05.05.202515:16
Ҳаётимиздан мақсад ҳашаматли уйларда яшаш, қимматбаҳо люкс автоуловларни миниш, Rolex каби қимматбаҳо соатларни тақиш, Balenciaga ёки Gucci яратган брендли кийимларни кийиш, қимматбаҳо Hermes ва Louis Vuitton сумкаларидан фойдаланиш, шимингизни орқа чўнтагида Bottega Veneta ёки Prada чарм кармонларини олиб юриш, тансиқ таомларни қиммат беш юлдузли Michelin ресторанларда истеъмол қилиш эмас.
Мазали овқатни ейишимиздан олдин, ижтимоий тармоқларда лайк олганимизда, ёқтирган нарсани харид қилганимизда, бир кишини севиб қолганимизда, бир мақсадга эришганимизда ва шунга ўхшаш ҳолатларда бизнинг миямиз дофамин гормонини (завқ гормони) ишлаб чиқаради.
Дофаминни орқасидан қувиб юрмайлик.
Қиммат соат сизга вақтни чўзиб бермайди.
Қиммат автоулов сизга эркинликни бермайди, балки сиздаги мажбуриятни ва қўрқувларингизни кўпайтиради.
Брендли кийимлар сизни шахс сифатида даражангизни кўтармайди, фақат ташқи кўринишингизни ўзгартиради.
Сумкадаги фирма логотипи сизга ҳурмат ва эътибор бермайди, балки ўзингизни муҳим шахс сифатида бошқаларга кўринишга уринишингизни кўрасатади.
Аммо ҳақиқий эркинлик эса:
Қарзсиз ҳаёт, тинч асаб тизими, сизни яхши кўрадиган яқин инсонлар, тинч уйқу, эрталаб хурсандчилик билан уйғониш, хотиржамлик, бор нарсага қаноат қилишлик, фарзандларингизни юзидаги табассум, ота-онангизни тириклиги ва уларнинг дуосини олиш имкони, Аллоҳга бандалик қилиш бахти ва иймон лаззати.
P.S. Қиммат эмас, керакли нарсани сотиб олинг; яшаш учун истеъмол қилинг, истеъмол қилиш учун яшаманг.
@alitoshkandi

05.05.202510:02
Бойсунда жойлашган M-25 конидаги скважинадан газ чиқиши рўй берди.
Худди шу ерда март ойи охирида ҳам газ чиқиши кузатилган эди. Водород сулфиди миқдори юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш учун керакли чоралар амалга оширилди. Энергетика Вазирлиги ҳудуд ўраб олинганлигини ва аҳоли учун хавф йўқлигини маълум қилди.

05.05.202505:02
Skype расман фаолиятини тугатмоқда — Microsoft бугундан сервисни ўчиради
Microsoft компанияси ўзининг машҳур Skype хизматини расман ёпишини эълон қилди. Бугундан бошлаб сервис фаолияти тўлиқ тўхтатилади.

04.05.202509:28
Нетаньяху: Демократия ниқобидаги жиноятчи
Бинямин Нетаньяху — шунчаки сиёсатчи эмас, балки халқаро ҳуқуқ топталган, “ўзини ҳимоя қилиш” тушунчаси остида оммавий қирғин ва геноцид уюштириладиган даврнинг рамзидир.
У бошчилик қилаётган Исроил — мактаблар ва шифохоналарга ҳаводан зарба бериб у ердаги инсонларни кундалик равишда қатл қилишни одатий ҳол деб биладиган, бутун бир халқни ташқи дунёдан узиб қўйиб блокада қилишни, оқибатда у ердаги инсонлар очлик ва олинган жароҳатлар туфайли ҳалок бўлишини “хавфсизлик масаласи” деб биладиган давлатдир.
Унинг сиёсати Исроилни эмас, ўз ҳокимиятини ҳимоя қилиб келаяпти. У урушни тўхтатмаслик учун ҳар қандай жиноятни содир қилишга тайёр, чунки уруш давом этар экан у ўз ҳокимиятини сақлаб қолади. У нафақат фаластинликларни, балки бутун дунёни қўрқитиб келаяпти ва инсониятга Исроилни танқид қилгани учун очиқчасига таҳдид солиб келаяпти. Ғазодаги жиноятларни ва у ердаги инсонларнинг ҳуқуқларини гапирган ҳар қандай инсонни антисемитизмда айблаб келаяпти.
Дунёда кўплаб диктаторлар, қотил ва золим раҳбарлар бор, лекин Нетаньяху тарихда Ғарб демократияси либосига ўранган,
қўллари ёш болалар ва гўдаклар қонига беланган, миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг тақдирини бутунлай вайрон қилган, Ғазони ер билан текислаб ташаган, минглаб ҳақиқатни ёритган журналист ва бомбалардан жароҳатланган беморларни даъволаган шифокорларни очиқчасига қатл қилган, вояга етмаган фаластинлик ёш болаларни узоқ йилларга қамоққа маҳкум қилган жиноятчи, маньяк, психопат, террорчи, қотил, қассоб, расист, рапист,фашист, нацист ва апартеидчи бўлиб қолади.

03.05.202522:19
Биньямин Нетаньяху 2025 йил 7–11 май кунлари Озарбайжонга режалаштирилган расмий ташрифини бекор қилди. Расмий маълумотларга кўра, ташрифнинг бекор қилинишига Ғазо ва Суриядаги вазиятнинг кескинлашуви сабаб бўлган.
@alitoshkandi
@alitoshkandi

03.05.202514:29
2024 йилда Ўзбекистоннинг бешта асосий ташқи савдо ҳамкорлари
2024 йил якунига кўра, Ўзбекистон ўзининг асосий ташқи иқтисодий ҳамкорлари билан фаол алоқаларни давом эттирди. Қуйида мазкур бешта давлат билан экспорт ва импорт товар айланмаси келтирилган:
1. 🇨🇳 Хитой — 12,5 миллиард доллар
Ўзбекистондан экспорт: олтин, мис, пахта, тўқимачилик маҳсулотлари, озиқ-овқат.
Ўзбекистонга импорт: машиналар ва ускуналар, электрон жиҳозлар, кимё саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари.
2. 🇷🇺 Россия — 11,6 миллиард доллар
Ўзбекистондан экспорт: тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий воситалар.
Ўзбекистонга импорт: металллар, ёғоч маҳсулотлари, минерал хомашё.
3. 🇰🇿 Қозоғистон — 4,3 миллиард доллар
Ўзбекистондан экспорт: озиқ-овқат, тўқимачилик, қурилиш материаллари.
Ўзбекистонга импорт: нефть, газ, металллар, дон маҳсулотлари.
4. 🇹🇷 Туркия — 2,9 миллиард доллар
Ўзбекистондан экспорт: тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, кимёвий маҳсулотлар.
Ўзбекистонга импорт: ускуналар, тўқимачилик маҳсулотлари, кимёвий воситалар.
5. 🇰🇷 Жанубий Корея — 2,0 миллиард доллар
Ўзбекистондан экспорт: минерал ресурслар, тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари.
Ўзбекистонга импорт: автомобиллар, электрон жиҳозлар, саноат ускуналари.
2024 йилда Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 65,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2023 йилга нисбатан 3,8 фоизга кўпроқдир.

05.05.202512:27
PAYNET тўлов тизимининг эгалари ким?
Бугунги кунда Ўзбекистондаги Paynet тўлов тизимининг эгаси — New Industrial Technologies компаниясидир. Ушбу компания 2019 йил апрелда 273,56 миллиард сўм устав капитали билан рўйхатдан ўтган. New Industrial Technologies’нинг таъсисчилари — ҳеч кимга таниш бўлмаган икки жисмоний шахс: Алекс Ли (60%) ва Мустафа Абдурахманов (40%).
Мустафа Абдурахманов шунингдек, Asia Alliance Group компаниясининг асосий акционери бўлиб, у ерда 77,6% улушга эгадир. Asia Alliance Group эса Asia Alliance Bank’нинг бош акционери ҳисобланади.
Аввалроқ Paynet тўлов тизими давлат банки бўлмиш Халқ банкига тегишли эди. Бироқ 2024 йил апрелда у хусусийлаштирилди ва 100% давлат улуши New Industrial Technologies назоратига ўтди.
2024 йил апрель ойида Paynet компаниясидаги 100% давлат улуши New Industrial Technologies компаниясига ўтказилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги (АУГА) бу савдо ҳақида расман эълон ёки баёнот бермаган, аммо мулкдорлик эгалари ўзгаргани тўғрисидаги маълумот корхоналар реестрида кейинчалик пайдо бўлган.
2025 йил январ ойида эса New Industrial Technologies’га тегишли бўлган Paynet компанияси HUMO тўлов тизими операторининг 100% даалат улушини 65 миллион АҚШ доллари эвазига сотиб олади.
Хулоса
HUMO тўлов тизими операторининг эгаси Paynet компанияси, Paynet’нинг эгаси New Industrial Technologies компанияси, New Industrial Technologies’нинг эгалари эса ҳеч кимга таниш бўлмаган ва ҳеч қайси очиқ манбаларда улар ҳақида заррача маълумот бўлмаган Алекс Ли ва Мустафа Абдурахманов деган шахслар бўлади.
Савол: Шу икки шахснинг тепасида ёки орқасида кимлар турар экан?

05.05.202506:30
Германия Федерал конституциясини ҳимоя қилиш хизмати (Bundesamt für Verfassungsschutz, BfV) ёки бошқачасига Германия ички разведка хизмати раҳбари Томас Хальденванг яқинда жамоат олдида Довуд юлдузлари билан қопланган галстук тақиб чиқди.
Мазкур юлдуз — яҳудийлик рамзи сифатида танилган бўлиб, у Исроил байроғида ҳам мавжуд.
@alitoshkandi
Мазкур юлдуз — яҳудийлик рамзи сифатида танилган бўлиб, у Исроил байроғида ҳам мавжуд.
@alitoshkandi
04.05.202514:43
Мени бир савол жуда қизиқтиради:
Давлат амалдорлари, вазирлар ва энг муҳими Конституциямиз ва қонунларимизнинг гаранти бўлмиш давлат Президенти ва унинг оиласи ўзлари яшаб турган уй ва ҳовлиларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 163-моддаси билан тартибга солинган ичимлик сувидан ноўрин фойдаланиш, жумладан, ҳовли ва боғларни суғориш, машина ювиш ва шу каби чекловларга ўзлари амал қилишармикан?
Бу аслида риторик савол.

04.05.202508:15
Хусийлар ракета билан Тел-Авивни нишонга олди
Бугун Ямандаги ҳусийлар ҳаракати Исроилга ракета билан ҳужум қилди — ракета Тел-Авивдаги Бен-Гурион халқаро аэропорти яқинида портлади.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда аэровокзалдан олинган, ҳаводаги ғовур қора тутун акс этган видеолар тарқалмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши енгил жароҳат олган, яна икки нафари кучли стресс туфайли шифокорларга мурожаат қилган.
Бен-Гурион аэропортида парвозлар вақтинча тўхтатилди. Исроил ҳарбийлари нега ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари (ПВО) ракетани тўхтата олмагани юзасидан тергов олиб бормоқда.

03.05.202521:47
Дональд Трамп жамоатчиликни яна бир бор ҳайратда қолдирди.
У ўзининг Рим Папаси қиёфасидаги суръатини ўзининг инстаграм саҳифасида жойлаштирди.
Биз эса Трампни қуйидагича таърифлашни лозим топдик:
Шуҳратпараст, мансабпараст, ҳокимиятпараст, дунёпараст, манфаатпараст, жанжалпараст, ҳеч кимни писанд қилмайдиган, ўзини бошқалардан устун қўядиган, ўзини ўта севадиган, ўжар, популист, нарцисс ва эгоцентрик шахс.

02.05.202514:00
Агар iPhone тўлиқ ва бутунлай АҚШда йиғилса, унинг нархи $3,5 минг бўларди
Bloomberg’нинг ёзишича, ҳозирги кунда iPhone’нинг 2700 та қисмидан фақат 5%и АҚШда ишлаб чиқарилади. Энг муҳим деталлар — чиплар ва дисплейлар — Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Тайвандан келади.
Мутахассислар таъкидлашига кўра, ишлаб чиқаришни АҚШга тўлиқ кўчириш учун йиллар ва катта маблағлар керак бўлади.

05.05.202512:04
Paynet компанияси 2025 йилнинг биринчи чорагини катта молиявий натижалар билан якунлади
2025 йил 29 апрелда эълон қилинган ҳисоботга кўра, компаниянинг 2025 йилнинг биринчи чорагидаги соф фойдаси 108 миллиард сўмни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 70% га кўп.
Компания 2025 йилнинг биринчи чорагидаги умумий даромади эса 388 миллиард сўмга етди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57% ўсишни кўрсатади.
Қайта ишланган транзакциялар ҳажми 31 триллион сўмни ташкил этди, бу 2024 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 1,5 баравар кўп.
Эслатиб ўтиш керакки, 2025 йил январь ойида Paynet компанияси HUMO тўлов тизими операторини давлат улушининг 100 фоизни 65 миллион АҚШ доллари эвазига сотиб олган эди.

05.05.202505:54
“Ўзбекнефтгаз” 850 миллион долларлик еврооблигациялар жойлаштирди — фоиз ставкаси аввалгидан деярли икки баробар юқори
“Ўзбекнефтгаз” давлат компанияси 850 миллион доллар миқдорида еврооблигациялар жойлаштирди. Йиллик фоиз ставкаси 8,75% ташкил қилди. Бу 2021 йилдаги илк еврооблигация жойлаштиришга нисбатан деярли икки баробар юқори кўрсаткичдир.
Жалб қилинган маблағлар эски қарзларни қайта молиялаштириш ва газ қазиб чиқариш ҳажмлари пасайиб бораётган шароитда инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

04.05.202513:58
Тошкент ва бошқа шаҳарларда аҳолига фақат тунги соат 00:00 дан 05:00 гача боғ томорқаларини суғоришга рухсат берилди — акс ҳолда жарима
Қонунга кўра, сув ресурсларидан ноўрин фойдаланган фуқароларга 15 БҲМгача (5,6 млн сўм) жарима солиниши мумкин.
“Ўзсувтаъминот” АЖ маълумотига кўра, аҳолининг совуқ ичимлик суви ва канализация хизматлари учун умумий қарзи 1 триллион сўмдан ошган.

04.05.202502:03
(Бу пост рус тилида ёзилган. Айбга буюрмайсиз)
Нетаньяху: архитектор беззакония и системного террора
Биньямин Нетаньяху — не просто политик, он символ эпохи, в которой международное право обесценено, а слова о “самообороне” прикрывают массовые убийства. Под его руководством Израиль превратился в государство, где авиаудары по школам и больницам стали рутинной операцией, а блокада целого народа — “вопрос безопасности”.
Его политика — это не защита Израиля, а защита собственной власти. Он делает всё, чтобы война не заканчивалась, потому что только в ней он остаётся “незаменимым”. Он не просто преследует палестинцев — он шантажирует весь мир, обвиняя в антисемитизме каждого, кто осмелится говорить о правах человека в Газе.
Нетаньяху — пример того, как демократически избранный лидер может систематически разрушать гуманность, прикрываясь страхом, религией и циничной риторикой.
В мире есть диктаторы, есть палачи, а есть такие, как Нетаньяху — политик в костюме демократии, за которым тянется шлейф крови, разрушенных домов и похороненных детств. Он улыбается на фоне флагов и говорит о «самообороне», пока израильские самолёты превращают Газу в руины. Он называет это «точечными ударами», но по факту — это геноцид под телекамеры.

03.05.202521:07
3 май 2025 йили маҳаллий вақт билан соат 23.30 да Эрондаги электростанцияларнинг бирида кучли портлаш содир бўлди.
Маҳаллий аҳолига кўра, портлашдан олдин ҳаводан самолётлар ўтиб кетаётган товуш эшитилган.
Ҳозирча портлашнинг аниқ сабаблари ва жабрланувчилар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Айни вақтда вазият ривожланмоқда, расмий манбалар яқин соатларда қўшимча маълумот бериши кутилмоқда.

02.05.202505:42
Исроил Дамашқдаги президент саройи яқинига авиаҳужум уюштирди
Бугун Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия пойтахти Дамашқда жойлашган президент қароргоҳи яқинидаги ҳудудга авиазарбаларни амалга оширди. Расмий маълумотларга кўра, ҳужум янги Сурия президенти Аҳмад аш-Шарааъ қароргоҳи атрофига қаратилган.
Исроил ҳукумати бу зарбаларни огоҳлантириш деб таъкидлади ва агар Дамашқнинг жанубидаги друз жамоасига таҳдидлар давом этса, янада қаттиқроқ чоралар кўрилишини билдирди.
Бу ҳужум Сурия жанубида Сурия хавфсизлик кучлари ва друз милиция кучлари ўртасида юз берган қуролли тўқнашувлардан сўнг амалга оширилди.

05.05.202511:24
“Work and Travel” дастури орқали хорижда ишлашни хоҳлаган ўзбекистонлик ёшларга давлат томонидан фоизсиз қарз берилади
15 майдан бошлаб ёшларга “Work and Travel” дастури доирасида сафар харажатларини қоплаш учун 15 миллион сўмгача фоизсиз қарз ажратилади.
Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ва Янги Зеландия каби мамлакатларга борадиганлар бу имкониятдан фойдаланиши мумкин бўлади.
Аризалар my.gov.uz орқали қабул қилинади.

05.05.202505:17
Яман Қуролли Кучлари вакили, генерал Яҳё Сарий:
«Халқаро авиакомпанияларни Тель-Авивдаги Бен-Гурион халқаро аэропортига парвоз қилишдан огоҳлантирамиз — бу хавфсиз эмас».

04.05.202512:01
(Бу пост рус тилида ёзилган)
Трамп — это не просто политик. Это жанр.
Он говорит так, будто каждое его слово должно быть отлито в бронзе, а лучше — в золоте. Он входит в зал, как будто сейчас откроется занавес и начнётся мюзикл «Моя сделка — моя крепость». Он не просто говорит — он объявляет. Он не ошибается — он перепридумывает реальность.
Он одновременно и герой, и режиссёр, и зритель в спектакле, который сам же и написал. У него пресс-конференции — как шоу с элементами стендапа и военных учений.
Он может в одном предложении назвать себя жертвой, победителем, пророком и самым скромным человеком в истории человечества. Скромным — потому что мог бы сказать больше, но сдержался.
Он — президент в стиле Лас-Вегас: яркий, шумный, сверкающий, и не факт, что настоящий. Но точно — незабываемый.
Он - харизматичный, экстравагантный, эксцентричный, самоуверенный, самодовольный, громогласный, импульсивный, противоречивый, эпатажный, помпезный, властолюбивый, непредсказуемый, нарциссичный, драматичный, поляризующий, популистский, резкий, саркастичный, упертый, театральный, твитоцентричный, эгоцентричный и манипулятивный.

04.05.202500:23
Дунёдаги энг бой инсонлардан бири ва афсонавий инвестор Уоррен Баффет 2025 йил охирида Berkshire Hathaway компанияси бош директори лавозимини тарк этади. Ҳозирда у 94 ёшда.
@alitoshkandi
@alitoshkandi

03.05.202515:27
Ўзбекистонда кўп ҳолларда лавозимлар, имтиёзлар ва имкониятлар малакали, билимли ва салоҳиятли одамларга эмас, балки “таниш-билишчилик” орқали тақсимланади.
Бу — непотизм, ёки халқ тилида айтганда, таниш-билишчилик ва қариндош-уруғчилик дейилади.
Непотизмни турлича тарифлаш мумкин, лекин унинг моҳияти бу билан ўзгармайди.
Непотизм — бу дўстлик ниқобидаги коррупциядир.
Непотизм - бу шовқинсиз ноҳақлик, у ерда муваффақият — меҳнат эмас, балки меросдир.
Непотизм - бу тизим касаллиги бўлиб, унда лавозимлар энг лойиқ ва ҳалол инсонларга эмас, балки энг яқин таниш бўлган инсонларга берилади.
Непотизм - бу салоҳият, малака, билим ва тажриба ўрнига шахсий садоқатни танлашдир.
Непотизм — бу порасиз коррупция, аммо унинг оқибати жамият учун ҳалокатлидир.
Непотизм - бу меритократиянинг қариндошчилик ришталарининг бағрида ўлишидир.
Непотизм — бу шахсий садоқатни умумжамият ва умумхалқ манфаатидан устун қўйишдир.
Агар Ўзбекистонда непотизмга (уруғ-аймоқчилик, қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик) барҳам берилмас экан, мамлакатнинг ёруғ келажаги, фаровонлиги, адолатли ва фуқаровий жамият қурилиши дойим хавф остида бўлади.

01.05.202516:23
Газ, электр энергияси, ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматларининг қимматлашиши ва унинг оқибатлари
Ўзбекистонда газ, электр энергияси, ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматлар нархлари йил сайин ошиб бормоқда.
Нархларнинг ошиши энергия, газ ва сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш, бозор механизмларини жорий этиш ва давлат ташқи қарзларни қоплаш каби заруратлар билан асосланяпти. Лекин нарх ва тўловларнинг йил сайин кескин ўсиши аҳоли реал даромадларига мос келмайдиган бўлса, унинг оқибати оғир бўлиши ва қатор ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Қуйида энг асосий хавфларни келтирамиз:
Ижтимоий норозилик кайфиятининг кучайиши
Аҳоли даромадлари ўсмасдан туриб, газ, электр энергияси, ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматлар тўловлари кескин ошиб кетиши, одамларда табиий равишда норозилик кайфияти пайдо бўлишига ва улар молиявий ва руҳий босим остида қолиб кетишларига олиб келади. Бу айниқса, пенсиядаги, кам таъминланган ва қишлоқда яшовчи фуқароларга қаттиқ таъсир қилади.
Қарздорлик ва тўловсизликнинг кўпайиши
Кўпчилик аҳоли газ, электр энергияси, ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматлар тўловларини ўз вақтида амалга оширишга қодир бўлмай қолади. Бу эса қарздорликни пайдо бўлишига, қўшимча жарима ва пеняларнинг юзага келишига, аҳолини юқоридаги хизматлардан узиб қўйилишига ва оқибатда аҳолининг янада катта норозилигига олиб келади.
Маҳсулот ва хизматлар нархининг ошиб бориши
Ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўз харажатларини қоплаш учун товар ва хизматларга бўлган нархларни кўтаришга мажбур бўлади. Бу эса оқибатда инфляциянинг кучайишига олиб келади.
Кичик бизнесга босим кучаяди
Коммунал хизмат тўловларининг кескин ошиши кўплаб цехлар, нонвойхоналар, дўконлар, устахоналар ва бошқа кичик бизнес вакилларини “бўғиб” қўяди. Улар шундоқ ҳам рентабиллик даражасида қийналиб ишлаб келаяптилар.
Камбағаллик ва ижтимоий тенгсизликнинг ортиши
Асосий коммунал хизматлар кескин ўсиб борар экан, аҳоли даромади эса ўсмас экан камбағаллар ва бойлар орасидаги тафовут янада кучаяди. Бу жамиятдаги ижтимоий поляризацияни янада оширади.
Ислоҳотлар ва ҳокимиятга бўлган ишончнинг сусайиши
Агар коммунал тўловларнинг ошиш сабаблари аҳолига тушунтирилмаса, компенсация механизмлари ишлаб чиқарилмаса ва жамоатчилик билан очиқ мулоқот олиб борилмаса — одамлар ислоҳотларга, қолаверса давлатга ишонмай қўяди.
Хулоса
Газ, электр энергияси, ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматлар нархлари кўтарилиши босқичма-босқич, шаффоф ва аҳолининг ҳақиқий иқтисодий имкониятларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши шарт. Акс ҳолда, бу иқтисодий мувозанатга эмас, балки ижтимоий портлаш ва оқибатлари жуда аянчли бўлган катта норозилик кайфиятларига олиб келиши мумкин.

दिखाया गया 1 - 24 का 136
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।