Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР avatar

ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР

Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнгги хабарлар канали.
Реклама: t.me/turpaketlar
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жері
ТілБасқа
Канал құрылған күніMar 14, 2020
TGlist-ке қосылған күні
Sep 09, 2024

Рекордтар

25.03.202523:59
28.3KЖазылушылар
05.09.202423:59
0Дәйексөз индексі
15.02.202508:53
11.2K1 жазбаның қамтуы
24.02.202510:48
9KЖарнамалық жазбаның қамтуы
13.09.202423:59
850.00%ER
15.02.202523:59
37.57%ERR

ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР танымал жазбалары

Рамазон ҳайитида туркияликлар 9 кун дам олади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған давлат хизматчилари учун 2, 3 ва 4 апрель кунларини маъмурий дам олиш куни деб эълон қилди.

Шу тариқа, байрам таътиллари 30 мартдан 7 апрелгача давом этади — жами 9 кунлик дам олиш!
Зонгулдақда бир мушукчага синган тишининг ўрнига 1,4 граммлик олтиндан янгиси ўрнатилди 😼
Туркия давлатига 3 хил йўналишда янги вакансияларимизни эълон қиламиз!

Вакансиялар ҳақида маълумот:

- Тикувчи/чевар: Ойлик маош (қўлга тегадигани) – 725$
- Конструктор: Ойлик маош (қўлга тегадигани) – 875$
- Сотув бўлими ходими: Ойлик маош (қўлга тегадигани) – 900$

Иш тартиби: 8 соатдан, 5 кун иш.

Сиздан талаб қилинади:
- Соҳага оид тажриба;
- 21-44 ёш оралиғида бўлиш;
- Фақат сотув бўлимига топшираётган номзодлар учун: Инглиз ва Турк тилларида мулоқот даражасида билиш.

Иш берувчи томонидан таъминланади:
- Авиабилет;
- 3 маҳал овқат;
- Виза тўлови;
- Ётоқ-жой.

Номзодлар 27-апрель куни иш берувчи томонидан ўтказиладиган имтиҳонда қатнашишлари керак бўлади!

➡️ АНКЕТАНИ ТЎЛДИРИШ

Инстаграм | Телеграм | Манзил
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим барчамизни кейинги Рамазон ҳайитларига соғ-саломат етказсин.

Каналга уланиш ⤵️
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди

Ўзбекистонга самолётда келаётган жисмоний шахслар ҳозирда 2000 долларгача, поездда келаётганлар эса 1000 долларгача қийматдаги товарларни божсиз олиб кириш ҳуқуқига эга. Ҳукумат қарори билан, 1 майдан бошлаб бу лимит мос равишда 1000 доллар ва 500 долларгача пасайтириладиган бўлди.

Аввал курьерлик жўнатмалари орқали бир чоракда 1000 долларгача бўлган товарларни божсиз олиб кириш мумкин бўлган бўлса, энди бу лимит бир ойда 200 долларгача пасайтирилади.
Истанбулкартни қандай шахсийлаштириш мумкин ва нима учун?

Истанбул аҳолиси ўзларининг аноним Истанбулкартларини «шахсий» қилишлари мумкин.

Истанбул жамоат транспортларида, кўплаб бозорлар ва дўконларда қўлланиладиган карта йўқолган тақдирда, баланс ҳимояланган бўлади.

Бундан ташқари, ўз картасини шахсийлаштирганлар кўплаб IMM филиалларининг кампанияларида, хусусан, авто транспортлар (такси) да ҳам фойдаланишлари мумкин.

Шахсийлаштирилмаган Истанбулкарт транспорт ва харид қилиш учун фойдаланишда давом этади, лекин улар Истанбулкартга махсус трансфер, тўловларни қайтариш ва байрам кунларида бепул саёҳат қилиш каби ҳуқуқлардан фойдалана олмайди.


Истанбулкартни шахсийлаштиришнинг 4 та йўли бор.

Биринчиси
- 153 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали.

Иккинчиси - Истанбулкарт иловасини ўрнатиш орқали.

Учинчиси - Бекатлар ёнида ўрнатилган çözüm noktası (ечим нуқтаси) ходимларига мурожаат қилиш орқали.

Тўртинчиси - https://kisisellestirme.istanbulkart.istanbul/ сайти орқали.

Каналга уланиш ⤵️
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
16.04.202511:10
‼️ Истанбулдаги Бош консулхонадан муҳим огоҳлантириш ‼️
Туркияда вақтинча ёки саёҳат мақсадида бўлиб турган фуқаролар эътиборига:

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги ТАВСИЯЛАРГА қатъий амал қилишни сўрайди:

⚠️ ОГОҲ БЎЛИНГ:
• Паспортингизни ҳеч қачон бегона шахсларга берманг.
• Пул алмаштиришда фақат расмий нуқталар (Döviz)дан фойдаланинг.
• Катта миқдордаги пул ва қимматбаҳо буюмларни кўз-кўз қилманг.
• Телефон ёки SIM-картангизни (ҳатто қисқа вақтга ҳам) бегонага берманг.
• Ўз номингиздан бошқа шахсга SIM-карта олманг.
• Ҳужжат ёки мол-мулк йўқолган ҳолда энг яқин полиция бўлимига ёки 112 рақамига мурожаат қилинг.

🧠 ЭСДА ТУТИНГ:
• Полицияга адвокат ёки таржимонсиз кўрсатма беришга мажбур эмассиз.
• Сиз ўз айбсизлигингизни исботлашга мажбур эмассиз.
• Қўлга олинган тақдирингизда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилиш ҳуқуқингиз бор.

‼️ БУНИ БИЛИНГ:
• Агар жиноят ёки ҳуқуқбузарлик қурбони бўлган бўлсангиз, Туркиянинг қонунларига кўра, сизга суриштирув ва тергов жараёнида бепул таржимонлик хизмати кўрсатилади.

ИМЗО ҚЎЙМАНГ:
• Тушунмаган матнга ҳеч қачон имзо қўйманг.
• Турк тилини билмаслик шикоятингизни рад этиш учун асос эмас.

🏬 АГАР САВДО МАРКАЗИДА БЎЛСА:
• Йирик савдо марказларидаги хусусий қўриқчилар (Özel Güvenlik) сизнинг талабингиз билан полицияга хабар бериши шарт.

Каналга уланиш ⤵️
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
Ўзбекистон байроғини кўрдингизми?
1-2 кунга четга чиқиб келганлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди

Эндиликда божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки темирйўлда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак. Ўзбекистон ҳукумати 1 майдан эътиборан шундай тартиб жорий этишга қарор қилди.

Каналга уланиш ⤵️
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
Туркияга боришга МАЙ ойи учун чипталарни ҳозирдан сотиб олинг
(Нархлар 15.04.2025 ҳолатига)

Самарқанд-Истанбул 188-198 USD
Самарқанд-Измир 156-196 USD
Тошкент-Истанбул 210-212 USD
Тошкент-Анқара 164-188 USD
Тошкент-Анталия 285 USD
Урганч-Истанбул 236-244 USD
Бухоро-Истанбул 219-225 USD
Фарғона-Истанбул 217-219 USD
Наманган-Истанбул 207-207 USD

Авиачипталарни пул ўтказиш йўли билан ёки
ТОШКЕНТдаги авиакассамизга ташриф буюриб нақд пулга харид қилишингиз ҳам мумкин.

✍️ ТЕLЕGRАМДА ЁЗИШ
📞 +998771587717

® Тирикчилик ҳуқуқи асосида
Истанбул метросида турк аёлини расмга олган ўзбекка чора кўриляпти

🇹🇷 Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумот беришича, 2025 йил 13 апрель куни ўзбекистонлик шахс томонидан метрополитенда турк аёлининг рухсатисиз суратга олингани аниқланган.

Ҳодиса юзасидан аёл томонидан полицияга мурожаат қилинган ва натижада ушбу фуқаро қўлга олинган. Тегишли органлар томонидан тергов ишлари бошланган.

Натижада:
• Туркияда ишлаш учун бериладиган “чалишма изни” (Çalışma izni) бекор қилинди;
• Маъмурий жазо ва мажбурий депортация тадбирлари амалга оширилмоқда;
• Ҳаракат шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз сифатида баҳоланди.
Бош консулхона аралашуви билан ушбу фуқарога нисбатан жиноий жавобгарликка тортиш бўйича чора кўрилмади.

‼️ Эслатма: Туркия қонунларига кўра, шахсларни, айниқса аёлларни, уларнинг розилигисиз суратга олиш ёки видеога тушириш қатъиян ман этилади ва бу жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Консулхона барча фуқароларни Туркиядаги қонун-қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Каналга уланиш ⤵️
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
Туркия шаҳарларида Рамазон ҳайити намози вақтлари

📍Истанбул 07:22
📍Анқара 07:07
📍Измир 07:30

Тўлиқ
Туркия бозорларидан бирида сотувчи тарвузлар қизилроқ кўриниши учун қизил лавлаги суртди.
Бугун Туркиянинг 81 та вилоятида "2 апрель истеъмолни тўхтатиш" бойкоти ўтказилади. Бойкотни қўллаб-қувватлаган ватандошлар томонидан:

— нақд ва кредит картаси ишлатилмайди;
— ҳеч қаердан асло харид қилинмайди;
— савдо марказларига борилмайди;
— ҳеч қандай жойда овқатланилмайди;
— ёқилғи қуйиш шохобчалари фойдаланилмайди.

Хаёлга келган ҳар қандай истеъмол бир кунга тўхтатилиб, бойкот қилинади.
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.