Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc avatar
Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc
Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc avatar
Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc
Ҳақиқат...

Navigator-1

Navigator-2

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
07.04.202514:44
#suragan_edingiz

‼️Diqqat o'qing


✅Bakalavr bosqichini yakunlab, PhD qilish mumkinligidan endi habaringiz bor. Avval shu haqida yozganimizda kanal botiga juda ko'p so'rov, murojaatlar keldi.

Hattoki ba'zi kanallar bizdagi post soxta ma'lumot ekani haqida habarlar chiqarishdi.

Quyida Integrated PhD (ya'ni magistr diplomisiz PhD qilish) dasturi haqida batafsil ma'lumot berilgan. Erinmasdan to'liq uqib chiqing. Ilm qilish niyatida yurgan yoshlarga yuborib qo'ying.
1️⃣ Bakalavr darajasidan to'g'ridan-to'g'ri PhD dasturiga o'tish imkoniyati mavjudmi? Batafsil javob

2️⃣ Integrated PhD dasturi haqida nimalarni bilasiz?! -
batafsil javob

3️⃣ Integrated
PhD dasturlariga grant e'lon qilib boruvchi top - 10 saytlar haqida - batafsil javob

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
06.04.202516:28
#Тунги_илмий_наво

Людвиг ван Бетховен

"SILENCIO"

Тунингиз осуда ўтсин!

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
#Tibbiyot_magistratura
#PhD_postdoktorantura

🩻Tibbiyot bo'yicha magistratura, PhD va postdoktorantura uchun stipendiyalar va grantlar taqdim etuvchi ixtisoslashgan Top - 5 sayt

National Institutes of Health (NIH) - Grants & Funding - NIH tibbiyot sohasida tadqiqot olib boruvchi talabalarga turli stipendiyalar va grantlar taqdim etadi.

Wellcome Trust - Wellcome Trust tibbiyot va sog'liqni saqlash sohalarida tadqiqotlar uchun turli grantlar va stipendiyalarni taqdim etadi.

Howard Hughes Medical Institute (HHMI) - HHMI ilmiy tadqiqotlar uchun, jumladan tibbiyot sohasida, turli grantlar va stipendiyalarni taqdim etadi.

Fogarty International Center - NIH - Fogarty International Center global sog'liqni saqlash tadqiqotlari uchun grantlar va stipendiyalar taqdim etadi.

European Commission - Horizon Europe - Horizon Europe Yevropada tibbiyot va sog'liqni saqlash bo'yicha ilmiy tadqiqotlar uchun grantlar va stipendiyalarni taqdim etadi.

Yanada batafsil: @ILM_NUR_2020 🔗
Maqsadli doktorantura uchun kvota shakllantirish jarayonida talabgorlar ishtiroki talab etilmaydi.

Bu jarayon ikki tashkilot o'rtasidagi kelishuv orqali shakllantiriladi.

👆 Yuqoridagi suratda barcha jarayonlar haqida batafsil ma'lumot berilgan.

‼️Ps: magistraturani yakunlab tayanch doktoranturada o‘qishni reja qilayotganlarga bu maʼlumotlarni yuborib qo‘ying.


Yanada batafsil: @ILM_NUR_2020 🔗
🔋Olimlar zaryadi butun umrga yetadigan xavfsiz yadroviy batareyani yaratishdi.

Bunga radiouglerod yordamida erishildi. U maxsus yarimo’tkazgich bilan o’zaro ta’siridan so’ng elektrga aylanadigan zarrachalarni chiqaradi. Shu bilan birga, batareya butunlay xavfsizdir. U tibbiy asbob-uskunalar va batareyalarni doimiy ravishda almashtirish qiyin bo’lgan boshqa jihozlarda qo’llanilishi mumkin.


Yadroviy batareyalar nima?

Yadroviy batareyalar radioaktiv materiallar tarqatayotgan yuqori energiyali zarralardan elektr energiyasini olish uchun foydalanadi. Beta zarralar (beta nurlari) chiqaradigan radioaktiv elementlardan foydalanish xavfsiz hisoblanadi, chunki ularni yupqa alyuminiy qatlami bilan to‘sish mumkin.


Yanada batafsil: @ILM_NUR_2020 🔗
09.04.202509:28
#suragan_edingiz
#mukofot_tulash

Муддати тамом бўлишидан олдин ҳимоя қилганларга мукофот тўлаб берилади

📄Юқоридагиларни инобатга олиб, низомнинг 34-банди ўз кучини йўқотган деб топилгунга қадар фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертациясини ўқиш муддати тамом бўлишидан олдин ҳимоя қилганларга тегишли диплом ҳамда буйруқ тақдим этилган тақдирда мукофот тўлаб берилишига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эътироз билдирмайди

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
07.04.202511:52
🧠 Ilon Mask'ning Neuralink kompaniyasi miyaga chiplarni implant qilish uchun butun dunyo bo’ylab arizalarni qabul qilishni boshladi.

‼️Ilgari ko’ngillilar faqat AQSh, Kanada va Buyuk Britaniyadan qidirilar edi, hozir esa mamlakat rol o’ynamaydi, ammo muhim shart mavjud — odamda tetraplegiya (tananing ko’p qismining falaji) bo’lishi kerak.

▪️Hozirgacha Neuralink chiplari uchta bemorga o’rnatilgan va ularning barchasi fikr kuchi bilan kompyuterlarni boshqara olishadi!

♻️Navigator-1

♻️
Navigator-2

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
Har bir kishiga kun davomida eng kamida o'n marta hayotini o'zgartirishga imkoniyat beriladi.
Omad esa o'sha imkoniyatni ishlata olganga kulib boqadi.

© Andrea Morua

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
05.04.202515:52
#илм_нур_наво

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова

"ОЛЧА ГУЛИ"

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
#сўраган_эдингиз

‼️Деярли барча тадқиқотчилар ҳимоядан сўнг, ИЛМИЙ ДАРАЖА ДИПЛОМИНИ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР керак бўлади деб мурожаат қилишади.

Қуйида барчаси ҳақида...

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан ОАК га юбориладиган аттестация иши ҳужжатлари
РЎЙХАТИ


Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси (мажлис раиси) томонидан имзолаган муассаса бланкидаги кузатув хати.

➖Талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома.

➖Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси (мажлис раиси) ва илмий котиби томонидан имзоланган Илмий кенгаш мажлиси стенограммасининг асл нусхаси (Илмий кенгаш аъзоларининг қайд варақаси стенограммага илова қилинади).

➖Расмий оппонентларнинг ва етакчи ташкилотнинг тақризлари.

*Батафсил суратда

🔹🔹🔹🔹🔹

🔺Диссертация ва авторефератни расмийлаштириш қоидалари - батафсил

🔺Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилиш - батафсил

🔺Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисида - батафсил

🔺Стажор-тадқиқотчилар низоми - батафсил

Янада батафсил: @ILM_NUR_2020 🔗
03.04.202508:57
Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларга қўйиладиган талаблар (DSc)

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 15 тадан кам бўлмаслиги ҳамда улардан илмий нашрларда камида 10 та мақола, улардан 1 таси тегишли фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли ихтисослашган илмий журналларида эълон қилинган бўлиши керак.

Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.

Ижтимоий-гуманитар фанлари соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиниши керак.

Манба

✅Ps: маълумотларни бошқа илмий доираларга ҳам юбориб қўйинг.

🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020
से पुनः पोस्ट किया:
Markaziy Osiyo avatar
Markaziy Osiyo
08.04.202518:58
📌Эртага буюк бобомиз Амир Темур таваллуд топган кун. Шу муносабат билан Соҳибқирон ҳақида жуда кўп мақола ва постларга, шу билан бирга AI воситасида ишланган кўплаб роликларга ҳам кўзингиз тушиши мумкин. Сўнгги вақтда тарих илмидан ҳабари йўқларнинг сунъий интеллект ёрдамидаги ҳато талқинларини кўп учратмоқдамиз.

Ҳозир сизларга тавсия қиладиган маълумотлар илмий асосланган, узоқ йиллик тадқиқот натжалари ҳисобланади.

Қуйидаги линк орқали Соҳибқирон Амир Темур шахсига оид китоблар мажмуи билан танишишингиз мумкин.
https://t.me/centerasiastudy/19437
https://t.me/centerasiastudy/19437

‼️Ps: Ҳа айтганча, фаолиятимизни қўллаб-қувватлаш учун шу маълумотларни дўстларингизга юборишни унутманг!

Markaziy Osiyo | Library | Science
07.04.202507:43
🆕‼️‼️‼️‼️

✅ Dissertatsiya, ilmiy maqola va boshqa ilmiy hujjatlar uchun eng yaxshi plagiat tekshiruvini amalga oshiruvchi 10 ta 100% bepul saytlar.

1. DupliChecker.com
2. Plagiarismsoftware.net
3. PlagiarismCheckerX.com
4. PlagScan.com
5. Plagramme.com
6. Smallseotools.com
7. Plagiarisma.net
8. Quetext.com
9. Easybib.com
10. Noplag.com

@ILM_NUR_2020 kanali uchun
Nafosat Qurbonova tayyorladi.

♻️Navigator-1

♻️
Navigator-2

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
06.04.202509:50
#self_study #ielts #online

IELTS'ga mustaqil tayyorlanishni xech o'ylab ko'rganmisiz? Biz sizga shunday imkonni beruvchi manbalar ulashmoqchimiz. Do'stlaringizga ham ulashing!

Do you want to prepare for IELTS individually? We are going to share this chance. Share with your friends!

1. British Council
2. IELTS Ninja
3. Free IELTS Course
4. Cambridge
5. IELTS practise online
6. E-Student
7. IELTS online tests
8. University Hub

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
05.04.202513:55
Илмий унвон олиш учун қандай талаблар бор?

Қуйидаги умумий талабларни бажарган шахслар илмий унвонларга талабгор бўлишлари мумкин:

👉 илмий лойиҳа, давлат гранти, хўжалик шартномаси ёки бошқа лойиҳалар доирасида илмий натижалар олган;

👉 маънавий-маърифий ишларда самарали иштирок этаётган;

👉 охирги 2 йил ичида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги аттестация жараёнида иштирок этган (тақризчи, илмий семинар, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш, малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси аъзоси, расмий оппонент ва шу каби шаклларда);

👉 замонавий ўқитиш усулларини эгаллаган, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, маъруза курслари ва семинарларни юқори ўқув-услубий ва илмий савияда олиб бораётган (таълим муассасаси мутахассислари учун).

2793 03.06.2016й (Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
04.04.202508:18
Til bilish, ayniqsa ingliz va rus tilini bilish juda yaxshi! Ammo...

Qozoq qardoshlarimizdan til haqida ajoyib ijtimoiy rolik. Ayniqsa biz o'zbeklar uchun ham og'riqli mavzuni olib chiqishibdi.

Kanalga obuna bo‘ling
@ILM_NUR_2020
03.04.202506:41
#Муҳаббат билан бошланган ҳаёт.

Ҳар бир омадли эркак ортида буюк аёл туради деб ўрганиб қолган эдик , аслида омадли аёллар ортида мана шундай ақлли эркаклар туради.
Ҳалима Яқуб ва Муҳаммад Абдулла битта университетда ўқишган. Ҳалима Яқуб "ҳуқуқшунос" , Муҳаммад Абдулла эса "физик" бўлган. Университетда танишишган ва университетни тугатиб, икки йил ўтгач турмуш қуришган. Улар уй сотиб олишга пули бўлмаганидан ижарада яшашган ва ниҳоят 75 минг долларга 5 хоналик квартира сотиб олишган. Уларнинг бешта фарзанди бор.
30 йил давомида улар шу квартирасида яшашди ва оддий одамлардек ҳаёт кечиришди.
Муҳаммад Абдулла аёлига ҳам руҳий, ҳам уй ишларида, ҳам фарзанд тарбиясида ёрдам берган.
Ҳалима Яқуб 47 ёшидан сиёсатга кириб келди. Бунгача у кучли юрист сифатида ном қозонган. Ҳалима Яқуб Парламент аъзоси, 57 ёшида вазир, 59 ёшида Парламент спикери, 63 ёшидан Сингапур Президент бўлиб келмоқда.
У бир умр севимли квартирасида яшашни мақсад қилган эди аммо Президент бўлгандан сўнг хавфсизлиги учун бошқа жойга кўчиб ўтди. Турмуш ўртоғи билан 43 йилдан бери бирга яшаб келмоқда. У турмуш ўртоғи Муҳаммад Абдуллани ўзининг мақсадларининг катализатори сифатида кўради.
Қисқаси: Ҳар бир омадли аёл орқасида "буюк эркак" туради.
Хулоса ўзингиздан..

♻️Navigator-1

♻️Navigator-2

🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020
08.04.202517:01
Генри Форднинг заводларидан бирида бир гуруҳ ишчилар дам олгани учун пул олар эди. Бу конвейернинг узлуксиз ишлашига жавоб берувчи сервис бригадаси, яъни таъмирчи усталар эди. Уларнинг дам олиш хонасида ўтказган вақти учун ҳисобларига пул ёзиларди. Йиғиш линиясида носозликдан дарак берувчи қизил чироқ ёниши билан уларга пул ҳисоблаётган ҳисоблагич тўхтар эди.

Биринчидан, таъмирчилар тезроқ дам олиш хонасига қайтиш учун таъмир ишларини тезкорлик билан амалга оширар эди. Иккинчидан, яна муаммо чиқмаслиги учун таъмир юқори сифатда амалга оширилар эди.

Ps: яхши усул қўллангана, биздачи қилган ишига тўлов қилинади ва усталаримиз тезроқ бузилишидан манфаатдор.

Генри Форд ҳақида ҳужжатли филм👇
https://youtu.be/AWK0tG_JWIU

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
07.04.202504:40
#himoya #uchun

#PhD #DSc
‼️Dissertatsiya mavzusi bo‘yicha e’lon qilingan ilmiy ishlarga qo‘yiladigan talablar

E’lon qilingan ilmiy ishlar dissertatsiyaning ilmiy yangiligini aks ettirishi kerak. Dissertatsiya natijalari xalqaro va respublika doirasida o‘tkazilgan ilmiy konferensiyalarda va seminarlarda aprobatsiyadan (muhokamadan) o‘tkazilishi shart;

Dissertatsiyaning asosiy ilmiy natijalari davriy ilmiy nashrlarda e’lon qilinishi lozim. Ijtimoiy-gumanitar fanlar sohasida e’lon qilingan asosiy ilmiy ishlar yakka mualliflikda bajarilgan bo‘lishi kerak (arxeologiya ixtisosligi bundan mustasno);

✅Falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun tayyorlangan dissertatsiya bo‘yicha e’lon qilingan ilmiy ishlarning umumiy soni 7 tadan kam bo‘lmasligi kerak. Ulardan kamida 3 ta ilmiy maqola (jumladan nufuzli xorijiy ilmiy jurnallarda 1 ta maqola) ilmiy nashrlarda chop etilishi lozim;

Dissertatsiya natijalarining xalqaro va respublika ilmiy va ilmiy-amaliy konferensiyalarida keng muhokamasi asosida kamida 2 ta material (maqola, ma’ruza yoki ma’ruza tezisi) xalqaro konferensiya materiallari to‘plamida e’lon qilingan bo‘lishi shart.

✅Fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun tayyorlangan dissertatsiya bo‘yicha e’lon qilingan ilmiy ishlarning umumiy soni 15 tadan kam bo‘lmasligi hamda ulardan ilmiy nashrlarda kamida 10 ta maqola, ulardan 1 tasi tegishli fan tarmog‘i rivojlangan xorijiy mamlakatlarning nufuzli ixtisoslashgan ilmiy jurnallarida e’lon qilingan bo‘lishi kerak.

Dissertatsiya natijalarining xalqaro va respublika ilmiy va ilmiy-amaliy konferensiyalarida keng muhokamasi asosida kamida 2 ta material (maqola, ma’ruza yoki ma’ruza tezisi) xalqaro konferensiya materiallari to‘plamida e’lon qilingan bo‘lishi shart.

Ijtimoiy-gumanitar fanlari sohalari bo‘yicha dissertatsiya natijalari yuzasidan monografiya e’lon qilinishi kerak.

Batafsil: https://telegra.ph/Dissertatsiya-mavzusi-boyicha-elon-qilingan-ilmiy-ishlarga-qoyiladigan-talablar-04-11

Asos

Ps: ma'lumotlarni tadqiqotchilarga yuborib qo‘ying.

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
हटा दिया गया06.04.202518:02
06.04.202506:33
‼️@ILM_NUR_2020 Kanalimizda scopus bazasidagi bepul jurnallar va chet elda magistratura, PhD va postdoktorantura uchun stipendiyalar va grantlar taqdim etuvchi ixtisoslashgan sayt va platformalar taqdim etilmoqda.

✅Yana ko’proq qanday ma’lumotlar taqdim etishimiz kerak deb o’ylaysizlar?!

🚀Takliflar uchun: @Ilmga_yordam_bot

Fikringizni reaksiyalar orqali qoldirishingiz mumkin)
#Yuridik_fanlar
#bepul_Scopus

‼️Yuridik fanlar bo'yicha bepul, Scopus ma'lumotlar bazasida indekslangan jurnallar:

Baltic Journal of Law & Politics: Q3
Veb-sayti: https://www.degruyter.com/view/j/bjlp

Beijing Law Review: Q4
Veb-sayti: https://www.scirp.org/journal/blr/

European Journal of Legal Studies: Q4
Veb-sayti: https://ejls.eui.eu/

German Law Journal: Q2
Veb-sayti: https://www.cambridge.org/core/journals/german-law-journal

Indonesian Journal of International & Comparative Law: Q4
Veb-sayti: https://ijil.ui.ac.id/

Journal of International Commercial Law and Technology: Q3
Veb-sayti: http://www.jiclt.com/

Law and Development Review: Q2
Veb-sayti: https://www.degruyter.com/view/j/ldr

Manchester Journal of International Economic Law: Q4
Veb-sayti: http://www.electronicpublications.org/catalogue.php?id=28

Utrecht Law Review: Q3
Veb-sayti: https://www.utrechtlawreview.org/

Washington International Law Journal: Q3
Veb-sayti: https://digitalcommons.law.uw.edu/wilj/

Yanada batafsil: @ILM_NUR_2020 🔗
«Нега Ой юмалоқ?»- деб сўрайди бола. Нима учун ўт яшил рангда? Тушлар қаердан келади? Туннелни қанчалик чуқур қазишингиз мумкин? Нима учун оёқларда бармоқлар бор? Кўпинча ўқитувчилар ва ота-оналар бундай саволларни эътиборсиз қолдирадилар, ҳатто масхара қилишади ёки мавзуни ўзгартиришга шошилишади: «Нимага энди Ой тўртбурчак бўлиши керак?»

Болалар бундай саволларни катталар ёқтирмаслигини тезда англайдилар. Салбий тажриба бир неча бор такрорланади — натижада, яна бир бола илм-фан учун йўқотилади. Ҳеч тушунолмайман, нима учун катталар ўзларини ҳамма нарсани билувчидек тутишади ва кимни олдида — олти ёшли болалар олдида ўзларини кўрсатишлари кераклигини тушунмайман! Сиз бирон бир нарсани билмаслигингизни виждонан тан ололмайсизми? Ўзингизга ишончингиз шунчалар мўртми?


©️Карл Саган, астроном, астрофизик, илм-фан оммалаштирувчиси

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
‼️Илмий тадқиқотларни осонлаштириш учун ҳавола.

✅ Кўпчилик инглиз тилли нашриётларда мақола ёки китоб сарлавҳаси, аннотацияси, хулоса қисми учун белгиланган миқдор бўлади. Яъни, айнан нечтадир белги ёки сўздан иборат бўлиши талаб қилинади.

Шунақа ҳолатларда ишимизни осон қилиш учун
https://www.lettercount.com/ сайтидан фойдаланиш тавсия қилинади.

Navigator-1

Navigator-2

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
दिखाया गया 1 - 24 का 148
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।