Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

معلمة || Muallemah
Albatta «Robbimiz Allohdir» degan, so'ngra bunda mustaqim turganlarga xavf yo'qdir va ular xafa ham bo'lmaslar ✨
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापितविश्वसनीयता
अविश्वसनीयस्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिMar 14, 2022
TGlist में जोड़ा गया
Dec 24, 2024संलग्न समूह

Muallemah chat
35
रिकॉर्ड
24.12.202423:59
3.4Kसदस्य25.01.202523:59
400उद्धरण सूचकांक28.09.202423:59
582प्रति पोस्ट औसत दृश्य28.02.202522:53
288प्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य20.03.202523:59
12.43%ER29.03.202523:59
17.44%ERR

27.03.202523:37
#Бuсмuллаҳ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, эрта тонгдан қилинган дуоларимизда ихлосни,
тоатларимизда қабулни,
яхшиликларга шукурни,
намозларда хушуъни,
Ўзингга мақбул бўлмаган амалларимизда авфингни сўраймиз.
Бизга Аллохнинг розилига сабаб бўладиган ишларни осон ва маҳбуб қилсин.
Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо салоллоҳи алайҳи васалламга беҳисоб саловатлар бўлсин!
Соллаллоҳу ъала Набиййина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн!
Муборак рамазон ойи сўнгги жумасининг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!
🚀 Muallemah | معلمة

29.03.202521:35
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Биз учун азиз ва қадрдон диндошларимиз! Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Аллоҳ Таоло гуноҳларимиздан поклаб, Рамазондан тақво билан чиқарган бандаларидан қилсин. Билиб, билмай қилган барча гуноҳларимизни Ўзи мағфират қилсин. Фақат Ўзидан умид қилиб, фақат Ўзидан қўрқадиган, энг сўнгги нафасимизда ҳам марҳаматини ёғдирган, қабрда собит қиладиган, Қиёматда Арши билан соялантирадиган, ҳисоб-китобсиз, Фирдавс жаннати билан сийлаган бандаларидан қилсин.
Янаги йил яна шундай бир-биримизни Ҳайит билан қутлайдиган бандаларидан қилиб, Роббим ҳаммамиздан қабул этсин. Ҳайтингиз муборак бўлсин, хонадонингизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин. Ўзининг Китобини тиловат қилиб, амал қиладиган бандалардан бўлишимизни насиба айласин! Жамики Аллоҳнинг фазли сизни ўраб олсин, Фирдавс Жаннатда ҳаммамизни жам қилсин! Аллоҳумма амин!
♥️♥️💥💥

05.04.202500:01
Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.
Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.
Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...

से पुनः पोस्ट किया:
𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖

30.03.202510:16
🔴
Erkaklarga yetkazing!
БАЙРАМГА ОИЛА БОШЛИҚЛАРИГА МУҲИМ ЭСЛАТМА.
— Эй оила бошлиқлари байрамда аёлингиз ва болаларингизни хурсанд қилишлик учун харажатда пулингизни аяманг ва тежаманг. Уларга турли ҳадялар олинг, айлантиргани кўнгилочар ерларга олиб чиқинг, уларни хурсанд қилинг. Чунки бу бизнинг кунимиздир.
💠 Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар:
«Ҳар қавмнинг ўзининг байрами (хурсанд бўладиган куни) бор. Бизни байрамимиз бу кундир.» (яъни Рамазон ва Қурбон байрамлари).
(📚Бухорий ва Муслим)
— Шайх Абдураззоқ Маҳдий айтадилар: Ҳайит куни аҳли оила учун харажатда кенглик қилишлик (пулни аямаслик) ва мубоҳ бўлган нарсалар билан хурсанд қилишлик суннатдир.
— Байрамда харажатни кенг қилишлик, оилангизни хурсанд қилишлик билан ҳам кўп савоб оласиз, ҳам оилангизда бу кунга нисбатан гўзал хотира қолдирасиз. Динимиз шиорларига нисбатан муҳаббатлари ошади. Улар ғарбни янги йилини эмас ўзимизни муборак байрамларни интиқлик булан кун санаб кутишади.
🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |
Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

26.03.202501:13
📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР
Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.
Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.
Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзувимиз ва саҳифамиздан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.

11.04.202511:14
#Зикр
🌴Расулуллоҳ ﷺ: "Алҳамдулиллаҳ, Субҳаналлоҳ, Лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу Акбар калималари билан худди дарахт баргини тўкилгани каби банданинг гуноҳлари тўкилади", деб айтдилар.
(📚 Термизий ривояти.)
🍃Субҳаналлоҳ
🍃Алҳамдулиллаҳ
🍃Лаа илаҳа иллаллоҳ
🍃Аллоҳу Акбар
🍃Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ
👉Бу зикрларни кун давомида бўш вақтингизда айтишни унутманг! Гуноҳлардан тозаланасиз савобларга эришасиз!

23.03.202500:31
Имом Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ деди:
"Ким рамазоннинг охирги ўн кечаларининг барчасида қоим бўлса, қадр кечасини топади".
("Мажмуъ фатава ва мақолат", (15/430).
Қадр кечасининг фазилатига эришмоқчи бўлаётган инсон тоқ ва жуфт кечаларни қолдирмай ҳар кечадан фойдалангани маъқул.
Айрим ҳисоб китобларга кўра:
⭕️Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал;
⭕️1 дақиқаси 58 кундан афзал;
⭕️1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал;
⭕️1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал.

08.04.202506:38
Яхши томонга ўзгаришни бошлашга ёрдам берадиган 15 нарса!
1. Ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг!
2. Муаммолардан қўрқманг!
3. Керакли одамлар билан вақт ўтказинг!
4. Бахтингизни биринчи ўринга қўйинг!
5. Ўзингиз ҳалол ва мағрур бўлинг!
6. Ҳозирги вақтда сезишни ва яшашни ўрганинг!
7. Хатолардан олинадиган сабоқларни қадрлашни бошланг!
8. Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг!
9. Сизда бор нарсалардан завқланинг.
10. Бахтни ўзингиз топишни ўрганинг
11. Ўзингизнинг ғояларингиз ва орзуларингизга имконият беринг!
12. Кейинги босқичга тайёр эканлигингизга ишонинг.
13. Янги муносабатлар ўрнатишни бошланг.
14. Сиз учрашган инсонларга имконият беринг.
15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!
Muallemah | معلمة

26.03.202516:11
✨Bugun In Shaa Alloh Qadr deb eng koʻp umid qilingan kecha bir yillik yaxshiligu yomonlik, taqdirlar yoziladigan kecha gʻaflatda qolmang...🌙
27.03.202507:56
Мусобақа қизғин тус олди...
Жаннат эса жидди жаҳд қилганлар учун зийнатланди.
Рамазон ойининг қолган туну кунларида шиорингиз шундай бўлсин:
"Аллоҳ сари интилишда ҳеч ким мендан ўзиб кетолмайди".
Рўзангиз видолашувчининг рўзасидек, қиёмингиз видолашувчининг қиёмидек бўлсин.
Зеро, Рамазонда ҳали бир ракат учун, бир дуо учун, бир кўзёш учун, бир тиловат учун қолган вақт бор...
Бутун ҳаётингиз оқими (яхши томонга) айланиб кетиши мумкин, шундай экан, (ушбу соатларни) ғанимат билинг.
"Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг расулларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг", Ҳадид сураси, 21-оят.

10.04.202507:09
Arabcha matn (harakatlari bilan):
يَا رَبَّ إِنْ قَصَّرْنَا فِي عِبَادَتِكَ فَٱغْفِرْ لَنَا،
وَإِنْ سَهَيْنَا عَنْكَ بِمَفَاتِنِ ٱلدُّنْيَا فَرُدَّنَا إِلَيْكَ رَدًّا جَمِيلًا
Йаа робба ин қоссорна фий ибаадатика фағфир ланаа,
ва ин саҳайнаа аънка бимафаатинид-дунйаа,
фарудданаа илайка роддан жамийлаа.
🤲 Ё Роббим ибодатингда хато-камчиликларга йўл қўйган бўлсак бизни мағфират қилгин.
😢 Агар бу ўткинчи дунёга мафтун бўлиб, Сени унутган бўлсак бизни ўзингга гўзал ҳолатда қайтаргин!
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
✔️ – Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
✔️ – Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
✔️ – Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
✔️ – Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди
✔️ – Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
✔️ – Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
✔️ – Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.
✔️ – Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

28.03.202504:56
ФИТР ЗАКОТИ
Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичикдан бериш вожибдир. Валий қарамоғдагилардан, ҳатто аёлидан ҳам беради. Ҳомиладан берилиши мустаҳаб.
***
Оиланинг ҳар бир аъзоси, агар ўзининг таъминотига етарли моли бўлса, масалан фарзанд ишласа, фитр закотини ўзи бергани афзал. Улар учун оталари берса ҳам бўлади. Баъзи салафлар ишчилардан чиқаришни мустаҳаб санашган.
***
Фитр садақа чиқариш учун энг афзал вақт бомдод билан ҳайит намози орасидир.
***
Фитр садақасини тезлаштириб ҳайитдан бир ёки кун олдин бериш жоиз. Зеро, саҳобалар шундай қилишган. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо эса уч кун олдин берар эди.
***
Қуёш чиқишидан кейинга кечиктирилган бомдод намози ботил бўлгани каби ҳайит намозидан кейинга кечиктирилган фитр садақаси ҳам ботилдир. Магар унутиш каби узр билан бўлса, ботил бўлмайди.
***
Фитр закоти одатда аҳоли нонушта ёки кечки овқатланишда тановул қиладиган гуруч, ун каби таомлардан чиқарилади. Аҳоли истеъмол қилмайдиган таомлардан фитр закоти чиқарилмайди, гарчи уни бошқа ўлкаларда истеъмол қилинса ҳам.
***
Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Арпа ва хурмода бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки ҳозирги кунда арпа ейилмайди, хурмо эса мевага айланган, таом деб ҳисобланмайди.
***
Фитр закотини пулда чиқариш Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, саҳобалардан ҳам собит бўлмаган. Бироқ бунга амал бир гуруҳ тобеийнлардан келган бўлиб, узоқ ўлкалардаги муҳтожларга ғамхурлик кўрсатиш каби фойдали ишлар учун пулда бериш жоиз.
***
Закот берувчи фитр закотини ўзи яшаб турган ерида бергани афзал. Аҳолиси муҳтожроқ бўлган жойлар топилса, ўша ерга жўнатиш ҳам жоиз. Агар таомда жўнатишнинг имкони бўлмаса, фойдаси аниқлиги учун пулда жўнатилади.
***
Ишчи ва хизматчиларга фитр закоти бериш икки ҳолатга кўра бўлади:
1) Агар улар билан тузилган шартномада еб-ичишлари кафолатланган бўлса, уларга фитр закоти бериш жоиз бўлмайди;
2) Агар шартномага кўра, еб-ичиш ўзларининг зиммасида бўлса, бериш жоиз бўлади.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।