Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Prokuratura Departamenti avatar
Prokuratura Departamenti
Prokuratura Departamenti avatar
Prokuratura Departamenti
Қайта жіберілді:
Shavkat Mirziyoyev_press-service avatar
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
07.05.202506:16
Ахборот 24 | Аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ва яширин иқтисодиётнинг олдини олиш чоралари

👉@Department_uz
06.05.202509:00
Вазият 24 | Самарқанд вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
05.05.202515:12
Наманган ва Андижон вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.T.” МЧЖ раҳбари А.Т. чорвачиликка мослашган биносида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 481,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Ч.” хусусий корхонаси масъул шахслари “Жаҳонобод” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 317,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “P.N.” МЧЖ раҳбари Н.Р. “Жалабек” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 154,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
05.05.202507:04
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот ва Вобкент тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “Ж.М.” хусусий корхонаси, “S.S.” оилавий корхонаси ҳамда “T.J.” МЧЖга қарашли спиртли ичимликлар сотувчи савдо дўконларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, жами 18 турдаги алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.У. ЯТТ “Я.Г.”нинг “Эски Жомбой” МФЙ ҳудудидаги пайнет хизмати учун ижарага олинган савдо дўконида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 51 турдаги алкоголь ва 118 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Р. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан “Машраб” кўчасидаги савдо дўконида тамаки маҳсулотлари сотаётганлиги аниқланиб, ундан 853 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент ва Наманган вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.B.” МЧЖ раҳбари Ф.А. Чиноз тумани, “Афғон” МФЙ ҳудудидаги мактаб ошхонасида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 248,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Д.Т. давлат рўйхатидан ўтмасдан новвойчилик билан шуғулланиб, 209,7 млн сўмлик табиий газдан, фуқаро Б.Ч. “Қозоқовул” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш цехида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 178,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
08.05.202509:25
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

👉@Department_uz
06.05.202514:45
Қашқадарё вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида 1 млрд сўмлик яроқсиз ҳолатдаги тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “N.M.” МЧЖ раҳбари А.А. ҳамда фуқаролар Х.Ш. ва И.Р. фуқаро Б.Г.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 574 560 дона яроқсиз ҳолатдаги “Система инфузион” тиббий буюмларини 55 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ушбу тиббий буюмларнинг умумий баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этиши ҳамда қўлланишга яроқсиз эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
03.05.202506:02
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида 2,7 млрд сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.Қ. ва Ж.Т. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан фуқаро Ш.Ш.нинг “Боғизилол” МФЙ ҳудудидаги биносида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 221,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Х. “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонасида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 190 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
06.05.202505:38
Вазият 24 | Самарқанд вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдоси фош этилди

👉@Department_uz
05.05.202511:16
Ахборот 24 | Самарқанд вилоятида ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
no comment | Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz
02.05.202513:18
Aхборот 24 | Самарқанд вилоятида дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

👉@Department_uz
07.05.202512:19
Aхборот 24 | Самарқанд вилоятида 1,5 млрд сўмлик алкоголли ичимликларнинг ноқонуний муомаласининг олди олинди

👉@Department_uz
06.05.202512:01
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “B.2.” МЧЖ раҳбари Д.А. савдо дўконида 234 турдаги умумий баҳоси 101,4 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 14 турдаги тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Д.П.” оилавий корхонасининг “Қуйи Авазбой” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконидан 579 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Шовот ва Қибрай тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро М.Қ. 200 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини, фуқаролар Б.У. ва бошқалар 300 дона электрон тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
06.05.202504:31
Вазият 24 | Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Андижон вилоятида Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, гўёки элчихонада ишловчи танишлари орқали Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
03.05.202512:41
Вазият 24 | Андижон вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Учкўприк туманида 597,2 млн сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh.o.” МЧЖ масъул шахслари автомобилларга газ тўлдириш шохобчасига ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида 331,7 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 597,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 505
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.