Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
YURIST MASLAHATI avatar

YURIST MASLAHATI

Құқық
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніКвіт 14, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Серп 03, 2024

YURIST MASLAHATI танымал жазбалары

28.03.202510:31
Больничний 100% тўланиши керакми?

Фуқаро мурожаати: 1.5 ой больничнийда эдим. Мени 3 та 16 ëшига етмаган фарзандим бор. Менга 100% иш хаки хисобланадими? Ташкилотимиз хисобчиси 80% хисоблиман 100% тулансин деган карор йуклигини айтмоқда

Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.02.2002 йилдаги 71-сонли қарорига аосан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар қуйдаги ҳолатларда 100 фоиз ойлик ҳисобида тўланади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бўлган ходимларга, байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга, қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар учун — 18 ёш) тўлмаган уч нафар ва ундан кўп фарзанди бўлган ходимларга, Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга, Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга, ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногиронлиги бўлган ходимларга, шунингдек ходим ишда шикастланиш ва касб касалликлари оқибатида вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганда — ойлик иш ҳақининг тўлиқ миқдорида;

❗️ Яъни сизнинг 16 ёшга (ўқувчилар учун — 18 ёш) тўлмаган уч нафар фарзандингиз борлиги учун сизга 100 фоиз шаклда тўланиши керак.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
❗️2026 йил 1 январдан ҳар йили бир марта май ойида инфиляциядан келиб чиқиб 10 фоизгача электр ва газ нархи ошириб борилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

👉 @yuristlar_maslahati 👈
#Кадровик
❗️Отпуска" пулини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилмоқда.

Амалдаги қонунчилик бўйича ишбай тизимида ишлайдиган ходим учун "отпуска" пули сўнгги ойда ишлаган маошига қараб белгиланган. Эндиликда эса маблағ ходимнинг меҳнат таътилига қадар ишлаган 11 ойлик иш ҳаққининг ўртача қийматига қараб белгиланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
07.04.202516:07
⚡️ Ҳақорат учун қандай жавобгарлик бор ? Жарима кимга тўланади ?

👉 @yuristlar_maslahati 👈
21.04.202514:19
Кўчмас мулкингиз ҳақидаги маълумотни онлайн олишни биласизми ❓

👉 Мулкдор ўзининг шахсий кабинети орқали davreestr.uz сайтининг бош саҳифасида жойлашган қидирув панелига кўчмас мулк объектининг кадастр рақами ёки ўзининг СТИР рақамини, сўнгра расмдаги ҳимоя коди киритилиб излаш тугмаси босилади.

Излаш тугмаси босилгандан сўнг кўчмас мулк объекти ҳақида маълумотлар келиб чиқади ва бу ердан 📄 кўчирмани юклаб олиш тугмасини босиш орқали кўчмас мулк объектининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида реестрдан кўчирмани юклаб олиш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
21.04.202504:28
❗️Янги ўқув йилидан бошлаб хорижий тил ўқитувчиларига B2 сертификати талаб қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг 9-бандига 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган эди.

Бироқ ўтган йили вазирликнинг кўрсатма хати билан. Бу тартиб 2025-2026 ўқув йилига қолдирилган. Агар яна вазирликнинг бирон хати чиқмаса, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши талаб қилинади.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли қарорида инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд тиллари хирижий тил ҳисобланади. “Рус тили” фани ўқитувчилари хорижий тил ўқитувчиси сифатида қайд этилмагани сабабли “Рус тили” фани ўқитувчиларига мактабда ишлаши учун миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш талаби мавжуд эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
04.04.202511:07
ЧҲҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ҳақидаги Низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2025 йил 1 февралдаги 108-сон буйруғи билан Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари лавозимига номзодларни саралаб олиш тартиби тўғрисидаги низом

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
09.04.202503:45
#Кадровик
Меҳнат шартномасини томонларнинг келишувига кўра бекор қилишда эътибор қаратилиши керак бўлган ҳолатлар. (Амалий қўлланма)

Ходимни ишдан бўшатишда энг мустаҳкам ишдан бўшатиш МКнинг 157-моддаси, яъни томонларнинг ўзаро келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш деб айтилади. Сабаби бу тарзда меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи томонидан хатоликларга йўл қўйилмаса, ходимнинг ишга тикланиши қийин бўлади.

Иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини МКнинг 157-моддаси билан бекор қилинганда нималарга эътибор қаратиш керак?

I. Ёзма келишув тузишни унутманг.

МКнинг 157-моддаси талабларига кўра, меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт. (Тарафларнинг реквизитлари учун МКнинг 107-моддасига қаранг)

Иш берувчилар томонидан биринчи навбатда қилинадиган хатолардан бири айни шу қоидага риоя қилмаслик. Ёзма келишув қоидасига риоя қилмаслик ходимнинг суд орқали ишга тикланишининг асосий сабабларидан бири бўлади.

II. Ходимдан ариза талаб қилманг. Талаб қилсангиз ҳам мазмуни аниқ бўлсин.

МКнинг 157-моддаси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда иш берувчилар ходимдан ариза ёздириб олишади ва бу аризанинг мазмуни
"мен билан ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишингизни сўрайман"- деган мазмунда бўлади.

Бу мутлақо нотўғри сабаби ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш МКнинг 161-моддаси билан тартибга солинади. Агар бу ҳолатда иш берувчи ходимдан ариза ёздирса ҳам аризанинг мазмуни меҳнат шартномасини тарафлар келишувига кўра бекор қилинишини сўраши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда, бундай ҳаракатлар иш берувчи билан меҳнат муносабатлари ходимнинг ташаббусига кўра, яъни МКнинг 160-моддаси бўйича бекор қилинган деб тан олиниши мумкин.

III. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга ҳужжатларни беришни унутманг.

МК 171-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт.

IV. Ходим билан тўлиқ ҳисоб-китобларни амалга оширинг.

Бу нима дегани? МК 172-моддасига кўра, иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. Бунда сиз ходимнинг охиригача олинмаган иш ҳақини, ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни, агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлаб беришингиз лозим.

Юқоридаги талабларни амалга ошириш орқали сиз меҳнат шартномасини бекор қилишнинг тартибини тўғри ва қонуний амалга оширишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида
баҳолаш тизимини жорий этиш
тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
17.04.202517:06
Туҳмат қилганлар “қамалиши” мумкинми ?

Саволингизни:
@yuristgamurojaat га қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
❗️Янги қонун бўйича ўзбошимчалик билан қурилган мулкларга ҳуқуқлар эътироф этилиши бошланибди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
16.04.202503:40
❗️Никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври” бекор қилинади

Бу ҳақда қонунчиликка ўзгартириш киритилишини Президент тасдиқлаган.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бу аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам бўлган.

“Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир”, — деб ёзади Президент ёрдамчиси.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
27.03.202517:27
Кредитга олинган автомобиль “авария”га учраса суғуртадан пул ундириш мумкинми ? (видео)

👉
@yuristlar_maslahati
21.04.202503:31
#Кадровик
Иш берувчи томонидан ходимга интизомий жазо қўллаш тартиби

Интизомий жазо ким томонидан қўлланиши мумкин?

Интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади. Яъни иш берувчи томонидан.

Интизомий жазо қўллашдан олдин ёзма тушунтириш олиш ходимдан шартми?


Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Интизомий жазони расмийлаштириш тартиби қандай?


Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш мумкинми?


Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
03.04.202504:59
#Кадровик
Меҳнат таътилларини ҳисоблаш, уларнинг турларини тўғри қўллаш корхона, ташкилот кадровиклари учун ҳар доим қийинчилик туғдирган айниқса, янги меҳнат кодекси қабул қилингандан сўнг бу янада мураккаблашди. Мазкур постда таътиллар масаласига батафсил тўхталиб ўтаман.

МК 217-моддасига асосан Ходимларга ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.

МК-218-моддасига асосан Ҳар йилги қуйидаги ходимларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда узайтириладиган таътиллар берилади буни ёдингиздан чиқарманг:

👉 ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.

МК- 481-моддасига асосан агар ходимлар Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишда ишласа, бундай тоифадаги ходимларга ҳам қўшимча таътиллар берилади. Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг давомийлиги, уларни бериш тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.

МК-483-моддаси Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳам узайтирилган таътиллар берилади. Табиий-иқлим шароитлари ноқулай ҳудудларнинг рўйхати ва бундай шароитлардаги иш учун бериладиган йиллик қўшимча таътилнинг энг қисқа давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

МК-220-модда Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун ҳам қўшимча таътиллар берилади. Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

МК-401-моддасига асосан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

❗️Шундай саволлар келиб тушадики, бу таътилларни олувчи ходимлар юқоридаги таътил турларининг бир нечтасига тушса барчаси қўшиладими деган мазмунда. Ҳа қўшилади. Масалан, корхонада ходимнинг 12 ёшгача тўлмаган 2 фарзанди бўлиб у корхонада 10 йилдан буён ишлаётган бўлса, унга МКнинг 401-моддасига асосан 4 кун ва МКнинг 220 моддасига асосан 4 кун қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар қўшиб ҳисобланади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈‌‌
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.