Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
Қорақалпоғистонда ёлғиз яшовчи фуқаронинг қон босими кўтарилиб кетиб, қўл ва оёқлари ишламай қолгани сабаб уйида қолиб кетди

Фуқаро эшигини очмаётганлигидан ҳавотирланган яқин қариндошининг мурожаатига асосан ФВБ қутқарувчилари эшикни очиб берган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇵🇰🇮🇳Покистон бўйлаб Ҳиндистонга қарши оммавий намойишлар бошланди

Кашмирда сайёҳларга қуролли ҳужум уюштирилгани ортидан Покистонда минглаб одамлар Ҳиндистон таҳдидларига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Иштирокчилар расмийлардан кескин жавоб талаб қилмоқда.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇺🇸🇸🇦 АҚШ Саудия Арабистонига иккита E-3B Sentry узоқ масофали радиолокацион ҳаводан огоҳлантирувчи ва назорат қилувчи самолётларни жойлаштиради

Британиянинг самолёт ташувчи кемаси Британиянинг Портсмут шаҳрини тарк этди. АҚШ ва Британия яқин орада ҳусийларга қарши янги операциялар бошлаши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
24.04.202512:20
Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
24.04.202509:01
Ўзбекистонда сунъий равишда ёмғир ёғдирилади

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Расман: Ўзбекистонда таълим тилидан қатъи назар, барча мактаб ўқувчилари ўзбек тилидан имтиҳон топширади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли қарорни имзолади.

Вазирликнинг қайд этишича, фармондан кўзланган мақсад барча битирувчиларни давлат тилини билишнинг базавий даражасига ўқитишдан иборат.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Сурхондарёда электр таъминоти корхонаси жаримага тортилди

Денов электр таъминот корхонаси белгиланган техник талабларга жавоб бермасдан ҳамда сертификатлаштирмаган ҳолда фойдаланилганлиги учун 103 млн сўм иқтисодий санкция қўлланган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда

Қизалоқнинг онасига кўра, ҳолат Поп тумани Санг қишлоғидаги оилавий боғчалардан бирида 23 апрел куни юз берган. Она фарзандининг оёғи куйгани, бироқ унга биринчи ёрдам қилинмай, 3-4 соат қаровсиз ушлаб турилганини таъкидламоқда.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Аттестацияда ҳам таниш-билишчилик...ми?

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, айни пайтларда мактаб ўқитувчиларининг малака тоифалари учун ўтказилаётган аттестация жараёнида турли қийинчиликлар ҳам бўлаётгани, Х вариантлар таниш-билишларга берилаётгани айтилмоқда.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Қардош Туркманистондан ташриф буюрган қадрдон меҳмонимиз — муҳтарама Огулжаҳон Гурбангулиевна Атабаевани Ўзбекистонда кутиб олишдан бениҳоя мамнунман - С.Мирзиёева

Бугун биз биргаликда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва Самарқанд шаҳридаги инклюзив таълим марказида бўлиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, таълим олиш имкониятидан тенг фойдаланиш учун шароит яратиш ишлари билан танишдик.

Ушбу учрашув болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма ташаббусларни ривожлантириш учун яхши асос бўлишига ишонаман!


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Қашқадарёда 14 ёшли бола машина ҳайдаб, ЙТҲ содир этди

Қурбонлар бор.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 апрель куни Қарши тумани Қозикент маҳалласида 14 ёшли вояга етмаган бола ўз отасининг машинасини рухсатсиз олиб чиққан ва ҳалокатга учраган. Оқибатда автомашина ичида бўлган унинг икки нафар дўсти воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, машина салонида жами 5 киши бўлган. 2011 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Gentra русумли машинани тез ҳайдаши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва айни дамда Қарши туман ички ишлар органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
24.04.202505:04
Ҳиндистонда террорчилар сайёҳларга ҳужум қилди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇰🇿 Қозоғистонда одамлар ўзи хоҳлаган тилида гапирадиТўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистонда шахсий мулоқотда ва оммавий чиқишлар жараёнида одамларни қайсидир тилда гапиришга мажбурлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини билдирди.

Президентга кўра, энди мамлакат ичидаги тил борасидаги мавзуга тўлақонли чек қўйилади ва қоидани бузганлар қонуний равишда жазоланади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇮🇱Исроилда кучли жазирама туфайли ўрмон ёнғинлари бошланди

Бир қанча ҳудудларда ҳаво ҳароратининг ғайритабиий даражада ошиши натижасида юзага келган ёнғинлар авж олган.

Байт Шемеш яқинида ва қирғоқ паст текислигида жойлашган қишлоқлар аҳолисини эвакуация қилиш бошланган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Истанбулдаги зилзила ортидан бир ўзбекистонлик вафот этди

2025 йил 23 апрел куни Истанбул шаҳрида яшаган ўзбекистонлик юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилди.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Покистон Ҳиндистон билан урушга тайёрланмоқда

Иккала давлат ҳам ядро қуролига эга.

Покистон Ҳиндистоннинг ҳар қандай ҳаракатини қайтариш учун қўшинларини тўлиқ жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирмоқда.

Ўз навбатида Ҳиндистон Покистоннинг барча фуқароларини чиқариб юбориши, уларнинг визалари бекор қилиниши ва бу давлат билан чегара ёпилиши ҳақида эълон қилди.

Ҳиндистон ҳукумати бу қарорни Кашмирда 28 кишининг ҳаётига зомин бўлган террор ҳужумига жавобан қабул қилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ўзбекистондаги овқатланиш шохобчаларида мингдан ортиқ ходим тиббий кўриксиз ишлаб келган

Республикадаги 380 та овқатланиш шохобчасида миндан ортиқ ходим тиббий кўриксиз ишлаётгани маълум бўлди.

Аниқланишича, 2,8 минг нафардан ортиқ ходим орасида 1,164 нафари (41 %) тиббий кўриксиз ишлаб келмоқда.

Ўрганиш жараёнида жами 410 нафар ходимга тиббий кўрикдан ўтишга шароит яратилди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг “Тафаккур гавҳари” китобининг ўзбек тилидаги нусхасини топширди

Бугун Самарқандда икки етакчи музокара ўтказди ва шу йил Хивада III Ҳудудлар форумни ва Ўзбекистонда Туркманистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

Шунингдек, “Марказий Осиё плюс” форматидаги бўлажак саммитлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган МО давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувига тайёргарликни муҳокама қилинди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
#тезкор

Ҳозиргина Водийда ер қимирлади

Эпицентр Андижон вилояти, Мархамат тумани:

Марҳамат туманида 3 балл, 5 км.
Асака туманида 2 балл, 13 км.
Булоқбоши туманида 2 балл, 20 км.
Шаҳриҳон туманида 2 балл, 22 км.
Қува туманида 2 балл, 22 км.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Рим папасининг дафн маросими 26 апрель куни бўлиб ўтади, деб хабар берди Ватикан

Бугун эса унинг тобути Авлиё Пётр черковига кўчирилади ва у ерда оммавий видолашув бошланади.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Туркияда содир бўлган зилзила чоғида эркак мушукни автомобиль юкхонасида операция қилди

Истанбул чеккасида рўй берган зилзила пайтида ветеринария шифокори операция вақтида мушук билан кўчага югуриб чиқди.

Мутахассис операцияни якунлаш ва ҳайвонни сақлаб қолиш учун автомобиль юкхонасида жарроҳлик амалиётини давом эттирди.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
💵 Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 24 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди!

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 1533
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.