24.02.202502:13
⚡️ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАН ЛАВҲА: Ерга ишлов бермасдан чигит экишга мўлжалланган сеялка ҳақида...
🔹Сизнинг фикрингиз қандай?
🔘🔘🔘
Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

Қайта жіберілді:
ANGUZAL AGROSERVIS

24.02.202501:46
🌾"ҒАЛЛА-2025": КАМ САРФЛАБ, КЎПРОҚ ДАРОМАД ОЛИШ - ШУ КУННИНГ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ!
✅2024 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ ЎН МИНГДАН ЗИЁД ФЕРМЕРЛАР БИЛАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШЛАДИК ВА УЛАРНИНГ СОНИ КУН САЙИН ЯНАДА ОРТМОҚДА!
✅2024 ЙИЛДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН МИКРОБИОЛОГИК СУСПЕНЗИЯЛАР УЧУН "ЭКИШДАН ҲОСИЛГАЧА" ДАСТУРИ БЎЙИЧА ГЕКТАРИГА 750 МИНГ СЎМГАЧА ҲАРАЖАТ ҚИЛИНДИ!
✅МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САРФИ 60%ДАН 90% ГАЧА КАМАЙДИ!
✅ҲОСИЛДОРЛИК ЙИЛИГА КАМИДА 20 ДАН 30% ГАЧА ОРТИБ БОРАДИ!
Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" компанияси ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари билан "Экишдан ҳосилгача" тизимида шартномалар имзолашда давом этмоқда.
Компаниямиз 2009 йилдан буён хўжаликлар билан ғаллачилик ҳамда пахтачилик йўналишида ҳамкорлик қилиб, уларнинг юқори сифатли маҳсулот етиштиришида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Биз билан бирга ишлаётган хўжаликлар экин майдонларининг унумдорлик даражаси юқорилашда давом этмоқда, ҳосилдорлик йилига 20-30%гача ортиб бормоқда.
🔥ЖОРИЙ ЙИЛДА ҲАМ 2 МАРТА КОМПЛЕКС ИШЛОВ УЧУН ГЕКТАРИГА ЖАМИ 750.000 СЎМ:
✅1-ИШЛОВ: Эрта баҳорги пуркаш ишлари (февраль-март ойлари). Гектарига 2 л Плантастим + 2 л Спорагин + 2л Бактомин. Натижа: буғдой занги, фузариоз, септориоз касалликларига қарши профилактика, поя ва илдизнинг умумий ривожланишини таъминлаш, азот ва фосфорга бўлган эҳтиёжини қондириш. Экинларда озиқланиш ва моддалар алмашинуви яхшиланишига эришиш. Тупроқ структурасининг яхшиланиши. Жами ҳаражат: 360.000 сўм/га.
‼️Бегона ўтларга қарши гербицид билан ишлов 1-суспензиядан сўнг 2 ҳафта ўтказиб амалга оширилиб, ундан 15 кун ўтказиб, 2-суспензия қилиниши тавсия этилади.
✅2-ИШЛОВ: Буғдойнинг найчалаш даврида: пуркаш ишлари - гектарига 2л Бактомин + 2л/га Плантастим + 2л Фосфомакс. Натижа: бошоқнинг генератив органларининг шаклланиши ва дон массасининг ортиши, экинларнинг азот, фосфор ва калийга бўлган эҳтиёжини қондириш. Тупроқ структурасининг микроорганизмлар билан бойиши. Жами ҳаражат: 390.000 сўм/га.
✅Найчалаш ва бошоқланиш даврида гектарига кўпи билан 150-200 кг аммиак селитраси тупроққа киритилади. Бошқа азотли минерал ўғитлар берилмайди. Ҳамма ишловлар микробиологик суспензиялар орқали қилинади. Улар тупроқдаги барча макроэлементларни илдиз учун ўзлашадиган шаклга келтиради.
✅Бизнинг дастуримиз бўйича кам сарфлаб, кўпроқ даромад олинг!
Саволлар бўйича Телеграмда @Anguzal манзилига ёзинг.
16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!
БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!
Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.
Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259
Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064
Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

24.02.202500:31
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 24 феврал, ҳафтанинг душанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши, ҳарорат кечаси +7..+9, кундузи +15..+17 даража илиқ бўлиши кутилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиб, ҳарорат кечаси -3..-8, кундузи 0..-5 даража совуқ, Устюртда кечаси -10..-15, кундузи -3..-8 даража совуқ бўлиши кутилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши, айрим ҳудудларда кучли бўлиши, туман тушиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..+5, кундузи +2..+7, Навоий вилояти шимолида кечаси 0..-5, кундузи 0..+5 даража илиқ бўлиши кутилади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +12..+17 даража илиқ бўлиши кутилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда кучли бўлиши мумкин Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиб, баъзи жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +10..+15 даража илиқ бўлиши кутилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши, айрим ҳудудларда эса, кучайиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..+5, кундузи +7..+12 даража илиқ бўлиши кутилади.
🔥ЭСЛАТМА!
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 24-27 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ушбу кунлари республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, 25-27 февралда қорга айланиши кутилмоқда. Шимолда вақти-вақти билан қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 0..-5 даража совуқ, шимолда -6...-9 даража совуққача, кундуз кунлари 0..+5 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.
🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

20.02.202511:12
⚡️ҲУҚУҚШУНОС ТАҲЛИЛИ: Конституцияга зид қоидалар яна қайтадан қонунчиликка киритилди.
Фермерларнинг фермерлар кенгашига ихтиёрий аъзо бўлиши ҳақида кўп ёзганмиз, ундан ҳам ёмони, агар фермер кенгашдан чиққан тақдирда унинг ер ижара шартномаси бекор бўлиши ҳақидаги қоидалар фермерни кенгашда ушлаб турган ягона ричаг эди. 2024 йил 9-октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонун билан ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи бекор бўлиши қоидаси олиб ташланди.
Шу қонуннинг қабул қилиниши билан фермерлар кенгашига мажбурий аъзолик қайсидир маънода тугаётгандек фикр уйғотди ва келажакда бу аъзолик тамоман ихтиёрий бўлиши мумкинлигига ишонч билдиришга замин яратганди.
Чунки, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги қонунга кўра, расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Лекин мажбурий аъзоликни бекор қилиниши натижасида ерга бўлган ҳуқуқни бекор бўлиши қоидаси Президентнинг 14.02.2025 йилдаги ПФ-22-сонли фармони билан яна қўшилмоқда. Яъни ўзгартириш киритилаётган қоидага кўра, фермер хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермерлари кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши, ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади, деб белгиланмоқда.
Шундай бўлса-да, бу қонуности ҳужжатига киритилаётган ўзгариш ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилишга асос бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтмоқчимиз. Қачонки, 2024 йил 9-октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонундаги қоидалар бекор қилинмагунгача, сабаби мазкур қонун билан ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисми 12-бандидаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда бекор қилиш тартиби чиқариб ташланган.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонуннинг 18-моддаси 3-қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади. Яъни бу ерда ер кодексига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ қабул қилинган 2024 йил 9-октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонун янги қабул қилинган фармондан устун деб ҳисоблаймиз, дейилади пост-мақолада.

IKAR Uzbekistan

18.02.202510:51
‼️КУЗДА БЕРИЛМАГАН АММОФОС ЎРНИГА "IKAR FOSTO" - БУЮК БРИТАНИЯ МАҲСУЛОТИ!
🔥ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИГА ИШЛОВ ВАҚТИ 20 ФЕВРАЛДАН 20 МАРТГАЧА!
🔷 САРФ МЕЪЁРИ: 0,5 л/га.
🔷 НАРХИ: 1 литри учун 340 минг сўм.
🇪🇺Европада таниқли IKAR брендининг суюқ ўғитлари Ўзбекистонда!
🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.
🔹Икар Фосто - ўта самарали бўлиб, фосфор ва аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган мураккаб ўғит ҳисобланади. У ўсимликлар ривожланишининг дастлабки босқичларида физиологик жараёнларнинг ўтишини рағбатлантириш учун махсус ишлаб чиқилган.
🔹Икар Фосто - ўсимликлар томонидан фосфорнинг тез сўрилишига ҳисса қўшадиган юқори миқдорда фосфор ва синергетик элементларга эга бўлган концентрланган суюқ ўғитдир.
Маълумки, фосфорнинг ўсимликлар томонидан тупроқдан сўрилишини бузадиган бир қатор омиллар мавжуд. Энг муҳим омиллар - P (фосфор) элементининг паст ҳаракатчанлиги, тупроқ pH кўрсаткичи ва ҳарорат таъсири ҳисобланади.
Фосфор (P) бутун вегетация даврида экинлар учун муҳим озуқа элементидир, лекин унинг асосий роли айнан ривожланишнинг дастлабки босқичларидадир. Фосфорнинг энг катта миқдори бу даврда ўсимликлар томонидан сўрилади ва ўзлаштирилади.
Вегетация даври бошида экинларнинг фосфор билан озиқланишини етишмаслиги туфайли йўқотишларни келажакда қоплаш мумкин эмас.
🔹"Икар Фосто" ўғитининг тўғри танланган компонентлари фосфорнинг кучли танқислиги бўлса, фосфор миқдори паст бўлган тупроқларда ёки асосий ўғитларда элементни ишлатмасдан экинларни етиштиришда ўсимликларнинг илдиз тизими ва вегетатив органларининг жадал ривожланишига ёрдам беради. .
Ўғит аминокислоталари ўсимликка озуқа моддаларининг тез кириб боришига ёрдам беради ва физиологик, биокимёвий ва ишлаб чиқариш жараёнларини фаоллаштиради. Глутамик кислотанинг муҳим қисми ўсимликлар томонидан озуқа моддаларининг узоқ вақт сўрилишига ва хлорофилл синтезига ёрдам беради.
ТАВСИЯЛАР:
🔹 "Икар Фосто" ўғити барглардан ва илдизлардан озиқлантириш учун, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари орқали ишлатилиши мумкин.
✅Кузги буғдойнинг қишдан чиқиб, баҳорда экинларнинг қайта тикланиши даврида байроқ барглари фазасигача: 0,3-0,5 л/га
✅Баҳорги дон экинлари вегетация даврининг бошида: 0,3-0,5 л/га.
✅Барглардан ишлов бериш (вегетация бошида) - 0,2-0,3 л/га.
✅Кўчатларни суғориш: 10-15 мл/10л сув, барг орқали ишлов: 5-10 мл/10л сув.
✅Маккажўхорининг ривожланиш босқичида 3-4 баргдан 6-8 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.
✅Ғўза парвариши фазасида 4-6 баргдан 8-12 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.
✅Поясининг баландлиги 20 см дан ортиқ дуккаклилар - 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл /10 л сув.
🔹"Икар Фосто" ўғитини бир қатор кимёвий ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга қўшиб ишлатиш мумкин.
🔴 Мис сульфат, минерал мойлар ва уларнинг гидроксидини (pH>8) ўз ичига олган препаратлар билан биргаликда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Аралаштиришдан олдин чўкинди ҳосил бўлганлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш тавсия этилади, ўсимликларга фитотоксик таъсири бор-йўқлигини текшириш учун кичик майдонда синаб кўринг.
🔷Таркиби:
Азот (N) 9,5%
Фосфор (P) 37,5%
Магний (Mg) 2%
Марганец (Mn) 1,3%
Рух (Zn) 0,7%
Аминокислоталар 9,2%
глутамик кислота 4,8%.
Қадоқ сиғими: 5л.
ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!
Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.
Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771
🔹🔹🔹🔹🔹
📢"IKAR FOSTO" ЎҒИТИГА ШУ КУНЛАРДА ПУЛ ЎТКАЗМОҚЧИ ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА!
🟩БИЗНИ "АГРОБАНК"ДА ҲАМ, БИРЖАДА ҲАМ СЎРАНГ!
Фермерларимиз учун компаниямиз реквизитлари:
✅"Агробанк"да:
ООО «AGRO MINERAL CHEMICAL COMPANY»
Х/р: 2020 8000 3002 7903 6002.
ИНН: 302808415.
ОКЭД: 46750.
Код ОКПО: 25026124.
Код СОАТО: 1726280.
Код СООГУ: 79994.
Регистрационный код плательщика НДС: 326090096868.
Agrobank, Ташкентский городской филиал.
МФО: 00394.
✅БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТ:
Контракт: 427538 ЛОТ
Брокер:Элдоржон Рахимов
+998902770080
📱 IKAR Uzbekistan

24.02.202518:19
⚡️JOHN DEERE VS UZBEKISTAN: Ўзбекистондаги Promzona.uz асосчиси, қишлоқ хўжалиги техникалари билимдони, жамоат фаоли Алишер Қосимов дунёнинг машҳур компанияси ҳақида таҳлилий пост қолдирибди:
John Deere дунёнинг энг йирик трактор ишлаб чиқарувчи компанияси бўлади. Компанияга 1837 йил АҚШда Джон Дир исмли шахс томонидан асос солинади. Бугун бу компания тарихи ва фаолияти ҳақида гап бормайди.
Мен John Deere компаниясининг салоҳиятини Ўзбекистон Республикаси иқтисоди билан ҳозир солиштирмоқчиман.
1. John Deere йиллик сотув айланмаси: 52.2 млрд. АҚШ долл.
Ўзбекистоннинг йиллик экспорт салоҳияти: 28 млрд АҚШ долл.
2. John Deere капитализацияси: 112 млрд АҚШ долл.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ): 130 млрд АҚШ долл.
3. John Deere активлар қиймати: 90 млрд АҚШ долл.
Ўзбекистон олтин ва валюта резерви: 35.9 млрд АҚШ долл.
4. John Deere йиллик соф фойдаси: 9.9 млрд АҚШ долл.
Ўзбекистон давлат қарзи: 37 млрд АҚШ долл.
5. John Deere ишчилар сони: 82.200 киши.
Ўзбекистон аҳолиси: 37 млн киши
Америкада бир трактор чиқарадиган компаниянинг қудрати 140 дан ортиқ давлатларнинг иқтисодидан катта ва шу давлатлар таркибига Ўзбекистон ҳам киради.

24.02.202501:47
⚡️ЭЪЛОН: Фермер хўжаликлари раҳбарлари диққатига!
Статистика органларига 2024 йил бўйича тақдим этиладиган ҳисоботларни кечиктирмасликларингиз сўралмоқда.
Унда ҳисоботнинг "1 фх" шакли (йиллик) “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги” ҳисоботни 2025- йилнинг 10-мартидан кечиктирмай топширилиши мақсадга мувофиқлиги айтилган.
Тушунтирилишича, Электрон рақамли имзо (ЭРИ) дан фойдаланган ҳолда ҳисобот hisobot.stat.uz (http://hisobot.stat.uz/ru/login/?next=/ru/) манзил бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими (Эстат 4) орқали электрон шаклда тақдим этишингиз сўралмоқда.

24.02.202501:45
⚡️ТАҲЛИЛ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАН БОШЛАНДИ: Ўзбекистонда шўрланган ерлар космик мониторинг қилинмоқда.
“Ўзбеккосмос” ҳамда БМТ ҳузуридаги Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (ESCAP) ҳамкорлигида “Сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ шўрланишини аниқлаш” лойиҳаси бошланди.
Айтилишича, шўрланишни аниқлашда масофавий зондлаш технологиялари, илғор геоахборот тизими ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланилади. Бу эса Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги ва ер ресурсларини бошқаришнинг барқарор усулларига кўмаклашиб, маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишни яхшилашга имкон яратади.
“Лойиҳани амалга ошириш учун синов ҳудуди сифатида Жиззах вилоятининг Зарбдор ва унда туташ туманларидаги 90 та экин майдонлари танлаб олинди. У ерда сунъий йўлдошдан олинган суратлар орқали ерларнинг шўрланиш даражаси ўрганилиб, лаборатор текширувлар учун нусха олинади ва чуқур текширилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Бу орқали яқин йиллар давомида мамлакатдаги энг шўрланган ерларнинг аниқ статистикасини юритилади. Қишлоқ хўжалиги учун ҳосилдор майдонлар аниқланади ва фермерлар учун экин майдонларининг ҳолати бўйича тўлиқ маълумот тақдим этиш мумкин бўлади.
“Натижада қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш борасида ресурс ва хомашёларни тўғри тақсимлаш, ерларнинг шўрланиш даражаси ва жойнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда агротехник чораларни кўриш имконияти пайдо бўлади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Қайд этилишича, кўпгина мамлакатларда чўлланиш ва ерларнинг деградацияга учраши оқибатида дунё бўйича миллиард гектар ер майдонлари яроқсиз аҳволга келиб қолган.
“Мамлакатимиз ҳудудида 1 746,6 минг гектар майдон турли даражада шўрланган бўлиб, шундан 65,2 минг гектари кучли, 439,4 минг гектари ўрта ва 1 242 минг гектари эса кам шўрланиш ҳолатларига тўғри келади. Айниқса, Орол фожиаси оқибатида 5,5 миллион гектардан ортиқ ер тузли чўлга айлангани ачинарлидир”, — дейилади хабарда.
2024 йилда ФАО томонидан чоп этилган “Шўрланган тупроқларнинг глобал ҳолати” номли ҳисоботида Ўзбекистон дунёдаги шўрланган тупроқларнинг 70 фоизига эга бўлган 10 та давлат қаторидан жой олган, дейилади хабарда.

23.02.202514:51
⚡️БУНИ АЛБАТТА КЎРИНГ: Расул Кушербаев шу кундаги фермерларимизнинг долзарб муаммоларини кўтарди!
👇👇👇
https://youtu.be/PFHZFZUXtkg?si=8R_2fCvUJzG89nU1
🟢Бугунги эфир: 23 феврал, 2025 йил
➡️FERMER.UZ

18.02.202518:59
⚡️СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ СОЛИҒИ : Фермерларимиз учун эътиборли маълумотлар.
Амалда фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ базасидир. Солиқ базаси сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сувдан фойдаланишнинг бухгалтерия (дастлабки) ҳисоби ҳужжатларида акс эттирилган сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида аниқланади.
Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Фермер хўжаликлари учун солиқ тўлашнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:
1 октябрга қадар - хўжалик ўтган йилда қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланадиган сув ҳажми асосида солиқ органлари томонидан аниқланган йиллик солиқ суммасининг 70%и. Агар ўтган йилда фойдаланилган сув ҳажми тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, солиқ суммаси сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормативлари бўйича аниқланади;
15 декабрга қадар - солиқнинг қолган суммаси.
МАЪЛУМОТ УЧУН: Қуйидаги сувлар солиқ солиш объекти бўлмайди:
1) нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятни амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган сув ресурслари;
2) соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан даволаш мақсадида фойдаланиладиган ер ости минерал сувлари, бундан савдо тармоғида реализация қилиш учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно;
3) атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида чиқариб олинган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно;
4) шахтадан сувларни қочириш учун, фойдали қазилмаларни қазиб олиш пайтида чиқариб олинган ва қатламдаги босимни сақлаб туриш учун ер қаърига қайта қуйиладиган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно;
5) гидроэлектростанциялар гидравлик турбиналарининг ҳаракати учун фойдаланиладиган сув ресурслари;
6) иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ресурслари;
7) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган шўрларни ювиш нормалари доирасидаги сув ресурслари;
8) коллектор ва дренаж тармоқларидан ишлатиладиган сув ресурслари.(Солиқ кодексининг 442-моддаси).
🔹🔹🔹
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2024 йилдаги ПҚ-5-сонли қарорига асосан:
сув солиғи 100 сўм этиб белгиланганлиги инобатга олиниб, сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинган.
Махсус хизматлар ва Туман ирригация бўлимлари бирлаштирилиб, "Сув етказиб бериш хизматлари" ташкил қилинди. Бу хизматларнинг барча харажатлари сув солиғининг 40 фоизи ҳисобига молиялаштирилади, дейилади хабарда.

18.02.202500:25
⚡️ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 4 нафар фермернинг томчилатиб суғориш ускуналари хатлангани хабар қилинди.
Айтилишича, Жиззах вилояти суд органларининг тўрт нафар фермер хўжаликларидан ундирувчилар фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги ижро варақалари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувига ўтказилган.
МИБ туман бўлими шу тумандаги 4 нафар қарздор фермерга нисбатан ижро иши қўзғатиб, ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли барча мол-мулкларига ва ҳисоб рақамларига тақиқ қўйган.
МИБ масъулларининг таъкидлашича, қарзни ўз вақтида тўлаш юзасидан фермер хўжаликлари раҳбар ва мутасаддилари огоҳлантирилган.
Сўнгги олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермерларга тегишли томчилатиб суғориш техникалари хатланиб, вақтинча сақловга олиб қўйилган.
Энди Шароф Рашидов туманидаги 4 нафар фермернинг жорий қишлоқ хўжалиги йили учун жуда зарур бўлган техникалари электрон-онлайн савдоларида сотилиб, савдодан тушган маблағдан мавжуд қарздорликлар қопланади, дейилади хабарда.

24.02.202512:52
⚡️АКСАРИЯТ ФЕРМЕРЛАРИМИЗДА БУНДАЙ МАЙДОНЛАР МАВЖУД: Электр тармоғи объектлари билан туташ ҳудудларда аграр тадбирларни ўтказиш бўйича янги талаблар белгиланди.
АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Уруров маълумот берди.
Унга кўра, электр узатиш тармоқларига зарар етказмасдан, таянч устунлари ости сув билан ювилишини (юмшатилишини) йўл қўймасдан, таянч танаси ва таркибий қисмларига таъсир кўрсатмасдан фаолият юритилишига йўл қўйилади.
Бунда таянч устуни танаси ёки фундаментидан ташқи томонга камида 1,5 метр масофадаги ер майдони таянчнинг доимий фойдаланишга ажратилган ер майдони ҳисобланиб, бу майдонда ерга (тупроққа) ишлов бериш тақиқланади. Шунингдек, техника ва бошқа мосламалар билан ишлаганда электр узатиш тармоғи симларига яқинлашиш хавфини ёддан чиқармаслик лозим.
Қишлоқ хўжалиги экинлари экишга мўлжалланган ерда электр тармоғи хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишлари (аварияни тиклаш ишларидан ташқари) одатда, ушбу ерлар қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлмаган вақтда рухсат берилади.
Амалдаги қоидаларга асосан электр узатиш тармоқларининг ҳимоя зонасида дарахт ва буталарни экиш ҳамда кесиш ушбу тармоқларга хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари остида уй-жой қуриш ноқонуний ҳисобланади ва тегишли тартибда бузилади. Агар қурилган уй-жойлар олдидан лойиҳа асосида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ўтказиш зарурияти туғилса, бундай пайтларда бузиладиган уйлар учун ўрнатилган тартибда компенсация тўланади, дейилади хабарда.

⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Орол денгизи шимолидаги Шимолий Орол денгизи суви 42% га оширилди.
Хабар қилинишича, ўтган йили фаол Эль—Ниньо даврида нафақат Амударё, балки Сирдарё дарёсида ҳам сув билан боғлиқ вазият сўнгги 7—8 йилликдаги энг яхшиси бўлди.
Аксига ўтган ёзда ҳарорат муҳити ва намликнинг қишлоқ хўжалиги учун комфорт бўлиши Сирдарёнинг Қозоғистондан оқиб ўтган қисмида сувга бўлган талабни кескин камайтирди. Бу каби имкониятдан қозоқ ҳукумати тўғри фойдаланиб, 2 км кубга яқин сувни Шимолий Оролга йўналтира олишди. Бу эса, катта Оролга Сирдарё дарёсида сув энг яхши бўлган даврда ҳам бир томчи сув етиб келмаслигига олиб келди.
Қозоқлар Жаҳон Банкининг 39 та лойиҳаси асосида Шимолий Оролда инфраструктурани яхшилаш, балиқчиликни ривожлантириш, туризм имкониятларини кенгайтириш ҳамда Катта Орол ва Шимолий Оролни ўзаро ажратиб турувси Кокорал тўғонини мустаҳкамлаш, қайта тиклаш ишларига куч бермоқда.
Ушбу манзарадан ҳам кўриниб турибдики, ўзбек ҳукумати қуриган Орол тубида яшил фитомасса яратишга кучни максимал беравериши керак, дейилади хабарда.

⚡️БУҒДОЙНИНГ ОЛТИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА...
УНИБ ЧИҚИШИ.
Поя уруғ қобиғини йиртиб тупроқ юзасига чиқишига ҳаракат қила бошлайди. Колеоптиле ўсишдан тўхтайди, ёрилади ва ташқарида 1 та чинбарг пайдо бўлади. Униб чиқиш даври бошланади. +14..+16°С ҳарорат ва намлик етарли бўлганда эккандан кейин 7-9 кунда униб чиқа бошлайди, экиш-униб чиқиш даврининг узунлиги экиш муддатларига боғлиқ. Экишнинг мақбул муддатларида бу давр 1,5-2 кунга қисқаради.
ТУПЛАНИШ.
Бу давр ўсимликда 3-4 та чинбарг пайдо бўлганда бўлади. Тупланиш - бу поянинг ерости бўғинидан иккиламчи поянинг ҳосил бўлишидир, шу билан биргаликда ҳар қайси навбатдаги новданинг илдизчаси бор. Асосий поядаги юқори бўғин тупроқдан 1-3 см да жойлашиб, улардан иккиламчи поялар тарқалади, ана шу тупланиш бўғини дейилади. Тупланиш бўғини ўсимликнинг муҳим органи бўлиб ҳисобланади. Тупланиш бўғинининг шикастланиши ўсимликнинг ҳалок бўлишига олиб келади. Ўсимликда умумий ва маҳсулдор тупланишни фарқлайдилар. Умумий тупланиш бу - битта ўсимликдаги ривожланган ва ривожланмаган новдаларнинг ўртача умумий сони. Маҳсулдор тупланиш - бу меваси бор пояларнинг ўртача сони. Одатда умумий тупланиш маҳсулдор тупланишга нисбатан кўпроқ бўлади, чунки ҳамма новдалар ҳосил бермайди. Ўсимликнинг ҳаётида тупланиш даврида сифат ўзгаришлар кузатилади, яъни генератив органлари пайдо бўла бошлайди.
НАЙЧАЛАШ.
Тупроқ юзасида 5 см баландликда поянинг биринчи бўғини пайдо бўлади. Баҳорда амал даврининг бошланишида найчалашнинг бошланишигача, ўртача суткалик ҳарорат 10,7°С, фаол ҳарорат йиғиндиси 332°С бўлганда 20-40 кун ўтади. Бу даврда бошоқ фаол шаклланади ва ривожланади. Буғдойнинг фаол ривожланиши найчалаши сув, озиқа, иссиқ ва ёруғлик билан таъминланганлигига боғлиқ. Даврнинг охирида ўсимликлар максимал баландликка, баргларининг кўп ёки камлигига, яъни нав учун характерли бўлган белгиларга эга бўлади.
БОШОҚЛАНИШ.
Баргнинг юқори қисмидан бошоқнинг 1/3 қисми пайдо бўлган даврдан бошлаб белгиланади, ўсимлик ўсишда давом этади, лекин жуда секин. Бу даврда унинг сувга бўлган талаби янада ортади. Бу даврда ўртача суткалик ҳарорат 12,2-14,5°С ва ўртача суткалик ҳарорат йиғиндиси 625-769°С бўлганда 10-15 кун давом этади.
ГУЛЛАШ.
Бу давр бошоқлаш бошлангандан 3-5 кун кейин бошланади. Бошоқнинг ўзида гуллаш 3-5 кун давом этади, ҳаммаси бўлиб эса, 8-10 кун давом этади. Бир бошоқнинг барча гуллари бир вақтнинг ўзида гулламайди. Аввалига ўртадаги бошоқчалар, кейин пастки ва юқори бошоқчалар гуллайди. Гуллашда гул қобиқчалари очилади, ташқарисига чангдонлари тушиб ва оналигига, кейин бўғинчага тушади. Буғдой ўз-ўзидан чангланувчи ўсимлик бўлиб ҳисобланади, лекин табиий шароитда четдан чангланиб қолиши мумкин. Гуллаш учун энг паст ҳарорат +6..+7°С, энг юқориси эса +25..+27°С.
ПИШИШ.
Буғдой бўғинидаги тухум ҳужайра уруғлангандан кейин доннинг шаклланиши бошланади. Бу вақтда озуқа моддалари барглардан ва поядан шаклланаётган донга ўтади. Донда, муртак, эндосперм ва бошқа қисмлари ҳосил бўлади. 10-16 кундан кейин нормал узунликка эришади. Шу билан доннинг шаклланиши тугайди. Доннинг намлиги 80-82%. Кейин доннинг тўлишиши бошланади, дон йўғонлашади, ҳамда унинг қалинлиги ва кенглиги кўпая боради, ранги яшил бўлишнинг ўрнига сарғая бошлайди, сувнинг миқдори 38-42% гача камаяди. Бу кўрсаткичларгача сувнинг камайиши муҳим биологик хусусияти бўлиб ҳисобланади, бунда коллоидларнинг қайтмас қотиши кечади, шундан кейин донга озуқа моддаларининг ўтиши тўхтайди. Кузги буғдойнинг амал даври қайси ҳудудда экилганлигига қараб 180 кундан 320 кунгача, баҳорги буғдойники эса, 80 кундан 120 кунгача давом этади.

20.02.202518:35
⚡️ЖАМОАТ ФАОЛИ РАСУЛ КУШЕРБАЕВНИНГ ПФ-22 БЎЙИЧА ФИКРИ: "Аччиқ қалампир такрорланмайди-ми?"
🔹Мазкур фармон тафсилотлари ҳақида доимий ҳамкоримиз бўлган @agrobloger каналида таништиргандик. Ҳаволаси: https://t.me/agrobloger/33831
🔘🔘🔘
Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
🔹Мазкур фармон тафсилотлари ҳақида доимий ҳамкоримиз бўлган @agrobloger каналида таништиргандик. Ҳаволаси: https://t.me/agrobloger/33831
🔘🔘🔘
Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

18.02.202510:51
⚡️ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАН МУРОЖААТ: “Қонунда мажлисга келмаганлик учун фермерларга нисбатан қандай чора белгиланган?”
“Хоразм вилоятининг Шовот туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокимлиги мажлисга келмаган фермерларга чора кўрилиши ҳақида огоҳлантириш бермоқда.
3 та савол!
1). Мажлисга келмаганлик учун қонунда қандай чора белгиланган?
2). Фермерларга шундай талаб қўйиш тўғрими?
3).Агар қонунда мажлисга келмаганлик учун чора йўқ бўлса, ҳокимлик мутасаддисига ноқонуний талаб учун чора кўриладими?”
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
“Хоразм вилоятининг Шовот туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокимлиги мажлисга келмаган фермерларга чора кўрилиши ҳақида огоҳлантириш бермоқда.
3 та савол!
1). Мажлисга келмаганлик учун қонунда қандай чора белгиланган?
2). Фермерларга шундай талаб қўйиш тўғрими?
3).Агар қонунда мажлисга келмаганлик учун чора йўқ бўлса, ҳокимлик мутасаддисига ноқонуний талаб учун чора кўриладими?”
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

18.02.202500:25
⚡️ПАХТА НАВЛАРИ ТАВСИФИ: "Бухоро-6" ва "Султон" навлари
"БУХОРО-6" НАВИ
Ўсув даври: 120-124 кун
Ўсимлик бўйи: 100-110 см
Бир дона кўсакдаги пахта вазни: 7,0-7,5 грамм
1000 дона чигит вазни: 125-130 грамм
Тола узунлиги: 33,0-36,0 мм
Тола чиқими: 35,0-37,0%
Микронейри: 4,1-4,5
Тола типи: V тип
Ҳосилдорлиги, га: 46-50 центнер
Нав муаллифи: Баталов А.М.
Навнинг афзаллиги: Сувни кам талаб қилади, ҳосилдор ва толаси сифатли.
🔹🔹🔹
"СУЛТОН" НАВИ
Ўсув даври: 115-120 кун
Ўсимлик бўйи: 120-125 см
Бир дона кўсакдаги пахта вазни: 6,0-6,5 грамм
1000 дона чигит вазни: 125-130 грамм
Тола узунлиги: 33,0-34,0 мм
Тола чиқими: 36,0-37,0 %
Микронейри: 4,5 – 4,6
Тола типи: V тип
Ҳосилдорлиги, га: 40-48,3 центнер
Нав муаллифлари: Ш.Намазов, П.Ибрагимов, Н.Хожамбергенов бошқалар
Навнинг афзаллиги: Тезпишар, юқори ҳосилдор, турли иқлим шароитида етиштиришга мос келади.
🔘🔘🔘
Фермерларимининг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

24.02.202512:51
‼️КУЗДА БЕРИЛМАГАН АММОФОС ЎРНИГА "IKAR FOSTO" - БУЮК БРИТАНИЯ МАҲСУЛОТИ!
🔥ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИГА ИШЛОВ ВАҚТИ 20 ФЕВРАЛДАН 20 МАРТГАЧА!
🔷 САРФ МЕЪЁРИ: 0,5 л/га.
🔷 НАРХИ: 1 литри учун 340 минг сўм.
🇪🇺Европада таниқли IKAR брендининг суюқ ўғитлари Ўзбекистонда!
🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.
🔹Икар Фосто - ўта самарали бўлиб, фосфор ва аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган мураккаб ўғит ҳисобланади. У ўсимликлар ривожланишининг дастлабки босқичларида физиологик жараёнларнинг ўтишини рағбатлантириш учун махсус ишлаб чиқилган.
🔹Икар Фосто - ўсимликлар томонидан фосфорнинг тез сўрилишига ҳисса қўшадиган юқори миқдорда фосфор ва синергетик элементларга эга бўлган концентрланган суюқ ўғитдир.
Маълумки, фосфорнинг ўсимликлар томонидан тупроқдан сўрилишини бузадиган бир қатор омиллар мавжуд. Энг муҳим омиллар - P (фосфор) элементининг паст ҳаракатчанлиги, тупроқ pH кўрсаткичи ва ҳарорат таъсири ҳисобланади.
Фосфор (P) бутун вегетация даврида экинлар учун муҳим озуқа элементидир, лекин унинг асосий роли айнан ривожланишнинг дастлабки босқичларидадир. Фосфорнинг энг катта миқдори бу даврда ўсимликлар томонидан сўрилади ва ўзлаштирилади.
Вегетация даври бошида экинларнинг фосфор билан озиқланишини етишмаслиги туфайли йўқотишларни келажакда қоплаш мумкин эмас.
🔹"Икар Фосто" ўғитининг тўғри танланган компонентлари фосфорнинг кучли танқислиги бўлса, фосфор миқдори паст бўлган тупроқларда ёки асосий ўғитларда элементни ишлатмасдан экинларни етиштиришда ўсимликларнинг илдиз тизими ва вегетатив органларининг жадал ривожланишига ёрдам беради. .
Ўғит аминокислоталари ўсимликка озуқа моддаларининг тез кириб боришига ёрдам беради ва физиологик, биокимёвий ва ишлаб чиқариш жараёнларини фаоллаштиради. Глутамик кислотанинг муҳим қисми ўсимликлар томонидан озуқа моддаларининг узоқ вақт сўрилишига ва хлорофилл синтезига ёрдам беради.
ТАВСИЯЛАР:
🔹 "Икар Фосто" ўғити барглардан ва илдизлардан озиқлантириш учун, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари орқали ишлатилиши мумкин.
✅Кузги буғдойнинг қишдан чиқиб, баҳорда экинларнинг қайта тикланиши даврида байроқ барглари фазасигача: 0,3-0,5 л/га
✅Баҳорги дон экинлари вегетация даврининг бошида: 0,3-0,5 л/га.
✅Барглардан ишлов бериш (вегетация бошида) - 0,2-0,3 л/га.
✅Кўчатларни суғориш: 10-15 мл/10л сув, барг орқали ишлов: 5-10 мл/10л сув.
✅Маккажўхорининг ривожланиш босқичида 3-4 баргдан 6-8 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.
✅Ғўза парвариши фазасида 4-6 баргдан 8-12 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.
✅Поясининг баландлиги 20 см дан ортиқ дуккаклилар - 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл /10 л сув.
🔹"Икар Фосто" ўғитини бир қатор кимёвий ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга қўшиб ишлатиш мумкин.
🔴 Мис сульфат, минерал мойлар ва уларнинг гидроксидини (pH>8) ўз ичига олган препаратлар билан биргаликда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Аралаштиришдан олдин чўкинди ҳосил бўлганлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш тавсия этилади, ўсимликларга фитотоксик таъсири бор-йўқлигини текшириш учун кичик майдонда синаб кўринг.
🔷Таркиби:
Азот (N) 9,5%
Фосфор (P) 37,5%
Магний (Mg) 2%
Марганец (Mn) 1,3%
Рух (Zn) 0,7%
Аминокислоталар 9,2%
глутамик кислота 4,8%.
Қадоқ сиғими: 5л.
ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!
Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.
Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771
🔹🔹🔹🔹🔹
📢"IKAR FOSTO" ЎҒИТИГА ШУ КУНЛАРДА ПУЛ ЎТКАЗМОҚЧИ ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА!
🟩БИЗНИ "АГРОБАНК"ДА ҲАМ, БИРЖАДА ҲАМ СЎРАНГ!
Фермерларимиз учун компаниямиз реквизитлари:
✅"Агробанк"да:
ООО «AGRO MINERAL CHEMICAL COMPANY»
Х/р: 2020 8000 3002 7903 6002.
ИНН: 302808415.
ОКЭД: 46750.
Код ОКПО: 25026124.
Код СОАТО: 1726280.
Код СООГУ: 79994.
Регистрационный код плательщика НДС: 326090096868.
Agrobank, Ташкентский городской филиал.
МФО: 00394.
✅БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТ:
Контракт: 427538 ЛОТ
Брокер:Элдоржон Рахимов
+998902770080
📱 IKAR Uzbekistan
🔥ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИГА ИШЛОВ ВАҚТИ 20 ФЕВРАЛДАН 20 МАРТГАЧА!
🔷 САРФ МЕЪЁРИ: 0,5 л/га.
🔷 НАРХИ: 1 литри учун 340 минг сўм.
🇪🇺Европада таниқли IKAR брендининг суюқ ўғитлари Ўзбекистонда!
🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.
🔹Икар Фосто - ўта самарали бўлиб, фосфор ва аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган мураккаб ўғит ҳисобланади. У ўсимликлар ривожланишининг дастлабки босқичларида физиологик жараёнларнинг ўтишини рағбатлантириш учун махсус ишлаб чиқилган.
🔹Икар Фосто - ўсимликлар томонидан фосфорнинг тез сўрилишига ҳисса қўшадиган юқори миқдорда фосфор ва синергетик элементларга эга бўлган концентрланган суюқ ўғитдир.
Маълумки, фосфорнинг ўсимликлар томонидан тупроқдан сўрилишини бузадиган бир қатор омиллар мавжуд. Энг муҳим омиллар - P (фосфор) элементининг паст ҳаракатчанлиги, тупроқ pH кўрсаткичи ва ҳарорат таъсири ҳисобланади.
Фосфор (P) бутун вегетация даврида экинлар учун муҳим озуқа элементидир, лекин унинг асосий роли айнан ривожланишнинг дастлабки босқичларидадир. Фосфорнинг энг катта миқдори бу даврда ўсимликлар томонидан сўрилади ва ўзлаштирилади.
Вегетация даври бошида экинларнинг фосфор билан озиқланишини етишмаслиги туфайли йўқотишларни келажакда қоплаш мумкин эмас.
🔹"Икар Фосто" ўғитининг тўғри танланган компонентлари фосфорнинг кучли танқислиги бўлса, фосфор миқдори паст бўлган тупроқларда ёки асосий ўғитларда элементни ишлатмасдан экинларни етиштиришда ўсимликларнинг илдиз тизими ва вегетатив органларининг жадал ривожланишига ёрдам беради. .
Ўғит аминокислоталари ўсимликка озуқа моддаларининг тез кириб боришига ёрдам беради ва физиологик, биокимёвий ва ишлаб чиқариш жараёнларини фаоллаштиради. Глутамик кислотанинг муҳим қисми ўсимликлар томонидан озуқа моддаларининг узоқ вақт сўрилишига ва хлорофилл синтезига ёрдам беради.
ТАВСИЯЛАР:
🔹 "Икар Фосто" ўғити барглардан ва илдизлардан озиқлантириш учун, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари орқали ишлатилиши мумкин.
✅Кузги буғдойнинг қишдан чиқиб, баҳорда экинларнинг қайта тикланиши даврида байроқ барглари фазасигача: 0,3-0,5 л/га
✅Баҳорги дон экинлари вегетация даврининг бошида: 0,3-0,5 л/га.
✅Барглардан ишлов бериш (вегетация бошида) - 0,2-0,3 л/га.
✅Кўчатларни суғориш: 10-15 мл/10л сув, барг орқали ишлов: 5-10 мл/10л сув.
✅Маккажўхорининг ривожланиш босқичида 3-4 баргдан 6-8 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.
✅Ғўза парвариши фазасида 4-6 баргдан 8-12 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.
✅Поясининг баландлиги 20 см дан ортиқ дуккаклилар - 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл /10 л сув.
🔹"Икар Фосто" ўғитини бир қатор кимёвий ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга қўшиб ишлатиш мумкин.
🔴 Мис сульфат, минерал мойлар ва уларнинг гидроксидини (pH>8) ўз ичига олган препаратлар билан биргаликда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Аралаштиришдан олдин чўкинди ҳосил бўлганлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш тавсия этилади, ўсимликларга фитотоксик таъсири бор-йўқлигини текшириш учун кичик майдонда синаб кўринг.
🔷Таркиби:
Азот (N) 9,5%
Фосфор (P) 37,5%
Магний (Mg) 2%
Марганец (Mn) 1,3%
Рух (Zn) 0,7%
Аминокислоталар 9,2%
глутамик кислота 4,8%.
Қадоқ сиғими: 5л.
ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!
Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.
Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771
🔹🔹🔹🔹🔹
📢"IKAR FOSTO" ЎҒИТИГА ШУ КУНЛАРДА ПУЛ ЎТКАЗМОҚЧИ ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА!
🟩БИЗНИ "АГРОБАНК"ДА ҲАМ, БИРЖАДА ҲАМ СЎРАНГ!
Фермерларимиз учун компаниямиз реквизитлари:
✅"Агробанк"да:
ООО «AGRO MINERAL CHEMICAL COMPANY»
Х/р: 2020 8000 3002 7903 6002.
ИНН: 302808415.
ОКЭД: 46750.
Код ОКПО: 25026124.
Код СОАТО: 1726280.
Код СООГУ: 79994.
Регистрационный код плательщика НДС: 326090096868.
Agrobank, Ташкентский городской филиал.
МФО: 00394.
✅БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТ:
Контракт: 427538 ЛОТ
Брокер:Элдоржон Рахимов
+998902770080
📱 IKAR Uzbekistan

24.02.202501:46
⚡️ФЕРМЕРДАН ВАЗИРГА МУРОЖААТ:
"Қишлоқ хўжалиги вазири билан боғлана олмадим. Наманганга келганида кўришмоқчи ва таклиф, танқидимни айтмоқчи эдим, рости, иложи бўлмади кўришишни.
Энди савол Вазирга:
Ҳурматли Қишлоқ хўжалиги вазири, сизни илмли, дейишяпти. Унда нега Қишлоқ хўжалиги соҳаси давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмаяпти?
Ер солиғи, сув солиғи, нефт, кимёвий ўғит, техника ҳаражатлари ва электр энергия субсидиялари нега айнан қишлоқ хўжалиги соҳасида йўқ?
Муҳтарам Президентимиз пахтани 50 центнерга, ғаллани 100 центнерга ошириш хақида ва асосан қишлоқ хўжалиги соҳасини мутлоқ янгича усулда такомилаштиришга эътибор қаратса-ю, нега раҳбарият бу борада фермерларга имтиёз, субсидия ҳақида ҳеч нима қилмаяпти?
Биргина мисол: бир гектар ерда 50 центнер пахта етиштириш учун камида 500 кг аммофос билан озиқлантириш керак, суғориш, чопиқ, уч марта кимёвий ўғит, икки марта маҳаллий ўғит, техника ҳаражатлари, томчилатиш бўлса, труба ва плёнка, сув таъминоти бўлмаса, ички насос ҳаражатлари, электр энергия, солиқ, сув солиғи, ер ҳайдови, шўр ювиш ҳаражатлари, ишчилар маоши, хуллас, барча ҳаражатларни ҳисоблаб чиқилса, қанча кетади-ю, кластер етиштирилган ҳосилни қанчадан олади?
Нега фермерни ўйламайсизлар?
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги қачон ривожланади сизларнинг бефарқлигинглар ортидан?
Таклифим:
Пахта ва ғалла етиштирувчи фермерларга электр энергия учун мутлоқ субсидия ажратиш, кимёвий ўғит ва нефтни нархини мутлоқ ўрганиб биржадан олиб ташлаш.
Солиқ ва сув солиғи бўйича мутлоқ паст баҳода баҳолаш.
Техника эхтиёт қисмлари ва ҳаражатларни яна бир бора кўриб чиқиш.
Ўзбекистондаги фермерлар сизлар эътироф этган Хитойдан ҳам зўр ҳосил олади, агар имконият ва ёрдам берилса.
Ўзбекистон фермерлари дунё рейтингида биринчи ўринга чиқа олади, агар ҳам руҳан, ҳам моддий қўллаб-қувватланса.
Фақат Сизлар ўнг кўз билан қаранглар, бўлди.
Топшириқ бериш осон, лекин амалга ошириш қийин.
Мақсадимиз Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини дунё биринчилигига олиб чиқиш ва албатта сизларнинг кўмагингизда, ҳурматли вазир".
20 феврал, 2025 йил.

⚡️ГЛОБАЛ МУАММО: 2028 йилга бориб Марказий Осиё сув танқислигининг сурункали босқичига ўтади.
Турли ҳисоб-китобларга кўра, 2028 йилга бориб Марказий Осиё сув танқислигининг сурункали босқичига ўтади. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг ИМЭМО Марказий Осиё бўлими бошлиғи Станислав Притчин «Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва сувдан фойдаланиш муаммолари» мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу кун тартибидаги энг ўткир ва долзарб мавзулардан биридир.
«Соҳа анча оғир аҳволда. Бу, биринчи навбатда, иқлим ўзгариши. Глобал исиш Марказий Осиёда чучук тоза сувнинг асосий манбаи бўлган музликлар захираларига ҳам таъсир қилади. Шунга кўра, узоқ муддатда захиралар ҳажмининг қисқариши дарёлар оқимига таъсир қилади», деди Притчин.
Унинг таъкидлашича, аҳоли сонининг ўсиши ҳам вазиятга таъсир қилмоқда. Ҳудуд жадал ривожланмоқда, демографик вазият динамик.
«Умуман олганда, минтақа аҳолиси 80 миллионга яқинлашмоқда. Шу боис, биргина аҳоли томонидан тоза сув истеъмоли аллақачон қисқариб бораётган сув хўжалигига қўшимча босим омили ҳисобланади. Шу билан бирга, биз эскирган инфратузилмани кўрмоқдамиз. Турли ҳисоб-китобларга кўра, унумсиз фойдаланилгани сабабли далаларга етказиб беришда суғориш сувининг 50 фоизигача нобуд бўлмоқда», деб қўшимча қилди Притчин.
Яна бир омил, минтақавий бошқарув амалиётининг мослаштирилмагани.
«Жиддий восита, етарли ваколатларга эга бўлган давлатлараро институт йўқ. Ҳа, сув тақсимоти бўйича минтақавий, икки ва уч томонлама музокаралар олиб борилмоқда, лекин умуман олганда, сув муаммоларини ҳал қилиш сиёсати билан боғлиқ вазият мураккаб. Фақат тақсимлаш билан эмас, балки умумий стратегияни ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланадиган институтлар йўқ. Биз биринчи уринишларни кўрмоқдамиз - Қамбар-Ота ГЭС бўйича лойиҳани учта давлат биргаликда амалга оширмоқчи. Бу ижобий қадам, аммо етарли эмас», деди Притчин, дейилади хабарда.

20.02.202517:28
⚡️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ: Пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича форвард шартномаларини тузиш йўлга қўйилди.
Хабарингиз бор, фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсини етиштиришни имтиёзли кредитлаш биржа савдоларида тузиладиган фючерс шартномаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси билан биргаликда пахта хом ашёсини биржа савдоларида фючерс, форвард ва спот шартномаларини тузиш орқали сотиш механизмларини босқичма-босқич жорий этмоқда.
Шу билан бирга, фермер хўжаликларида жорий йилдан бошлаб пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали тузиладиган янги турдаги форвард шартномалари асосида етказиб бериш имконияти мавжуд.
Бунда, фермер хўжаликлари форвард шартномаларини тузиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Crop Agro” ахборот тизими (https://cabinet-crop.agro.uz/) даги кабинетга кирган ҳолда, “Кутилаётган ҳосилдорлик бўйича форвард шартномасини тузиш” тугмаси босилади ва кутилаётган ҳосилдорлик киритилади ва сақлаш тугмасини босиш етарли. Маълумотлар Биржанинг ахборот тизимига интеграция орқали юборилади.
Савдога чиқариладиган ва тонналарда кўрсатилган миқдор аввал биржада сотилган фючерс шартномасидаги миқдор асосида автоматик тарзда ҳисоблаб кўрсатилади.
Форвард шартномаси бўйича пахта хом ашёси хўжаликларнинг ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилади.
Форвард шартномалари хўжалик ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда тузилади, яъни фючерс шартномалари учун белгиланган бошланғич нархлардан ташқарида тузилиши мумкин.
Шунингдек, пахта хом ашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган, дейилади расмий хабарда.

⚡️ЎЗБЕКИСТОН, ҚОЗОҒИСТОН ВА ОЗАРБАЙЖОН: Фермерларга қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун бериладиган субсидияларни солиштирамиз.
ЎЗБЕКИСТОН:
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси учун техника сотиб олинадиган нархининг 15% фермерга субсидия кўринишида қайтарилиб берилади.
Бундан ташқари мазкур техникани кредит еки лизинг орқали олинса фоиз ставкасининнг бир қисми ҳам қоплаб берилади.
Ўртача қишлоқ хўжалиги техникаси учун лизинг фоизи 19% ни ташкил қилса, шундан 9% давлат томонидан фермер учун тўлаб берилади ва қолган 10% ни фермер ўзи тўлайди.
Лизинг бошланғич тўлови Ўзбекистонда қайси лизинг ташкилоти беришига қараб 20%-30% ни ташкил қилади.
Барча субсидия ва имтиёзлар фақат маҳаллий техника учун берилади, ташқаридан импорт қилинган юқори сифатли замонавий техникаларга бундай имтиёзлар берилмайди.
Мазкур субсидиялар бизнинг яқин бўлган қўшни давлатларда қандай?
ҚОЗОҒИСТОН:
Маҳаллий техника учун 30% субсидия берилади. Импорт қилинган техника учун 15% дан (агар ўзида аналоги ишлаб чиқарилса), 25% гача (агар аналоги ўзида ишлаб чиқарилмаса) берилади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси учун лизинг фоизи 17% ни ташкил қилса, шундан 10% давлат томонидан фермер учун тўлаб берилади ва фермер эса қолган 7% ни ўзи тўлайди. Бу субсидия ҳар қанақа ҳолатда: техника маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки чиқарилмаганлигига қарамасдан берилади.
Агар техника маҳаллий ишлаб чиқарилган бўлса яна қўшимча лизинг устамасининг 1-2% давлат томонидан қўшимча тарзда қоплаб берилади.
Агар техника Беларусияда ишлаб чиқарилган бўлса, Қозоғистонда сотиладиган Беларусия техникаларига ҳам техника нархининг 25% га субсидия берилади, лизинг фоизининг 10% Қозоғистон ҳукумати томонидан, 6% эса Беларусия ҳукумати томонидан қоплаб берилади. Ва шунда фермер 1% ни холос тўлайди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Беларусия қишлоқ хўжалиги техникаларини Қозоғистонда 7 йиллик лизинг муддатга, йиллик 1% лизинг устамаси билан сотиб олиш мумкин.
Лизинг бошланғич тўлови Қозоғистонда барча лизинг ташкилотларида 0% ни ташкил қилади.
ОЗАРБАЙЖОН:
Бу давлатда барча қишлоқ хўжалиги техникаларига қаерда ишлаб чиқаришига қарамасдан техника сотиб олинадиган нархидан 40% га субсидия берилади.
Ҳар бир фермер ҳоҳлаган техникасини сотиб олиш учун 20% бошланғич тўловни амалга оширган ҳолда, қолган 40% давлат томонидан тўлаб берилади, ва яна қолган 40% га эса давлат қишлоқ хўжалигини ривожлантириш банклари томонидан 5 йиллик имтёзли кредит расмийлаштириб берилади.
40% субсидиянинг мавжудлиги сабабли, Озарбайжон фермерлари энг юқори сифатли ва дунёда номи кенг тарқалган техникаларни олишади.

18.02.202500:24
⚡️34-СОНЛИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ БЎЙИЧА: 1 февралдан эътиборан ҚҚС борасида янги имтиёз жорий қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 йилдаги "Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-34- сон қарорига кўра :
2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи солиқ тўловчиларга қайтарилиши белгиланди.
Батафсил қуйидаги ҳаволада:
https://www.lex.uz/docs/-7353670#:~:text=a

Көрсетілген 1 - 2 арасынан 2
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.