Muhammadali Hikmatulloh
Turkiylar va islom tarixiga oid qiziqarli voqea va hodisalar haqida ma'lumotlar berib boriladi.
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
РасталмағанСенімділік
СенімсізОрналасқан жері
ТілБасқа
Канал құрылған күніЧерв 15, 2024
TGlist-ке қосылған күні
Бер 05, 2025"Muhammadali Hikmatulloh" тобындағы соңғы жазбалар
21.04.202501:51
Европадаги инквизиция тарихи
Инквизиция одамларга нисбатан шавқатсиз таъқиб ва тазйиқ ўтказувчи тизимга айланди.
Мавжуд қарашлардан фарқли фикр билдирган ҳар қандай шахс ушбу судлар томонидан жазоланди.
@Mhikmatulloh

18.04.202512:13
Алия Иззатбегович исломни фақатгина дин эмас, балки бутун умматнинг уйғониши ва озодлиги йўлидаги куч деб билди. У коммунистик тузум зулмига қарамай, исломий тафаккур ва қадриятларни ҳимоя қилди. Унинг раҳбарлиги остида Босния ва Герцеговина мустақилликка эришди, босниялик мусулмонларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди ва у бутун дунёга "Ислом – тараққиёт йўли" эканини исботлади.
@MubashshirAhmad
@MubashshirAhmad
27.03.202508:49
1973 йил. Яқин Шарқ аланга ичида қолган. Исроил Ғарбнинг ёрдами билан араб давлатларига ҳужум қилмоқда. Бу вақтда Саудия подшоҳи қирол Файсал тарихда мисли кўрилмаган қарор қабул қилди – нефтни қурол сифатида ишлатди.
@Mhikmatulloh
@Mhikmatulloh
20.03.202523:03
#Рамазон
Султон Алп Арслон Рамазон ойига 15 минг динор садақа тарқатган. Мадраса, масжид ва карвонсаройларда камбағаллар учун ифтор дастурхонлари ёзилган.

13.03.202519:28
Туркия мадҳиясини ёзган ўзбек ўғлони
©️Azon Global
©️Azon Global
Қайта жіберілді:
Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

10.03.202515:55
ДИНИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИБ ЎТДИЛАР
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) ҳазратларининг вафот этганларига 10 йил бўлди. Шайх ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилояти Асака тумани Ниёзботир қишлоғида таваллуд топганлар. Ҳазрат 2015 йил 10 март куни юрак инфарктидан вафот этган эдилар. Қисқа умрлари давомида бир ўзлари Исломнинг ҳар бир фани бўйича бутун бир кутубхонага жой бўлгудек асарларни ёзиб, таржима қилиб, шарҳлаб халқимизга армуғон қилиб кетдилар. Шайх ҳазратларининг уммат учун қилган ишларидан Аллоҳ таоло Ўзи рози бўлсин, раҳматига олсин! Ҳазратнинг вафотлари ҳақида мудҳиш хабарлар тарқалган кунларда ёзилган хотирани яна бир бор эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. Илтимос, мақолани ўқигач, бир бор “Фотиҳа” ва уч бор “Ихлос” сурасини ўқиб, Шайх ҳазратлари руҳларига бағишлашни унутманг.
Батафсил: https://azon.global/3455

Аҳмад Баён (Эслатма)

07.03.202507:10
Хабарингиз бор, каналда Устоз Мубашшир Аҳмадга тегишли "Олим, одам ва олам" котобининг аудио шакли бериб борилмоқда. Ҳозиргача "Манзиллар" бўлимининг 8 та қисми тақдим этилди:
Тақдим
Манзиллар 1 қисм
Манзиллар 2 қисм
Манзиллар 3 қисм
Манзиллар 4 қисм
Манзиллар 5 қисм
Манзиллар 6 қисм
Манзиллар 7 қисм
Манзиллар 8 қисм
Бу китобни бемалол мошинада, автобусда, кўчада ҳар қандай жойда эштиб кетсангиз бўлади. Ҳикматлар инсонни ўйлантириб қўядиган, фикрлашга ундаши ҳамда аудио китоб жуда маҳоратли ижодкорлар томонидан тайёрлангани сабаб сизни зериктириб қўймайди. Канални кузатишда давом этинг. Қолган қисмларни ҳам ҳар куни тизимли равишда улашиб борамиз.
@Ahmad_Bayon

04.03.202516:45
#Тарихдан_сабоқлар
"Айнул Жолут" жанги: Мўғулларнинг илк мағлубияти
1260 йил 3 сентябрь куни Фаластиндаги Айнул Жолут водийсида тарихий жанг бошланди. Мўғулларнинг энг кучли қўмондонларидан бири – Китбуқа бошчилигидаги қўшин Миср томон юриш қилди.

04.03.202515:19
#Тарихда_бугун
1193-йил, 4-март.
Ислом дунёсининг энг буюк қаҳрамонларидан бири бўлган Салаҳиддин Айюбий (Абу ал-Музаффар ал-Малик ан-Носир Салаҳ ад-Дин Юсуф ибн Нажм ад-Дин Айюб ибн Шади) 1193-йил 4-март куни Шом (Дамашқ) шаҳрида вафот этди ва Умавийлар масжиди ҳовлисига дафн қилинди.
У вафот этган вақтда Миср, Ливия, Яман, Фаластин, Сурия, Малатя, Аҳлат, Ҳамедон ва Шимолий Ироқ ҳудудларида унинг номидан жума хутбалари ўқилган эди.
Салаҳиддин Айюбий Фатимий халифалигини тугатиб, минтақадаги мафкуравий парокандаликка барҳам берган ва катта сиёсий бирликни барпо этган буюк давлат арбоби сифатида тарихда қолган.
У сахий султон сифатида танилган бўлиб, вафотидан кейин шахсий хазинасидан атиги 1 Миср динори ва 36 Носирий дирҳами чиққан.
Аллоҳ раҳматига олсин!
@mhikmatulloh

03.03.202511:55
#Тарихда_бугун
3-март, 1924-йил
Бугун — Ислом олами учун таъсирли саналардан бири. 1924-йил 3-март куни Усмонли давлатининг тўрт асрлик халифалик мақоми расман бекор қилинди. Натижада Усмонли сулоласи ватанларидан бадарға қилинди.
Халифаликнинг тугатилиши айниқса мусулмон халқлари устидан ҳукмронлик қилаётган ғарбий империялар манфаатига хизмат қилди. Бу қарор қабул қилингач, Усмонли сулоласи вакилларига саройни тарк этиш учун атиги 4 соат муҳлат берилди. Шунингдек, махсус қонун билан хонадон аъзоларига мамлакатни тарк этиш муддати белгиланди: эркакларга 48 соат, аёлларга эса 10 кун.
Машҳур турк ёзувчиси Кемал Таҳир ўзининг "Курт қонуни" романида бу ҳақда шундай дейди:
“Ҳалифани инглизлар олиб кетишди, лекин нега халифаликни давом эттиришмади? Кўриниб турибдики, бу халифаликни бекор қилиш масаласи биздан кўра мусулмон мустамлакаларга эга бўлган йирик давлатларга кўпроқ фойда келтирган... Ҳилофат тугатилаётганда Фенер патриархиясининг Истанбулда қолдирилганига ақл бовар қилмайди

01.03.202505:38
#Рамазонда_бугун
Рамазоннинг Биринчи Куни Содир Бўлган Муҳим Воқеалар
📌 Бадр ғазотининг бошланиши (Ҳижрий 2-йил)
Ислом тарихидаги энг муҳим жанглардан бири – Бадр ғазоти айнан Рамазон ойининг 1-куни бошланган. Бу жанг мусулмонларнинг дастлабки йирик ғалабаси бўлиб, Исломнинг мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшган.
📌 Андалусия фатҳ этилган кун (711-йил)
Мусулмон лашкарлари Ториқ ибн Зиёд бошчилигида ҳозирги Испания ҳудудига қадам қўйиб, Андалусия фатҳини бошлаб юборганлар. Бу Ислом тарихидаги энг катта ҳарбий ютуқлардан бири бўлиб, Европада мусулмонлар маданиятининг ривожланишига туртки бўлган.
📌 Мисрда Ал-Азҳар университети очилган кун (972-йил)
Дунёнинг энг қадимий Исломий илм марказларидан бири – Ал-Азҳар университетининг пойдевори айнан Рамазон ойининг биринчи кунида қўйилган. Бу жой асрлар давомида Исломий илм-фан маркази бўлиб келмоқда.

28.02.202517:02
Барчамизга ойлар султони Рамазони шариф муборак бўлсин азиз диндошим!
@mhikmatulloh
@mhikmatulloh
28.02.202505:53
#Тарихда_бугун
28-феврал – Туркияда "Постмодерн тўнтариш"
1997-йил 28-феврал куни Туркия тарихидаги энг муҳим сиёсий воқеалардан бири – "28-феврал постмодерн давлат тўнтариши" содир бўлди.
Ўша пайтда бош вазир бўлган Нажмиддин Эрбакан (Рефаҳ Партияси етакчиси) ҳукумати Туркия Қуролли кучлари томонидан босим остига олиниб, истеъфога мажбур бўлди.
Ҳарбийлар Исломий қадриятларни ҳимоя қилувчи ҳукуматни йўқ қилиш учун сиёсий ва иқтисодий чораларни ишга солди.
Бу воқеа натижасида ҳижоб ва диний таълим муассасаларига нисбатан қаттиқ чекловлар жорий этилди.
28-феврал ҳодисалари кейинчалик Эрдоған бошчилигидаги АКП партиясининг кучайишига туртки бўлди.

28.02.202502:53
#Тарихда_бугун
28-феврал – Султон Муҳаммад Фотиҳ туғилган кун
1432-йил 28-феврал куни буюк Усмонли султони Муҳаммад ал-Фотиҳ дунёга келди.
У 1453-йилда Константинополни фатҳ этиб, Византия империясига барҳам берган.
Ғалабасидан кейин унга "Фотиҳ" (Ғолиб) унвони берилган.
Истанбулни Ислом маданият марказига айлантириб, Аясофияни масжидга айлантирган.
Ҳарбий стратегия ва адолатли бошқаруви билан тарихда ўчмас из қолдирган.

27.02.202517:19
#Tарихда_бугун
2011-йил 27-феврал – Туркиянинг таниқли сиёсатчиси ва собиқ бош вазири Нажмиддин Эрбакан Анқара шаҳрида вафот этди.
У 1926-йил 29-октябрда туғилган бўлиб, Туркияда исломий йўналишда сиёсий ҳаракатларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. 1996–1997-йилларда Туркия бош вазири бўлиб ишлаган. Унинг раҳбарлиги остида исломий қадриятларни тиклаш ва иқтисодий мустақилликка эришиш ғояси илгари сурилган.
Эрбакан Туркияда "Миллий кўриниш" (Милли Гöрüş) ҳаракатининг асосчиларидан бири бўлиб, "Рефаҳ" (Фаровонлик) партиясини тузган. У мусулмон дунёсининг иқтисодий ва сиёсий бирлашувини қўллаб-қувватлаб, Ислом мамлакатлари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатишга ҳаракат қилган.
Бироқ унинг сиёсати Туркиянинг секуляр тузумига зид деб баҳоланган ва ҳарбийларнинг босими остида 1997-йилда истеъфога чиқишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, Эрбаканнинг ғоялари кейинги йиллардаги сиёсий ҳаракатларга кучли таъсир кўрсатди.

Рекордтар
21.04.202523:59
566Жазылушылар23.02.202523:59
0Дәйексөз индексі27.03.202515:04
1.5K1 жазбаның қамтуы27.03.202515:04
1.5KЖарнамалық жазбаның қамтуы11.03.202523:59
21.10%ER21.03.202515:04
336.66%ERRКөбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.