Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Yazdurdiyev | #МарсликОвчи avatar
Yazdurdiyev | #МарсликОвчи
Yazdurdiyev | #МарсликОвчи avatar
Yazdurdiyev | #МарсликОвчи
09.05.202504:15
“Меҳр - инсонийлик мезони”


Эзгулик улашилган кун - ҳақиқий байрам!

Қарши шаҳридаги Ахборот технологиялари ва менежмент университети ташаббуси билан 43 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун хайрли ва улуғ маънавий аҳамиятга эга бўлган суннат тўйи қилиб берилди.

Респект!
06.05.202510:40
Маҳалла – халқнинг илдизига боғланган қадимий ва мукаммал тизим

Маҳалла – бу кичик ҳудудий ёки ижтимоий бирлик бўлиб, оилалар, аҳоли ўртасидаги бирдамликни, умумий руҳиятни мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлаш ва ижтимоий тартибни сақлашда муҳим ўрин тутади. У ўз-ўзини бошқаришнинг миллий шакли сифатида турли давлатларда турлича номланади, бироқ моҳиятида бир мақсад – жамоавий ҳаётни барқарорлаштириш мужассам.

Дунё мамлакатларида жамоа бошқарув тизимларининг номи:
1. Ўзбекистон – Маҳалла (расмий)
2. Тожикистон – Жамоат
3. Қозоғистон – Аўыл округи
4. Туркманистон – Генгеш
5. Қирғизистон – Айил өкмөту
6. Афғонистон – Маҳалла
7. Эрон – Маҳаллеҳ
8. Туркия – Махалле
9. Ҳиндистон – Панчаят (расмий)
10. Покистон – Моҳалла
11. Бангладеш – Паришад (расмий)
12. Индонезия – Рукун тетанга
13. Филиппин – Барангай (расмий)
14. Хитой – Цзедао (расмий)
15. Вьетнам – Хомдан (расмий)
16. Мексика – Колония

Маҳалла тизими қонуний мақомга эга бўлган ҳамда фуқаролик жамиятининг ривожланган шакли сифатида эътироф этилган давлатлар:

Ўзбекистон – Конституциянинг 69-моддаси билан маҳалла ўзини ўзи бошқариш институти сифатида фуқаролик жамияти асоси деб белгиланган.


Ҳиндистон
– Конституциянинг
243–243-О моддалари
билан
қонуний мақомга
эга бўлиб,
ўзини ўзи бошқариш институти
ҳисобланади.


Филиппин
– Конституция орқали
ҳуқуқий мақом
берилган ва
жамоа бошқарувининг расмий шакли
деб тан олинган.
05.05.202506:23
Бобир Язданов Транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган!
18.04.202515:39
“Айбим шундаки, йигитларим кам маошга ишлашади. Ижарадаги уйларда яшашади. Лекин шундай ходимлар тизимни ушлаб туришипти”
Қашқадарёда ЙПХ инспекторига ҳурматсизлик жавобсиз қолмади. Муштумзўр қамалди.
11.04.202514:12
Соғинч — бу кўринмас, аммо юракни сиқувчи жазо. У танани эмас, қалбни қамашдир. Кулгидан айрилган кунлар, овозини эшитмай, нигоҳини кўрмай яшашга мажбурлик — бу жазодир.

Янги “Шунақа” лойиҳаси айнан шундай жазога маҳкумлар қалбидаги сўзларни эътиборингизга ҳавола этади.


👉 https://youtu.be/puxqLdccz8U?si=6KoZ-ANVvgmRsMak | Nasafnews
Ошда кимлар бор, кимларни танидийлар?🤓
Чегарада тайёрланган ош!
Олимлар аввал маълум бўлмаган “Оло” номли янги рангни кашф этишипти.
17.04.202515:53
Бир вақтлар “Эпика” машинаси борлар қаергадир чақиртирилар эди, 2-3 кунда қайтиб, оддий машинага ўтиб олишарди. Қисқаси, одамларни катта даромад қилишга ҳаққи йўқ эди.

Энди-чи?, Президентнинг Андижонга ташрифидаги корхоналарни кўрдингизми? Чексиз имкониятдан максимал фойдаланишяпти. Хориж бекорга тан олмаяпти бизни.

Одамлар қадимги мажбурлик занжиридан узилиб, янги эркинлик қанотида парвоз этмоқда. Ҳақиқий тараққиёт — бу “ёпиқлик” эмас, балки ҳар бир фуқаронинг чексиз имкониятларини рўёбга чиқаришдир.
Тайинлов

Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, Таиров Фаррух Саламович Китоб тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, Ф.Таиров Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
07.04.202516:27
Авваллари “Яшил макон” доирасидаги тадбирлар бошланганда, кўнглимда бир гумон бор эди. Шунча дарахт экилаяпти, лекин сув кам, айниқса чўлли ҳудудларда улар қуриб кетмайдими? Қаровсиз қолмайдими? Ҳаммаси қаёққа боради, деб ўйлардим. Ўйлаганимда мантиқ бор эди — шунча қийинчиликда дарахт боқиш осон эмас. Аксига олиб, табиатсеварлар ҳам аксарият эмас эди.

Лекин амал барча тахминларимни инкор қилаётгандек. Эътибор бердингизми? Табиат жонланаётгандай. Илгари сувсизликдан қоп-қуруқ бўлган ерларда ҳам энди яшиллик юра бошлади. Бу шунчаки лойиҳа эмас. У одамларни бирлаштирди. Бу — келажак авлод учун қолаётган тирик, нафас олаётган тарих. Президентдан миллатга, табиатга, эртанги кунга қолдирилаётган беқиёс ҳадя.
07.05.202507:04
Режиссёр ва қаҳрамон – унинг ўзи!

Маҳалла раиси сайловидаги айрим тушунарсиз жиҳат ҳақида. Бу танқид эмас, шахсий фикр, агар мумкин бўлса. Барчага тегишли эмас.


Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасида айтилишича, маҳалла раисини сайлаш жараёнини ташкил этиш учун фуқаролар йиғини қарори билан ишчи гуруҳ тузилади. Ҳаммаси тўғри, қонуний, расмий. Аммо бу ерда бир қизиқ ҳолат бор, тасаввур қилинг, сайлов яқинлашмоқда, ишчи гуруҳни эса ҳозирда фаолият юритаётган раис тузади ва қарорни ҳам айнан у имзолайди, йиғилиш қарори билан.

Бунда сайловда қатнашмоқчи бўлган амалдаги раис, ўзининг “келажакдаги ғалабасига” замин яратиб, сайловни ташкил қилувчи жамоани ҳам ўзи шакллантиряпти!

Тўғри, қонун ишчи гуруҳ таркибига қуйидагиларни киритишни қатъиян тақиқлайди: фуқаролар йиғини раиси, унинг маслаҳатчилари, номзодлар ва уларнинг яқин қариндошлари. Яқин қариндош деганда – ота-она, турмуш ўртоқ, фарзанд, ака-ука, опас-сингил, бобо, буви, неваралар, ҳатто турмуш ўртоғининг қариндошлари ҳам назарда тутилган.

Лекин бир “гўзал” юридик тирқиш бор, аммавачча, амакивачча, тоғавачча, холавачча, жиян, қўшни, синфдош, хамирош, ошна-оғайни, чатдаги “братан”лар ва “Чёрная касса”чи дугоналар… – ҳамма ҳаммаси ишчи гуруҳда бўлиши мумкин! Қонун бунга йўл қўяди, гарчи адолат ғойиб бўлсада.

Бундай айрим сайловлар ҳали бошланмасдан якун топган, деб ҳисобланиши адолатлироқ бўлади. Бироқ, маҳалла институтининг жаҳондаги нуфузини ҳисобга олсак, у бенуқсон бўлиши шарт!
Инстаграмга адвокат ва прокурор куч синашаётган ҳазил видео жойлашипти😁
04.05.202516:19
Бугун интернет олами, афсуски, ахлоқ меъёрларига зид, миллий қадриятларимизга мутлақо ёт, жамиятимизда уят саналган ҳолатларни тарғиб қилувчи шармандали образлар билан тўлиб-тошмоқда. Бу каби ҳолатлар нафақат жамиятда, балки ҳар бир инсон тафаккурида ҳам из қолдиради. Аммо ушбу иллатларнинг олди олинмаётгани, унга қарши етарлича чоралар кўрилмаётгани афсусланарли ҳолатдир.

Айниқса, бугунги кунда Инстаграм, Tiktok, Likee, Youtube каби платформалар ёшлар орасида кенг оммалашиб, нафақат бўш вақтни ўтказиш воситасига, балки улар учун виртуал ҳаёт тарзига айланиб улгурган. Бироқ бу саҳифаларда тобора кўпроқ юртимиз фуқаролари иштирокидаги порнографик ҳолатлар, ёш онгида муддатидан олдин ҳирсий туйғуларни қўзғовчи, жинсий алоқа мавзусини очиқчасига муҳокама қилувчи, фоҳишалик хусусиятига эга тижорат хизмати кўринишидаги контентлар кенг тарқалмоқда.

Шунингдек, иффат ва ҳаё чегара-меъёрларини бузувчи раққосалар иштирокидаги шоулар, тунги клубларда ўтказилаётган оммавий тадбирлар очиқ-ойдин фаолият юритмоқда. Бу каби кўринишлар ўзбек халқи шаънига, маънавий дунёқарашига мутлақо тўғри келмайди.

Юртимизда ёшларни миллий ғурур, қадрият ва урф-одатлар асосида тарбиялаш борасида изчил сиёсат олиб борилаётган бир вақтда, бу каби салбий иллатлар нега ҳанузгача очиқчасига фаолият юритаётгани, уларга қарши кескин чоралар кўрилмаётгани кишини ажаблантиради.

Интернетдаги бу ҳолатларни “эркинлик”, “демократик қадрият” ёки “шахсий ҳуқуқ” дея оқлаш, аслида, жамиятимиз маънавий асосларига қилинган энг оғир зарбалардан биридир. Чунки бу ёт ғоялар ёш авлод тафаккурига салбий таъсир кўрсатиб, уларни миллийликдан, одоб-ахлоқдан узоқлаштирмоқда.

Амалдаги қонунчилигимизда бу борада айрим тақиқ ва чекловлар мавжуд. Жумладан, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида ахлоқсизликни тарғиб қилувчи, уятли ифодаларни ўз ичига олган, порнография хусусиятига эга бўлган ахборотлар болалар саломатлигига зарарли ахборот сифатида таърифланади ва тақиқланади.

Шунингдек, “порнография” тушунчаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жинсий аъзоларни, жинсий алоқани ёки шунга ўхшаш жараёнларни тасвирлаш орқали намойиш этиладиган материаллар сифатида белгиланган ва бундай фаолият учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Дунё тажрибасига мурожаат қиладиган бўлсак, масалан, Туркия ёки Жанубий Корея каби мамлакатларда ҳам ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатадиган контентлар устидан қатъий назорат ўрнатилган бўлиб, махсус комиссиялар бу борада тизимли фаолият олиб боради.

Шу боис, Ўзбекистонда ҳам ёш авлодни бузғунчи ахборотлар таъсиридан ҳимоя қилиш, миллий менталитетимизга мутлақо ёт бўлган материаллар тарқатилишининг олдини олиш мақсадида алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши, махсус мониторинг ва назорат тузилмалари ташкил этилиши лозим, деб ҳисоблайман.

Шунингдек, интернет саҳифаларида ахлоқ меъёрларига зид, ижтимоий онгни ифлословчи, миллий қадриятларни камситувчи контентлар тарқатаётган шахс ва блогерлар фаолиятига нисбатан кескин чоралар кўриш, уларни қонуний жавобгарликка тортиш орқали жамиятда маънавий тозаликка эришиш мумкин.

Миллат келажаги – ёшлар. Уларнинг онгини бузғунчи ахборотлардан асраш эса ҳар бир онгли жамият аъзосининг бурчидир.
17.04.202504:27
Айтишларича, Шаҳрисабз шаҳридаги “Зингирон” маҳалласида йирик хорижий такшилотлар 👉 бир иш қилаётган эмиш 🧐
Ўзбекистон24 каналида бир хатолик кетипти. Видео тасвирдаги жараёнда Миришкор туманидаги тадбирни кўрсатиб, юқорида Косон тумани ёзилган.

Аввалроқ Миришкорлик тадбиркор бошқа тумандан эфирга узатилган кўрсатувда асосий мавзуни визуал тарзда намойиш этиш учун иллюстратив лавҳа сифатида унинг фаолияти ва ишчилари акс этган видеодан фойдаланишганидан эътироз қилганди.

Бундай ҳолатда ижтимоий ишончга путур етади, томошабин эса, ахборот холислигига ишонмай қўяди.
07.04.202513:27
Welcome to USA, Jakhongir bro”!
06.05.202514:39
#Кўришкерак

Бола шахсий мулк эмас!


Анъанавий ўзбек оилаларида бола ҳуқуқларига амал қилинадими? Бола оилада руҳий (ҳиссий) зўравонликка дуч келганда қаерга мурожаат қилиши зарур? Ностандарт исмлар туфайли камситилишга дуч келган болалар ўз исмларини алмаштириш учун нима қилиши керак? Эрта турмушга дуч келган болалар қандай йўл тутиши лозим? Оилалардаги эр-хотинларнинг ажрими вақтида болаларнинг қандай ҳуқуқлари бор? “Аёллар кўрсин” подкастининг навбатдаги сонида бола ҳуқуқлари мавзусида муҳокама марказида бўлди.

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/jMvdc1SwMgc
05.05.202513:09
Маҳалла раиси сайловлари қандай ўтяпти? Сиз овоз берган номзодни қайси режалари учун танлаяпсиз?
27.04.202507:10
Сабр, ирода ва заковат — энг катта қудрат!” – ДХХ Кубоги

Соғлом авлодни тарбиялаш, ёшларни спортга ошно этиш ва уларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш – Давлат хавфсизлик хизматининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Хизмат, айниқса, ногиронлиги бўлган ёшларнинг истеъдод ва иродасини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда Қарши шаҳрида ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан бошқарма бошлиғи кубоги учун шахмат мусобақаси ўтказилди.

150 дан ортиқ ногиронлиги бўлган ёшлар ўз заковати ва сабр-тоқатини синовдан ўтказди. Мусобақа якунида бошқарма бошлиғи Жўрабек Норалиев томонидан ғолибларга эсдалик совғалари топширилди, барча иштирокчилар учун эса илиқ ва самимий дастурхон ёзилди.
16.04.202511:20
Иккита меҳнаткаш оила. На четдан иш излашади, на катта бизнес қилган. Фақатгина ўз томорқаси, оз миқдордаги чорва ва парранда билан йил давомида барака топишмоқда.

Уларнинг томорқасида 20 дан ортиқ турдаги кўкат ва сабзавот етиштирилади. Оиланинг йиллик егани-ичгани, сарф-ҳаражати томорқадан таъминланади. Қолганидан эса — 20 миллион сўм даромад олишга ҳам улгуряпти.

Бу — имкон эмас, бу ҳақиқат. Бу — меҳнат ва баракали ернинг натижаси.


Видео лавҳада — илҳом, барака ва сабоқлар ҳамда боқимандалик ҳақида фикрлар ҳам бор. Томоша қилинг, илҳом олинг!

Миришкор тумани “Миробод” маҳалласи.
13.04.202505:24
PRда замонавий тенденциялар ва сунъий интеллект: янги даврга йўл

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги ахборот хизмати ходимлари учун долзарб мавзуда семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирга медиа соҳасидаги етакчи экспертлар таклиф этилган бўлиб, улар ўз тажрибалари ва халқаро ёндашувлар асосида ахборот хизматлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар.
05.04.202517:03
Насаф яна битта гол урса, ҳисобни ёзиб бўлмайди😅
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 73
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.