Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Hokim yordamchisi avatar

Hokim yordamchisi

Канал ҳоким ёрдамчиси фаолияти ва "маҳалла ҳаёти" юзасидан 2023 йил 15 январда ташкил қилинди.
Реклама бўйича мурожаат учун:
@HokimyordamchisiADSbot

Тизим доирасида саволлар бўйича:
https://t.me/Hokimyordamchisimurojaatbot
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніMay 08, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Oct 21, 2024

Hokim yordamchisi танымал жазбалары

17.05.202508:04
Электр ва газ таъминоти бесабаб учирилса мурожаат қилиш учун!

Тошкент ш. 71-233-7686
Қорақалпоғистон 61-222-30-11
Андижон 74-223-57-00
Бухоро 65-221-59-36
Навоий 79-225-5444
Жиззах 72-226-4077
Кашқадарё 75-225-1117
Наманган 69-233-2515
Самарқанд 66-233-3133
Сурхандарё 76-223-3957
Сирдарё 67-226-3700
Фарғона 73-241-7202
Хоразм 62-228-5115
Тошкент в. 70-202-0175

☎️Ҳудудий электр тармоқлари
Саll маркази - 1154
Ишонч рақами - 71 207 23 76
Девонхона - 78 150 73 39

☎️Ҳудудгазтаъминоти
Телефон рақами - 71 281 16 75
Қисқа рақам - 1104

✅ Telegram
10.05.202515:05
Навоий вилояти, Ҳатирчи туманидаги Президент мактабида, ушбу муассаса Директори бир нечта ўқувчиларга барчани олдида КАРАТE ва БОКС усулларидан фойдаланиб “тарбиявий соат“ ўтибди.

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳозирча ушбу тарқалган видео ҳақида изоҳ бермаган!

Telegram
2025 йил 1 майдан бошлаб 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ўз фаолиятини кенгайтириб тадбиркорлик субъекти ташкил қилганда ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида ажратиладиган имтиёзли кредит 50 млн сўмгача (амалда 33 млн сўм) ажратилиши белгиланди.

Telegram
Ижтимоий дафтардаги фуқароларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадлилиги учун маҳалла раиси жавобгар эканлиги белгиланди.

Қарор (15.04.2025 йил ПҚ-142) билан, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтари"га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш маҳалла уюшмаси туман (шаҳар) бўлимлари, ёшлар ишлари бўлимлари, шунингдек маҳалла раислари зиммасига юклатилди.

Telegram
Камбағал оила реестрига киритилганларга 18 млн сўмлик ссуда (фоизсиз қарз) учун тавсиянома бериш бошланди.

Камбағал оила реестрига кирганлар томонидан фоизсиз қарз маблағлари ссуда олишга ариза бериш бошланганини маълум қилган эдик.

Эндиликда, маҳалла еттилиги томонидан мазкур талабгорларга тавсиянома бериш бошланган.

Telegram
05.05.202510:37
Субсидия, ссуда ва грант ажратиш тартиби!

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан субсидия, ссуда ва грант маблағлари ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.

телеграм
Эндиликда, имтиёзли кредит олиш учун ҳоким ёрдамчисининг тавсияси етарли бўлмайди!

Қарор (15.04.2025 йил ПҚ-142) билан, Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида шунингдек, махсулот етказиб берилганлиги (хизмат кўрсатилганлиги) маҳалла банкири томонидан тасдиқланганидан сўнг ажратилади.

Бундан ташқари, кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарларининг масъуллиги чиқариб ташланди.

Telegram
05.05.202504:48
18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача маблағлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

⚠️Асосий маълумотлар:
- Асосий қарз бўйича имтиёзли давр - 2 йил
- Фоиз тўлови бўйича имтиёзли давр - 3 ой
- Кредит муддати - 7 йилгача
- Кредит миқдори - 100 млн сўмгача

⚠️Мазкур имтиёзли микроқарз қуйидаги йўналишларда ажратилади:
- томорқалардан самарали фойдаланиш.
- чорвачилик
- паррандачилик
- қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари

⚠️Қўшимча маълумотлар:
🟡Кредит манбаси - «Ёшлар бизнеси» дастури
🟡Тижорат банки - АТ «Алоқабанк» таянч «ёшлар банки»
🟡Гаров таъминоати - суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги
🟡Мақоми - Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга

Telegram
11.05.202502:31
Rasman endi 45 yoshgacha bo‘lgan odamlar yosh hisoblanadi — JSST yosh tasnifini o‘zgartirdi

60 yoshgacha — o‘rta yosh
75 yoshgacha — keksa
90 va undan yuqori yoshdagilar — uzoq umr ko‘ruvchilar sanaladi.

Telegram
18.04.202510:16
Ҳоким ёрдамчиларининг 1-чорак энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари "КПИ" натижалари якунланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳисобланган натижа асосида ҳоким ёрдамчилари чорак давомида тегишли тартибда қўшимча рағбатлантириб борилади.

Ижтимоий тармоқларда, ҳоким ёрдамчилари бали сунъий пасайтирилгани айтилган ҳабарлар тарқалди.
Билишимизча, КПИ натижаси паст чиққан ҳоким ёрдамчилари мазкур ҳабарларни асоссиз тарқатишган.

Telegram
08.05.202511:58
Маҳалладаги имтиёзли кредит энди 50 млн сўмгача берилади!

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Ўз фаолиятини тегишинча ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади.
- Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 миллион сўмгача
- Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади.

Мазкур кредитни олиш учун маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсиянома беради. ПФ-50, 19.03.2025 й

Telegram
16.05.202505:51
My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

Telegram
Бизнесни ривожлантириш банкида "Маҳалла банкири" кредити нақд пулда ажратилмоқда!

Асосий шартлар:
1. Кредит мақсади - Ўзини ўзи банд қилганларнинг тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш учун
2. Фоиз ставкаси - Аёллар учун 24%, Эркаклар учун 25%
3. Кредит миқдори - 60 млн сўмгача
4. Кредит муддати - 3 йилгача
5. Кредит ажратиш усули - Пластик карта ёки нақд пулда

Асосий хужжатлар:
1. Паспорт
2. Даромадлари тўғрисида маълумот
3. Ўзини ўзи банд қилиш гувохномаси
4. Ижтимоий солиқ маълумотномаси (йиллик 375 минг сўм)
5. Бизнес режа

Мурожаат учун:
Алоқа маркази 24/7 - (78) 150-00-55

Telegram
Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда!

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).

Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

онлайн ариза бериш

Telegram
“Biznesga birinchi qadam - Yoshlar uchun” mikroqarzi!

Kredit haqida:
Kredit maqsadi -
O'zini o'zi band qilgan shaxslarga.
Kredit muddati - 7 yildan oshmagan muddatga.
Kredit foizi - 18% (bugungi kunda)
Kredit miqdori - 100 mln so‘mdan oshmagan miqdorda.
Ajratish shakli - AT "Aloqabank"da ochilgan bank kartalariga pul o‘tkazish yo‘li bilan.
Ta`minot - Uchinchi shaxs kafilligi.
Kimlarga ajratiladi
- 18 yoshga to‘lgan va 30 yoshdan oshmagan ijtimoiy soliq to‘lagan O‘zini-o‘zi band qilgan shaxslarga.

Kontakt-markazi 24/7
+998 71 230-77-77
Ishonch telefoni
+998 71 230-44-44

Telegram
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.