Robaxon Maxmudova
Махмудова Робахон Анваровна
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари
🌎 adolat.uz
✅ instagram.com/robaxon_maxmudova
✅ fb.com/61555879323215

TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापितविश्वसनीयता
अविश्वसनीयस्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिMay 24, 2023
TGlist में जोड़ा गया
Feb 14, 2025सदस्य
25 521
24 घंटों
40%सप्ताह
462-1.8%महीना
8 40749.1%
उद्धरण सूचकांक
50
उल्लेख2चैनलों पर शेयर0चैनलों पर उल्लेख2
प्रति पोस्ट औसत दृश्य
0
12 घंटों00%24 घंटों00%48 घंटों00%
सगाई (ER)
0%
रिपोस्ट0टिप्पणियाँ0प्रतिक्रियाएँ0
सगाई दर (ERR)
0%
24 घंटों0%सप्ताह0%महीना0%
प्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
0
1 घंटा00%1 - 4 घंटे00%4 - 24 घंटे00%
समूह "Robaxon Maxmudova" में नवीनतम पोस्ट
14.02.202515:37
#Ўзбекистон_ёшлари
#Юрт_келажаги
Кўксарой қароргоҳида Президентимизнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти ва унда билдирилган халқчил ташаббуслар нафақат ўғил-қизларимизни, балки биз, парламент аъзоларини ҳам руҳлантириб юборди.
Ёшлар қачон муваффақиятга эришади? Улар қачон масъулиятни ўз зиммасига олади? Қачонки, уларга ишонч билдирилиб, ўқиш ва ишлашлари учун шароит яратилса, "сиз уддалайсиз" дея мотивация бериб турилса. Давлат етакчисининг ҳар бир ташаббус ва таклифида ишонч ҳам, мотивация ҳам юксак даражада бўлганига гувоҳ бўлдик.
Мулоқотда тарбияси оғир ёшлардан тортиб, хориждан қайтиб келганлари, тадбиркорлар, олимларгача, ҳатто бўлажак ва бугунги ёш депутатлар тақдирига дахлдор масалалар атрофлича муҳокама қилинди, ўз навбатида, фаол, интилувчан ёшларимизнинг таклифлари тингланди.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган учта йирик ҳужжатга имзо чеккани ҳақидаги хабар, аъзоларининг 39 фоизини ёшлар ташкил қиладиган “Адолат” СДП вакилларига ўзгача руҳият бағишлади.
Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар бериш, уларнинг стартап лойиҳаларига эса 2 миллиард сўмгача инвестиция киритиш назарда тутилмоқда.
Хусусан, олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида янги тизим яратилмоқда. Бу йўналишга 100 миллион доллар ресурс ажратилиши режалаштирилиб, битирувчи ёшларнинг ташаббусларини лойиҳага айлантириш учун янги банк хизматлари пакетлари жорий этилаяпти.
Бу, ўз навбатида, битирувчиларни иш билан таъминлаш, ёшлар(айниқса, ёш тадқиқотчилар ва олимлар)нинг ташаббус ҳамда ғояларини қўллаб-қувватлаш, ҳаётга татбиқ этишда фаол бўлган партиямиз учун кенг имкониятлар яратмоқда. Шу боис, биз белгиланган мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни мақсад қилдик.
Шунингдек, парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам ёшлар масаласи муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлиги таъкидланди.
Бундан буён ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда лойиҳа бўйича ёшлар вакилларининг фикрини ҳам эшитиш амалиёти янада оммалаштирилиши партиямизнинг "Ёшлар қаноти" ҳамда фракция аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни тақозо этади.
Бундан ташқари, маҳаллий кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган ташаббус ҳудудий партия ташкилотларидаги фаолларимиз ҳамда маҳаллий кенгашга сайланган депутатларимиз фаолиятини яна бир бор таҳлил қилишга ундайди.
Президентимиз ишонч билдираётган ёшлар мамлакатимиздаги ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланишига ишонамиз. Уларнинг куч-ғайрати, ижодкорлиги янгидан-янги чўққиларни забт этишимизга ёрдам беради.
Робахон МАХМУДОВА
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

14.02.202508:25
14 февраль — Шоҳ ва шоир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун!
Ўзининг бебаҳо ижодий мероси билан нафақат миллий маданиятимиз, балки жаҳон адабиёти, адабий-эстетик тафаккури шаклланишида, илм-фан ва давлатчилик тарихида ҳам алоҳида ўрин тутган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур мана неча асрлар оша ўзининг дилбар, бетакрор ва ранг-баранг асарлари билан халқимиз юрагида ҳамон барҳаёт.
Адолат, инсонпарварлик ғоялари тараннум этилган Бобур мирзо ижоди инсоният тамаддуни учун муҳим ҳаётий дастуриламалга айланган десак, айни ҳақиқатдир.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Ўзининг бебаҳо ижодий мероси билан нафақат миллий маданиятимиз, балки жаҳон адабиёти, адабий-эстетик тафаккури шаклланишида, илм-фан ва давлатчилик тарихида ҳам алоҳида ўрин тутган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур мана неча асрлар оша ўзининг дилбар, бетакрор ва ранг-баранг асарлари билан халқимиз юрагида ҳамон барҳаёт.
Адолат, инсонпарварлик ғоялари тараннум этилган Бобур мирзо ижоди инсоният тамаддуни учун муҳим ҳаётий дастуриламалга айланган десак, айни ҳақиқатдир.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

13.02.202514:02
#ombudsman
#Инсон_ҳуқуқи_амалда
Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисида маърузани кўриб чиқдик.
Маърузадаги таҳлилий маълумотлардан кўриб турганимиздек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда парламент қошидаги Омбудсман институтининг ўрни ва роли тобора ошиб борган. Буни Омбудсманга келиб тушаётган мурожаатларнинг сонидаги динамикадан ҳам кўрсак бўлади.
Хусусан, Омбудсман номига келиб тушган мурожаатлар 2024 йилда 23422 тани ташкил этгани, яъни 2023 йилга нисбатан 4800 тага кўпайгани одамларимизнинг мазкур институтга нисбатан ишончи мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир.
Яна бир масала депутатларимизнинг эътирофига сабаб бўлди. Омбудсман мутахассислари нафақат келиб тушган мурожаатларни ўрганиш билан, балки ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган ахборотларга ҳам ўз вақтида муносабат билдиргани, ушбу ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга талабномалар юборгани диққат марказимизда бўлди.
Шунингдек, омбудсманнинг хориждаги ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишдаги фаолиятини ҳам эътироф этиш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Мурожаатларнинг келиб тушиш воситасига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг қарийб 80 фоизи замонавий ахборот коммуникация алоқа воситалари, яъни www.murojaat.gov.uz интернет портали, почта алоқаси, Президентнинг виртуал қабулхонаси, Омбудсман мобиль иловаси ёки ишонч телефонлари орқали юборилган. Қолган 20 фоизи сайёр қабул ва шахсий қабуллар давомида келиб тушган.
Бу рақамларга алоҳида тўхталишимизнинг сабаби бор. Партиямиз доимо фуқароларга хизмат кўрсатиш ва улар билан яқиндан алоқа ўрнатишда илғор информацион технологиялардан, яъни интернет, почта, телефон ва мобиль иловалардан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидлаб келади.
Ялпи мажлисда ушбу ғоямиз қанчалик асосли эканлиги Омбудсман фаолиятида ҳам яққол сезилиб тургани бўйича фикримизни билдирдик.
Хулоса қилиб айтганда, депутатлик корпуси вакиллари Бош қомусимизда белгиланган ваколатлардан унумли фойдалана олган Омбудсман институти билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишдан доимо манфаатдор. Зотан, қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида биргаликда қиладиган ишларимиз кўп.

09.02.202509:50
Бугун, 9 февраль – Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун!
Алишер Навоий – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий тахаллуси остида Чиғатой (эски ўзбек тили) ҳамда форсийда ижод қилган.
Алишер Навоий инсоният тарихида ҳам ижодий, ҳам сиёсий соҳаларда бирдек самарали фаолият олиб борган йирик, серқирра шахс сифатида ўчмас из қолдирган. Мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; адолат тамойиллари устуворлиги, тинчлик ва тотувликнинг доимо барқарор бўлиши учун фаол ҳаракат қилган.
Алишер Навоий адабий мероси ХV асрдан ҳозирги кунгача нафақат ўзбек адабиёти, балки дунё маданияти, санъати ва илм-фани ривожи учун муҳим манба сифатида эътироф этилади. Асрлар давомида унинг асарлари бутун инсоният учун илҳом манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак.
Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

07.02.202517:06
#Муносабат
Хизмат кўрсатиш соҳаси: Инновациялар ва иш ўринларини яратишнинг мақбул механизми
Батафсил
Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Хизмат кўрсатиш соҳаси: Инновациялар ва иш ўринларини яратишнинг мақбул механизми
Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг бугунги ҳолати бирма-бир таҳлил қилинди. Йиғилишда нафақат соҳада эришилган ютуқлар эътироф этилди, балки барчамизнинг эътиборимиз ва ҳаракатимизни талаб қиладиган мавжуд камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди.
Батафсил
Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

05.02.202508:53
ОАВ — ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ
Хабарингиз бор, Repost.uz интернет нашри томонидан ўтказилган "Халқ рейтинги – 2024" танловида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова 2024 йилнинг энг фаол партия раҳбари сифатида эътироф этилган эди.
Бугун Repost.uz бош муҳаррири Фарҳод Тошпўлатов ушбу ютуқ билан партия етакчисини муборакбод этиб, интернет нашрининг махсус дипломини топширди.

— Ушбу ютуқ нафақат менинг, балки барча партиядошларимизнинг ютуғидир. Биз ҳамиша ОАВ билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. ОАВ–жамият кўзгуси, шу сабабли биз журналистлар билан кўпроқ мулоқот қилиш тарафдоримиз, —деди Робахон Махмудова
Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

04.02.202512:33
🔍Солиқлар давлат бюджетининг асосий даромад манбаи ҳисобланади. Солиқ тушумлари ёрдамида йўлларимиз қурилади, мактабларимиз реконструкция қилинади. Қолаверса, партиямиз электорати вакиллари — ўқитувчилар, шифокорлар ва пенсионерларимизни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Лекин, афсуски, айрим “тадбиркорлар” солиқларни яширишга ёки тегишли йиғимларни тўлашдан бўйин товлашга уринмоқда. Демак, бутун жамият, хусусан, биз, парламент аъзолари “инсофли” солиқ тўловчиларни муносиб даражада рағбатлантириб, “инсофсиз”лари билан муросасиз курашишимиз керак бўлади. Бунинг учун аввало ушбу масалани тартибга соладиган амалдаги қонунларимизни қайта кўриб чиқиш мантиқан энг мақбул йўл ҳисобланади.
🔍Кеча фракциямиз йиғилишида, бугун эса ялпи мажлисда солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган айрим қонунларимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси депутатларимиз томонидан муҳокама қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг таг замирида солиқларни қасддан яширган, йиғимларни тўлашдан бўйин товлаган ёки сохта тадбиркорликни амалга оширганлар етказилган зарарга мутаносиб равишда жазоланиши керак, деган ғоя мужассам.
Эътиборлиси, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у терговга қадар текширув, тергов ва биринчи инстанция суд муҳокамаси давомида солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиниши таклиф этилмоқда.
Бу норма билиб-билмай хатоликка йўл қўйган, аммо жамиятга нафи тегаётган кўплаб тадбиркорларимизни жавобгарликдан озод қилади. Бундан ташқари, суриштирувчи, терговчи ёки суд жиноят иши бўйича айбланаётган тадбиркорлик субъекти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига хабар бериши шарт бўлади.
🤝Қолаверса, юқорида номи келтирилган икки муҳим институт вакиллари суриштирув, дастлабки тергов ёки суд жараёнида тадбиркорнинг жамоатчи ҳимоячиси сифатида иштирок этиши мумкин. Шунингдек, амалдаги тартибга кўра давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган кўчмас мулк ижараси шартномаси бундан буён давлат солиқ органларида ҳам мажбурий ҳисобга қўйилиши кераклиги билан боғлиқ ўзгартириш киритилмоқда.
Хуллас, хуфиёна айланмалар ва солиқларни яшириш ҳолатларига барҳам беришга қаратилган қонун лойиҳаси фракциямиз томонидан концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди. Айни пайтда депутатларимиз қонунларимиз тўғридан-тўғри ишлайдиган бўлиши, коррупцион омиллардан ҳоли бўлиши ҳамда амалиётда турлича талқинларни юзага келтирмаслиги лозим, деган нуқтаи назарни маъқуллашди.
Биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳаси фракциямиз аъзоларининг таклиф ва тавсиялари асосида маромига етказилишига ишонамиз.

रिकॉर्ड
27.03.202523:59
26.1Kसदस्य13.02.202519:51
100उद्धरण सूचकांक28.02.202523:59
234प्रति पोस्ट औसत दृश्य23.04.202515:42
0प्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य08.03.202519:58
1.71%ER15.02.202523:59
2.26%ERRअधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।