tapswap community
tapswap community
Binance Announcements
Binance Announcements
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
tapswap community
tapswap community
Binance Announcements
Binance Announcements
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Parlamentdan gapiramiz! avatar
Parlamentdan gapiramiz!
Parlamentdan gapiramiz! avatar
Parlamentdan gapiramiz!
05.05.202512:11
#fraksiyalarhayoti

😎 ЎзЛиДеП фракцияси мажлисларида тортишувларга сабаб бўлган яна бир қонун лойиҳаси
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш

масаласи бўйича.

🗣 Бу билан қонунчиликка қандай янгиликлар киритилиши мумкинлини билиш учун "Миллий тикланиш" ДПнинг собиқ депутати, ҳозирда Марказий банк масъулларидан бири Жаҳонгир Абдурасуловга юзландик.

📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
05.05.202511:10
#fraksiyalarhayoti

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласи Қонунчилик палатасининг эътиборидан ҳеч қачон четда қолмаган


🟢 Эколог депутатлар айнан шундай ҳолатларга қарши олиб чиқилган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.

🚸 Аммо, шунда ҳам, фракция аъзолари лойиҳани янаям аниқлаштириш, такомиллаштириш учун узил-кесил савол, таклифлар билан масъулларга мурожаат қилишди.

📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
Жойылды06.05.202514:18
🌐 Сўнги икки кундан буён ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Enter Engineering” компаниясининг ишчиларга ойлик иш ҳақларини ўз вақтида бермагани ва компенсациялар тўламаётгани билан боғлиқ хабарлар юзасидан Халқ демократик фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов депутат сўрови юборди.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
28.04.202509:35
🟢 Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштириштирилмоқда. Ушбу масалага доир қонун лойиҳаси Экологик партия фракциясининг муҳокама марказида бўлди.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
28.04.202508:01
#fraksiyalarhayoti

😎 ЎзЛиДеП фракциясининг ўтган ҳафтадаги йиғилиши ва унда кўриб чиқилган қонун лойиҳалари, шунингдек, фракциялар аъзоларининг муносабатлари билан қуйидаги лавҳада танишинг.

🏢Фракциялар йиғилишларидаги энг қизғин муҳокамалар жараёни билан ҳар якшанба соат 16-10да "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатиладиган "Парламентдаги фракциялар" кўрсатуви орқали танишиб боришингиз мумкин.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
22.04.202514:57
🔵 Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўриб чиқилган солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамасида либераллар томонидан илгари сурилган таклиф инобатга олинмади.

✔️ 16 нафар ЛиДеПчилар қарши овоз берган қонун лойиҳаси қабул қилинди.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
05.05.202512:03
#fraksiyalarhayoti

📌 Фракция мажлислари муҳокамаларида Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ масала долзарблигича қолди.

🔴 Боиси, “Адолат”чиларнинг фракция мажлисига борган вақтимизда ҳам ушбу қонун лойиҳаси бўйича савол-жавоблар авжида экан.

📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
02.05.202505:47
🏢 Риелторлик учун янги қоидалар даври бошланяпти!

⁉️ Қандай дейсизми?

⏩"Халқона шарҳ"да шу ҳақида гаплашамиз ☝️


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
🟣 Фракция йиғилишида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
28.04.202509:31
🟣 ХДП фракциясида агросаноат соҳасида янги бозор механизмларини жорий этилганлиги муносабати билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилди.

⁉️ Халқ вакиллари нимадан норози?


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
27.04.202510:38
🏢 "Депутат билан бир кун" лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Қонунчилик палатаси депутати Жасур Жумаев!

📺 Тўлиқ видео билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
🟣 Куни кеча фракциялар йиғилишида ХДП депутатлари Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилганлиги муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи лойиҳа бўйича ўз эътирозларини билдирган эди.
Халқ демократлар бугун ҳам ялпи мажлисда ўз позициясида қатъий туришмоқда. Ҳозир youtube орқали жонли томоша қилинг. Балки, депутатларнинг баҳсларига онлайн гувоҳ бўларсиз🧐.

📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
05.05.202511:50
#fraksiyalarhayoti

⚖️ Ижтимоий адолат ўрнатишни мақсад қилар эканмиз, жамиятнинг ҳар бир аъзосига тенг қонунчилик муҳитини яратиб беришимиз керак.


🟣 Улуғбек Иноятов бошчилигидаги Халқ демократик партияси қонун лойиҳалари муҳокамаларида айни шу нарсани ўзлари учун қоида қилиб олишди.

📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
01.05.202514:08
📍 Қонунчилик палатасининг куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисида хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси рад этилган эди.

🎞️ Мазкур жараёндан журналистимиз тайёрлаган видеорепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз!


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
⚪️ Қонун лойиҳасини рад этди!

❌ Фракция йиғилишида хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди. Фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади.

⚪️ "Миллий тикланиш"чилар либералларнинг тадбиркорларни ривожлантириш ғояларига қарши эмас, лекин ҳар қандай ривожланиш қадриятлар билан бўлиши керак, демоқда.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
28.04.202509:28
🔴 Парламентдаги аъзолар сони бўйича 3-ўринда бўлган “Адолат” СДП фракциясига ўтамиз. Уларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтказилди.

Лойиҳа ўз ичига қандай янгиликларни қамраб олмоқда? Батафсил репортажда☝️


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
26.04.202507:39
🔈Фарғонадан гапирамиз!
Халқ вакили Дилбар Мамажонова 📍Фарғона туманида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Тўлиқ жараённи эса тез кунда “Депутат билан бир кун” лойиҳаси орқали кўришингиз мумкин.🔜

📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
Куннинг иккинчи ярмида палатанинг ялпи мажлиси давом этмоқда. Унда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ лойиҳа муҳокамадан ўтказилди.

⁉️Хўш қонун лойиҳаси билан нималар ўзгариши мумкин?

-
18 ёшгача бўлган болани ногиронлиги бўлган бола деб топиш тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.(амалда педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари бунга масъул ҳисобланади.)

-Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни кўрикдан ўтказишни йигирма календарь кундан кечиктирмай амалга оширилиши белгиланмоқда.

-ногиронликни белгилаш мезонлари ва механизмлари, шу жумладан шахсни тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.

-ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсатилиши, давлат мулки бўлган спорт объектлари ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун истисноларсиз тақдим этилиши белгиланмоқда.


✅Агар қонун лойиҳаси қабул қилиниб кучга кирадиган бўлса, ногиронлиги бор шахслар учун имкониятлар янада кенгаяди. Шунақа гаплар🙂.

📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
05.05.202511:30
#fraksiyalarhayoti

Фракциялар анча жонланди


⚪️ Хусусий тадбиркорлар учун ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган лойиҳаси негадир "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоларига ёқмади.

Қонун лойиҳаси билан нималар ўзгаряпти, қандай янгиликлар киритилиши белгиланган? Батафсил лавҳамизда.

📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
🟣 ЎзХДП фракцияси ҳам "Миллий тикланиш" рад этган қонун лойиҳасини ташаббускорларга қайтариш ҳақида қарор қабул қилибди.

Фракция аъзоси Шарофиддин Назаровнинг фикрича, — Хусусий сектор ҳамда давлат ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг ҳуқуқ ва ва ваколатлари ҳар хил бўлиши мумкин эмас. Таълим соҳасида ҳам, тиббиётда ҳам, умуман, деярли барча соҳаларда хусусий сектор фаолият юритади. Уларга ижтимоий мажбуриятлар борасида имтиёзлар берилиши ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари, Конституцион манфаатларига зид саналади.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
28.04.202509:53
🏢Қонунчилик палатасида янги ҳафта сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари билан бошланди.

🔵 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциянинг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва фракциялар йиғилишлари кун тартибига киритилган хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида нималар кўзда тутилмоқда? Лойиҳага кўра:

✔️ меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишда аризани чақириб олиш жараёнида иш берувчининг иштирокини таъминлаш орқали ходимнинг масъулиятини ошириш;

✔️ меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра, бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси ёки маҳаллий меҳнат органи билан келишиш жараёнларини соддалаштириш орқали хабардор қилиш тартибига ўтказиш;

✔️ ходимнинг узоқ муддат меҳнатга қобилиятсиз бўлиши натижасида меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари такомиллаштирилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларида ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ёзма шаклда огоҳлантириш ва компенсация тўловларини тўлашни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
28.04.202508:06
⚪️ Риэлторлик, яъни “маклер”лар фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича “Миллий тикланиш”чиларнинг фикри қандай?


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
23.04.202512:14
🟣 ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳасига нега қарши чиқди?

Сабабларини репортаждан билиб оламиз.


📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
22.04.202510:18
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи жисмоний шахслар доираси кенгайтирилмоқда

⌛Бироз олдин тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан муҳокама қилинди.

-Ушбу қонун лойиҳаси билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига жабр кўрган хотин-қизларнинг йўқотилган банк пластик картасини тиклаш учун тижорат банкларига мурожаат қилиш юзасидан нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ишончномани тасдиқлаш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

-Фуқаролик процессуал кодексига тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича суд томонидан кўриб чиқиладиган ишларда мажбурий тартибда прокурорнинг иштирокини таъминлаш билан боғлиқ қўшимчалар киритилмоқда.

-Лойиҳада аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун йўқотилган биометрик паспортлари (идентификация ИД-карталари), никоҳни қайд этганлик ва туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берилганда давлат божи ундирилмаслиги белгиланяпти.

-Бундан ташқари, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонунга давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар таркибига тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳам киритилиб, уларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар белгиланмоқда.


🗣️Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан айрим савол ва таклифлар ўртага ташланди.

📱 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 40
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.