27.02.202517:29
Дарсда зериккан ўқувчи: нима қилиш керак?
Ҳар бир ўқитувчи дарсда зериккан ўқувчига дуч келади:
Бола мудрашга тушади ёки диққатини бошқа нарсага қаратади.
Бу ҳолатга тўғри ёндашиш учун унинг сабабларини тушуниш керак.
Кичик синфларда болалар ҳали узоқ вақт диққатини жамлай олмайди, шунинг учун:
1. Ўйинлардан фойдаланинг. Дарсни жиддий баён қилиш эмас, қизиқарли ва интерактив тарзда ўтказиш яхшироқ натижа беради.
2. Кўргазмали воситалар қўлланг. Расмлар, видеолар, жисмлар орқали тушунтирилган маълумот болалар учун анча қизиқ бўлади.
3. Жисмоний фаолликни унутманг. Дарс ўртасида қисқа ҳаракатлар қилиш боланинг зеҳнини тетиклаштиради. Ҳар ҳафта янги қўшиқ ёки шеърлар билан ҳаракатларни ўзгартириш фойдали бўлади.
4. Синф ҳавосини тоза сақланг. Димиққан хонада нафақат болалар, катталар ҳам уйқусирай бошлайди. Шунинг учун, танаффусларда хонани шамоллатиб туринг.
Ўрта ва катта синфларда ўқувчиларни қизиқтириш учун бошқача усуллар керак:
1. Креатив ёндашинг. Дарсни қисмларга бўлиб, ҳар бир қисмида қизиқарли савол ёки ноодатий факт келтиринг.
2. Фаол иштирокни таъминланг. Ўқувчиларга саволлар бериш, уларнинг фикрини эшитиш ва баҳс ташкил қилиш муҳим.
3. Фикр алмашишга имконият яратинг. Монологлар зерикарли бўлиши мумкин, шунинг учун ўқувчилар билан мулоқот қилинг. Ҳар ой аноним сўров ўтказиб, дарс ҳақида фикрларини билиб олинг.
4. Кутилмаган услублар қўлланг:
• Савол ўрнига жавобни айтиб, ўқувчилардан унга мос савол тузишни сўранг;
• Тарихий ҳодисаларни табиат ҳодисалари билан қиёслаб кўринг (масалан, қўзғолонни вулқон отилиши билан);
• Ноодатий умумийликлар қидиринг (масалан, қуёш ва гапнинг кесими ўртасида қандай боғлиқлик бор?).
P.S. Жангга қуролсиз кириб бўлмагандек, ўқутувчи диққатни ўзига қайтариб олишга хизмат қилуви қизиқарли фактлар, ҳикмат ва ривоятлар, тарихий ва замонавий мисоллар тўпламни йиғиб борган маъқул.
Вақти жойи келганда тўпламдаги факт ва мисоллар дарсга ранг қўшади, ноодатийлик ҳосил қилади, якунда зерикишга қўймади.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi

22.02.202516:23
Тескари мақтанишлар
Авваллари мақтанган гапларимни яхшилаб тафаккур қилиб чиқдим.
Ҳозир ўйлаб қарасам худди шуни тескариси билан мақтанаётган эканман:
Аввал мақтанардим: Уйимда катта телевизорим бор
Ҳозир мақтаняпман: Уйимда телевизорим йўқ
Аввал: Миллионни янгисини кўрдим
Ҳозир: Миллионни янгисини кўрмадим
Аввал: Ғирт кўчаман
Ҳозир: Ғирт ботаникман.
Аввал: Сўнгги русумли "iphone" олдим
Ҳозир: Iphone 16 чиққанди олмадим. Энди 15 оламан ;)
Аввал: Инстаграм очдим
Ҳозир: Инстаграмимни ёпдим
Аввал: Дўстларим кўп
Ҳозир: Дўстларим кам. Ёлғизман
Аввал: Янги мусиқани эшитдим
Ҳозир: Янги мусиқани эшитмадим. Эшитмайман ҳам
Аввал: Кечаси билан кўчада айландик
Ҳозир: Кечаси билан ухладим
Аввал: Фалончини уриб, бурнини синдирдим
Ҳозир: Фалончи билан уришмай, ўзимни тийдим
Аввал: Дўстлар билан паркка бордик
Ҳозир: Паркка бир ўзим бордим
Аввал: Машинамга фалон сўм харажат қилдим
Ҳозир: Машинамга эҳтиёжсиз бир тийн ҳам харажат қилмадим
Аввал: Осон ишда ишлаяпман. Масъулият йўқ.
Ҳозир: Қийин ишда ишлаяпман. Масъулият кўп.
Аввал: Ишим зўр. Нафақага эрта чиқаман.
Ҳозир: Нафақага ҳеч қачон чиқмайман.
Аввал: Катта «окахон»лар билан вақт ўтказяпман
Ҳозир: Болалар билан вақт ўтказяпман
Аввал: Аёлим билан уришсам жойига ўтказиб қўяман
Ҳозир: Аёлим билан уришсам, капишонни кийиб, кўчага чиқиб кетаман
Аввал: Битта ҳам тўйдан қолмайман
Ҳозир: Битта ҳам тўйга бормайман
Аввал: Кечаси футбол кўрдим
Ҳозир: Кечаси футбол кўрмадим. Тўйиб ухладим
Сиз-чи?

19.02.202517:08
Насибани қандай эпладим?
Насиба исмли ўқувчимдан ҳамма устозлар нолиган.
Уйга вазифа йўқ. Ҳечам дарсга тайёр эмас. Дарсда шовқин қилади. Қулоқсиз.
Қиз болалалиги учун қаттиқ туролмасдим. Салгина овозимни баландлатсам онаси қўнғироқ қиларди.
Шу қадар чарчадимки — охири енгилдим.
"Ўлиб кетмайсанми ўқимай!" — деб қўл силтадим.
Шундай дедим-у ичимдан овоз келди: "битта қизни эплолмасанг, нима қилиб ақллилик қилиб юрибсан, Моҳир?".
Йўқ, бу кетиш бўлмайди..
Ўзгараман! Ўзгартираман уни! — дедим ўзимга ишонч билан.
Энди мен бошқача руҳда ўз устимда ишлашни бошладим:
Китоб ўқидим, видеолар кўрдим, методикалар ўргандим, маслаҳатлар олдим.
Хуллас, тамоман бошқа инсонга айландим.
Дарсга яхшилаб тайёрландим.
Мактабга «бисмиллаҳ» ни айтиб, йўлга чиқар эканман ўзимда ички ишонч сездим.
Шундай мактабга келиб, Насибани синфига виқор билан кирсам — Насиба йўқ.
Бошқа мактабга ўтиб кетибди..🤦♂️😅
Тугади..
Қиссадан ҳисса:
Инсонлар бизни янада кучли қилиш учун юборилади.
Сабоқ беради. Ўзгартиради. Чиқиб кетади..
2023

16.02.202514:59
Дарсимиз бошланди.
Изоҳларни ушбу постга ёзиб қолдиринг.
Изоҳларни ушбу постга ёзиб қолдиринг.
14.02.202517:15
Сабабини бил!
Икки йил аввал ҳамкасблар билан футбол ўйнардик.
Ёши катта бўлганим учун жамоа сардори эдим.
Анвар исмли ҳамкасбимиз бизнинг дарвозабон эди.
Унинг ўйинидан роса асабим бузиларди:
Оддий тўпларни ушлолмай, гол ўтказарди.
Одатда унинг хатолари туфайли ютқазардик.
Жамоадан чиқарай десам, бошқа одам йўқ. Жудаям сабрим синовдан ўтганди ўшанда..
Бир куни бир ҳамкасбимиз айтиб қолди:
— Моҳир ака, тушунаман, Анвар оддий тўпларни ҳам ўтказиб юборади. Лекин сизнинг жаҳл қилишингиз адолатсизлик!
— Нега? — деб сўрадим ҳайрат билан.
— Сабаби, у -3 кўзойнак тақади-ку ахир! Тўпни яхши кўрмайди. Шу сабабли оддий вазиятларда ҳам хатолар қилади.
Миям портлаб кетди. Ҳақиқатан, мен бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эканман..
Эътибор ҳам бермабман)
Гап бу ёқда экан-да!
Шу вақтдан бошлаб Анварнинг хатоларини нормал қабул қилишни бошладим.
Бир ҳақиқатни тушуниб етдим:
Агар салбий ҳаракатнинг сабабини тушунсангиз, уни қабул қилиш осон бўларкан!
Айниқса, бу мактабда жуда асқатади. Мисол:
Бола уйқучими? Унинг сабабини излайман.
Жавоб чиқади:
— Кечаси ухламаган.
— Нега ухламаган?
— Телефон ўйнаган.
— Нега телефон ўйнаган?
— Чунки дўстлари ўша ерда.
— Нега дўстларисиз яшай олмайди?
— Чунки у билан суҳбатлашадиган бошқа одам йўқ!
Занжир давом этади, хулоса эса аниқ:
Одатда муаммо боланинг ўзида эмас, ташқи факторларга боғлиқ бўлади.
Буни билиш эса ўқувчини тушунишни осонлаштиради.
Хулоса?
Сабабини ўрганинг, қабул қилиш осонлашади!
Ҳалқада ҳам айтилганидек:
“Яқиндан танишсанг, аждарни ҳам ваҳший эмаслигини тушунасан.”

11.02.202514:47
Ўқувчилар ўртасидаги низоли вазиятда ўқитувчи воситачилиги
Ўқувчилар ўртасидаги низони бартараф этишда ўқитувчи воситачи бўлиши мумкин.
Воситачи ҳакам ёки қози эмас:
Буларнинг вазифаси ким ҳақ, ким ноҳақлигини аниқлаб бериш.
Воситачи эса низодаги тарафларни қандайдир умумий нуқтада яқинлаштириш орқали зиддиятдан имкон қадар беталофат чиқишни осонлаштиришни кўзлайди.
Ўқитувчи бу вазиятда ҳеч бир тарафнинг позициясини қўллаб қувватламайди, ҳеч бир иштирокчини ўз қарашидан воз кечишга чақирмайди.
Унинг воситачилик вазифаси – учинчи хил позицияни, яъни иккала томоннинг ҳам манфаатлари етарли ҳисобга олинадиган янгича ёндашувни топиш мумкинлигини кўрсатиш.
Ўқувчилар ўртасидаги низода устоз воситачилиги методикаси 4 қадамдан ташкил топади:
1. Томонлар гаплашиб олишини ташкил этиш:
Учрашув барча ўзинг фикрини тўлиқ билдириши учун етарлича давом этадиган, ҳеч нарса ҳатто ногоҳон чалғитмайдиган жойда ва пайтда уюштирилиши лозим.
2. Ўзаро суҳбатга йўналиш бериш:
Кириш сўзида одамлар ўртасида баъзида зиддиятлар бўлиши табиий экани, бу учрашувдан мақсад эса низони тўғри ҳал қилишга ўрганиш эканини таъкидлаш ўринли ҳисобланади.
3. Кўнгилни бўшатиш:
Ҳаммага ўз фикр-мулоҳазасини айтиб олишга имкони берилади.
Бу ўқитувчига муаммо моҳиятини тушунишга ёрдам беради, томонлар кўнглини бўшатиб олади, бироз бўлса-да тинади.
Фақат ўқитувчи бировнинг шахсиятига тегмаслик, иложи борича ҳурмат сақлаб гапириш муҳимлигини эслатади.
4. Келишув:
Ўзаро аҳдлашув тузиб олишни таклиф қилиш. Икки томон ўз вариантини тайёрлайди, қарама-қарши томондан нима кутиши, ўзи нималар қилиши мумкинлигини ёзадилар.
Сўнгра икки аҳднома ўртада муҳокама этилади ва улар асосида битта умумий матн чиқарилади.
Уни ўқувчилар доим кўриб турадиган бирор жойга ўрнатиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Низоли вазиятда ўқитувчи воситачилиги самарали кечиши учун:
- ўртада диалог тинмаслигини таъминлаш, агар томонлар жим бўлиб қолишса, ўртада савол ташлаб ёки охирги бўлиб гапирган ўқувчининг фикрини бироз бошқа шаклда (“Демак, шундай фикр бўлаяптики...”) билдириб жараённи жонлантириб туриш;
- фикр-мулоҳазаларни позитив руҳга йўналтириш (“Шу учрашувимизнинг ўзи катта гап”, “Бир бирини тинглашга куч топа олганлар, ечимни ҳам топишга қодир бўлади” кабилидаги мулоҳазалар билан).
Педагог касби бошдан оёқ куюнчакликка қурилган. Болаларнинг ҳаёти-ю хаёли, юриш туриши-ю муносабатлари заррача қизиқиш уйғотмаса, касб танлашда ўқитувчиликни бемалол рўйхатдан ўчириб қўяверса бўлади.
Қолганлар бемалол, ўқувчиларга маданиятли одамлар низони қандай ҳал қилишини кўрсатиб қўйишга тайёр тураверинг.

27.02.202517:03
Блог юритиш маза-да!
Ҳар замон обуначилардан ҳадялар келиб туради)
Уйга келсам — Виктор Гюгонинг "Кулаётган Одам" китобини ҳадяга юборишибди.
Китоб учун @tirilishuz нашриётига раҳмат.

21.02.202512:20
Муаммолар учбурчаги
Иқтисодда — имконсизлик учбурчаги деган атама бор.
Бунга кўра: тезлик, арзон нарх, юқори сифат — бир жойда жамланмайди. Масалан:
Тезлик + қулай нарх = сифати паст;
Арзон нарх + юқори сифат = тезда топиш иложсиз;
Юқори сифат + тезда топиш мумкин = нархи қиммат бўлади.
Афсуски, шахсий ҳаётимизда ҳам учбурчак формулалар мавжуд:
Бойлик, бўш вақт ва соғлиқ.
Бойлик + соғлиқ = вақтингиз йўқ.
Бўш вақт + бойлик = соғлиқ йўқ.
Соғлиқ + бўш вақт = пулингиз йўқ.
Бир кам дунё ҳаётимизда — ҳеч қачон мукаммал бахт тополмайсиз.
Иқтисодий эркинликка эришдингизми? — соғлиқдаги муаммолар;
Соғломмисиз? — оилавий муаммолар;
Ҳаммасидан қутулдим деганингизда — ишхонадаги муаммолар сизни кутиб туради.
Жисмимиз шунга мосланган — миямиз муаммосиз юролмайди. Биридан қутулиб — иккинчисига тутилади.
Нега шундай?
Муаммога ечим топар эканмиз — шахс сифатида ривожланамиз.
Ривожланиш — мукаммалликка.
Мукаммаллик — Аллоҳга яқинлашишга олиб боради.
Ўзи яралишдан мақсад ҳам шу..
Қиссадан ҳисса
Муаммолар — нормал.
P.s: Ҳар доим муаммога тушганимда эслайдиган постим шу.

18.02.202515:31
Сўконғич ўқувчи ва устоз реакцияси
“Тилингни суғуриб олайми?”,
“Чакагинг ўчсин!”...
Эҳтимол, баъзи ўқувчилар оғзидан чиқаётган “боди-шоди” ларга нисбатан ўстозлар кўнглидан ўтадиган биринчи реакция шундай бўлар.
Бироқ бунинг учун олийгоҳ тугатиш, педагог дипломини олиш шарт эмас.
Устоз ёндашуви педагогика ва психологиядан мутлақо бехабар одамлардан фарқли бўлиши керакмасми?
Баъзи тажрибали устозларнинг ёндашувлари:
1. “Донг қотиш ёки хафахонлик услубидаги ёндашув”.
Ҳақоратли сўзларни эшитиб қолгач, кўзларни чақчайтириб, юзни буриштириб, бор шакл-шамойил билан ҳайратни, нафас қисилиб қолгандек оғриқли қиёфани намоён этиш (“Наҳотки, яна”, “Қулоқларимга ишонмаяпман”, “Ўзим кўрмасам, ўлай агар, ишонмасдим” ва ҳ.).
Баъзи устозлар ҳайратга қўшиб, хафаликни намоён этишни маъқул кўради:
- “Ие, бу ёғи чакки бўлди-ю”;
- “Ҳурмат қилишимга арзийсан, деб ўйлардим, вазият бундай экан-ку”;
- “Майли, сен аслида бунақа эканингни эслаб қоламан”;
- “Сен ҳақингда ёқимли нарсаларни эслашни хоҳлардим, начора бунақа томонларни ҳам эслаб қоларканмиз-да”.
2. “Киноя ва қочиримга асосланган ёндашув”.
Нафақат сўз, балки фаол ишора билан бола ҳаддидан ошганини билдириш зарур.
Баъзи устозлардан “лайфхак”:
- “Мактабга уйдан ёстиғинг ёки эски ковушингни олиб келмайсан-ку, бу сўзларни ҳам ташлаб кел”,
- “Бундай ифлос сўзлар билан ўзингни кир қиласан, деб ўйламагандим, назаримда сен тоза инсон эдинг”,
- “Эътибор берсанг, “сўкиш” ҳам ҳақорат, ҳам қандайдир бус-бутун нарсанинг чокидан йиртилишини англатади. Балки шунинг ўзи ҳам оғиздан чиқаётган сўкиниш сени бошқалар билан боғлаб турган ришталарни кесишини англатар”;
- “Қандай чиройли ва ақлли сўзлар, бакли ота-оналар мажлисига сени таклиф этармиз, шу ерда ушбу сўзларни кўпчилик билан баҳам кўрарсан”.
3. “Рухсат берилган нарса унчалик қизиқмас деган принципга асосланган ёндашув”.
Бунда устоз ўқувчига айтиб юрган ҳақоратли сўзларини тадқиқ қилиб, кўришни таклиф этади.
Сўзнинг келиб чиқиши, маъно-мазмуни, таркибий тузилиши таҳлил қилиб кўрилгач, унинг асл маъноси, жамиятда унга бериладиган баҳонинг сабаби бола учун анча ойдинлашиб қолади.
Тушунарли нарса ўз навбатида ҳамманинг эътиборини тортадиган, айтиб мақтанадиган антиқа воқелик бўлмай қолади. Психика фаолияти қонуниятларига кўра эса бундай масалалар қизиқиш уйғотмай қўяди.
4. “Синонимлар луғатидан фойдаланишга асосланган ёндашув”.
Аввалдан одатда болалар даврасида учрайдиган ҳақоратли сўзларнинг маданиятли вариантларидан иборат шпаргалка-луғат тайёрлаб қўйилади.
Ёмон сўзни ишлатганда ўқувчига ушбу маданиятли сўзлар луғатидан мос синонимни топиш буюрилиб, уни эслаб қолиш ва кейинги сафар ўхшаш вазиятларда рўйхатдаги сўзлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Тажрибали устозлар фаолиятини таҳлил қиларканмиз:
- улар орасида биров ҳақорали сўзлар учун жарималар жорий этади (йиғилган пулни синф ҳаражатларига ишлатиш шарти билан, албатта);
- кимдир дарсдан кейин олиб қолиб, ўша ҳақоратли сўзларни кўп марта ёздириб чиқиш билан жазолайди (шу тариқа тўйдириб юборишни кўзласа керак);
- яна баъзилар “Бу гапни хожатхонада айтасан, бу ерда эмас” кабилида кескинликка боради.
Очиғи қайси усул самарали эканини олдиндан айтиш қийин.
Кўп нарса вазиятга, ўқитувчи индивидуаллигига, болалар билан шаклланган муносабатига боғлиқ бўлади.
Ҳар қалай бир нарса аниқ — сўконғичга педагог эътиборсиз қолмаслиги керак, донг қотадими, юзини буриштирадими, киноя қиладими, муҳими, реакция кўрсатсин, бефарқ бўлмасин.

16.02.202507:17
Сунъий интеллект — ўқитувчилар учун неъмат!
3 йилдан бери дарс ўтишда сунъий интеллектдан фойдаланаман:
Дарсни ташкил қилиш, тақдимотлар тайёрлаш, тест тузишда каррасига вақтимни тежаб беради.
Аммо кўп устозлар сунъий интеллектдан фойдаланмасдан оддий ишларида ҳам ўзини қийнаб юрганига гувоҳи бўлдим.
Фойдаланган тақдирда ҳам баъзи имкониятлардан бехабарлигини кўрдим.
Келинг, ҳурматли устозлар, бугун сизлар билан "Сунъий интеллектдан устозлар қандай фойдаланса бўлади?" деган мавзуда аудиочат қиламиз.
Аудиочатда ўзим ўқитувчилигимда сунъий интеллектдан қандай фойдаланишимни кўрсатиб ўтаман.
Вақтингизни 5-10 баробарга тежайдиган услубларни кўриб чиқамиз.
Қатнашинг!
Бугун 20:00 да кутиб қоламан. Манфаатли бўлади, ИншаАллоҳ.

13.02.202515:52
Интроверт ва экстроверт ўқувчилар
Таълимда ҳар бир болага индивидуал ёндашув муҳим.
Бунда боланинг интроверт (ички оламига йўналган) ёки экстроверт (ташқи оламга йўналган) эканлигини ҳам эътиборга олиш лозим.
Қандай муомала қилиш керак?
Интроверт ўқувчилар:
✅ далда
✅ рағбат
✅ мақтовга эҳтиёж сезади.
Экстровертлар эса:
✅ эътибор
✅ назорат
✅ интизомга муҳтож.
Интроверт эксровертни тушунади, лекин экстроверт интровертни тушуниши қийин.
Қизиғи, парадоксал тарзда ўқитувчиларнинг аксари экстроверт бўлишади.
Мана шу жойга келганида педагог бир оз ўз табиатини назорат қилиши ва интровертлик хусусиятларини ҳам ўзлаштиришига тўғри келади.
Фойдаландим: линк

31.12.202416:17
Қовун қовундан ранг олади!
Олимпиада ўйинларида хитойлик гимнастикачи Чжоу Яцинь шоҳсуппада кумуш медални қабул қилар экан, бошқа совриндорлар нега медални тишлаб туришганига дастлаб тушунмайди.
Кейин эса ҳайрон боқиб, кўп ўтмай қандайдир болаларча нуноқлик билан ўз медалини тишлаб суратга туша бошлади. (Видеоси изоҳда)
Биров қизнинг соддалиги устидан мийғида кулиб қўйган бўлса, бировга бу ҳаракат эриш туюлди. Яна бир учинчи гуруҳ борки – бизни бу ҳаракат ўйга ундади.
Психология илмидаги бир қатор мумтоз назариялардан биламизки, одам қайсидир хатти-ҳаракатни ўрганиб, ўзлаштириб олган бўлса, ушбу икки усулдан бири унга ёрдам берган бўлиб чиқади:
1. Викар ўрганиш – бирор хатти-ҳаракат кимдир томонидан амалга оширилиб, якунда одам учун қандай самара ва оқибат келтирганини бевосита кўриб, кузатиб туриб ўрганиш.
2. Оперант ўрганиш – бирор хатти-ҳаракатни синов тариқасида мустақил амалга ошириб кўриб, хато бўлса, бошқача йўл тутиб кўриш, самарали бўлса, шу ёндашувни сақлаб қолиш орқали ўрганиш.
Юқорида эсланган “соддадил” спортчи қиз мисолида биз ёрқин равишда викар ўрганиш, яъни кўриб, кузатиб, тақлид, эргашиш ортидан ўрганиш намунасини кўрамиз:
Инсон боласи фақат кичкинтой даврида эмас, катта бўлганда ҳам бу усулда ўрганишни давом эттириши ва айрим ўринларда бундай ўзлаштириш, мутлақо англанмаган ҳолда рўй бериши, яъни ўзбекча айтганда “қовун қовундан рангни” ортиқча ўйланмай, автоматик кўчириб олиши мумкин экан.
Бундай мисолларда бола тарбияси учун масъул ота-она ва устозларга кучли эслатма бор. Бу борада фикримиз индаллоси австриялик иқтисодчи олим Карл Менингернинг бир ҳикматида аниқ ифодаланган:
“Ўқитувчининг кимлиги, нимани ўқитаётганидан кўра муҳимроқдир”.
P.S. Фарзандларим ораси 2,5 ёш. Қизимни акасига “ака” деб мурожаат қилишга ҳеч ўргата олмаяпмиз. Яхшилаб ўзимизни тафтиш қилиб қарасам, қизимга “Мана буни ... (исм) га бериб юбор”, “... (Исм) ни менга чақириб бер”, деб ҳечам “Мана буни аканг (исм) га бериб юбор”, “Аканг (Исм) ни менга чақириб бер”, демас эканмиз...

26.02.202517:06
Шу кунларда ўқиётган китобларим
"The Excellent 11" — Ron Clark.
Муваффақиятли ўқитувчи, ота-она ва тарбиячилар билан мулоқот қилган педагог — Рон Кларк уларнинг умумий 11 та хислатини таҳлил қилиб ёзади.
"Manipulyativ diktatorlar" — Sergey Guriyev.
Сталин, Гитлер каби аввалги диктаторлар қонхўр эди. Қўрқув билан халқни бошқарарди. Ҳозир эса диктаторлар ўзгаришга мажбур. Сабаб ОАВ — медиа бор:
Инсонларнинг олдида ҳурмати тушиши мумкин. Шу сабабли, замонавий диктаторлар халқни турли ҳийла-найранг билан манипуляция қилишга мажбур. Китоб эса ўша ҳийлаларни очиб беради.
"Muqaddima" — Ibn Haldun.
Цивилизация ва давлатларнинг келиб чиқиши ҳақида фундаментал таҳлил. Моҳиятан вазиятни тушунтириб берадиган китобларни ёқтираман, ва «Муқаддима» айнан шундай асар.
"This is Marketing" — Seth Godin.
Бренд қуриш ва маркетинг бўйича билимларимни ошириш учун ўқияпман.
"Hokimiyatning 48 qoidasi" — Robert Grin.
Муаллиф инсон психологияси ва бошқарув услубларини тарихий мисоллар орқали тушунтиради. Психологияга қизиқаман, тарихдан эса дарс бераман. Бир ўқ билан икки қуён.
"Islam, Authoritarianism and Underdevelopment" — Ahmet T. Kuru.
Мусулмон давлатлари ривожланишда ортда қолишининг сабабларини илмий таҳлил қилади. Баъзилар саёз фикрлаб бунга — яҳудийларни ёки мўғуллар босқинини айблайди, лекин Куру бу масалага чуқур илмий ёндашади.
Olam va Odam Din va Ilm — Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Юқоридаги — Аҳмед Курунинг китобидан илҳомланиб, мусулмонлар таназзули ҳақида янада кўпроқ маълумот олишни истадим. Бу китоб айнан шу учун танланди. Тарихчилар албатта ўқиши керак деб ўйлайман.
Сиз қандай китоб ўқияпсиз?
Ёзиб қолдиринг, менга жуда қизиқ!

20.02.202516:43
“Яхши ўқитувчи бўлишим керак, деб ташвиш қилаяпсизми, демак, сиз аслида ҳам яхши ўқитувчисиз”.
Джоди Пиколт
@Ustoz_kundaligi
Джоди Пиколт
@Ustoz_kundaligi
17.02.202505:27
Иқтидорли “иккичилар” психологияси
Одатда, боланинг иқтидори эрта намоён бўлса, уни дарҳол пайқаш мумкин.
Лекин баъзи иқтидорли болалар кечроқ ўз имкониятларини кўрсатади, шунинг учун уларга эътибор бериш муҳим.
Кўпчилик “иккичи” ўқувчиларни шунчаки суст ўзлаштирувчи деб ҳисоблайди.
Аслида эса уларнинг орасида иқтидорли болалар ҳам бўлиши мумкин.
Шунинг учун ўқитувчи уларни тушунишга ва рағбатлантиришга ҳаракат қилиши керак.
Суст ўзлаштирувчи ўқувчиларда иқтидорни пайқаш қийин, чунки:
1. Ўқитувчи иқтидор белгилари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмаслиги мумкин.
2. Ўқувчи, ўқитувчи ва ота-она ўртасида тушунмовчиликлар бўлиши мумкин.
Иқтидор икки турга бўлинади:
1. Ўрганишга иқтидорли болалар – улар тез ўрганади, аммо ўз нуқтаи назарини билдиришга шошилмайди;
2. Ижодий иқтидорли болалар – улар кўпинча “иккичи” бўлиб кўринади, чунки уларнинг хаёли бой, ўй-фикрлари тартибсиз бўлиши мумкин ва стандарт ёндашув уларга тўғри келмайди.
Ижодий иқтидорли ўқувчиларни ажратиш учун қуйидаги белгиларга эътибор бериш керак:
1. Осон масалаларни ҳам тушунишда қийналиши мумкин;
2. Янги ғоялар уларнинг диққатини чалғитади;
3. Жавоблари одатдагидан фарқли бўлиши мумкин;
4. Улар тайёр фикрларни қабул қилишдан кўра, ўз қарашларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.
Шунинг учун ўқитувчи ҳар қандай “иккичи” ўқувчини баҳолашда, унинг ижодий иқтидорли бўлиши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиши керак.
Бу таклиф эмас, балки яхши педагог бўлишнинг зарурий шартларидан бири.

16.02.202504:12
Давомий китоб ўқиш сири
Каналимда турли лойиҳалар қилганман. Уларнинг ичида ўзимга энг ёқадигани:
“10 саҳифа китоб ўқиш” марафони.
Биринчидан, ўзим давомий китоб ўқиб манфаат оламан.
Қолаверса, иштирокчиларнинг ҳам китоб ўқишига сабабчи бўлганимдан қувонаман.
Марафонда ҳар куни китоб ўқиймиз. Ўқиган маълумотларимизни аудио шаклда улашамиз.
Ким вазифа бажармаса жарима йиғиб, эҳсон қиламиз.
Ким бир ой давомида тўхтовсиз ўқиса – китоб совға қиламан.
Ўртача 2-4 та китоб тугатгандик. Кўпчилик уялмаслик учун ҳам китоб ўқишди, вақт ўтиб одат шаклланди.
Хуллас, марафонни янги гуруҳини очяпман. Бизга қўшилинг:
Марафон ёпиқ каналда бўлади. Қўшилиш пуллик.
Нега пуллик?
1. Саралаш;
2. Масъулиятни ошириш;
3. Иштирокчилар марафонга жиддий қарашларини таъминлаш;
4. Назоратчилар ҳаққи;
5. Марафон охиридаги китоб совғалари учун.
Марафон шартлари ва нархи ҳақида батафсил қуйидаги гуруҳдан маълумот олинг.
👉https://t.me/+hOI3v5P7LCM3OWNi
Китобхонликка биринчи қадамни ҳозироқ ташланг!

12.02.202516:55
Блог юритишнинг яхши ва ёмон томонлари
Куни кеча обуначиларим сони 10 000 дан ошди:
Бу 200 та автобус тўла одам дегани. Худонинг фазли.
Ўйланиб қолдим: блогим орқали нималарни ютдиму, нималардан воз кечдим?
Блог юритиш бўйича озгина тажрибаси бор инсон сифатида ўзимнинг баъзи фикрларимни ёзиб қолдираман.
Блог юритишнинг шахсан мен учун фойдали жиҳатлари:
1. Таниш-билиш кўпайиши. Блог юритиш давомида танишиш қийин бўлган 100лаб инсонлар билан танишдим. Кўплаб дўстлар орттирдим.
2. Ўзимга ишонч ошиши. Фикрларимни улашар эканман, кўплаб инсонлар фойда олаётганини кўриб, керакли бўлиш ҳиссини ҳис қилдим.
3. Фикрларимни етказиш. Ўзим тўғри деб билган фикрларимни минглаб инсонларга етказиш имкониятига эга бўлдим.
4. Курс ташкил қилиш. Дўстим Муҳаммад билан "Замонавий Педагог" курсига асос солиб, 400 га яқин устозларга билим улашишга эришдик.
5. Ўз устимда ишлаш. Ҳар бир постни ёзар эканман, соатлаб китоб ўқиш, манба излаш, интернетда маълумот топишга мажбур бўламан. Бу шахсий ривожланишимга ёрдам бермоқда.
6. Кам энергия сарфлаб билим бериш. Мактабда дарс берар эканмиз, турли қийинчиликларга дуч келамиз. Аммо блог орқали кам энергия сарфлаб кўплаб инсонларга билим беришга муваффақ бўлдим.
Блог юритишнинг мен учун салбий томонлари:
1. Интернетга қарамлик. Авваллари телефонимни ўчириб, кунлаб юра олардим. Канал юритиш натижасида телефонга қарамлигим ошди.
2. Изчил китоб ўқиш одатининг камайиши. Блог орқали кўп нарса ўргандим, аммо баъзи пайтлар изчил, тартибли китоб ўқиш одатидан чиқиб қолдим.
3. Аслингдан яхшироқ кўриниш. Одатда ютуқларимни улашаман: саёҳатларим, муваффақиятли дарсларим, бахтли онларим... Бу эса инсонларга мени аслимдан яхшироқ, ақллироқ ва бахтлироқ қилиб кўрсатади..
4. Яқинларга вақт ажратмаслик. Баъзи пайтлар блогга шунчалик берилиб кетаманки, яқинларимни унутаман. Иш-ҳаёт баланси издан чиққан вақтлар ҳам бўлади.
5. Масъулиятнинг ортиши. Аввал хатоларим фақат ўзимга таъсир қилса, ҳозир эса обуначиларимга ҳам таъсир қилиши мумкинлиги мени хавотирга солади.
6. Ўз-ўзини чеклаш (самосензура). Сизни кузатадиганлар кўпайгани сайин табиийликни йўқотиш эҳтимоли ортади:
"Фикрим устидан кулмасмиканлар?", "Нотўғри тушуниб қолмасмиканлар?" деган саволлар ижодкорликка таъсир қилиши мумкин.
Хуллас
Барибир, блог юритиш мен учун кўпроқ фойдали бўлди, деб ўйлайман:
Kўплаб янги имкониятларга эга бўлдим.
Сиз каби обуначилар билан фикр алмашишга муваффақ бўлдим!
Сиз каналимнинг қандай ижобий ва салбий жиҳатларини кўрдингиз?
Бу ерга ёзиб қолдиринг.
👉 t.me/LetsAskBot?start=axDQ1u

30.12.202415:08
Кичкина шаҳзода
"Кичкина Шаҳзода" асарини абитуриентлик вақтимда тестга тайёрланиш учун ўқигандим.
Бугун маза қилиб қайта ўқиб чиқдим. Фалсафий қисмини энди тушундим.
Асарнинг мен учун энг «ширали» бўлган иқтибосларини улашигим келди:
1. — Биласанми, саҳро нима учун яхши? — деди у. — Чунки унинг бағрида, кўз илғамас аллақаерларда булоқлар яширинган бўлади…
— Ҳаа, — дедим оҳиста. — Юлдузми, уйми, саҳроми, нимаики бўлмасин, ундаги энг гўзал нарса, кўзга кўринмайдиган нарсадир… Энг асосий нарсани кўз илғамайди, у сийратда, ботинда пинҳон…
2. Одамлар бир ҳақиқатни унутди, – деди Тулки, – аммо ҳеч қачон ёдингдан чиқарма: кимники қўлга ўргатган бўлсанг, унинг тақдирига ҳамиша жавобгарсан.
3. Аввалига барча катталар бола эди, кўпчилиги буни эслай олмайди;
4. Сен танада эмас, ҳаракатларингда яшайсан. Сен – бу сенинг ҳаракатларинг. Бошқа сен йўқ;
5. Катталар ҳеч қачон бирор нарсани ўзларича тушуна олмайдилар. Уларга ҳадеб ҳижжалаб тушунтириб беравериш эса охир-оқибат болаларнинг ҳам жонига тегиб кетади.
6. Мабодо катталарга: “Мен қизғиш ғиштли бир чиройли уйни кўрдим, деразасида ёронгул очилиб турибди, томида каптари бор”, — деб айтсангиз, улар бу иморатни сира ҳам кўз ўнгларига келтира олмайдилар. Уларга: “Мен юз минг франкли уйни кўрдим”, — деб айтиш лозим — шунда улар: “Ана гўзаллигу мана гўзаллик!”, дея хитоб қиладилар…
7. Дўстим қўзичоғи билан бирга мени тарк этганидан буён орадан олти йил ўтди. Уни унутиб юбормаслик учун ҳам у ҳақда сўйламоқчиман. Чунки дунёда дўстларни унутиб юборишдан ҳам қайғулироқ нарса йўқ. Ахир дўст бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайдида. Қолаверса, мен ёруғ оламда рақамдан бошқа нарсага қизиқмайдиган катталарга ўхшаб қолишни сира-сира истамайман.
8. — Бир сафар мен бир кунда қирқ уч марта қуёш ботишини томоша қилганман!
Орадан сал ўтгач, хиёл андуҳ билан яна шундай дединг:
— Биласанми… баъзан юрагинг нимадандир ғуссага тўлиб кетганда, ботаётган қуёшга бирпас термулиб ўтирсанг борми…
— Демак, ғурубни қирқ уч марта томоша қилган кунинг жудаям хафа бўлган экансанда?
Аммо Кичкина шаҳзода бунга жавобан индамади.
9. — Одамлар қаёқда, одамлар? — деб тағин сўради Кичкина шаҳзода. — Саҳрода ҳарқалай ўзингни ёлғиз сезаркансан киши.
— Одамлар орасида ҳам ёлғиз сезаверасан, — деб қўйди илон.
10. — Мен дўст излаб юрибман. Хўш, “қўлга ўргатиш” дегани нима?
— Бу аллақачонлар унут бўлиб кетган тушунча, — деб тушунтирди Тулки. — Бу дегани — ришталарни боғламоқ демакдир.
— Ришта боғламоқ?
— Худди шундай, — деди Тулки. — Ҳозир сен мен учун дунёдаги ўзингга ўхшаган юз минг боланинг бирисан, холос. Ҳозирча сен менга керак эмассан. Мен ҳам сенга ҳозир дунёдаги юз минглаб тулкининг бириман, холос. Аммо бордию сен мени қўлга ўргатсанг, иккимиз бир-биримизга керак бўлиб қоламиз. Сен мен учун дунёдаги ягона одамга айланасан. Мен ҳам сенинг учун дунёдаги ягонага айланаман…
11. — Яхшиси, ҳар куни бир пайтда кела қолгин, — деб илтимос қилди Тулки. — Масалан, агар соат тўртда келадиган бўлсанг, мен соат учдан ўзимни бахтиёр ҳис қила бошлайман. Муддат яқинлашган сари бу қувонч орта боради. Соат тўртда эса юрагим ҳаяжонга тўлиб, шодумонлик билан тепа бошлайди. Ана шундагина мен бахт-саодатнинг қадрини сезаман. бордию, сен ҳар куни ҳар хил вақтда келадиган бўлсанг, мени бу бахтиёрлик туйғусидан маҳрум қиласан…
12. — Сенинг сайёрангда, — деди Кичкина шаҳзода, — одамлар бир чаманзорда беш мингта гул ўстирар экану, излаганини тополмас экан…
— Тополмайди, — деб маъқулладим мен.
— Ҳолбуки, улар излаган нарсани бир дона гулдан, бир қултум сувдан ҳам топиш мумкин.
— Тўғри айтасан, — деб тасдиқладим яна.
Кичкина шаҳзода тағин ўйга чўмди:
— Афсуски, кўзлар басир, кўнгил кўзи билан излаш лозим.

23.02.202515:52
Қандай дастурлардан фойдаланаман?
www.oldmapsonline.org — Тарихчилар учун ажойиб дастур. Керакли давр харитаси ва ўша даврдаги инсонлар ҳақида визуал маълумот олиш мумкин.
www.miro.com — Ҳозир кўп ишлатмасам ҳам, катта тренинглар учун жуда фойдали дастур. Катта мавзуларни тушунарли қилиб тушунтириш учун миндмап ва диаграммалардан фойдаланиш мумкин.
www.canva.com — Слайдлар, тестлар, плакатлар ва бошқа визуал материалларни яратиш учун қўл келади.
www.kahoot.com — Ўқувчилар билан интерактив викториналар ўтказиш учун ишлатаман. Мавзуни такрорлашда самарали.
www.classroom.google.com — Асосан уйга вазифаларни бериш ва уларни текшириш учун фойдаланардим. Телеграм гуруҳидан кўра самаралироқ.
www.teacherspayteachers.com — Бошқа ўқитувчиларнинг тайёр дарс материалларини сотиб олиш ёки юклаб олиш мумкин. Асосан инглиз тилидаги материаллар учун кириб тураман. Камчилиги – бир тарқатма учун 1-5$ сарфлашга тўғри келади.
www.baamboozle.com — Жамоавий викториналар ўтказиш учун интеректив дастур.
www.pinterest.com — Мавзуга мос расмлар топишда фойдаланаман.
www.notion.so — Йиллик дарс режаси ва материалларни йиғишда қўл келади. Материалларни тартибга солиш учун ишлатаман.
Сиз ўқитувчиликда қандай дастурлардан фойдаланасиз?
Ёзиб қолдиринг!

20.02.202516:24
Эгоист болалар
Фарзанди ёки ўқувчиси фақат ўзини ўйлайдиган, худбин бўлиб улғайган устоз ёки ота-онага ҳавас қилиб бўлмайди.
Чунки жамият учун масъулиятли, ғамхўр ва ҳамдард инсонни тарбиялаш — катталарнинг энг асосий вазифаларидан бири.
Эгоизмнинг олдини олиш учун нима қилиш керак?
1. Боланинг мақсадига инжиқлик ёки кўз ёш орқали эришишига йўл қўймаслик.
2. Унинг эътиборини бирон нарса фақат унда борлигига эмас, балки уни бошқалар билан бўлишиш аҳамиятига қаратиш.
3. Бирор нарсанинг охиргисини бераётганда, уни бошқалар билан бўлишишга ўргатиш.
4. Болани атрофидагиларнинг ижобий жиҳатларини кузатиш ва улар ҳақида фикр билдиришга рағбатлантириш.
5. Унинг тенгдошлари билан қиёслашдан эҳтиёт бўлиш, айниқса, «сен улардан яхши», «улар сенга ета олмайди» каби фикрларни сингдирмаслик.
6. Уй ишларида иштирок этишни одатга айлантириш.
7. «Сен учун мана буни қилдик» каби ёндашувдан қочиш, яъни унга атрофидагилар нимадир қурбон бераётганини тажовузкорлик билан кўрсатмаслик.
Энг муҳими, эгоизм кўп ҳолларда инсоннинг ўзини гўёки танланган ва бошқалардан устун деб ҳис қилишидан пайдо бўлади.
Шу боис болага муҳаббат ва ишончни уйғотишда, унинг шахсий қадриятларини шакллантиришда ҳушёр бўлиш керак.
Зеро, устоз ва ота-она меҳри охир-оқибат ғамхўр ва ҳамдард инсонни тарбиялаши лозим.

Жойылды19.02.202523:59
16.02.202518:30
Талабларга биноан бугунги дарсимиз видеоси.
Тез орада ўчирилади:
Пуллик курсимизга қўшилади ушбу дарс.
Ўқитувчиларга улашиб қолинг.
@Ustoz_kundaligi
Тез орада ўчирилади:
Пуллик курсимизга қўшилади ушбу дарс.
Ўқитувчиларга улашиб қолинг.
@Ustoz_kundaligi
15.02.202517:08
Тананг билан ҳис қил
Инглиз тилини ўрганганимда – чиқиндиларнинг сувга улоқтирилиши, ҳайвонлар ўлими мавзуларига тез-тез дуч келардим.
Буларга шу даражада кўп урғу берилганки, "яқинда ер юзи йўқ бўлиб кетармикан?", "намунча ваҳима қилади булар?", "ҳайвонларда бошқа муаммо йўқмикан?" – деб ҳайрон қолардим.
Ёзда Измирда саёҳатда бўлдим. Денгиздан ўтаётганимда – ўлиб ётган балиқларга кўзим тушди.
Яхшилаб эътибор берсам, қирғоқ ўлган балиқларга тўла эди. Ҳайратланиб, одамлардан бунинг сабабини сўрадим.
Бир балиқчи: "Шу инсофсиз заводлар чиқиндиларини денгизга ташлайди", – деди.
Бошқаси эса: "Кема ҳайдовчилари заҳарли моддаларни сувга бўшатиб кетади", – деб жавоб берди.
Менга эриш туюлган мавзулар, ҳақиқатан, жиддий экан!
Буни қачон англадим?
Кўз билан кўрганимда!
Табиатимиз шундай:
Кўз билан кўриб, танамизда ҳис қилмагунимизча, комил ишонмас эканмиз.
Мактабда йиллаб устозларимиз "ўқи" деб жонкуйдирарди. Бу гаплар сафсатага ўхшарди.
Лекин, ўқишдан йиқилиб, қора меҳнат қилган вақтларим "ўқи" сўзининг маъносини "белим" билан англаб етгандим.
Шу даражада англадимки, кейинчалик 4 йил университетда бошимни ўрганишдан кўтармадим.
Ўқиш – майли, бир марта йиқилдингми, яна имкон бор.
Мени эса фарзанд тарбиясига бепарволигимиз қўрқитади.
Бир синфдошимиз ёмон йўлга кириб, полицияга тушганида – отаси (кап-катта киши) қаттиқ йиғлаганини айтишганди.
Ота ҳам беэътиборлик нималарга олиб келишини танасида ҳис қилди. Лекин энди кеч эди..
Хулоса ўлароқ - Бернард Шоунинг иқтибосини келтирмоқчиман:
"Инсон дунёда ҳамма нарсани билса ҳам, фақат ўз тажрибаси билан ўрганган нарсасини тушуниб етади."
Муаммоларни ўз кўзи билан кўрмаган ўқувчиларга вазиятни қандай тушунтириш мумкин деб ўйлайсиз?
Фарзанд тарбиясига бепарво ота-оналаргачи?
Ечим беринг.

12.02.202513:49
Менга хотиржамлик келтирувчи ҳикматлар
1. Қуёшга ўхшаб порлашинг — учун аввал ботишинг керак.
2. Аллоҳ сендан нимани олган бўлса, албатта, ундан яхшисини қайтиб беради. Фақат сен бунга ишон!
3. Сени ўлдирмаган барча нарса сени — кучли қилади.
4. Хато қилишинг сени қисматингга ёзилган эди. Хоҳласанг ҳам қочиб қутулолмасдинг.
5. Қийинчиликлар сени Аллоҳни эслашингга, Унга яқин бўлишингга сабабчи бўлаётган бўлса, қийинчилик эмас — Аллоҳнинг туҳфаси экан!
6. Аллоҳнинг ҳикмати ила ёпилган ҳар бир эшик ортида — Унинг раҳмати ила очиладиган икки эшик бор.
7. Охири абадий жаннат бўлган машаққатнинг нимаси машаққат?
8. Сени тақдиринг ер яралишидан 50 минг йил аввал китобда битиб қўйилган. Келажакни ўйлаб хавотир олма!
9. Аллоҳ ижобат қилишни истамаганида — сени дуо қилишга илҳомлантирмаган бўларди.
10. Қачонки дуо қилсанг, Аллоҳ — ё сўраганингни беради, — ё ундан ортиғини беради, — ёки уни ортидан келаётган балони олдини олади.
Шунда ҳам бермаса охиратда сенга янада кўпайтириб беради.
12. Сенга етган мусибатга ҳар доим ҳам — сен айбдор эмассан.
Баъзи пайтлар Аллоҳ даражангни кўтариш учун ҳам мусибатга йўлиқтиради.
Сенга фойдали бўлган бўлса, улашиб қўйишни унутма!
Моҳир Мирзахмедов

29.12.202410:57
"Ҳали ҳаммаси олдинда!" эмас
Спорт бошлаш учун қулай вақт излаяпсанми?
— У вақт ҳеч қачон келмайди.
Китоб ўқиш учун бўш вақт бўлишини кутяпсанми?
— У вақт ҳеч қачон бўлмайди.
Ибодат қилиш учун мос шароит излаяпсанми?
— У шароит ҳеч қачон бўлмайди.
Ишларинг битганида, яқинларингга вақт ажратмоқчимисан?
— Ишларинг ҳеч қачон тугамайди.
Лойиҳа бошлаш учун идеал шароит кутяпсанми?
— Бу шароит ҳеч қачон бўлмайди.
Тил ўрганиш учун мукаммал пайт қидиряпсанми?
— Бу пайт ҳеч қачон бўлмайди.
Хуллас
Яхши кунлар олдинда!
Яхши кунлар йўқ!
Идеал вақт йўқ!
Қулай пайт йўқ!
Сенинг бугун кунинг.
Кунинг бугун сенинг.
Бугун сенинг кунинг!

Көрсетілген 1 - 24 арасынан 63
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.