17.04.202512:26
УЙ СОТСАНГИЗ, УЙ ОЛИНГ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким ҳовли ёки уй сотса, билсинки, шу маблағи баракасиз бўлиб кетади. Илло, (маблағни) шунга ўхшашига сарфласа, бундан мустаснодир (яъни бир одам кўчмас мулкини сотса, унинг пулини худди шундай кўчмас мулкка сарф қилсагина баракали бўлади. Акс ҳолда пулнинг баракаси кетади)» дедилар.
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти. @yunusalioxund

17.04.202503:39
73. Сени Биз ваҳий қилган нарсадан фитна орқали буриб, Бизнинг шаънимизга бошқасини уйдиришингга ундашларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, албатта, сени дўст тутар эдилар.
Мушриклар турли йўллар билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳ юборган ваҳийдан буриб юборишга кўп уриниб кўрганлар.
Мисол учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бизнинг ва ота-боболаримизнинг бутларимизни сўкишни, танқид қилишни тўхтатсанг, биз сенинг илоҳингга ибодат қиламиз», дейишган.
Шунингдек, кофир бошлиқлардан баъзилари келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бизга камбағаллардан алоҳида мажлис тайин қилгин», дейишган.
Шунга ўхшаш анчагина таклифлар бўлганлиги тарихдан маълум ва машҳур. Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг таклифларини қабул қилсалар, Аллоҳнинг ваҳийидан бурилган бўлар эдилар. Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг таклифларига кўнсалар, Аллоҳнинг шаънига, у зот индирган ваҳийга бошқа нарсани уйдирган бўлар эдилар. Мушриклар эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан айни шу ҳолдагина, яъни, Аллоҳ ваҳий қилган нарсадан бурилиб, Аллоҳнинг шаънига ваҳийдан бошқа нарсани уйдирганларидагина рози бўлардилар ва у кишининг дўст тутар эдилар.
@yunusalioxund

16.04.202500:59
#muftiy_minbari
🌙 ҚАРЗ - СИНОВЛИ ОМОНАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ҚАРЗ - СИНОВЛИ ОМОНАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
15.04.202510:38
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КУН ТАРТИБЛАРИ
– Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди. Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.
Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.

15.04.202500:45
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Бугунги айёмингиз қутлуғ бўлсин!
Бугун 15 Апрел, 2025 йил.
Ҳафтанинг Сешанба куни .
Ҳижрий сана: 1446. Шаввол ойининг ўн еттинчи куни
https://t.me/yunusalioxund

17.04.202510:01
«КИШИ САОДАТИДАН...»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
1. «Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш Одам боласининг саодатидандир...» (Имом Термизий ривояти).
2. «Тўрт нарса киши саодатидандир: 1) солиҳа аёл; 2) кенг уй; 3) солиҳ қўшни; 4) соз маркаб (улов)» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
3. «Соз маркаб (улов), солиҳ қўшни ва кенг уй киши саодатидандир» (Имом Ибн Шайба ривояти).
4. «Аллоҳ таолога истихора (бирор нарсанинг яхшисини сўраш) Одам боласининг саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
5. «Киши умрининг узоқ бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло уни чин тавба билан ризқлантириши киши саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
6. «Гўзал хулқли бўлиш киши саодатидандир» (Имом Байҳақий ривояти). @yunusalioxund

16.04.202523:15
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Бугунги айёмингиз қутлуғ бўлсин!
Бугун 17 Апрел, 2025 йил.
Ҳафтанинг Пайшанба куни .
Ҳижрий сана: 1446. Шаввол ойининг ўн тўққизинчи куни
https://t.me/yunusalioxund
Бугунги айёмингиз қутлуғ бўлсин!
Бугун 17 Апрел, 2025 йил.
Ҳафтанинг Пайшанба куни .
Ҳижрий сана: 1446. Шаввол ойининг ўн тўққизинчи куни
https://t.me/yunusalioxund
16.04.202509:08
Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг! Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг! Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади. Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг! Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа. Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Ёмон инсонларга хам табассум қилинг, марҳаматли бўлинг! Чунки улар қалбини фақат Яратган билгувчидир.
Шайх Али Тантовий
@yunusalioxund
Шайх Али Тантовий
@yunusalioxund
15.04.202523:09
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Бугунги айёмингиз қутлуғ бўлсин!
Бугун 16 Апрел, 2025 йил.
Ҳафтанинг Чоршанба куни .
Ҳижрий сана: 1446. Шаввол ойининг ўн саккизинчи куни
https://t.me/yunusalioxund
Бугунги айёмингиз қутлуғ бўлсин!
Бугун 16 Апрел, 2025 йил.
Ҳафтанинг Чоршанба куни .
Ҳижрий сана: 1446. Шаввол ойининг ўн саккизинчи куни
https://t.me/yunusalioxund
15.04.202507:46
72. Ким бу дунёда кўр-гумроҳ бўлса, у охиратда янада кўр-гумроҳ ва янада йўлдан адашганроқ бўладир.
Бу дунёдан кўр-гумроҳ ҳолида — иймонсизликда, гуноҳ ва исён қилиб ўтса, у дунёда бундан ҳам баттар кўр ва гумроҳ бўлади. Қиёмат тўполонида нима қилишини билмай гирён уради. Хору зорликка йўлиқади. Умуман, юрадиган йўлини топа олмай, сарсон-саргардон бўлиб, охири дўзахга тушади. Охиратда шундай. Бу дунёда эса, ўзлари кўр-гумроҳ бўлганлари етмагандек, бошқаларни ҳам эргаштиришга уринадилар. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам йўлдан урмоқчи бўладилар:

14.04.202515:40
Ҳаж мавсумининг бошланиши олдидан Кисва юқорига кўтарилиб, Каъбанинг пастки қисми оқ мато билан ўралади.
Бунинг сабаблари қуйидагилар:
1. Кисванинг оқ мато билан ўралиши Ҳаж мавсуми бошланишига ишора ҳисобланади;
2. Ҳаж мавсуми бошланиши билан кўп сонли тавоф қилувчиларнинг Каъба матосини шикастлашининг олдини олиш.
Бундан ўн йиллар аввал Ҳаж бошланиши билан Кисванинг ўзи шунчаки кўтариб қўйилган ва ортидаги деворлар кўриниб турган. Аммо йилдан-йилга зиёратчиларнинг сони ошиши, турли миллат, маданият, қадриятдаги одамларнинг зиёратга келиши, Каъбани кўргандаги ҳосил бўлувчи эҳтирос сабаб Кисвани юлиш, қайчида кесиш, Каъба деворларига исм ёзиш ҳолатлатри пайдо бўла бошлаган. Катта миқдордаги оломон ичида шу каби ҳаракатларнинг олдини олиш қийинлиги сабабли ҳам ёпинчиқ 3 метргача кўтариб қўйилади. Аммо, сўнгги йилларда раҳбарият Кисва кўтарилгач, Каъбанинг ўртасига оқ мато ўрашни жорий қилди.

17.04.202507:22
Тавсия
من أراد أن يفتح الله عين قلبه؛ فليكن عمله في السر أكثر من عمله في العلانية؛ لأن عمل السر منبع الإخلاص، والإخلاص منبع الحكمة
📜 Кимки Аллоҳ таоло унинг қалб кўзини очишини истаса, махфий амаллари ошкора амалларидан кўпроқ бўлсин. Чунки махфий амал ихлоснинг манбасидир. Ихлос эса, ҳикматнинг манбасидир.

16.04.202516:31
. Шайтон жуда ҳам сабрлидир. Чунки ҳаёти давомида босқичма-босқич сен билан юксалганини кўрмайсан. Бир кун келиб тасбеҳ айтишдан ҳам маҳрум қилади. Бориб бориб қалбингни диндан чиқариб, ўзи истаган нарса билан қалбингни тўлдиради.
«Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан», Оли Имрон сураси, 8-оят. @yunusalioxund

16.04.202508:15
Нима эксанг шуни ўрасан!
Исмоил ибн Ҳаммод раҳимаҳуллоҳ айтади: “Маҳалламизда бир тегирмончи киши яшарди. У ниҳоят даражада ҳаддидан ошган мутаассиб шиа эди. Унинг иккита хачири бўлиб, бирига Абу Бакр, яна бирига Умар деб ном қўйиб олганди. Кунларнинг бирида Аллоҳнинг тақдири билан эшакларидан бири уни қаттиқ тепиб ўлдириб қўйди. Бу хабар бобом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга етиб боргач, у киши мажлисдаги кишиларга юзланиб: “Бориб билингларчи, бу одамни тепиб ўлдирган хачирнинг номи Умар эмасмикин?!”, дедилар. Кишилар воқеа юз берган жойга бориб суриштиришди. Ҳақиқатдан ҳам бу одамни Умар номли хачир тепиб ўлдирган экан”.
“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”дан.

15.04.202514:14
Жаноза намозида такбирларни тўрттадан кам айтиш
Савол: Эшитишимча, жаноза намозида имом неча марта “Аллоҳу акбар” деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мабодо айтмаса, намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?
Жавоб: Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракат намознинг ўрнидадир. Ҳатто жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракатли намоздан бир ракати ўқилмаса, намоз дуруст бўлмаганидек (“Муҳитул Бурҳоний” китоби).
Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда, намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.

15.04.202506:41
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг меҳмонлари учта: ғозий, ҳожи ва умра қилувчи», дедилар.
Имом Насоий ривояти.
Изоҳ: Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, худди босқон темир, тилла ва кумушнинг кирини кетказганидек, иккиси фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ», дедилар».
Насоий ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ деган.

14.04.202514:58
Ким Аллоҳнинг қадарига рози бўлса, Аллоҳ уни Ўзининг гўзал тақдири билан рози қилади.
@yunusalioxund
@yunusalioxund
17.04.202504:37
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига тикувчи бир мавлолари келди, у ошқовоқ олиб келди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ошқовоқ еяётганларини кўрганимдан бери мен ҳам ошқовоқни яхши кўриб қолдим”, деди.
Имом Бухорий ривояти. @yunusalioxund
Имом Бухорий ривояти. @yunusalioxund
16.04.202505:16
"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики: "Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг. Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг". Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг".
"Минг бир ҳадис" китобидан.
@yunusalioxund
"Минг бир ҳадис" китобидан.
@yunusalioxund
15.04.202512:03
КЎЗГУГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз
❓1618-CАВОЛ: Қибла тарафда кўзгу бўлган ҳолатда намоз ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фиқҳий китобларимизда жонли нарсанинг суратига қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилган. Аммо кўзгуга қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилмаган. Чунки кўзгудаги акс собит турмайди, шунинг учун у суратдан кўра кўпроқ сояга ўхшайди. Агар кўзгу намозхонни чалғитса, унга қараб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Аммо чалғитмайдиган бўлса, кўзгу томонга қараб намоз ўқиш макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

15.04.202504:50
САБР ВА ШУКР
Имрон ибн Ҳаттон исмли бир шоир бўлиб, унинг зеҳну заковати, балоғат ва фасоҳати ҳақидаги гап- сўзлар одамлар орасида машҳур эди. Аллома Замахшарий раҳимаҳуллоҳнинг нақл қилишича бу шоир қоп-қора, жуда хунук киши эди. Бунинг аксича унинг аёли жуда хушрўй ва гўзал эди. Бир куни аёл эрининг юзига узоқ вақт тикилиб туриб, ногаҳон “Алҳамдулиллаҳ” деди. Имрон ажабланиб: “Сен нима учун “Алҳамдулиллах” дединг?” деб сўради. Аёли деди: “Мен иккаламиз ҳам жаннатий эканлигимиз учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим”. Имрон деди: “Қанақасига?”. Аёли деди: “Чунки сизга мендек аёл учради. Бунинг учун шукр қилдингиз. Менга сиздек эр учради. Мен бунга сабр қилиб яшаяпман. Зеро Аллоҳ таоло сабр ва шукр қилгувчи бандалари учун жаннатни ваъда қилган” (Кашшоф).

14.04.202513:41
ЖАННАТДА ҚАРИЯЛАР....?!
Ҳасан розияллоҳу анҳумо айтади: “Кекса бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига келиб: “Ё Расулаллоҳ! Мени жаннатга киришимни сўраб Аллоҳ таолога дуо қилсангиз!”, деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй онажон! Кексалар жаннатга кирмайди”, деб жавоб бердилар. Буни эшитган аёл йиғлай-йиғлай ортига қайтди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоби киромларга шундай дедилар: “Онахонга сўзимни етказингларки, жаннатга кирувчилар кекса ёшда бўлмайдилар. Балки улар ёш ва навқирон ҳолатда бўладилар” (Шамойили Муҳаммадия).

Көрсетілген 1 - 24 арасынан 205
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.