари эшитилиб, вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
23.04.202505:55
Нурафшон шаҳар прокуратурасида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 3 январ куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–1 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Нурафшон шаҳар прокурори Т.Каримов раҳбарлигида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари, шаҳар ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирок этдилар. Унда қарор ижросининг жойлардаги ҳолати, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, мавжуд муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ҳар бир раҳбар ва мутасадди шахс зиммасида турган масъулиятни таъкидланиб, қарорда белгиланган вазифаларни сўзсиз ва самарали бажариш, ҳар бир пункт бўйича аниқ натижаларга эришиш зарурлигини қайд этди.

Йиғилиш давомида масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, белгиланган муддатларда ижрони таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди. Шунингдек, келгусидаги ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида таклиф ва тавсиялар ҳам муҳокама қилинди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Қайта жіберілді:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
16.05.202511:31
Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида ҳудудий прокуратуралар томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги назорат фаолиятини комплекс ўрганиш натижалари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги фаолиятни ўрганиш натижалари иштирокчиларга таништирилиб, шаҳар ва туманлар кесимида муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ўтган ҳайъатда вилоят прокурори кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот даврида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, Президентнинг “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сон қарори ижроси, ходимлар ўртасида ижро интизомига қатъий риоя этилиши каби масалалар юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилишда якунига кўра масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
17.04.202510:52
Бўстонлиқ туманида "Шижоат ва ғайрат" ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

Маҳаллалар ёшлари ўртасида оммавий ва ҳарбий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида маҳалла ёшлари ўртасида "Шижоат ва ғайрат" ҳарбий-спорт мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда туман прокурори С.Хусайинов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад ва муваффақият тилади. Ушбу беллашув ёшларнинг иқтидорларини юзага чиқариш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ушбу беллашув ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳини оширишга қаратилган бўлиб, унда ғолиб ва совриндорлар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
16.05.202514:11
Янгийўл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари иборат ишчи гуруҳ ва вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Э.У.Инамджанов, вилоят ИИББ бошлиғи Т.Арипов ҳамда шаҳарнинг маъсул идора раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси ҳамда шаҳарда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, криминоген вазияти оғир бўлган шаҳардаги Наврўз, Мезон МФЙларда қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, белгиланган вазифалар ижроси бўйича жойида мутасаддилар иштирокида муҳокама ўтказилди.

Бундан ташқари, “Маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Қайта жіберілді:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
17.04.202506:13
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида Чирчиқ шаҳар, Бўстонлиқ, Қибрай, Паркент ва Юқоричирчиқ туманларида хизмат қилиб келаётган маҳалла профилактика инспекторлари фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар ижроси юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда учрашув ўтказилди.

Вилоят прокурори А.Мирзаев Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори бўйича ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга тўхталди.

Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноятларни содир бўлишига имконият яратувчи шарт-шароитларни бартараф қилиш, жиноятчиликни янги турларига қарши таъсирчан йўналишларни белгилаш ҳамда профилактика инспекторларининг ишларни ташкиллаштиришда ҳамкорликка эътибор қаратиш ҳақида тавсиялар берилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва фаолиятни самарали ташкил қилиш бўйича профилактика инспекторларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Учрашув якунида ўз ҳудудларида жиноятчиликни жиловлаш борасида шахсий намуна кўрсатган профилактика инспекторларини рағбатлантириш мақсадида эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
23.04.202515:15
Тошкент вилояти прокуратурасининг тадбиркор ва ишбилармонлар мурожаатлари учун махсус телеграм боти иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Сиз @prokuror_va_tadbirkorlar_bot ҳаволаси орқали фаолиятингиз билан боғлиқ ариза, мурожаат ва таклифларингизни қолдиринг.

Ўрнатилган назорат сабабли қонунда белгиланган муддатларда ўрганиш натижасини олишингиз мумкин.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
23.04.202505:06
Ўртачирчиқ тумани прокурори У.Камилов томонидан жорий йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2024 йилги 222-сонли қарорига асосан вилоятда энергия ресурсларини иқтисод қилиш аҳволи юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Ушбу тадбирларни самарали ташкил этиш учун туманда мутасадди идора раҳбарлари ва тегишли мутахассисликка эга вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ва штаб аъзолари томонидан қарор талабларидан келиб чиқиб фаолият олиб бормоқда.

Йиғилиш давомида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича аниқ йўналишлар кўрсатилиб, ҳар бирига масъуллар бириктирилди ҳамда таъминотчи корхоналарнинг мазкур вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини фош этиш бўйича ўтказилаётган чора-тадбирларда йўл қўйилаётган камчилик танқидий муҳокама қилинди ҳамда рейд тадбирларини янада кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#ҳикматли_сўзлар

Ёруғликни кўришни истаган киши сояда қолмаслик учун қўлидан келган барча ишни қилиши керак.

Тот, кто хочет увидеть свет, должен сделать все возможное, чтобы не оставаться в тени.

Платон

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | X | You Tube
Қайта жіберілді:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
17.05.202506:33
Оҳангарон шаҳрида Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев томонидан ўтказилган сайёр қабул давомида Оҳангарон тумани, Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда вилоятнинг бошқа ҳудудларидан мурожаат билан келган фуқароларнинг бир қатор ариза ва шикоятлари ўрганиб чиқилди.

Қабулда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, фуқароларнинг барча важларини ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда 40 нафарга яқин фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этган бўлса, улардан 29 та тергов-суриштирув, суд қарорлари ёки уларнинг ижроси, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларга тааллуқли, ер майдонларидан фойдаланиш тартиби каби масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 16 таси жойида ижобий ечимини топди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш ёки тегишли идора ва соҳа мутахассисларининг хулосаларини олиш учун вақт талаб қилганлиги боис иш юритувга қабул қилинди, ижро муддати устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қайта жіберілді:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
17.05.202506:33
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.