Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
РАСТАМОЖКА avatar
РАСТАМОЖКА
РАСТАМОЖКА avatar
РАСТАМОЖКА
22.04.202516:42
“Нархлар анча арзонроқ” — Қозоғистондан қайтаётган ўзбеклар ўзи билан нималар олиб киряпти?

Идиш ювиш гели, йогурт, колбаса, ширинликлар... Тошкент туманидаги “Навоий” (Қозоғистон томонидан “Қоплонбек”) чегара ўтказиш пунктидан кираётган ўзбекистонликлар рўзғор учун шу каби маҳсулотларни кўтариб киришмоқда. Kun.uz суҳбатлашган ватандошлар Қозоғистонда нархлар арзонроқлигини айтишди.

🕊 @rastamojka_uz
2025 йил 1 майдан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидагича этиб белгиланди:

- ҳаво траспортида - 1000 АҚШ доллари; (хорижий давлатда 3 календарь кундан кам бўлганларга тадбиқ этилмайди)

- темир йўл ва дарё транспортида - 500 АҚШ доллари; (хорижий давлатда 2 календарь кундан кам бўлганларга тадбиқ этилмайди)

- автомобил (пиёда) ўтказиш пунктларида - 300 АҚШ доллари; (хорижий давлатда 2 календарь кундан кам бўлганларга тадбиқ этилмайди)

- халқаро курьерлик жўнатмалари орқали - 200 АҚШ доллари; (1 календарь ойда)

- халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 АҚШ доллари.

Бир календарь ой давомида хорижий давлатда 3 ва ундан ортиқ маротаба бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди ва ягона божхона тўлови ундирилади.

Батафсил юқоридаги схемада.

🕊 @rastamojka_uz
20.04.202504:58
"Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президенти Фармони, 18.04.2025 йилдаги ПФ-67-сонли

🕊 @rastamojka_uz
18.04.202511:28
❗️Шакарга акциз тўлови бекор қилинади

Ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

Бунинг ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.

Ҳозирда 2,5 мингга яқин ресторан ва кафе ҚҚС тўламоқда. Йил бошидан уларга ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин, ҳозиргача бу имтиёздан бор-йўғи 69 та умумий овқатланиш корхонаси фойдалангани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган.

Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди.

🕊 @rastamojka_uz
18.04.202511:06
⚡️⚡️⚡️ Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

Сертификат олиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини кескин қисқартириб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиёти жорий қилинади.

Асбоб-ускуна, хомашё, махсус техника, транспорт импортида мамлакатимизда тан олинадиган хорижий юқори сифат ва назорат тизимлари мезонлари ишлаб чиқилади, улар импорт қилинаётганда миллий сертификат олиш талаб қилинмайди.

Бир сўз билан айтганда, биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”,

- деди президент.

Мутасаддиларга “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман, синов ва сертификатлаштириш бўйича давлат лабораториялари хусусий секторга инвестиция киритиш шарти билан берилса, соҳада сифат ва рақобат бўлиши, хизмат нархи тушиши кўрсатиб ўтилди.

🕊 @rastamojka_uz
18.04.202511:02
⚡️ Президентимиз сертификатлаштириш тизимидаги айрим муаммоларни санаб, уларнинг ечимларини айтди.

Таъкидланганидек, сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзининг маҳсулотига Санэпидқўм хулосасини олиш тизимидан норози.

Масалан, йилига 100 миллион долларлик болалар озуқаси импорт бўлмоқда. Лекин замонавий ускуна келтириб, завод қурган тадбиркор Санэпидқўм хулосаси йўқлиги учун ишлаб чиқаришни бошлай олмаяпти. Хулоса бериш учун эса стандарт йўқ.

Қўмита раҳбарияти “бу маҳсулотга бизда стандарт йўқ”, деб кутиб ўтирмасдан, ўзи ташаббус қилиб, тадбиркор билан бирга стандарт ишлаб чиқмаётгани танқид қилинди.

Айрим туман санэпидхизматлари ҳалигача тадбиркордан битта маҳсулотнинг ҳар хил қадоқланган партиясини алоҳида синовдан ўтказишни талаб қилмоқда. Бу қўшимча вақт, қўшимча харажат талаб қилади.

Бир вақтда тайёрланган маҳсулотнинг ҳар хил ҳажмда қадоқланиши сифатга нақадар алоқадор экани савол уйғотади.

🕊 @rastamojka_uz
22.04.202513:18
Товарнинг келиб чиқиш сертификати бўлмаганда 2 баробар импорт божини ундириш амалиёти бекор қилиниши мумкин

Олий мажлис қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан эса энг кўп қулай режимига эга бўлмаган давлатлардан (амалда 57 давлат энг кўп қулай режимига эга) Ўзбекистонга келтирилаётган товарлар учун товарнинг келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлмаганида, импорт божининг 2 карра ошириб қўллаш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

🕊 @rastamojka_uz
21.04.202505:02
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда санитария-эпидемиология, ветеринария, ўсимликлар карантини, экология, техник тартибга солиш ва техник назоратни бошқа йўналишларида товарлар рўйхатини "гильотина" услубида қисқартириш бўйича қарор қабул қилади, шунингдек, тартиб-таомилларни халқаро амалиётга мувофиқлаштиради, давлат лабараторияларини сотиш бўйича "йўл харитасини" тасдиқлайди.

"Гильотина" (франзузча guillotine)- ўлим жазосини бошини танасидан жудо қилиш шаклида амалга оширишга мўлжалланган механизм.

🕊 @rastamojka_uz
19.04.202506:28
⚡️ Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

Шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.

Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:

I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;

II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

🕊 @rastamojka_uz
18.04.202511:26
❗️ 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

Салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш тизими жорий қилинган.

Лекин, барча қонун-қоидаларга мос ишлаётган тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан бир вақтда маркировкасиз товарлар ҳам бемалол сотилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳамма дўконлар ҳам маркировка билан ишламагани учун назорат занжири узилиб қолмоқда.

Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.

Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.
Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”,

- деди Президент.

🕊 @rastamojka_uz
18.04.202511:05
Президент сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади.

Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:

- озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;

- озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

- қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.

Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилади.

🕊 @rastamojka_uz
18.04.202511:00
⚡️ Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.

Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”,

- дея қатъий эътироз билдирди Президент.

Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.

Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.


🕊 @rastamojka_uz
Ушбу товарларнинг БЮДлари охирги тўқсон календарь кун ичида декларация қилинган шунга ўхшаш товарларнинг ўртача божхона қийматининг 80 фоизидан кам бўлмаган ҳолларда расмийлаштирилади.

Олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади.

Товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.

🕊 @rastamojka_uz
20.04.202518:06
Чемпионлик муборак бўлсин!!!
19.04.202505:49
Фармонга кўра, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:

2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун
техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.

Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:

- маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;

- барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;

- ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.

🕊 @rastamojka_uz
18.04.202511:11
❗️ Божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади

Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур”,

- деди давлат раҳбари.

Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.

Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.

Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.

🕊 @rastamojka_uz
18.04.202511:03
Салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар четдан келадиган витринали совуткичларни сертификациялаш жараёни 3 ойгача чўзилаётганини айтмоқда.

Курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни ишли қилаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусий клиникалар “Ўзбекистонга илк бор олиб келинаётган айрим тиббий ускуналарни Фармқўмитада рўйхатдан ўтказиш харажати уларнинг нархидан 10 карра қиммат”, демоқда. Шунингдек, қўмитада оддий термометрни ҳам, МРТ ускунасини ҳам рўйхатдан ўтказишга 4-5 ой вақт кетмоқда.

Давлатимиз раҳбари бундай тўлов ва тартиботлар мутасаддилар томонидан нақадар чуқур ўйланганини савол остига қўйди.

Бу ёндашув тўғрими? Албатта йўқ. Мураккаблиги ва хавфлилик даражасига қараб, тиббий ускуна, тиббий буюм ва дори-дармон учун алоҳида-алоҳида муддат белгилаш керак”,

- деди Президент.

🕊 @rastamojka_uz
16.04.202514:07
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари диққатига!

Божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва кўплаб қулайликлар эга бўлган "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизими синов тариқасида ишга туширилди. Яқин кунларда ушбу тизимни тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

Мазкур ахборот тизими https://contract.customs.uz манзилига жойлаштирилган бўлиб, ушбу дастур ёрдамида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларининг ташқи савдо шартномалари маълумотларини шакллантириш, уларнинг ижросини кузатиб бориш, божхона ва банк операциялари бўйича маълумот ва ҳисоботлар олиш, нотариф чоралар ҳақида ахборот олиш каби бир қатор қулайликларга эга бўлишади.

Шу муносабат билан, тадбиркорлик субъектларида "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизими билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш ва ошириб бориш мақсадида, "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича Божхона қўмитаси мутахассислари томонидан жорий йилнниг 14 апрель кунидан бошлаб, ҳар куни соат 11-00 дан 12-00 га қадар ўқув машғулоти ўтказилади.

Ахборот тизимидан фойдаланиш, маълумотларни шакллантириш, ўзаро ахборот алмашинуви, тизимни янада такомиллаштириш каби масалалар бўйича маълумотларни ҳамда ўқув машғулоти ҳаволасини Божхона қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳидан (t.me/contractcustoms) олишингиз ёки Божхона қўмитасининг масъулларига телефон орқали (55-502-76-00 (78-01, 78-02, 78-03, 78-04, 78-05, 77-00, 77-10, 77-48) боғланишингиз мумкин.

🕊 @rastamojka_uz
22.04.202505:56
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Янгийўл” ТИФ божхона пости инспектори хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда, Қозоғистон Республикасидан буғдой олиб келиб, қайта ишлаш билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан қўшни давлатдан темир йўл орқали олиб кирилаётган буғдой маҳсулотлари ортилган вагонларни божхона кўриги ҳамда расмийлаштирувидан муоммосиз ўтказиб бериш эвазига учинчи шахс орқали 2700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

🕊 @rastamojka_uz
20.04.202504:58
"Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори, 19.04.2025 йилдаги 244-сонли.

🕊 @rastamojka_uz
19.04.202505:47
⚡️ “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида қуйидагилар белгиланди, жумладан:

- олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади;

- товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими (ТРИС) орқали амалга оширилади.

🕊 @rastamojka_uz
18.04.202511:07
Шу кунни келишини 26 мартдан буён кутаётган эдик. 😁
18.04.202511:03
Шунингдек, минерал сув ишлаб чиқарувчилар 45 та кўрсаткич бўйича хулоса олиши керак. Тадбиркорлар шунинг 43 таси учун Санэпидқўм тизимидаги лабораторияларга, қолган 2 таси бўйича бошқа лабораторияга бормоқда.

Қўмитага ҳамма текширувни битта жойда ташкил қилиш топширилди.

Мева-сабзавот ва дуккакли экинлар сифатини текшириш учун ҳам 3 та ташкилотнинг лабораториясига бориш керак. Энг ёмони, бу лабораторияларнинг хулосаси ривожланган давлатларда тан олинмайди.

Шу боис экспортчилар қиммат бозорга чиқишдан олдин сертификат олиш учун хорижга намуна жўнатаяпти.

Мутасаддиларга шу пайтгача бирорта халқаро тан олинган лабораторияни олиб келмагани, эскирган устма-уст сертификатлаш амалиёти ҳалигача давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

🕊 @rastamojka_uz
❗️ БЮДнинг 44-графасида «6» рақамидан сўнг Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови турининг коди, сўнгра Божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар мавжудлигини тасдиқловчи ва БЮДнинг 44-графасидаги маълумотларни баён этишда қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таснифлагичига мувофиқ божхона тўловларидан озод этишга асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Бу бўйича @Customsofficial_bot боти ишлаб чиқилган. Унинг ёрдамида имтиёзнинг кодини тезкорлик билан билиб олишингиз мумкин.

Декларантларга юбориб қўямиз.

🕊 @rastamojka_uz
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 210
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.