Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар avatar
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар avatar
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
Период
Қаралым саны

Цитаталар

Хабарламалар
Репосттарды жасыру
24.02.202504:53
🏠2025 йилда ипотека субсидиялари сони 1,5 баравар оширилади

Президент фармонига мувофиқ 2025 йилда:

🔸ҳудудларда жами 8,1 млн. м2дан иборат 135 минг квартирали уйлар қуриш;

🔸ипоетка субсидиялари сонини 1,5 бараварга ошириш ва бу учун Давлат бюджетидан 2,5 трлн. сўм йўналтириш;

🔸20,9 трлн. сўм ипотека кредитларини ажратиш;

🔸“Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп қаватли уй қураётган компанияларни қўллаш учун бюджетдан 700 млрд., банклар ҳисобидан 3 трлн. сўм ажратиш белгиланди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202503:03
🌧Бугун баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида бироз қор ёғиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 23-25 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат +10...+15°, шимолда 0...-5° бўлади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202512:15
🇺🇿 🚩 Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси $1 214,5 млрдни ташкил этди

Импорт ҳажми $836,1 млнни, экспорт ҳажми эса $378,4 млнни ташкил этди.

Батафсил инфографикада

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202508:13
🇺🇿 🇹🇯 Душанбеда Тожикистон-Ўзбекистон қўшма саноат корхонаси қурилади

Мазкур масалани Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Фарғонадаги “Кварц” шиша заводи бош директори Акмалжон Бўриев билан муҳокама қилди, деб хабар берди @SputnikTj.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202504:28
🌧 Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади

Шимолда қор ёғиши кутилмоқда. Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат +15...+20° илиқ бўлади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
22.02.202514:15
📊 Ўзбекистоннинг топ-5 ташқи савдо ҳамкорлари

2025 йилнинг январь ойида Ўзбекистон билан энг кўп савдо қилган давлат Хитой бўлди – 994,7 млн. доллар. Иккинчи ўринда Россия — 799,1 млн доллар. Учинчи ўринда Қозоғистон — 313,5 млн доллар.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202504:25
🚊Ўзбекистон Афғонистонда йирик Ҳайратон-Ҳирот темир йўли лойиҳасини амалга оширади

Ўзбекистонлик мутахассислар дастлабки ўрганишлар олиб борганидан сўнг қурилиш ишлари бошланади, деди Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Бародар.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Афғонистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни ҳам олиб ташлашга рози бўлган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🔸Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкентдаги филиалида очиқ эшиклар куни ўтказилди

Бу йил тадбир Карьера куни билан бирлаштирилди ва унга саноат ҳамкорлари - бўлажак иш берувчилар таклиф қилинди, деб хабар берди @SputnikUzbek мухбири.

Иштирокчиларга иқтисодчи-талабаларни тайёрлашдаги янгиликлар, сунъий интеллект йўналишида муҳандислик мактаблари очилиши ва филиалнинг бошқа хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

Тадбир қандай ўтгани ҳақида видеода томоша қилинг.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202511:13
🇷🇺 Махсус ҳарбий операция иштирокчилари аждодларининг улуғвор васиятларига содиқ бўлиб, жасорат кўрсатди – Путин

“Улар Россияни қўриқламоқда”, - деди Путин Кремлга йиғилган Россия Қаҳрамонларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаш чоғида.


Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202507:15
🔸Тошкент вилоятида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича VI ҳаваскорлар мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Уларда 250 дан ортиқ райдерлар ва қишки спорт турлари ихлосмандлари иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда @SputnikUzbek мухбири.

Мусобақалар уч ёш тоифасида ташкил этилган: 15–25, 26–45, 46 ёш ва ундан катталар.

Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
22.02.202515:56
Шавкат Мирзиёев Кувайтга ташриф буюрди, Маккада Масжидул Ҳаром ҳудудида илк ўзбек ресторани очилди

Якунига етаётган ҳафта қандай янгиликлар билан ёдда қолди?

Батафсил Sputnik’нинг ҳафталик дайжестида тингланг!

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🚍🇰🇿 Остонада автобус симёғочга бориб урилди

@SputnikKz хабар беришича, автобусда жами 25 киши бўлган. ЙТҲдан сўнг 15 нафари шифохонага ётқизилган.

Шаҳар ССБга кўра, саккиз нафар жабрланган амбулатор даволаниш учун уйига жўнатилган. Яна етти киши касалхонада қолган, тўрт нафари, жумладан ҳайдовчи, жарроҳлик амалиётидан ўтган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202503:58
🇩🇪 Шольц партияси Германия сайловларида мағлубиятга учради

Германия Бундестагига муддатидан олдин ўтказилган сайловларда Христиан-демократик иттифоқи ва Христиан-социал иттифоқи консерватив блоки 28,6 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди.

“Германия учун альтернатив” ўз тарихида биринчи марта 20,8% овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади.

Амалдаги канцлер Шольцнинг Германия социал-демократик партияси 16,4% овоз билан учинчи ўринни эгаллади. Бу СПД тарихидаги энг ёмон натижадир.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇧🇷 Бразилиянинг Буритикупу шаҳри ер остига қуламоқда

Кучли ёмғирлар хавфни оширган, 250 та уй хавфли зонада қолмоқда.

Буритикупуда 30 йилдан ортиқ вақт давомида аста-секин қулаш кузатилмоқда, бу вақт ичида 70 дан зиёд уй ер остига қулаган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202510:16
🇺🇸 Трамп Украинадаги можарони тугатиш бўйича келишувга келаси ҳафта эришилишига ишонч билдирмоқда

“Президент ва унинг жамоаси бу можарога барҳам бериш учун ҳар икки томон билан музокаралар олиб боришга эътибор қаратмоқда ва келаси ҳафтадаёқ бунга эриша олишимизга унинг ишончи комил”, - деди Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт.


Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202506:18
Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари в.б Мулло Aбдул Ғани Бародар билан музокара ўтказди

Учрашувда алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон делегацияси ташриф давомида Тошкент шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
22.02.202515:14
🏟 Самарқанд марказий стадиони янги футбол мавсумига тайёрланмоқда

"Динамо" стадионида томошабинлар учун ўриндиқларни тўлиқ алмаштириш ва йўл инфратузилмасини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради @SputnikUzbek мухбири.

Стадион маъмурияти маълумотига кўра, таъмирлаш ишлари март ойида бошланадиган футбол мавсумига қадар якунланади.

Мазкур стадион 1962 йилда қурилган бўлиб, у ўзида 14 минг томошабинни сиғдира олади ва FIFA ҳамда AFC талабларига тўлиқ жавоб беради.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
22.02.202513:22
🇷🇺 Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ДХРдаги "Саур-Могила" мемориал мажмуасида Россия армиясининг 50 метрлик байроғи ёйилди

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
24.02.202503:33
👩‍🏫Ўзбекистонда 564,9 минг нафар мактаб ўқитувчиси бор

Статистика агентлигига кўра, 2024/2025-ўқув йили бошида ўриндошларсиз ўқитувчилар сони шунчани ташкил қилган.

Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 78,3 минг нафарга ошган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202513:11
🇮🇱 Исроил самолётлари “Ҳизбуллоҳ” объектларига зарба берди

Зарба ҳаракатнинг собиқ бош котиби Насруллоҳнинг дафн маросими пайтида берилди, деб хабар бермоқда Ливаннинг “NNA” агентлиги.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇷🇺 Россия Қуролли кучлари ДХРнинг Улакли ва Новоандреевка аҳоли пунктларини озод қилди

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
23.02.202505:21
🇺🇿🥉Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина Германияда бронза медалга сазовор бўлди

Чусовитина медални Котбус шаҳрида ташкил этилаётган Жаҳон кубоги босқичида қўлга киритди.

Спортчи таяниб сакраш дастурида 13.249 балл билан 3-натижани қайд этди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🚲 Оҳангаронда маст ҳолда велосипед бошқарган фуқарога чора кўрилди

ЙҲХБ хабарига кўра, фуқаро базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жаримага тортилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
22.02.202512:39
☑️ ЕОИИ ва Камбожа савдо алоқаларини кенгайтирмоқда

Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Камбожа ҳукумати ишчи гуруҳи онлайн йиғилишида янги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.

Суҳбатда савдо, саноат, рақамли технологиялар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига эътибор қаратилди.

ЕОИИ вазири Эльдар Алишеров иттифоқ ва Камбожа ўртасидаги савдо ўсиб бораётганини таъкидлаб, бизнес форумлар ва кўргазмалар ташкил этишни таклиф қилди.

Камбожа савдо вазирлиги давлат котиби Текрет Камранг эса мамлакатлари ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 209
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.