Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
DUAYEN COUNSELLORS {ADVOKAT} avatar

DUAYEN COUNSELLORS {ADVOKAT}

Қосылған топ

Telegram арнасы DUAYEN COUNSELLORS {ADVOKAT} статистикасы

Жазылушылар

571

24 сағат
2
-0.3%Апта
7
1.3%Ай
70
13.9%

Дәйексөз индексі

0

Ескертулер2Каналдарда қайта жазылу0Каналдарда ескерту2

1 жазбаның орташа қамтуы

184

12 сағат153
14.1%
24 сағат184
7.3%
48 сағат201
20.7%

Қатысу деңгейі (ER)

2.17%

Қайта жазылды4Пікірлер0Реакциялар1

Қамту бойынша қатысу деңгейі (ERR)

32.22%

24 сағат
2.33%
Апта
8.66%
Ай0%

1 жарнамалық жазбаның қамтуы

184

1 сағат6736.41%1 – 4 сағат2413.04%4 - 24 сағат190103.26%
Каналға біздің ботымызды қосып, осы каналдың аудиториясын біліңіз.
24 сағаттағы жазбалар саны
5
Динамика
1

Рекордтар

14.02.202523:59
577
Жазылушылар
23.01.202523:59
100
Дәйексөз индексі
14.02.202523:59
260
1 жазбаның қамтуы
14.02.202523:59
260
Жарнамалық жазбаның қамтуы
13.02.202505:04
5.84%
ER
25.01.202523:59
45.71%
ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
JAN '25FEB '25FEB '25FEB '25FEB '25

DUAYEN COUNSELLORS {ADVOKAT} танымал жазбалары

11.02.202518:26
✨Савол:

Куйидагилардан қайси бири жиноятнинг асосий белгиси ҳисобланмайди?

A) Қонун билан тақиқланганлик

B) Айбнинг мавжудлиги

C) Ижтимоий хавфлилик

D) Жазога сазоворлик



Тўғри жавобни комментарияда ёзиб қолдиринг.


https://t.me/ghff5566duayencounsellors
Сен билан бирга сафарни бошлайдиган кишини топиш осон. Аммо уни сен билан якунлайдиган кишини топиш қийин. Ибтидо доимо гўзал. Аммо интиҳо фақатгина вафолиларникидир!



Тунингиз тинчлик ва хотиржамликда ўтсин!
Ҳеч ортингизга қайрилиб қараганмисиз?
Бу дунёда ҳамма нарса омонат... Ёшлик хам, гўзаллик хам, мансаб хам, хатто ёнингиздаги қадрли инсонлар хам...  Биздан кейин нима қолади?!
Фақатгина яхши ном ва яхши амаллар, шундай экан кунингизни фақат яхши амаллар билан тўлдиринг!

💎 https://t.me/ghff5566duayencounsellors
Кунингиз хуш дийдор ва қувончларга бой бўлсин Қадрдон. Жума тонги муборак, Ассалому алайкум!

➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

https://t.me/ghff5566duayencounsellors
19.02.202510:18
❗️ Қонун ҳимоячисининг ноқонуний таклифи.

Бугун Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида бир жиноят иши бўйича суд музокараси ўтказилди. Давлат айбловчиси сифатида иштирок этаётган прокурор ўзининг музокара нутқида: “Гарчанд айби исботланган бўлса-да судланувчи айбига иқрор бўлмаганлиги ва пушаймонлик билдирмаганлиги учун мазкур холатларни жазони оғирлаштирувчи холат сифатида баҳолашингизни сўрайман”-деб судга таклиф киритди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасида жазони оғирлаштирувчи холатларнинг рўйхати қатъий берилган бўлиб, уни кенгайтириб татбиқ этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Қонунларимиз - ўзбек халқининг ижод маҳсулидир. Кимнингдир отасидан мерос бўлиб ўтган мулк эмас. Қандай ёзилган бўлса шундай қўлланг. Қонунда йўқ нарсани бор деб гапирманг. Бу содда халқимиз “Прокурор гапиряптию, демак тўғри экан”,-деб ўйлайди.



©️Адвокат Э.Тожибоев

💎 https://t.me/ghff5566duayencounsellors
13.02.202503:42
❗️Автомашинани жарима майдонига жойлашнинг ҳам қонунда белгиланган ўз тартиби бор.

⛰️ Тошкент-водий перевалидаги постлардан ўтишда бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. ЙҲХБ (ГАИ) ходимлари автомашиналарни тўхтатиб, планшет ёрдамида текшириб, тўланмаган жаримаси бўлса "Жарима майдончаси"га тортиб кўйишмоқда экан.
Тўғри, қонунга кўра, йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида жарима тўланмаган тақдирда автомашинани тортиб кўйишга хаққи бор. Лекин, масаланинг бошқа томонлари ҳам мавжудки, уни хатто айрим ЙҲХБ ходимларининг ўзи ҳам билмайди ва Сиздан ноқонуний талаб қилади.

Жумладан:

1️⃣ Жарима 60 кун ичида тўланмаган тақдирда ҳам жарима тўлаш ҳақида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг айнан Сизнинг автомашингизни ушлаб туриш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси бўлиши шарт. Агар ушбу ёзма кўрсатма бўлмаса ва уни ваколатли раҳбар имзоламаган бўлса, ЙҲХБ ходими автомашинани бир дақиқа ҳам ушлаб туришга ҳаққи йўқ;

2️⃣ 60 кунлик муддат Сизга нисбатан жарима қўллаш ҳақидаги қарордан расман ҳабардор бўлган вақтингиздан бошланади. Сиз ҳабардор бўлмаган ҳолатда ўтган муддат узрли ҳисобланади;

3️⃣ 60 кун - бу икки ой эмас. Чунки, икки ойда баъзан 61 ёки 62 кун бўлади 😉


Агар юқоридаги асослар бўлмай туриб, ЙҲХБ ходими Сизнинг автомашинангизни тортиб кўйса, Сиз унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз. Суд Сизнинг фойдангизга қарор чиқаргандан кейин эса Сизда стоянка тўловлари ва маънавий зарарларни ундириб олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

➡️ Асос: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси.


©️Адвокат: Э.Тожибоев

https://t.me/ghff5566duayencounsellors
13.02.202518:05
Изоҳга хожат йўқ деб ўйладим.
Кўришни тавсия қиламан ⬆️

Тунингиз ҳайрли ўтсин!

➡️ https://t.me/ghff5566duayencounsellors
12.02.202517:40
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз имкон ва неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Шундай экан Аллоҳдан эртанги кунимиз бугунгисидан афзал бўлишини, барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказишини сўраб қоламиз!



Тунингиз осуда ўтсин!
Buxorolik Parviz Tuksanov SAT xalqaro imtihonida eng maksimal natija — 1600 ball to‘plagan birinchi o‘zbekistonlik bo‘libdi.

“Aziz ota-onalar, iltimos. Agar biz ortiqcha xarajatlarni to‘y-dabdabalarga sarflamasdan, mablag‘larimizni o‘zimizning farzandlarimizga investitsiya qilsak, bu albatta yaqin kelajakda o‘z natijasini ko‘rsatadi. Buni o‘g‘lim misolida sizlarga tavsiya qilaman”.

https://t.me/ghff5566duayencounsellors
❗️Ажримдан кейин аёлларни турар-жой билан таъминланиши кафолатланмоқда

Сенат раиси: Зўравонлик қўрбони бўлган аёлларимизни оилани сақлаб қолиш учун аёлларимизни зўрлаб уйга олиб киргандан кейин аёлларни жонига қасд қилиши, вафоти билан тугаган ҳолатлар кўп бўлган. Шунинг учун биз аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Уларни уй-жой билан таъминлаш, алиментни 100 фоиз тўлаш масаласида жавобгарликни кучайтирамиз.


Сенатда кўрилган қонунга кўра эри-хотин ажрашгандан кейин аёлга яшаб турган жойи учун шароит бўлмаса бошқа уй билан таъминлаш белгиланмоқда. Агар эрнинг уйи бўлмаса ижара уй учун ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юклатилмоқда.

https://t.me/ghff5566duayencounsellors
23.02.202507:37
Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этар.
Кўзларимизни қайерга қаратишимиз эса бизнинг иродамизга ва хоҳишимизга боғлиқдир.


©️Koнфуций

💎 https://t.me/ghff5566duayencounsellors
17.02.202511:26
Йиғилишда қамоққа олиш қонунийми?

Хабарларга кўра бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланган 7 нафар ходими процессуал тартибда ушланган.

Йиғилишга деб келган ушбу ходимлар ҳамманинг кўз ўнгида қўлига кишан тақиб олиб чиқиб кетилган. Тўғри, улар гумонланувчи бўлиши мумкин, лекин бу дегани уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш мумкин дегани эмас.

Терговчининг хонасида бир ўзини ушлаш бошқа, ҳамкасблар кўз олдида қўлига кишан тақилиши бошқа. Иккинчисида эса хоҳлаймизми йўқми, ушланганларнинг шаъни оёқости қилинган.

Хўп, қонунчилигимиз бунга нима дейди.

Конституциямизнинг 13-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

26-моддасига кўра
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Ҳеч ким
қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки
инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.

28-моддасига кўра
Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

31-моддасига кўра
Ҳар бир инсон
шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш,
ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

60-моддага кўра
Фуқаролар
Конституция ва қонунларга риоя этишга,
бошқа инсонларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари,
шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

ЖПК нинг 17-моддасига кўра
Судья,
прокурор
, терговчи ва суриштирувчи
ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.

Ҳеч ким
қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки
инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.

Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган
, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган
ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади.

ЖК нинг 235-моддаси билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маълумот учун Конституциямизнинг 143-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.

Яъни, инсонларнинг (ким бўлишидан қатъий назар) шаъни ва қадр-қиммати камситилишини олдини олиш, агар шундай ҳолат юз берса, айбдорларни жавобгарликка тортиш прокурорларнинг вазифаси ҳисобланади.

Шунақа. Биз мана шундай давлатда яшаябмиз...

Ҳулоса ўзингиздан.

@advokatqosimov

➡️ https://t.me/ghff5566duayencounsellors
23.02.202513:14
— Мани болаларим мана шунақа, гапга кирмайдиган хилидан...

Хозирда жамиятимизга мана шунақа онасини гапига кирмайдиганлар жуда керак бўлябдида..!

📱 https://t.me/+yW5cvM1AQDhkZjUy
13.02.202513:44
Савол:

Қуйидагилардан қайси бири жиноятнинг асосий таркиби ҳисобланмайди?

А- объект

В- субъектив томон

С- Айб

D- объектив томон

E- субъект

Тўғри жавобни комментарияда ёзиб қолдиринг.

➡️ https://t.me/ghff5566duayencounsellors
15.02.202504:42
Қарға энг ақлли қушлардан бири бўлиши билан биргаликда, адолат тимсоли ҳамдир.

Мана бу қарға физика фанининг сатҳ тушунчаси мавзусида мактаб дерaзасида ўтирволиб дарсни кузатган ва фанни чуқур ўзлаштирган кўринади📝

Маълумот учун: мавжудотлар орасида одамдан кейин жиноятни суд қилиб кўриб чиқадиган ягона жонзотдир.

Каналимизга аъзо бўлинг: ⬇️https://t.me/+yW5cvM1AQDhkZjUy
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.