Реальна Війна

Лёха в Short’ах Long’ует

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Лёха в Short’ах Long’ует

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Анатолий Шарий

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Лёха в Short’ах Long’ует

Україна Сейчас | УС: новини, політика

Uzdiplomat | Расмий канал
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар
UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади
•facebook.com/uzdiplomat
•instagram.com/uzdiplomat.uz
•youtube.com/@uzdiplomat
Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot

TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
РасталмағанСенімділік
СенімсізОрналасқан жері
ТілБасқа
Канал құрылған күніFeb 06, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Sep 29, 2024Қосылған топ

Uzdiplomat.uz | Muhokama
746
Рекордтар
23.01.202516:45
110.3KЖазылушылар04.02.202522:24
550Дәйексөз индексі01.03.202514:04
20K1 жазбаның қамтуы04.03.202505:18
28.1KЖарнамалық жазбаның қамтуы12.02.202504:23
8.37%ER14.01.202519:06
29.58%ERR07.04.202504:46

23.04.202516:50
🔴 Шерзодхон Қудратхўжа ташқи ишлар вазирлигини дипломатик табассумдан дадилроқ сиёсатга ўтишга чақирди
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида билдирган баёнотлари жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан, у Самарқанддаги “Она тимсоли” ҳайкали ёнида рус тилида ёзув йўқлигидан норозилик билдириб, бу ҳолатни танқид қилди.
ЎзЖОКУ ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа мазкур масала юзасидан қатъий ва очиқ фикр билдирди:
“Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишни фақат ўзи ҳал қилади. Четдан келиб, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири бизни танқид қилиши нотўғри. Зеро, биз уларнинг колонияси эмасмиз!”
Қудратхожанинг таъкидлашича, Лавровнинг бундай баёноти шунчаки маданият ёки тил масаласи эмас, балки муайян сиёсий даъво сифатида қабул қилиниши мумкин. У айни масала нима учун айнан Ўзбекистонда кўтарилаётганини ҳам шубҳа билан баҳолайди.
Шу билан бирга, у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятига нисбатан ҳам танқидий муносабат билдиради:
“Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда, баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли. Бугунги кунда ТИВ расмийлари кўпинча дипломатик одоб ортига яшириниб, жиддий масалаларни очиқ қўйишдан чўчишади. Аммо суверен давлат дипломатияси ҳам кучли овоз, ҳам қатъият талаб қилади.”
Қудратхўжа айниқса Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг аҳволига алоҳида урғу беради:
“Нега бизнинг Россиядаги мигрантлар дискриминация қилинади? Нимага уларга нисбатан маҳаллий ҳокимият, миграцион хизматлар ёки полиция томонидан оддий инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи ҳолатлар қўлланилса, Россия жамоатчилиги ва давлат расмийлари жим туради?”
Лавров “Она тимсоли — муқаддас” эканлигини таъкидлар экан, Қудратхожа унга шундай жавоб беради:
“Биз ҳам унга инсон ҳуқуқлари ҳам муқаддас эканлигини диққат эътиборига солишимиз ва эслатишимиз керак.”
У Лавровнинг Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларга нисбатан айтган фикрларига ҳам муносабат билдиради:
“Ким билан қандай алоқалар ўрнатишни ёки қай даражада ҳамкорлик қилишни давлатнинг ўзи ҳал қилади! Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро алоқалар даражасини Ўзбекистоннинг ўзи белгилайди.”
Фикрини якунлар экан, Шерзодхон Қудратхожа Россия дипломати Лавровга нисбатан халқ мақоли орқали жавоб беради:
“В чужой монастырь со своим уставом не лезут.”
Бу баёнотлар, бир томондан, халқнинг суверенитет ҳақидаги талабини ифодаласа, бошқа томондан, Ўзбекистон ташқи сиёсатини амалга ошираётган расмийларнинг ҳам қатъий позиция ва принципиал ёндашувларини мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда. Давлат суверенитетини ҳимоя қилиш — бу фақат дипломатик табассум эмас, балки очиқ, принципиал ва дадил сиёсий баёнотдир.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

30.03.202512:03
Президент оиласи Ҳайитни қандай нишонламоқда?
Шаҳноза Мирзиёева Рамазон ҳайити билан табриклаб, оилавий сумалак тайёрлаш жараёнидан видео эълон қилди.
“Бу ёруғ кун бир ойлик маънавий юксалиш ва янгиланиш даврининг якунланишини англатади. Рамазон ойи бизга яхшилик қилиш ва сабрли бўлишни ўргатди, бугун эса яқинларимизга меҳр ва эътибор улашмоқдамиз.
Ушбу муборак байрам оила аъзолари ва яқинлар билан ўтказилган ҳар бир лаҳзани қадрлаш, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва ҳар куни ғамхўрлик кўрсатиш қанчалик муҳим эканлигини эсга солади”, деб ёзди Шаҳноза Мирзиёева.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

+1
15.04.202517:00
Жиззахда Россия қурувчилари иштирокида АЭС қурилиши бошланмоқда
Жиззахда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси учун биринчи ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди.
Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги маълум қилди.
Бугун қурилиш-монтаж базасини қуриш ишлари бошланган. У маъмурий бинолар, ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва йиғма корхоналарни ўз ичига олади.
Қурилишга старт бериш жараёнида АЭС қурилиши дирекцияси директори Отабек Омонов ва Россиянинг “Атомстройэкспорт” компанияси вице президенти Павел Безруков иштирок этган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2024 йил 27 майда имзоланган шартнома асосида, Жиззахда умумий қуввати 330 MW бўлган, ҳар бири 55 MW қувватга эга 6 та реактордан иборат кам қувватли АЭС қурилиши кўзда тутилган.
Станция асосини ҳозиргача музёрар кемаларда қўллаб келинган РИТМ-200 сув-сувли ядро реакторларининг қуруқликда ишлашга мослаштирилган РИТМ-200Н версияси ташкил этади. Ҳозиргача бу технология ер устида ишлатилмаган.

12.04.202516:09
#dunyo_xalqlari_hayoti
100 ёшида одамларга хизмат қилаётган аёл ҳикояси
«Мен 100 ёшман, лекин ҳали ҳам 60 ёшли аёлдек ишлашим мумкин!» Италиялик Анна Посси ўз барини 1958 йилда очган ва шу пайтгача у ерда ишлаб келмоқда. У ҳафтанинг 7 кунида ҳам 12 соатдан ишлайди. Ва у тўхташни режалаштираётгани йўқ! Узоқ яшаш сирини сўрашганда Анна миясининг доим ишлаб туриши кераклиги, кам овқатланиб, кўп ҳаракатда бўлганини айтади.
«Мен бирон кун дам олмаганман, бирон маротаба таътилга чиқмаганман. Бекор бўлсам меланхолияга(ғам, тушкунлик) дучор бўлишим мумкин. 105 ёшимгача ишлашни режа қилаяпман», дейди Анна.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook |

04.04.202504:13
uzdiplomat иқтибоси:🖍
Шуҳрат Абдураҳмонов
Андижон вилояти ҳокими
2024 йил, август.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
“Менинг гапларимдан кавак қидирмаларинг, қўлларингдан бало ҳам келмайди”
Шуҳрат Абдураҳмонов
Андижон вилояти ҳокими
2024 йил, август.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
16.04.202510:20
Шавкат Мирзиёев Андижонда таъзияда қатнашди
Давлат раҳбари Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўл-йўлакай таъзияли хонадонга кириб ўтган.
Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.
Президент таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Давлат раҳбари Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўл-йўлакай таъзияли хонадонга кириб ўтган.
Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.
Президент таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

27.04.202503:37
uzdiplomat иқтибоси: 🖍
“Кўп гап ёлғонсиз, кўп пул ҳаромсиз бўлмайди”.
Жаҳонгир ОРТИҚХЎЖАЕВ,
Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими
Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat

04.04.202506:13
Педагогларнинг аттестация тест синовлари санаси эълон қилинди
2025 йил январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари ўтказилади.
Синовлар фанлар бўйича қуйидаги кунларга белгиланган:
➖ 15–16 апрель — Рус тили, География;
➖ 17 апрель — Тарбия, Ҳуқуқ асослари, Психологлар;
➖ 18–21 апрель — Чет тиллари (инглиз, француз, немис ва бошқалар);
➖ 22–24 апрель — Ўзбек тили ва адабиёти;
➖ 25–26 апрель — Жисмоний тарбия, Мусиқа, Санъат, Технология;
➖ 28–29 апрель — Математика;
➖ 30 апрель – 1 май — Биология, Кимё, Физика;
➖ 2–7 май — Бошланғич таълим;
➖ 8 май — Тарих;
➖ 10 май — Қўшимча фанлар ва махсус педагоглар;
➖ 12 май — Информатика;
➖ 13–14 май — Мактабгача таълим ходимлари;
➖ 15–16 май — Қорақалпоқ тили;
➖ 15 май куни — Касбий сертификат синови ҳам ўтказилади.

04.04.202505:26
ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган полковник Избосаров Агзам Фахриддиновичнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун, Избосаров Агзам Фахриддинович техника фанлари номзоди (PhD), техника фанлари доктори (DSc) илмий даражаларига эга. У 2005 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими” фахрий унвони ҳамда 2021 йилда “Мардлик” ордени билан тақдирланган.

06.04.202512:09

09.04.202514:25
Ўзбекистонда энди таълим тизими 5 кунлик ўқиш режимига ўтиши мумкин
Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмахаматовага кўра, “Таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш вa иш режимига ўтказиш” мавзусида эълон қилинган ташаббус, бугунгача 153 829 та кўрилган ҳамда фуқаролар томонидан 657 та изоҳ қолдирилган.
Мазкур мурожаат 6 кун ичида ичида жами 12 660 та овоз тўплаган. Овозларнинг 12 527 таси (98,9) қўллаб-қувватловчи, 133 таси (1,1%) қарши овозни ташкил этган.
Бугунги кунда ушбу мурожаат 10 мингдан зиёд овоз тўплагани боис, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборилган. Қабул қилинадиган қарор веб-порталда эълон қилинади.
Ўйлаймизки, тез кунларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур ташаббус атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

20.04.202514:15
Кушербоев асоссиз ушланмаган, у ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган - ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ Экология вазири маслаҳатчиси Р.Кушербаев Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига чақирилганлиги юзасидан ахборот берди
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 апрель куни фуқаро Р.Ф. Янгийўл тумани ИИБга киритган шикоят аризасида, Экология вазирининг маслаҳатчиси Р.Кушербаев, унга нисбатан ижтимоий тармоқлар орқали шахсни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда ҳақорат қилувчи маълумотлар тарқатганлигини баён қилган.
Ушбу иш доирасида ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 19 апрель куни Р.Кушербаев қонунда белгиланган тартибга кўра, ИИБга чақиртирилган ва тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилди.
Жиноят-процессуал кодексининг 157, 159-моддаларига асосан терговга қадар текширувни ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш ҳамда аризачи баён этган ҳолатларга аниқлик киритиш учун тергов бўлинмаси томонидан қарор чиқарилиб, Р.Кушербаевга тегишли мобиль телефони вақтинча олиниб кўздан кечирилган.
Мазкур иш доирасида, процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
«Р.Кушербаев ва айрим жамоатчилик фаоллари томонидан тарқатилаётган гўёки асоссиз ариза бўйича ушлаб турилиши, мобиль телефоннинг аҳамиятсиз олиб қўйилиши ёки қандайдир алоҳида суриштирувлар олиб борилаётганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидлаймиз.
Фуқаронинг аризаси мамлакатимизнинг қонун ҳужжатларига кўра, тўлиқ текширилиши ва ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Шу билан бирга, ҳар бир процессуал ҳаракатнинг асослилиги ва қонунийлиги устидан ўрнатилган тартибда шикоят келтирилиши ҳам мумкинлигини эслатиб ўтамиз», дейилади ахборотда.
Шунингдек, ИИББ Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, жамоатчилик субъектларидан асоссиз маълумот тарқатмасликни сўраган.
«Қонунлардаги ахборот тарқатиш юзасидан белгиланган талаблар барча учун мажбурийдир.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига аралашиш ва маълум бир мақсадда ишни кўриб чиқиш натижаларига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали таъсир қилишга уруниш, белгиланган тартибда жавобгарлик келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз», дейилган хабарда.

07.04.202512:05
Президент администрациясининг собиқ раҳбари ҳоким бўлди
Бекобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди, деб хабар берди Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хабарга кўра, Бекобод тумани ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзоди тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, у Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Зайнилобиддин Низомиддинов аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимида бир неча йил ишлаган, саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан бу лавозимдан озод этилганди.

Канал өзгерістері тарихы
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.