Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал avatar
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал avatar
Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг расмий муносабати

Жорий йилнинг 17 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Сирғали туман Ички ишлар бошқармасида фуқаро Жавохир Қурбонов қийноққа солинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларга кўра, жорий йил 8 февраль куни Ж.Қурбонов ушбу туман Ички ишлар бошқармасига чақиртирилган ва у ерда икки кун давомида ноқонуний равишда ушлаб турилиб, турли шаклларда зўравонликка дучор қилинган. Натижада, оёғи сингани, бош қисми лат егани ва шишлар кузатилгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратурага Омбудсман талабномаси киритилди.

Омбудсман ушбу ҳолатни қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирувини таъминлашни сўрайди.

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
⚠️Тошкентдаги Мажбурий даволаш наркология шифохонасида антисанитария ҳолатлари аниқланди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Омбудсман ўринбосари ва минтақавий вакил томонидан Тошкент шаҳар Мажбурий даволаш наркология шифохонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Шифохонадаги беморлар билан якка ва жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Шунингдек, даволанувчилар шароитлари, овқатланиши, уларга тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар сифати, уларни сақлаш хоналари ўрганилди.

Мониторинг давомида бир қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, шифохона оқова сув (канализация) қувурида юз берган носозлик сабабли бадбўй ҳид чиқиб, беморларни сақлаш шароитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, иситиш қозонини янги, тежамкор, замонавий иситиш қозонига алмаштиришга эхтиёж зарур.

❗️Қолаверса...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
15.04.202517:59
#Ichkaridan_turib — реал мониторинг, реал шароит!

▶️ Навбатдаги видеомизда 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган тиббий имкониятлар билан танишинг.

🔽Мазкур касалхона терапия, неврология, жарроҳлик, стоматология, диагностика, сил касалликлари каби 21 та бўлимга ва 2 та лабораторияга эга, шунингдек у ерда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилади.

🩻 Яқинда ушбу муассасада тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида 2 та замонавий рентген аппарати ўрнатилди:

✅Портатив рентген — бошқа жазони ижро этиш муассасаларига олиб борилиб, маҳкумларни ўша жойда рентгендан ўтказиш имконини беради.
✅ Иккинчи аппарат — барча тана аъзоларини ҳар хил ҳолатда рентген текширувидан ўтказиш имконини беради.

💨 Шунингдек, 23-сон касалхонаси ва барча тергов ҳибсхоналарида кварц аппаратлари ўрнатилган. Бу — ҳаво орқали юқувчи инфекцияларнинг олдини олиш учун муҳим ҳимоя воситасидир.

🎥Бу аппаратларнинг бошқа афзалликлари билан батафсил видеода танишасиз

Каналимизни кузатиб боринг 👉t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
#ombudsman #monitoring_tashrifi

‼️Омбудсман тақдимномасидан сўнг Қорақалпоғистон ҳушёрхоналардаги шароитлар яхшиланди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган қатор мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий, ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларидаги шароитларни ўрганди.

🔍Мониторинг ташрифида Қораўзак, Чимбой, Нукус, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳридаги ҳушёрхоналар қамраб олинди. Ушбу ташрифлар давомида бир қатор камчиликлар ва санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Нукус шаҳридаги ҳушёрхонанинг биноси ва хоналари таъмирталаб аҳволда экани, ювиниш хоналарининг мавжуд эмаслиги, ҳожатхона жуда ачинарли ҳолда экани қайд этилди. Шунингдек, пункт ички тартиб ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўриқлаш хизмати йўлга қўйилмаётгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, ...
📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish


🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
10.04.202514:12
🔻Пенитенциар муассасалардаги ҳаёт: Омбудсман мониторинг ташрифлари республика бўйлаб давом этмоқда

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари Омбудсман ҳузуридаги қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари билан Сурхондарё, Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент вилоятида жойлашган бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.

Интернатлар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, жазони ижро этиш колониялари ... – ҳар бир жойда инсон ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолати ўрганилди. 

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
📝Омбудсман огоҳлантиришига мувофиқ, ишчиларнинг 830 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бир гуруҳ фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақлари асоссиз тўланмаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.

Корхона раҳбарияти мазкур ҳолатга жавобан ходимларга “ойлик йўқ ва яқин ойларда бўлмайди ҳам, хоҳласа ишласин, хоҳламаса йўқ!” мазмунида жавоб қайтарган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, унинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

❗️Ўрганиш якунларига мувофиқ, Омбудсман томонидан тегишли таъсир чоралари киритилди. Натижада...

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish


🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
🇺🇿🇷🇺Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат фуқароларининг мурожаатларини ўзаро ҳамкорликда кўриб чиқиш тажрибаси, шу орқали эришилаётган натижалар ва бу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этиш лозимки, 2025 йилнинг 1 чорагида Ўзбекистон Омбудсманига хорижий давлатлар Омбудсманлари ва чет элда яшаётган фуқаролардан 36 та мурожаат келиб тушган. Шундан 11 таси Россия Федерацияси ҳудудларига тўғри келади. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган. Инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсманларнинг ўзаро ҳамкорлиги кўплаб мусофирчиликда юрган инсонлар муаммоларини ҳал этилишига хизмат қилмоқда.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
17.04.202505:17
🩺Нукусдаги 2-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги  минтақавий вакили ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда ҳибсхонада сақланаётган вояга етмаганлар, 60 ёшдан ошган, ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, сурункали касаллиги бўйича диспaнсер кузатувига олинганлар ҳамда соғлигидан шикоят қилган жами 72 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.

📌Тиббий текширувлар натижасига кўра, 2 нафар шахсга руҳий-психологик касаллиги билан боғлиқ ташхис қўйилди, 5 нафар шахсга қўшимча инструментал-лаборатор текширувларидан ўтиш, 11 нафар шахсга амбулатор тартибда даволаниш ҳамда 18 нафар шахсга муолажаларни давом эттириш тавсия қилинди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
15.04.202517:59
#Ochiq_monitoring #Ichkaridan_turib

▶️ Омбудсман мониторинги: 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган шарт-шароитлар ўрганилди

🔹 Жонли кадрларда: Омбудсман тавсиясига асосан 2024 йил июль ойида ташкил этилган, 50 ўринли аёллар бўлинмаси фаолияти, маҳкумаларнинг интервьюлари, гинекология, диагностика, операция ва жонлантириш бўлимлари, дорихона ҳамда замонавий тиббий техникалар акс этган.

📍 Бугунги кунга қадар мазкур бўлимда 433 нафар аёл даволанган.
📊 Шундан:
261 нафар — 2024 йил давомида
172 нафар — 2025 йилнинг биринчи чорагида

⚖️ Улардан 5 нафари, соғлиги оғир бўлгани боис, Жиноят кодексининг 75-моддаси асосида муддатидан олдин озод этилган.

‼️Касалхонадаги барча эркак ва аёл беморларга яратилган шароитлар ҳақида кейинги видео орқали таништирамиз.

Каналимизни кузатиб боринг t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
Омбудсман ҳафта ичида

🔹️07.04.2025 Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

🔹️07.04.2025 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқи

🔹️07.04.2025 Омбудсман огоҳлантиришига мувофиқ, ишчиларнинг 830 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилди

🔹️07.04.2025 Хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтиришга оид замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди

🔹️08.04.2025 Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда

🔹️09.04.2025 Омбудсман мобил иловаси ишга туширилди

🔹️10.04.2025 Пенитенциар муассасалардаги ҳаёт: Омбудсман мониторинг ташрифлари республика бўйлаб давом этмоқда

🔹️11.04.2025 21 ойлик иш ҳақи тўланмади: Омбудсман аралашувидан сўнг фуқаро фойдасига 93 млн сўм ундирилди

🔹️12.04.2025 Омбудсман томонидан Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
#murojaat #mobil_ilova #ombudsman

Осон, тезкор ва қулай платформа: Омбудсман мобил иловаси ишга туширилди

Илованинг афзалликлари:

✅24/7 режимида мурожаат юбориш;
✅ мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолатини онлайн тарзда кузатиш имконияти;
✅ OneID идентификация тизими орқали тез ва осон рўйхатдан ўтиш;
✅ файл ва маълумотларни юклаш ва олиш мумкинлиги;
✅ иловадан ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланиш;
✅ мурожаатчиларга онлайн маслаҳат бериш имкониятлари яратилган.

Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 150-й Ассамблее Межпарламентского союза

Address by the President of the Republic Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the 150th Assembly of the Inter-Parliamentary Union

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🇷🇺Омбудсман Москвадаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова хизмат сафари доирасида Москва шаҳрининг Сахарово ҳудудида жойлашган хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди.

Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ваколатхонаси ходими ҳамда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг Фуқаролик, миграция ва хорижий фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Виктория Салтанова ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида Омбудсман Марказ раҳбари билан учрашиб, ҳамюртларимизнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа шароитлари билан танишди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
📨Жиззахда иш ҳақи ва таътил компенсациялари ундирилди: 6 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасининг “Реанимация” бўлимида фаолият юритган 4 нафар тиббиёт ходимининг иш ўрни аттестациядан ўтказилганда зарарли иш ўрни деб топилган ва уларга ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътили берилиши назарда тутилган. Бироқ 2024 йил давомида на таътил берилган, на унинг пули тўланган.

Шу билан бирга, “Жиззах-Тоштепа Текстил” МЧЖда ишлаган 2 нафар фуқаро ишдан бўшатилганидан сўнг иш ҳақи ва якуний ҳисоб-китобини ололмаган.

❗️Қарздорлиги мавжуд бўлган иш берувчилар суд муҳокамасида ҳамда судга тақдим этган эътирозномаларида молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли тўловлар ўз вақтида тўланмаганлигини важ сифатида келтирган. Аммо уларнинг бу важлари ходимлар учун иш ҳақлари ва бошқа тўловларнинг тўланмаслигига сабаб бўлмайди.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
Омбудсман ва Нидерландия элчилари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Нидерландия Қироллигининг Инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Вим Геертс ва Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нико Схермерс билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тажриба алмашдилар.

Меҳмонлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларни эътироф этишди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
‼️Омбудсман томонидан Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди

Жорий йилнинг 12 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Девони ходимлари ҳамда Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Ташриф доирасида маҳбусларга яратилган шароитлар ўрганилди, уларнинг тиббий варақалари кўздан кечирилиб, дори-дармон билан таъминланиш ҳолати ва тиббий хизмат сифати ҳам таҳлил қилинди.

🔴Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқалган, маҳбуслардан бири билан учрашувга рухсат берилмагани ҳақидаги хабар юзасидан ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, ...

📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish


🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда

Хабарингиз бор, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш юзасидан тегишли комиссиялар фаолият юритмоқда.

Шу кунларда Тошкент шаҳри, Андижон ва Наманган вилоятларидаги қатор муассасаларда мазкур комиссиялар йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда умумий ҳисобда 1291 нафарига тузалиш йўлига ўтган деб хулоса берилди. Шундан, 1075 нафари Тошкент шаҳридаги 21-сон Жазони ижро этиш колониясидаги, 192 нафари Наманган вилояти Поп туманидаги 6-сон Жазони ижро этиш колониясидаги, 24 нафари эса Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумлардир.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
07.04.202505:18
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

Минтақавий вакиллар мурожаатингизни қай тартибда кўриб чиқади ва уларнинг яна қандай вазифалари бор?



🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
17.04.202513:10
Омбудсман МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг тўртинчи йиғилишида иштирок этди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг навбатдаги (тўртинчи) йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам иштирок этди.

Комиссия йиғилишида МДҲ доирасида Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан махсус баёнотлар қабул қилинди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
15.04.202518:03
Омбудсман Россиядаги ҳамюртларимиз билан учрашди

2025 йил 15 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова расмий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Ташрифнинг дастлабки кунида Омбудсман ушбу мамлакатда вақтинча яшаб, ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашди.

Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида ташкил этилган мулоқотда ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар, жумладан, вақтинча ишлаш учун кетган шахслар дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, айрим фуқаролар Россия ва Ўзбекистон ҳудудидаги яқин қариндошлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмак сўраб мурожаат қилишди.


Очиқ ва самимий шаклда ўтган учрашувда Феруза Эшматова ҳамюртларимизнинг мамлакатимиз ривожига қўша оладиган улкан салоҳиятига алоҳида эътибор қаратди.

🇷🇺Омбудсман хизмат ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Татьяна Москалькова билан ҳам учрашади.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube
15.04.202513:10
▶️#Ichkaridan_turib — 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонадаги шароитлар

🔽 Видеода акс этган:

▪️ Электрон дўкон хизмати — маҳкумлар электрон шаклда буюртма бериш орқали товарлар харид қилиш имконига эга;

▪️ Овқатланиш — видеода беморларга тайёрланаётган таомлар, ошхона фаолияти ва хоналардаги умумий санитария ҳолати;

▪️ Кутубхона — маҳкумлар учун мавжуд ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар, кутубхонадаги фаолиятдан лавҳалар;

▪️ Даволанаётган маҳкумлар — видеода тиббий хизматдан фойдаланаётган шахслар, уларга яратилган шарт-шароитлар.

Каналимизни кузатиб боринг 👉t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube
Фото сунъий интеллект орқали яратилган

21 ойлик иш ҳақи тўланмади: Омбудсман аралашувидан сўнг фуқаро фойдасига 93 млн сўм ундирилди

📍Тошкент вилоятидаги “Оҳангароншифер” АЖда 2002 йилдан буён бетончи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро И.П. 2023 йил мартдан 2024 йил декабригача — 21 ой давомида иш ҳақини ололмаган.

✉️Меҳнат ҳуқуқлари бузилган фуқаро Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилди. Мурожаат назоратга олиниб, тегишли ҳужжатлар ўрганилди ҳамда Омбудсман томонидан фуқаро манфаатида судга даъво аризаси киритилди.

Суд қарорига асосан иш ҳақи, ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи учун компенсация, маънавий зарар учун жами 93,4 млн сўм фуқаро фойдасига ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, жавобгар иш берувчидан Ўзбекистон Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги мутахассислари уюшмасининг фойдасига мутахассис харажати учун 1,8 млн сўм ҳамда 4 млн сўм давлат божини ундириш белгиланди.

Омбудсман иш берувчиларни ўз вақтида маош тўлашга чақиради. Чунки иш ҳақини кечиктириш — бу фақат қонунбузарлик эмас, балки инсоннинг яшаш воситаларини чеклашдир.


🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
07.04.202510:53
♀️Хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтиришга оид замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га келиб тушаётган мурожаатлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган хабарлар таҳлили кўрсатмоқдаки, аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ислоҳотлар изчил давом этиши долзарб аҳамиятга эга.

Айнан шу мақсадда, Омбудсман Феруза Эшматова мазкур масала юзасидан Гендер тенглиги бўйича эксперт Камола Алиева ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази масъул ходими Гулнора Эшонхонова билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтириш, шу жумладан, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқларнинг олдини олишнинг замонавий тенденциялари муҳокама қилинди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
Омбудсман ҳафта ичида

🔹️01.04.2025 “ХАРОМХОР ХОКИМЛАР САЙХУНОБОДДА!” номли хабар ўрганилди

🔹️02.04.2025 Очиқ мулоқот: фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат юборишмоқда?

🔹️02.04.2025 Омбудсман БМТ Миграция бўйича халқаро ташкилоти ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

🔹️03.04.2025 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар қаерга мурожаат қилишлари керак?

🔹️03.04.2025 Омбудсман аноним сўров ўтказди: Нега пробация назоратидаги шахслар танланди?

🔹️03.04.2025 Сурхондарёда терговга олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати юзасидан якуний маълумот

🔹️04.04.2025 Омбудсман томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан БРИФИНГ

🔹️04.04.2025 Омбудсман Осиё-Тинч океани форумига аъзо бўлди

🔹️05.04.2025 Омбудсман фаолияти рақамларда

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | X | Youtube
दिखाया गया 1 - 24 का 65
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।