Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди avatar

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
☎️ 78 238 28 16
📧 fundnno@exat.uz
📍Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 9-уй
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніТрав 27, 2022
TGlist-ке қосылған күні
Лют 27, 2025

Рекордтар

21.04.202523:59
1.5KЖазылушылар
14.04.202523:59
500Дәйексөз индексі
13.04.202523:59
7181 жазбаның қамтуы
02.03.202513:25
566Жарнамалық жазбаның қамтуы
27.03.202523:59
4.60%ER
13.04.202513:23
50.96%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
БЕР '25БЕР '25БЕР '25БЕР '25БЕР '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди танымал жазбалары

09.04.202511:05
Боғот туманида яна бир қулайлик

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди Хоразм вилояти бўлинмаси томонидан 2024 йилда молиялаштирилган "Боғот туманида саломатлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш" лойиҳаси ўрганилди.

Маълум бўлишича, лойиҳа доирасида Боғот тумани стоматология маркази янгидан таъмирланиб, зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган.

Ушбу ижтимоий лойиҳа натижасида туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошмоқда ва хавфсизлиги таъминланмоқда.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
❗️РАМАЗОН ҲАЙИТИ 30 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорига кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
01.04.202510:37
Наманган вилоятида ҳам манзилли грантлар ажратиш учун муаммолар ўрганилмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзоси, сенатор О.Маматкаримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида муаммоларни ўрганди.

Хусусан, ишчи гуруҳ вилоятнинг Янгиқўрғон, Косонсой, Тўрақўрғон, Наманган, Чортоқ ва Уйчи туманларида бўлди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлар давомида ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, мактаблар кутубхонаси, ичимлик суви, электр энергияси, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллалар инфраструктурасини яхшилаш, тиббий хизмат сифатини ривожлантириш каби соҳаларга эътибор қаратди.

Ушбу муаммоларнинг манзилли ва самарали ечимига қаратилган грант танловлар эълон қилиниши режалаштирилган.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
26.03.202505:28
Жиззахда манзилли грантлар ажратиш учун қандай муаммолар ўрганилди?

Парламент комиссияси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди вакиллари ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳнинг Жиззахга ташрифи тафсилотлари ҳақида "Жиззах" телеканали томонидан тайёрланган лавҳада томоша қилинг.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
25.03.202507:54
Эрта туғилган чақалоқ ҳаётини қандай сақлаб қолиш мумкин?

Барча ота-оналар фарзандининг ўз вақтида ва соғлом туғилишини хоҳлашади. Аммо баъзида бола ўз вақтидан олдин туғилишга шошилади.

Бундай ҳолатда чақалоқ ҳаётини кувез инкубатори ёрдамида сақлаб қолиш мумкин.

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида "Кам вазнли туғилган чақалоқларни парваришлашда юқори технологияли аппаратлардан самарали фойдаланиш" лойиҳаси доирасида 10 дона кувез аппарати сотиб олиниб, Қашқадарё вилояти Она ва бола маркази ҳамда Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига тақдим этилди.

Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Ислом Очиловнинг маълум қилишича,
чала туғилган чақалоқ ўзида ҳароратни сақлолмайди, агар ҳаво совуқ бўлса, совиб кетади, иссиқ бўлса, исиб кетади. Кувез инкубатори ичида эса микроклимат сақланади, яъни она қоринидаги ҳароратни таъминлаб беради.


Ҳозирги вақтда ушбу аппаратлар вилоятда кам вазнли ва чала туғилган чақалоқларни парваришлаш ва улар ўртасида перинатал ўлим ҳолатларини камайтиришда фойдаланилмоқда.

👉Батафсил "Қашқадарё" телеканалининг махсус репортажида

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
02.04.202505:32
🎉 Рақамли Авлод Қизлари 2025

👩‍💻 "StartUp" лойиҳангиз билан иштирок этинг ва хорижда бўлиб ўтадиган таълим саёҳатини қўлга киритинг

🏃‍♀️ Шошилинг, жойлар сони чекланган

📋 Рўйхатдан ўтиш учун: qizlar.raqamliavlod.uz

Маълумот учун: Алоқа

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
01.04.202512:21
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Замонамиз қаҳрамони

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида Агро ахборот инновация марказининг лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти Денов тумани Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган эди.

Аммо лойиҳани амалга ошириш жараёнида сув минорасини ўрнатиш учун жой муаммоси пайдо бўлди. Буни қарангки, бир қарич жой учун қўшнилар жанжаллашаётган, отасидан қолган мерос учун ака-укалар юз кўрмас бўлаётган бир пайтда Иззатой опа Жўраева ўзининг 6 сотих ерини беғараз фойдаланишга берди.

Шундай қилиб, бугунги кунда маҳалланинг 415 та хонадони тоза ичимлик суви билан таъминланди.

👉Батафсил "Зўр тв"да томоша қилинг

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
08.04.202501:42
#Матбуот_анжумани
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлинмаси томонидан жорий йил вилоятда амалга ошириладиган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

📰Матбуот анжумани тафсилотлари “Зарафшон” газетасида

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
07.04.202504:39
"ЭКОЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини ўтказилди

Фарғона давлат университетида "Экосан" хайрия жамоат фондининг вилоят ташкилоти томонидан ташкил этилган "Экозаковат" интеллектуал ўйинида талабалар билан бирга Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди, ЎзННТМА, Экопартия каби нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган ўйинда иштирокчилар ўзларининг экологик билимлари орқали куч синашди ҳамда ғолиблар ва экологик тарғибот жараёнларига қўшган муносиб ҳиссаси, экологик маданиятни ошириш борасида олиб бораётган ишлари учун фаоллар тақдирланди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
16.04.202507:02
ННТ вакиллари учун давра суҳбати ташкил этилди

Наманган вилоятида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ва ЎзННТМА ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида “Грант лойиҳаларни тайёрлаш ва янги электрон платформанинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 124-сонли Президент фармони асосида фуқаролик жамияти институтларига давлат гранти ва ижтимоий буюртмасини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнлар шаффофлигини таъминлашга қаратилган ngo.gov.uz платформаси билан ишлаш тартиби ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, ННТ вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
02.04.202508:07
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Бухоро вилоятида манзилли грантлар ажратиш учун қандай муаммолар ўрганилди?


Парламент комиссияси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди вакиллари ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳнинг Бухоро вилоятига ташрифи тафсилотлари ҳақида "Бухоро" телеканали томонидан тайёрланган лавҳада томоша қилинг.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
07.04.202510:18
#ОАВ_биз_ҳақимизда

ННТ ташаббусларини амалга ошириш учун қандай шароитлар яратиш лозим?

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари ташаббусларини амалга ошириш учун уларга қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар яратишга кўмаклашиш устувор вазифамиз” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият ҳаётида уларининг фаоллигини янада ошириш, ижтимоий муаммолар ечимига қаратилган ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
31.03.202502:58
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида замонавий ахборот кутубхона маркази бунёд этилмоқда.

👉Тафсилотлар "Самарқанд" телеканалида

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
05.04.202506:26
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастури ҳамда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Дўстлик уйи” ҳудудида ҳашар ташкил этилиб, дарахт кўчатлари экилди ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
08.04.202507:17
Қашқадарё вилоятидаги "Дўстлик уйи"да “ННТ ташаббусларини амалга ошириш учун уларга қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар яратишга кўмаклашиш устувор вазифамиз” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият ҳаётида уларининг фаоллигини янада ошириш, ижтимоий муаммолар ечимига қаратилган ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, давлат гранти ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнлар шаффофлигини таъминлашга қаратилган ngo.gov.uz электрон платформаси имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.