Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
DUNYO XABARLARI avatar
DUNYO XABARLARI
DUNYO XABARLARI avatar
DUNYO XABARLARI
⚡️Хитойда ажойиб робот ишлаб чиқилди

У инсон мияси орқали бошқарилади.

👉 @dunyo_xabarlari
07.05.202511:30
Тошкент вилояти Янгиобод туманида унутилган шаҳарча бор экан.

У ерда бир замонлар шахтёрлар ишлаган, шу ҳудудда эса шаҳарча пайдо бўлиб, ҳаёт қайнаган.

YouTube’даги «Qara shay» каналида ўша ҳудуд ҳақида ва унинг турли афсоналари борасида ажойиб кўрсатув тайёрлашибди. Албатта, кўринг!

👉 https://youtu.be/dVTGvhaPewk?si=1R6Ypd_vZ35oV5KD
🇺🇿 53 йил олдин учирилган ярим тонналик космик аппарат Ўзбекистонга қулаши мумкинми?

Гап 1972 йилда фазога учирилган “Космос-482” номли сайёралараро аппарат ҳақида кетмоқда.

У ракета-ташувчининг якуний босқичидаги муаммо сабабли Ер орбитасида қолиб кетган ва 2025 йил 9–11 май кунлари Ерга қайтиши кутиляпти.

Uzcosmos мутахассисларининг таҳлилларига кўра, аппаратнинг Ўзбекистон ҳудудига тушиш эҳтимоли жуда паст — атиги 0,3–0,5% атрофида баҳоланмоқда.

Тушган тақдирда ҳам, агар қолдиқлар топилса, уларга тегмаслик ва дарҳол расмий идораларга хабар бериш тавсия этилмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Покистонга ракеталар билан зарба берди – нималар маълум?

🔸Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги “Синдур операцияси” бошланганини эълон қилди – ҳарбийлар Покистоннинг “террорчилик инфратузилмаси”га зарба берди. Ҳужум акс этган илк кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

🔸Ҳиндистон ҳарбий идораси, шунингдек, операция давомида Покистон ҳарбий объектларига ҳужум қилинмаганини ҳам айтди. Ҳарбий ҳаракатлар “мақсадли, мувозанатли ва кескинлаштирувчи хусусиятга эга эмаслиги” таъкидланди.

🔸Ҳиндистоннинг зарбалари жавобсиз қолмайди, деди Покистон қуролли кучлари масъули.

🔸Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Покистон Ҳиндистондаги нишонларга жавоб зарбаларини берган.

🔸Покистон ҳаво ҳудуди 48 соатга вақтинча ёпилди. Мамлакат авиацияси ҳавога кўтарилди.

🔸Ҳозирда Покистонда Ҳиндистон авиазарбалари оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ва 12 киши жароҳат олгани маълум, деб хабар бермоқда Geo TV.

🔸Покистон қуролли кучлари Ҳиндистоннинг 5 қирувчи самолётини уриб туширди, деб хабар бермоқда ОАВ.

👉 @dunyo_xabarlari
#Дахшат #Расмий_муносабат
🔞Юраги бўшлар кўрмасин

⚠️БОЗОРДА АЁЛ ТОМОНИДАН ҲЕЧ БИР САБАБСИЗ ПИЧОҚЛАНГАН 3 ЁШЛИ ҚИЗ ВАФОТ ЭТДИ

Аёл руҳ касалликлар диспансерида рўйхатда турганлиги маълум қилинди. У ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган!

Қизалоқнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


👉 @dunyo_xabarlari
🇵🇸🇮🇱Ғазода 12 ёшли қизча узоқ муддат оч қолиши оқибатида оғир аҳволда қолди

Исроил томонидан Ғазога уюштирилган 2 ойлик ҳужумлар оқибатида болаларда оғир касалликлар ва оммавий очлик келиб чиққан.

12 ёшли фаластинлик Раҳаф Ийяд тўйиб овқатланмаслик оқибатида кўплаб касалликларни юқтириб олди.

👉 @dunyo_xabarlari
Tramp aslida kim? Amerikani kim boshqaradi o’zi aslida?

▶️ https://youtu.be/pTwa76V0F80
🇷🇺 Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди

Пулковода йўловчилар 6-7 соат давомида самолётдан чиқарилмаган. Шу куни Ўзбекистон шаҳарларидан Москва ва Нижний Новгородга рейслар ҳам Уфа ва Санкт-Петербургдаги аэродромларга йўналтирилди, Тошкентдан учган рейслардан бирининг йўловчилари тунни самолёт салонида ўтказган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇵🇰🇮🇳 Покистон Ҳиндистон ҳаво ҳужумларида 24 киши ҳалок бўлган ва 46 киши яраланганини маълум қилди

Ҳиндистон ўз томонида 10 киши ҳалок бўлгани ва 48 киши жароҳат олгани ҳақида баёнот берди.

Ўз навбатида, Покистон мудофаа вазири, агар Нью-Деҳли чекинса, мамлакат жангларни тўхтатишга тайёрлигини айтган эди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇷🇺 АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда

Ушбу мамлакатлар аҳолисининг катта қисми яқин 5–10 йил ичида учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин деб ҳисоблайди. Европаликлар, шунингдек, АҚШ сиёсатининг ўзгаришларидан хавотирда.

Шунга қарамай, фақат камчилик — Италияда 16 фоиздан Францияда 44 фоизгача — ўз мамлакатларининг қуролли кучлари уруш пайтида ҳимояни таъминлай олишига ишонади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸 АҚШ 2026 йилда Ойнинг ўзлаштирилишига 7 млрд доллар сармоя киритади.

NASA вакилларининг таъкидлашича, ушбу маблағлар Ой ва Марсни ўрганиш жараёнини тезлаштиради ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган одам парвози орқали илм-фан ва технологиялар устуворлигини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Ажратилган умумий маблағдан 1 миллиард доллар Марсни ўрганиш билан боғлиқ дастурларга йўналтирилади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇸🇦 Саудия Арабистони июнь ойида Осиё давлатлари учун нефт нархини оширади

Янги тарифга кўра, бир баррель нефть нархи 20 фоиздан кўпроққа қимматлашади.

Қарор ОПEК+ келишуви доирасида хомашё ишлаб чиқаришда кутилаётган сакрашдан мустақил равишда қабул қилинган.

👉 @dunyo_xabarlari
Оилавий шифокорлар ойлиги 1,5 минг долларгача, ҳамширалар эса 600-800 долларгача ойлик олади

Миллионлаб шифокорлар ва ҳамшираларни хурсанд қиладиган янгилик!
Бугун Президент бошчилигида ўтган йиғилишда кутилган улкан янгилик эълон қилинди:

Оилавий шифокорлар учун базавий ойлик — 500 доллар,

Ҳамширалар учун — 300 доллар бўлади.

Бунга қўшимча, малака сертификати борлар — шифокор ҳам, ҳамшира ҳам — яна шунча миқдорда устама олади!
Ҳали бу ҳаммаси эмас!

Агар шифокор маҳаллаларда фаол ҳаракат қилиб, сурункали касаллиги борларга вақт ажратса, уларни касалликни бошқаришга ўргатса, эрта ташхис қўя билса (онкология, диабет, инсульт, инфаркт ва ҳ.к.), унда шифокорга қўшимча 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар тўланади. Қойилмисиз!

Биринчи босқичда уларни мажбурий меҳнат, дала чиқиб ишлаш каби ишлардан соқит қилиб, фақат ўз иши билан шуғулланишга ўтилди.
Эсингиздами, кечагина оилавий шифокор ва ҳамширалар тинимсиз меҳнати учун 200–300 доллар атрофида ойлик олиб, тирикчилик қиларди. Беморни даволарди, юрарди, тушунтирарди, ўз касбини ташлаб кетмаслик учун бир умр курашарди...

Ҳа, энди ҳаммаси ўзгармоқда! Эндиги босқичда уларнинг меҳнатларига муносиб ҳақ тўлашга ўтилмоқда. Яхши ҳақ олган шифокор ва ҳамшира яхши ишлайди, касбига ва ишига меҳр қўяди, бу эса бевосита одамларнинг фойдасига ишлайди.

Бу ерда моҳият шунчаки ойлик ошишида эмас инсон қадри оширилмоқда дўстлар.

Энди шифокорлик касбини танламаганлар аниқ аттанг қиладиган бўлди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇪🇺🇷🇺 ОАВ: ЕК Россиянинг «соядаги флоти»га қарши янги санкциялар таклиф қилади

Европа комиссияси Россиянинг «соядаги флоти» таркибига кирувчи яна 150 та кемага чекловлар жорий этишни таклиф қилади, деб хабар беради Bloomberg. Агар Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари таклифни маъқулласа, янги чоралар Европа Иттифоқининг 17-санкция пакетига айланади.

Хабардор манбаларнинг айтишича, таклиф қилинаётган санкциялар Россиянинг «соядаги флоти» таркибига кирувчи 60 нафар жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, яна 150 та кемага тааллуқлидир. Шундай қилиб, чекловлар остидаги танкерларнинг умумий сони 300 дан ошади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸 АҚШ Қизил денгизда иккита қирувчи самолётини йўқотди

USS Harry Truman самолёт ташувчи кемасидан F-18E Super Hornet қирувчиси ва уни етаклаётган техник восита денгизга тушиб кетди.

АҚШ Денгиз кучлари маълумотига кўра, барча экипаж аъзолари қутқарилган, бир денгизчи жароҳат олган.

Шу билан бирга, CNN ёзишича, яна бир F/A-18 қирувчиси қўниш вақтида тормоз тизими ишдан чиққани учун сувга қулаб тушган. Учувчилар қутқарилган, аммо самолётнинг ўзи ҳали топилмаган.

👉 @dunyo_xabarlari
07.05.202503:41
Термиздаги Санъат саройи боғи пикник қилиш учун ажойиб манзилга айланибди!

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари жазирама кунларда шу ердаги дарахтлар соясида мириқиб ҳордиқ чиқармоқда.

Блогер бу ердаги дарахтлар пойтахтдагидан зичроқ ва баландроқ ўсганини алоҳида таъкидлаган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇨🇳 Хитойда инсон мияси ҳужайралари билан бошқариладиган робот яратилди

Хитойликлар лабораторияда ўстирилган инсон мияси ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда робот яратган.

Ушбу робот сунъий интеллектга қараганда ҳаракатларни тезроқ ўрганади ва кам энергия сарфлайди. Бундан ташқари, у «сезги» ва «ижодкорлик» қобилиятларига эга.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇳🇵🇸 БМТ дунё етакчиларини Ғазо аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашга чақирди

Гуманитар ёрдам Фаластин эксклавига 9 ҳафтадан бери етиб бормаяпти, чунки Исроил юкларни етказиб беришга тўлиқ блокада жорий этган.

«Бизда блокада олиб ташланган заҳоти тарқатиш учун тайёр бўлган катта миқдордаги захирамиз бор. Биз дунё етакчиларини бунинг амалга ошиши учун ўз таъсиридан фойдаланишга чақирамиз. Ҳозир бунинг вақти», — дейилади баёнотда.


Бошқарма Исроилнинг тинч аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш учун жанговар зоналарга йўналтириш режасини «асосий гуманитар тамойилларга зид» деб атади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇾🇪🇺🇸 Яман ҳусийлари Трампни ёлғончиликда айблади.

АҚШ «таслим бўлган» ҳусийларга зарба беришни тўхтатади, деди Трамп. Ҳусийлар унинг сўзларини ёлғон деб атади.

АҚШ президентининг қўшимча қилишича, Америка ҳарбийлари ҳусийлар позицияларини бомбардимон қилишни дарҳол тўхтатади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇪🇺🇷🇺 Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди.

Европа комиссияси бир ой ичида Россия билан янги газ шартномалари тузилишига тўсқинлик қилувчи қонунни тақдим этади. Қисқа муддатли харидлар 2025 йил охиригача, узоқ муддатли шартномалар эса 2027 йилгача тугатилиши керак.

Янги қоидалар, масалан, Россия газ етказиб берувчилари билан янги шартномаларнинг олдини олиш ва мавжуд спот шартномалар 2025 йил охиригача бекор қилинишини англатади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇰🇿 Қозоғистонда Каспий соҳилларидан 88 та тюлень ўлик ҳолда топилди.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Балиқчилик қўмитаси маълум қилишича, соҳилни мониторинг қилиш давомида Қизил китобга киритилган ҳайвонлар аниқланган.

Тюленларнинг ўлим сабаблари аниқлаш қийин, чунки ҳайвонлар тахминан 2–3 ҳафта олдин нобуд бўлган бўлиши мумкин.

👉 @dunyo_xabarlari
Ҳиндистоннинг Покистонга берган зарбаси тасвирлари

— Вазият кескинлашиб бормоқда. Покистон жавоб тайёрламоқда.

Моссад: Исроил Ҳиндистонни қўллаб-қувватлайди.

— Покистон ҳаво ҳудудини ёпишни бошлади.

👉 @dunyo_xabarlari
🐊 Аллигаторларга тўла Амазонка ботқоқлигида 36 соат қолиб кетган 5 киши омон қолди.

Улар учган самолёт аллигаторлар тўла ботқоққа фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолётдан бензин сизиб чиқиши йиртқичларни одамларга яқинлаштирмаган.

Бундан ташқари, йўловчилар уларни қўрқитиш учун телефон чироқларидан ҳам фойдаланган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸АҚШни ўз хоҳиши билан тарк этадиган ноқонуний мигрантларга 1000 доллардан пул берилади

Мамлакат ички хавфсизлик вазири ноқонуний мигрантларни CBP Home иловасини ҳозироқ юклаб олиб, мустақил депортацияни амалга оширишга чақирди.

👉 @dunyo_xabarlari
दिखाया गया 1 - 24 का 705
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।