Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ШАМСИНУР ижоди avatar

ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали.
Дин ва сиёсатдан йироқ канал!
Реклама учун👇👇👇
https://t.me/shamsinur_reklama

https://t.me/+8zAWEJpPsy5lZmIy
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिСерп 24, 2022
TGlist में जोड़ा गया
Вер 10, 2024
संलग्न समूह

समूह "ШАМСИНУР ижоди" में नवीनतम पोस्ट

ЭНДИ АБОРТ ҚИЛМАЙМАН 😭

— Касбим гинеколог аёлларга доялик қиламан, базида аборт билан ҳам шуғулланаман. Кунларнинг бирида Хонамга ўрта ёшдаги эр-хотин кириб келди, кўринишидан анча ўзига тўқ оила эканлиги сезиларди. Улар бир муҳим илтимос билан келишганини айтди. Мен қандай илтимос десам? Аёл аборт қилдиришим керак, деди, кўринишидан ҳомиласи таҳминан 4-5 ойликка етиб қолган, аввалига рози бўлмадим ва уларга ҳомила анча катта, ҳомилани 3 ойликдан ўтганидан кейин тушириб бўлмайди, дея уларни бу фикрларидан қайтаришга ҳаракат қилдим. Аммо эр ва хотин мени гапларимни эшитишни ҳам ҳоҳламасди, шундан кейин УЗИ аппаратида текширдим, не куз билан кўрайки аёлнинг қорнидаги хомила улар айтганидек.....😳

Давомини дахшат..😭👇👇
Тун сукут..тун осойишта сокинлик ва у кўнгил шивирларини тинглагувчи дилларга, ажиб сирли оламдир....
❄️
Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади. Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради.

Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир.

Якунига етган манзиллар аслида сиз учун бошланиши бўлиши мумкин!..

Оқшом хайрли бўлсин қадрлигим..

https://t.me/shamsinurijodi
⚡️SHOSHILING!
⌚️1 kun vaqtingiz bor !


🎁Mega konkursda ishtirok eting va qimmatbaho Turkiya liboslariga yoki pul mukofotiga ega bo’ling 🇹🇷

😊Konkurs sharti oddiy: shunchaki Madonna Glamour gruppasiga kontakt qo’shishdan iborat

📣G’oliblar ertaga 20:00 jonli efirda aniqlanadi
✅Shoshiling bunaqa imkoniyat xar doim xam bo’lavermaydi !


📍Manzil: Baraka bozori 90-do’kon
Узр
-------------

— Бугун жуда қоронғи-я. жонон?
Машинасига бораётган аёл тез ўгирилди ва йўлини тўсиб турган баланд бўйли эркакка юзма-юз келди.
— Хўш, нима иш қиласан, ўзи, миттихон?
Аёлнинг қўли унинг бўйнини кумуш ёй бўлиб силаб ўтди. Унинг аччиқ чинқириғи тинди.
Аёл скальпелни йўлга ташлади ва жўнаб кетаркан, йўл четида тиришб ётган эркакка:
— Биласанми, мен жарроҳман, - деб пичирлади.


В. Д .Миллер

https://t.me/shamsinurijodi
ҚАБРДА ОҒЗИГА ҚОН ОҚИБ ТУРАДИМИ?

Ёшлигимдан шу гапни эшитиб келаман, аёллар умуман қизлар хам ой куни пайтидаги ишлатган нарсасини ювиб ташламаса у қабрда қони оғзига томиб турадими. Аслида мен хам ювиб тозалаб ташлаб юбораман, лекин баъзида айрим сабабларга кўра қилмаганман. Шуни хукми қандай?


ЖАВОБ:👇🏼
ЁНИНГДАМАН...:

52-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Алло.
Бахтиёр телефонга жавоб беришга мажбур бўлди.
-Манга ўша берган дорингдан олиб қўй.
-
-Эеэе кейинги берганинг ёқмади. Айтганимдан олиб қўявер. Пулини борганимда оласан.
-
-Бўпти гаплашамиз.
Дурдона ўзини тутиб туролмай Бахтиёрдан қанақа дори ичишини сўради.
-Қанақа дори ҳақида гапиряпсиз?
-Бошим кўп оғрийдиган бўлган. Ўшанга дори олаётгандим.
-Дорихонадан олса ҳам бўладику.
-Дорихона деб юраманми, Самандар борку.
Дурдона барибир шубҳага борди.


🌿🌿🌿


Муниса бугун оғриб ётиб қолган. Уч кундан бери қайнисинглиси шу уйда. Ётгани ётган. Фақат ейишу, ётиш бўлса бас. Қўлидан телефон тушмайди.
-Мунисхон менга қаранг.
Қайнонасини овозини эшитган келинчак дарров ўрнидан турди.
-Ҳозир ойижон.
Муниса бели оғриганига қарамай ташқарига чиқди.
-Мен синглимникига кетяпман. Сиз хоним пиширинг. Барнони егиси келибди.
-Хўп бўлади ойижон.
-Чаққонроқ ишланг . Супаларга сув сепиб салқинлатиб қўйинг.
-Хўп.
Қайнонаси кетгач Муниса ишга киришди. Қайнисинглиси боласини оёғи билан тебратганча телефонда ким биландир берилиб гаплашарди.
-Жооон мениям кўргим келяпти.
-
-Бизникига келаверинг. Уйда янгам билан мен. Қолганлар кетишган. Сизни кўрмаганимгаям анча бўлди.
-
-Кел дегандан кейин келсада. Янгам ошхонадан чиқмайди. Мен доимгидек орқа эшикдан чиқаман.
-
-Хўп кутаман.
Муниса Барнони эри билан гаплашяпти шекилли деб ўйлади
Ошхонада ишида давом этди. Барно ярим соатдан кейин орқа эшикка кетганини кўриб қолди. Ишида давом этган бўларди, аммо Барнони қизи йиғлади. Овқатга кечикмай деб Барнони чақириш учун орқа эшикка юрди. Аммо эшикни қия очиқ турган ҳолатида кўрган манзарасидан тош қотди. Барно бегона эркак билан қучоқлашиб турарди. Муниса ўзини ортга олди. Қайнисингилисини чақиришни ҳам чақирмасликни ҳам билмай ортга қайтди. Қизалоқни аллалаганди қайта ухлади. Секин туриб ишида давом этди. Аммо ҳамон кўрган манзарасидан ўзига келолмасди. У Барнони эрини кўрганди. Ҳозирги эркакни умуман бошқа, боз устига ёши каттароқ эканиям сезилиб турарди. Муниса ҳаяжонланганидан икки марта қўлини ҳам кесиб олди. Бу ҳақида эрига айтса ишонадими, йўқми шуни ўйларди. Агар айтса Барно барибир тан олмайди. Ўртада яна Муниса ёмон бўлоб қолади. Яхшиси кутгани маъқул. Балки Муниса ўйлагандек эмасдир уларни муносабати.

🌿🌿🌿


Лазиз Нилуфарни уйига совчи юбораман дея қуруқ ваъдалар бериб келмоқда.
-Жоним ишон сендан ўзгаси керак эмас менга.
-Унда нега ҳалиям совчизни юбормадиз?
-Жоним ёшсанку. Бир икки йил ўйнаб кулиб юрсан нима дейсан?
-Сизга ўйин кулгу бўлса.
-Балки кейинги ҳафта квартирамга борармиз.
-У ерда нима қиламиз?
-Ҳеч ким ҳалал бермайди. Маза қилиб сен билан дийдорлашардикда. Мана бунақа пана пастқамда юрмай.
-Шуям етарли.
-Йўқ менга бу етмайди.
-Лазиз ака анави Наргиза опа бор эдилаю ҳамшира. Ўша сиз билан севишганмиди?
-Йўғеэе нималар деяпсан? Бўлмаган гап.
-Менам ёлғондир деб ўйладим. Ахир сиздек йигит рўдапо юрувчи қизга қарамас.
-Албатта. Сен тўғри ўйлабсан. Бу ердан чиқиб қаерга борасан?
-Залга, машғулотим бор.
-Чемпион бўламан де.
-Насиб.
Давоми бор...

https://t.me/shamsinurijodi
से पुनः पोस्ट किया:
ㅤㅤㅤㅤㅤ
#ТЕЗКОР Энди ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш анча осон бўлади

🔥Сабаби ушбу "телеграм канал" ҳар куни имтиҳон саволларини каналига жойлайди ва у ерда сиз назарий имтиҳон билимларини бепул олишингиз мумкин👍

‼️Ҳозирча каналга қўшилиш бепул бўлганида обуна бўлиб қўйинг👇
Асарни тўлиқ ўқишни истовчилар учун #ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО асари ёпиқ каналда ёзиб тугатилди. Олдинроқ ўқимоқчи бўлсангиз 15 минг тўлов қилиб ўқишингиз мумкин. Асар каналдаям ҳар куни бериб борилади.
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

77-қисм


Кун ботди. Бошим қаттиқ оғрияпти. Усталар овқатга ўтирганида ичкарида бурчакда бошимни ушлаб ўтирардим. Қайнисинглим ҳам ҳеч нарса демади. Аммо кўзида ачиниш бор эди. Биламан, у ҳаммасини эшитди.
Кечаси ҳам ўша ҳол. Мурод ётдию, мендан юз ўгириб олди. Юрагимда нимадир чил-чил бўлиб синиб кетаётгандек. Сочим ҳали ҳам оғрияпти. Ёстиққа бош қўйганда ҳар нафасимда ҳўрлик, ғам, алам бор. Кўнгил айнишни тинч қўйса экан мени. Камига беҳол юрибман. Қайнонамни жодусидан тўйиб кетдим.
«Мен бунга лойиқ эмасман,» дедим ичимда. «Мен оддий, тинч бахтни хоҳладим, аммо бунинг ўрнига уруш-жанжал, ҳақорат, ёлғизлик олдим.»
Тун ярмида уйғониб кетдим. Ҳовли жимжит. Осмонда юлдузлар чарақлайди. Ич-ичимдан «энди етади» деган товуш эшитилди. Ўзимга-озим «бундан буён ўзим учун яшайман» деб қасам ичдим. Ўзимни ҳеч кимга хафа қилдирмайман. Онамни ҳаёти менда такрорланиши керакмас.
Эртаси тонгда қайнисинглим олдимга келди:
-Келинойи, кўзимни юммай чиқдим. Кеча сизни кўриб... юрагим орқага тортиб кетди.
-Бошқа бу уйда яшагим келмаяпти.
-Биламан. Мен сизга ёрдам бераман. Фақат сабр қилинг. Қанийди айтолганимда онамга, уларни ўзиям ўзгарса… ҳаммасини кўриб турибман. Онам эртага мендан қайтишини ўйламаяптилар.
Кўзларимдан ёш юмалаб тушди.

- Қўяверинг балки яхши бўлиб кетар...
Ишончсиз дедим.
Муҳлиса идишларни ювишга ёрдамлашди. Тушдан кейин Мурод Карим билан кириб келди. Дўстини меҳмон қилармиш. Охирги вақтларда Каримни бу ерда кўп ўралашиб юриши ёқмаяпти.
-Зайнаб гўштни чиройли қилиб қовуриб кел. Пиёзни ҳам сиркада аччиғини ўлдириб келасан.
-Хўп.
Муродни кўргим келмаяпти. Балки мени курашишга кучим қолмагандир.

Давоми бор...

👍👍👍👍 Меҳр


https://t.me/+8zAWEJpPsy5lZmIy
#ДАХШАТ🔔

Папиломалар тушлик пайитигача қуриб ёқолиб кетади,Гижжа қурталар эса 1 кун ичидаёк ичингиздан оқдек отилиб чикиб кетади! Кечкурун ётишдан олдин 3 литр сувга...
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
БАТАФСИЛ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

76-қисм

Усталарга икки маҳал овқат тайёрлаш, яна бошқа юмушларга кўмилиб қолдим. Айни шу кунларда Муродни иши кўпайиб, Карим таъминотни бўйнига олганди. У усталарга ремонт учун нима керак бўлса келтириб берарди. Аксига олгандек қайнотам ҳам шу кунларда қон босими сабаб санаторияга дам олишга кетгандилар. Усталар муаммоси ёлғиз мени бўйнимга тушганди. Яхшики қайнисинглим уста бор вақти уйда бўлиб турадиган бўлди. Нимагадир у билан муносабатимиз яхшиланди.
-Келинойи Карим ака бирам ёқмайдида.
-Менга ҳам. Ишонсангиз бирор марта юзига қарамадим. Кўрсам танимайман.
-Мен ким бўлсаям тешиб юборгудек қарайман.
Кулишиб олдик.
-Мен ёшлигимдан шунақаман. Эркак кишига термулиб қаролмайман.
-Бу жуда яхшимас келинойи. Сабаби кейинги гал танимаслигингиз мумкин.
-Эеэ ўша сўхтаси совуқни танимасам танимабманда.
Муҳлиса яна кулиб юборди.
-Совуқлигини қайдан кўра қолдиз?
-Аниқ.
Биргаликда овқатга уннай кетдик.

***

Мурод яна қобиғига ўралган, мени силталашдан нарига ўтмасди.
-Фаросатни ишлатиш керак. Сенда у йўқку.
-Яна нимани хато қилибман?
-Бор ишингни қил, қилиб бўлиб кейин ёнимга келиб минғирлайди доим.
У томондан қайнонам бошлади.
-Сенга айтудим этагини йиғиб ололмайдиган бунақа бузуқни олиб келма уйга деб. Ўламан саттор шунга уйланаман деб дунёни буздинг. На эрни эплайди, на ишни.
Қайнонам оловга керосин сепарди. Муродни сабри тугаб жахл билан ёнимга келди.
-Нега кўйлагимни дазмолламадинг?
-Ахир дордан ҳозир олдимку.
Қайнонам яна орага қўшилди.
-Тили икки қарич бунингни. Эрни эр демай вақиллайди.
Тамом, жахл ўзанидин чиқиб кетиб юзимга тарсаки келиб тушди. Кейингиси бошимга. Кўз олдим тиниб кетди. Мана қайнонам ниятига етди. Ўғлига урдирди. Бошимни ушлаб ўтириб қолдим. Мурод сочимдан бураб олди.
-Яна бир марта менга гап қайтарсанг тилингни узиб оламан. Индамаганимга ўзингдан кетдинг.
Кейин эса мени силтаб нари итарди. Хўрлигим келиб йиғладим. Яхшиям усталар ҳовлини нариги томонида. Бу томошани кўрмади.

Давоми бор...



https://t.me/+8zAWEJpPsy5lZmIy
Келсайдинг…
исмингга тўлса кўзларим,
Ҳушингни ўғирлаб кетсам
мангуга.
Ҳали танимасдан, топмасдан
ўзим,
Шивирлаб оқсайдим
томирларингда.
Руҳинг само бўлса, топинса
қуёш,
Сўнсам ҳам ҳеч кимга бермайин
севсанг.
Бағрингга отилса, шу палахмон
тош,
Кўксингга бошингни уриб
йиғласанг.
Ҳийласи ўтмаса, жовдигар
дуннинг,
Ёмғирга тўкилиб, эксанг
юрагинг.
Гуноҳлар оқласа гуноҳлигини,
Ҳақнинг даргоҳини ёритса
ишқинг.
Сенсиз нур сочмаса, бу еру
само,
Абадий ғамларим қучиб
яшасанг.
Келсайдинг…
айланса тўхтаган дунё,
Кўзларимдан кечиб кета
олмасанг.

Muallif nomaʼlum

@shamsinurijodi
ЁНИНГДАМАН...:
#ЁНИНГДАМАН...

51-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

#ЁНИНГДАМАН...:
-Келин уйга кирмайсизми?


-Ойижон нафасим қисди.


-Тинчлими?

-Ҳар замонда шунақа бўляпти. Ҳомиладорликда бўлади чоғи,аввал бунақа эмасдим.

-Майли болам қулайизга қаранг.

Шарофат опа бошқа сўз демади. Ухлаш учун хонасига кириб кетди. Озода эса эрини ухлаганига ишонч ҳосил қилгач хонасига кирди.


🌿🌿🌿


Дурдона Бахтиёр билан гаплашмай  қўйганига мана уч кун бўлибди. Йигит ҳам қизни ортидан юрмай индамай кетди. Дурдона эса шуниси маъқулдек бунга эътибор бермади.


-Дурдош қара анави Бахтими?


-Қани?


Дилсора кўрсатган томонга қараган Дурдона ҳайратда эди. Бахтиёр Анора билан бирга гаплашиб келишарди.


-Анора жинними?

-Нега экан,ахир аввалги севганию


-Дурдон шунақа аразлаб юраверсанг Бахти бошқасига кетиб қолиши аниқ.


-Дилсора биласанми нима? Бугун мен, мен бўлмасам бошқаси билан овунадиган инсон мени умуман қизиқтирмайди.


-Сени ўзинг сабаб бўляпсан бунга.


-Мен ҳеч қачон бу йўлни танламасдим

Анора берилиб нималарнидир гапирарди. Бахтиёр эса индамай тинглаб келарди.


-Юр кетдик бизни кўрмасин.

Дурдона Дилсорани қўлидан ушлаб тортди.

-Ҳечамда аксинча уларни олдидан ўтамиз.

Дурдона инкор қилишга улгурмай Дилсора атай Бахтиёр келаётган томон қизни тортиб кетди. Ҳеч қанча юрмай бир-бирларига рўбаро келишди


-Ассалому алайкум Бахтиёр ака яхшимисиз?

-Салом Дилсора қалайсиз?

-Шукр яхши.

-Сен яхшимисан?

-Яхши.

Дурдона қуруққина жавоб қилиб қўя қолди.


-Анора сен боравер, мени Дурдонада ишим бор.

Анора индамай Бахтиёрни айтганини қилиб кетди.

-Дилсора дугонангизни икки соатга ўғирлаб тураман.
-Мени сиз билан гаплашадиган гапим йўқ.
-Буни сўраганим йўқ.
Бахтиёр қизни қўлидан ушлаб олди.
-Майли мароқли суҳбат.
Дилсора ҳам уларни ёлғиз қолдиргач Бахтиёр яқин атрофдаги кафе томон Дурдонани бошлади.
-Нима дейсиз менга?
-Ақлли қиз бўлсанг бемалол гаплаша оламиз.
-Ақлим борасида фикрга эга экансиз, нима қиласиз мен билан гаплашиб?
-Дурдона сен билан сичқон мушук ўйнагим йўқ.
-Анора билан нима қилиб юрибсиз унда? Нима мен қафасда бошқаси захирадами?
Бахтиёр кулиб юборди.
-Ҳозир рашк қилдингми? Рости жуда ёқаркан.
-Ахмоқ.
-Бу сен ўйлаган нарса эмас. Анора нима деганини айтиш ниятим йўқ. Аммо арзийдиган гап эмас.
-Шунга берилиб суҳбат қурибсизде?
-Нима ейсан?
-Захар.
-Сенда бу ортиқчаси билан. Кел ундан кўра ширинлик еяқолайлик. Зора шу чақиб оладиган тилингдан ширинроқ гап чиқса.
-Бундан умид қилманг
Тортишувлар билан тушлик ҳам қилиб олишди. Бахтиёрга тинимсиз келаётган хабарлар, қўнғироқлар албатта Дурдонани безовта қилмай қолмади.
-Ҳаёлинг қаерда.
-Мен қўрқяпман.
-Нимадан?
-Мен ҳеч қачон хиёнатни кечирмайман. Унинг ким томонидан қилинишининг фарқи йўқ. Менга хиёнат қилган одам мен учун ўлган ҳисобланади.
-Буни менга нима алоқаси бор?
-Тўйгача анави қизларизни жавобини бериб олинг. Кейин мен оқибатига жавоб бермайман.
-Хавотир олма. Бу қизлар сени ўйлашинггаям арзимайди.

Давоми бор...


https://t.me/shamsinurijodi
#ХАЛОЛ_БИЗНЕС
✅✅ҚОНУНИЙ ХАЛОЛ ХАР
#30КУНДА ОЙЛИК ВА ХАР ОЙНИНГ #2-ЧИСЛОСИДА СЧЁТИЗГА ОЙЛИГИЗ ТУШАДИ.
✅✅ЕНГ АСОСИЙСИ #1 СЎМ ПУЛ ТИКМАСДАН ИШ БОШЛАЙСИЗ. АСОСИЙ ИШИЗГА ХАЛАҚИТ БЕРМАЙДИ.
✅✅ОЙЛИК 100$ДАН 1000$ ГАЧА, АЛБАТТА ХАРАКАТИЗГА ҚАРАБ.
✅✅МАХСУЛОТЛАР ХАММАСИ ХАЛОЛ 🇷🇺
#РОССИЯ, 🇫🇷 #ФРАНЦИЯ, 🇰🇷 #КОРЕЯ, 🇩🇪 #ГЕРМАНИЯ, 🇮🇹#ИТАЛИЯ, 🇦🇺 #АВСТРИЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ.

https://t.me/+9RKLJrWFWcE1OTRi
Касалхонага ётиш учун келган бемордан сўрашибди:
- Кўрпа-болиш олиб келдингизми?
- Ҳа.
- Сочиқ, совун?
- Ҳа.
- Тапочка?
- Ҳа.
- Халат?
- Ҳаммаси бор, ана коробкада.
- Орқангизда турган оқ халатли ким?
- Ҳар эҳтимолга қарши, врач ҳам олиб келдим, сизларда бўлмай қолса деб.

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦:
@shamsinurijodi

रिकॉर्ड

19.04.202523:59
87.5Kसदस्य
28.02.202523:59
8300उद्धरण सूचकांक
14.01.202513:30
14.8Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
14.01.202513:30
15.1Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
09.12.202423:59
1500.00%ER
19.11.202423:59
42.50%ERR

विकास

सदस्य
उद्धरण सूचकांक
एक पोस्ट का औसत दृश्य
एक विज्ञापन पोस्ट का औसत दृश्य
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

ШАМСИНУР ижоди के लोकप्रिय पोस्ट

08.04.202515:39
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

43-қисм

Кечки пайт уйга қайтдик. Унгача кўчаларби бироз айландик. Мурод йўл бўйи кўп гапирмади. Мен ҳам сукут сақладим. Уйга кириб келар эканмиз, ичимда ғалати бир сезги уйғонганди — гўёки биз яшаётган бу уйнинг деворлари ниманидир яшираётгандек.
Уйга кириб, ҳар ким ўз иши билан машғул бўлди. Мурод телефонига термулиб ўтирган бўлса, мен ошхонага кириб чой қўйдим. Бир пасда чой дамлаб бўлдим, дастурхон тузаб, Муродни чақирдим.
— Келинг, чой ичамиз, ширинлик билан.
У сукутда ўрнидан туриб столга ўтирди. Кўзларида яна ўша хавотир, ўша сирли сокинлик.
— Зайнаб... — деди у бир маҳал, чойни қўлига оларкан. — Агар бу уйдан бирор нарсани сезаётган бўлсанг, менга айт. Кечадан бери безовтасан.
Мен унга тикилдим.
— Сезаман. Лекин нима эканини билмайман. Худди кимдир қараб тургандек, нафас олаётгандек. Айниқса, ойимнинг хонасидан ўтаётганимда юрагим гупиллаб кетади.
Мурод бош ирғади.
— Мен ҳам шунақаман. Айниқса, болалигимдан бери шу уйдаги ғалати воқеаларни унутолмайман. Баъзан ойимни ётоқхонасида қадам товушлари эшитиларди. Уйдагилар эса буни гапирмасди. Дадам ҳам сезмаган.
— Балки... бу жойда бир сир бордир?
— Балки... — деди у ва чуқур хўрсинди. — Лекин бу сирни билган одам — ойимнинг ўзи. Лекин сўрасак тутақиб кетади.
— Нимага?
Шу пайт дераза олдидан ғира-шира бир соя лип этиб ўтганини кўрдим. Қўрқувдан ичим титради.
— Мурод ака... қаранг! Дераза ёнидан кимдир ўтди!
У тез ўрнидан турди, ташқарига югурди. Мен эса юрагимни ҳовучлаб, жойимда қотиб қолдим.
Орадан бир неча дақиқа ўтди. У қайтиб келди.
— Ҳеч ким йўқ.
Мен унга тикилиб қолдим.
— Мурод ака... бу ерда бир гап бор. Балки ойим ниманидир яширяптилар.
У чуқур нафас олди.
— Демак, энди буни ўрганишимиз керак.


Реаксия бу кейинги қисмни тезлатувчи пора👍👍👍
Давоми бор...

https://t.me/shamsinurijodi
02.04.202515:34
#ЯХШИЯМ_БОРСАН ёҳуд ТУЗОҚ:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

110-қисм


Бугун Ҳожиакбар билан юртимизга қайтяпмиз. Менга ҳали ҳам кўп юриш мумкин эмас, лекин муҳими энди юра оламан. Уч ой Германияда яшадик. Бошида бир ой касалхонада назоратда турдим. Ҳамширалар мени парваришлаб қарашди. Бу вақтда мен жойимдан қимирламаслигим керак эди. Ҳожиакбар бир зум ҳам ёнимдан кетмади. Ҳақиқий муҳаббатни шунда кўргандим мен
Инсон қачон бахтли бўлади? Уни севишса, севганда ҳам у севган одам севса. Сен учун дунёларга қарши чиқа оладиган кучи бўлса... Ҳар қандай ҳолатда ҳам сени ташлаб кетмаса...
Менга зулм қилганларни Аллоҳга ҳавола қилдим. Барчасини биргина сўзи билан ўзгартира олгувчи зотга ҳамду санолар бўлсин.
Неча бор умидларим ўлганида Аллоҳ менга куч берди. Шунча синов ортидан эса бахт билан сийлади.

Исмингни айтганда жилмайиб беҳос,
Ҳисларни этмайман сукутга тутқун.
Чин дилдан айтяпман, ишон сўзим рост,
Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун...

Ҳаёт ташвишлари қийнаса бироз,
Қўлларимдан тутсанг ечилар тугун.
Ҳар қандай ҳолда ҳам кечмагансан воз,
Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун...

Сўзингда энг яхши далда мужассам,
Кўзингда кўраман севгингнинг кучин.
Энг яхши ҳислатлар бари сенда жам,
Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун…

Шунчалик хам яхши бўларми одам?
Сени фориштага қиёслаш мумкин
Мехринг, мухаббатинг, барчаси беькам,
Рахмат хаётимда борлигинг учун…

Ҳаловат топаман ёнингда бўлсам,
Ҳаёлинг ёлғизлаб қўймайди ҳар кун.
Нонкўрлик қиламан агар айтмасам,
Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун…
© Ясемин
Ҳожиакбар билан уйимизга кириб келдик. Ўша Ҳожиакбарнинг кошона ҳовлиси.
-Ҳуш келибсан уйингга.
Мен уни қучиб олдим...
-Барчаси учун рахмат. Сизни мени бахтларга кўмдингиз.
-Сенга рахмат менга севишни ўргатдинг.
Биз бир биримизга муҳаббат билан боқардик. Бу кун бизники эди. Бу тун биз учун аталганди.

***

Шунча синовни енгиб ўтгач биргина ҳулосага келдим. Барчаси Аллоҳга осон . Фақат умид ўлмасин экан. Чиндан сўрайверинг у албатта беради. Ҳаммаси учун рахмат Аллоҳим.

Тамом.

110.

Шамсинур (Моҳичеҳра Қосим қизи)

Эьтиборингиз учун рахмат. Мароқли ҳордиқ олган бўлсангиз Шамсинурингизни дуоларингизда эсланг. Вақтингизни зое қилмаган бўлсам бас.


https://t.me/shamsinurijodi
17.04.202514:43
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Майли опа оилам тинчи учун розиман. Пул кетса кетсин.
Нурия ён томонига қараб кулиб қўйди.

***

Ишончли манба излардим. Яна кўпроқ маълумотлар керак эди менга. Излаб излаб топдим.
“ Фолбинларнинг баъзи тоифалари оят ва дуоларни бетаҳорат ҳолда, хатолар билан ўқийдилар. Намозни ҳам бетаҳорат ўқиш мумкин эмаслигини била туриб, намозни ҳақорат қилиш мақсадида нопок ўқийдилар. Чунки улар қанчалик ашаддий фожирнинг амалини қилса, шайтон ва жинлар ҳам уларга кўпроқ хизматда бўлиб, янада тезроқ унинг буюрганларини бажаради.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда У зот: «Улар ҳеч ким эмас», – дедилар. Ё Расулуллоҳ! Уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? – дейишди. Расулуллоҳ: «Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради», – деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий ривояти).
Айтиш жоизки, бугунги кунда фолбинлар ва уларнинг ёлғон кирдикорларига алданиб қолаётганлар орасида кўпчиликни аёллар ташкил қилади. Улар ўзларини “Ота-боболаримиз: «Фолга ишонма, фолсиз юрма» деган”, – деб алдашга уринадилар. Ваҳоланки, бутун Ислом оламига дарс берган аждодларимизнинг бирорта ҳам асарларида бу каби асоссиз гаплар учрамайди.

Бундан кўриниб турибдики, уларга эргашиш, улардан нажот кутиш мўминларнинг эътиқодига путур етказади. Бу ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар:
Ким қуш билан фол очса ёки қуш билан фол очтирса, ким коҳинлик қилса ёки коҳинга мурожаат қилса, ким сеҳр килса ёки сеҳр қилдирса, у – биздан эмас. Ким фолбинга бориб, унинг айтганига ишонса, Муҳаммад саллаллоху алайҳи васалламга нозил қилинган нарсага куфр келтирган бўлади” (Имом Баззор ривоят қилган).

Баъзи туппа-тузук кишилар хам «Ишонмаймиз-у, лекин шундай бўлса хам бир бориб қўяверайлик-чи» деб, фолбинлар ҳузурига бораверишади. Бу иш ҳам мутлақо нотўғри. Мўмин киши шариатимизда қайтарилган ишлардан узоқда юриши лозим. Фолга ишонмай туриб, фолбиннинг ҳузурига чора излаб бориш ҳеч бир соғлом ақлга тўғри келмайди.

Давоми бор..

Реаксия бу илҳом

https://t.me/shamsinurijodi
01.04.202505:16
Қани мани реаксиялариииииим😭😭😭😭😭

Кейинги қисм кутиб турибди қараб 😁😁😁 тезроқ каналга тушгиси келиб.

Нима дейсиз а😘
05.04.202515:23
Ана ишларини сарамжонлаган, сизлар учун ёзишга вақт топган Шамсинур шу ерда.
Қани бугун #ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО дан беш қисмга мени ундай олармикансиз. Ғалабани ювиш керак нима дедингиз😍😍😍😍😍😍😍
01.04.202514:56
#ЯХШИЯМ_БОРСАН ёҳуд ТУЗОҚ:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

106-қисм



Мана у яна ҳикоя жойлади. Унда бориб сотувчи билан тортишиб энг чиройли гулни танлади. Кўзлари бахтдан порлаб турибди.
-У мени севмаган. Мана уйланаётганига сира ҳам хафа эмас.
Юрагим тўхтаб қолса керак. Аммо телефондан кўз узмай унинг ҳар бир ҳикоясини (сторй) томоша қиляпман. Кейинги ҳикояда ўша ҳашаматли уйни чиройли дизайн билан безатилгани қўйилди. Ҳар бир ҳикоя юрагимни нимталаб ташларди.
Кейингисида Ҳожиакбар куёв навкар билан келинникига йўл олди. Қолганини кўришга бардошим етмади. Ётган жойимдан судралиб тушиб бошимни ерга қўйганча йиғлай бошладим. Юрагим чексиз дард ичида қолган, мен буни кўтара олмаётгандим
-Аллоҳим жонимни ол. Чарчадим бу азоблардан.
Бир соатдан ортиқ шу аҳволда ётдим. Кейин ҳовлида шовқин эшитилди. Мен унга қулоқ солишга қодир эмасдим. Хонам эшиги очилди. Мен эса бошимни кўтариб қарамадим ҳам.
-Маҳлиё.
Бу овозни эшитиб нафас олишни ҳам унутдим. Баттар йиғлаб юбордим. У олдимга келди. Балки сўнгги бор келгандир .
-Кетинг...
-Маҳлиё жоним.
-Кетинг, алвидо айтишга келдизми? Ёки кечирим сўрайсизми уйланаётганиз учун?
Унга ёш тўла кўзларим билан қарадим. Куёвлик кийими жуда ярашибди.

-Ўзингни қўлга ол.
-Сизга барибир эмасми?
-Барибир эмас, тўйи бўладиган қиз ҳам шунақа ётадими?
-Устимдан кулманг. Кетинг.
Ҳожиакбар мени қўлларида даст кўтарди.
-Анча енгиллашибсан. Билганимда иккинчи қаватдан хона ҳозирлатардим.
-Акбар бунақа ҳазил қилманг. Мен тамом бўлган одамман.
-Жинни бўлибсан. Қани киринглар.
Мен лол эдим. Бир зумда хона одамга тўлди, мен танлаган келин кўйлак, стилист, визажистлар ҳаммаси шу ерда эди.
-Акбар нима бўляпти?
-Ахир бугун тўйимиз. Шу аҳволда чиқасанми?
-Мен...
-Эътироз билдирма. Йўқса тўйсиз олиб кетаман. Тўйда ўтириб берсанг бўлди. Узоқ давом этиб сени толиқтиришларига қўйиб бермайман.
Онам эшикни ёнида йиғлаб турарди.
Кейин билсам Ҳожиакбар, акамни қаршилигига қарши бўлса ҳам билганидан қолмай тўйни бошлаган. Бугунги кунни эса мени олиб кетиш билан якунламоқчи. Ҳожиакбарни дадаси ҳаммасига бош қош бўлибди. Онамни ҳам акамни ҳам кўндирган. Икки соатга қолмай мен оппоқ либосда маликалардек эдим.

Давоми бор...


https://t.me/shamsinurijodi
08.04.202516:46
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

44-қисм


Лекин эртаси куни бари умидлар чил чил синди. Мен учун дунё тескари айланди. Қайнонам кириб келди икки боласи билан. Кела сола ишларни текшира кетди.
-Ҳм, мени кетди деб талтайиб ётиб олдизми? Супалар артилмаган. Ошхона ивирсиб ётибди.
Тамом бошланди. Икки кунлик бахтли ҳаётим шу йўсинда тугади. Қизиғи кейин содир бўлди. Хонадан чиққан эрим мен қиё боқмади. Мен ҳайратда эдим.
-Мурод ака ишга кетяпсизми?
Уни ёнига бордим.
-Сенга нима? Айтиб кетишим керакми?
Жойимда музладим. Бир челак сув қуйилгандек бўлди устимдан.
-Ахир ...
-Бор ишингни қил. Устига яхшироқ кўйлак кийсанг бўлмайдими? Рўдапо бўлиб, кўча супуривчига ўхшайсан .
Мурод акам эшикни қаттиқ ёпиқ ишга кетди. Мен бу ҳолатни ҳамон таҳлил қилолмадим. У онаси билан кўришгани йўқ. Аммо нега улар келгач ўзгарди?

***

Яна эски тос, эски ҳаммомга айланди қолди бари. Мен учун бу уйдаги бахт ўша икки кунда мужассам экан. Энди мен ҳам ақлимни йиғиб олдим. Курашиш керак. Бу оддий ҳолат эмас. Бу ерда фитна яширин. Мен нима бўлмасин тагига етаман.
Ошхонада тозалаш ишлари билан бандман. Қайнонам сумкасини қўлтиқлаб аллақаерга чиқиб кетди. Индамай ишимда давом этдим. Хонасини эшигини беркитишни унутмапти.

***

Нурия ёнидаги аёлдан олган расмга тикилиб турибди.
-Бу муаммо эмас. Қаловини топса қор ёғади .
-Сизни жуда мақташди.
-Гаҳ деса қўлизга қўнадиган қилиб бераман. Сиздан бошқасини кўрмайди кейин кўзи.
-Опа хотини билиб қолмасмикан?
Нурия хохолаб кулди.
-Кўзи боғлангангач балониям кўрмайди. Ҳавотир олманг.
Аёл сумкасида бели букилмаган ҳориж купюрасини чиқариб узатди.
-Натижаси қачон бўлади?
-Бугуноқ ишга киришаман. Кейин эртага сизга бир икки нарсаларни бераман. Ўша эркакка ичирасиз.
-Хўп опа. Яхшиям сиз бор экансиз. Бўлмаса севганимдан қуруқ қолармидим?
Юзига ҳар нени суриб бўяниб олган аёл, семиз билагидаги тилла браслетини тўғрилаб қўйди. Нурияни кўзи ўйнаб кетди.

Давоми бор...

Реаксия бу эьтиборингиз, сизнинг мехрингиз
👍👍👍👍👍
https://t.me/shamsinurijodi
17.04.202514:40
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

70-қисм


Менга нимадир қиляпти. Буни аниқ биламан. Буни қандай ечимини топсам . Яна манбаларга, китобларга суянаман вақт топгунча. Бу сирни тагига етишим керак.

***

Нурия келинини ҳолатини тахмин қилиб ҳам ваҳимага тушмади. Мени олдимда киму деганча ўз йўлидан қайтмади.
-Дадаси рангингиз оқариб кетибди. Мана буни еб олинг.
Нурия “махсус“ тайёрлаган овқатни эрига едирди. Кейин эса ишида давом этди. Билади эри энди у билан иши бўлмайди. Нурияга эркинлик керак.
-Дадаси мен дугонам билан кўришмоқчи эдим.
-Боравер.
Нурияхон шошилганча чиқиб кетди. Бугун нақд бир эмас уч кишини кўриши керак. Шошилганча манзилга бориб кафега кирди. Ичкарида икки аёл уни кутиб ўтиришган экан. Алоҳида кабинада суҳбат давом этди.
-Нурия опа яхши келиб қолдингизми?
-Ҳа рахмат. Қани кимдан бошлай? Вақтим зиқ.
-Мендан бошланг опа. Эримни иши юришмай турибди.
-Қани расмини берингчи.
Аёл расм узатди. Мана.
-Исми нима?
-Шокир.
- Ҳм.
Нурия аллақачон маълумот тўплашни бошлаганди. Кейин тилга кириб айта бошлади.
-Овсинингиз сизга кучли дуо қилган. У сизни кўролмайди. Уйингизда хурсандчилик бўлса дили ғашланади. Эризни иш йўлларини боғлаб ташабди.

(“Айтинг: «Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас» (Намл сураси, 65-оят).
«Ғайб (яширин иш ва нарсалар) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан ўзга билмас. Яна, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни (ҳам) билур. Бирор япроқ (узилиб) тушса (ҳам) уни билур. Ер зулматлари (қаъри)даги уруғ бўлмасин, ҳўлу қуруқ бўлмасин, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир» (Анъом сураси, 59-оят).

Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга шундай дейишларини буюради:
Айтинг (эй, Муҳаммад!): Аллоҳ хоҳлаганидан ташқари ўзим учун (бирор) фойда ва зарар (келтириш)га эга эмасман. Агар ғайб (илми)ни билсам эди, хайрли ишларни кўп қилган бўлур эдим ва менга ёмонлик (ҳам) етмаган бўлур эди” (Аъроф сураси, 188-оят).

Демак, бу дунёда бирор кимга зарар ёки фойда келтиришга, яъни келаётган балони қайтариш ёки кимнидир бахтли қилишга улар қодир бўлмайдилар. Оятда Пайғамбар алайҳиссалом ҳам оддий башар эканлари, ўзлари ва бошқаларга фойда келтира олмасликлари, ғайб илмини билмасликлари таъкидланмоқда.)

Нурия анчагина ахборотларни айтиб ташлади.
-Вой опа айтишганичаа бор экансиз. Ўзимни гумоним ҳам овсинимдан эди . Қайтарма қилса бўладими?
Нурия ўйлангандек кўрсатди ўзини.
-Ҳммм йўли бору, бироз маблағ кетадими дейманда. Қора кучлар билан курашиш осонмас. Кейин овсиниз жуда кучли дуо қилдирган.

Давоми бор...

Реаксия бу меҳр

https://t.me/shamsinurijodi
31.03.202515:23
Реаксиялар 👍кўпайса яна бир қисм ташайманми дегандим афсус🩷🩷🩷🩷

Ўзингиз айбдорсиз😁😃 айб мендамас.
18.04.202514:45
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

74-қисм

-Хўп.
Ўпкам тўлиб ошхонага ўтдим. Яна шу аҳвол. Менга мехр керак бўлганида, Мурод яна мендан узоқда. Бокалга сув олиб бориб бердим. Мурод сувни ичиб бокални қайтиб берди. Менга қайта гапирмади ҳам.

***

Нурия бир клентни уйида эди.
-Қизингизни бахтини боғлашибди.
-Вой ўлай, ўзимам айтдим ҳеч совчи келмайди деб.
-Истасангиз олиб бераман цехрни.
-Ҳа, ҳа олиб беринг. Қизимни ҳам бахти очилсин.
-Менга битта пичоқ олиб келиб беринг .
Аёл шошганча ошхонага кириб кетди. Нурия ҳар бир бурчакни кўздан кечирарди.

-Мана олиб келдим.
Нурия пичоқни олиб дарвозани олдига борди. Дарвозани бурчагига бориб сув сепилавериб қотиб кетган жойни ковлай бошлади.
-Буёғига ўзиз ковланг. Мен ковласам ўзидан қўйибди деб ўйламанг дейман.
Аёлни ўзи ковлай бошлади.
-Қани ҳамма тупроқни мана бу ерга олингчи.
Аёл майда қоғозни буклаб ташланган бўлагини олди.
-Энди менга беринг. Бу сиз учун қилинган цехр эди. Очиб ўқиб кўрайчи.
Нурия қоғозни оча бошлади.
-Тўғри айтибман, эрсиз қолиб кетсин, бадбахт бўлсин деб қилинибди.
Аёлни кўзи ёшланди.
-Яхшиям сизга мурожаат қилибман. Бизни балолардан қутқардингиз.
-Энди қайтарма қилиб бераман. Қизизга бир ҳафтага қолмай совчи келади.
Аёл Нурияни уйга бошлаб кирди.

***

Юрагимга қил сиғмаяпти. Онамни уйларига боролмадим. Ўтган кунлар ҳали ҳолва экан. Мен олдинда яна мени синов кутаётганини билмас эдим. Усталар ишга тушиб кетди, онамни ҳолларидан телефон орқали хабардор бўлиб турдим. Мурод баъзан ўзи келолмаса дўсти Карим орқали бозорлик бериб юбориб турди. Бир кўргандаёқ Карим менга ёқмади. Ҳудди еб қўйгудек тикиларкан одамга.
-Келин буни Мурод бериб юборди.
-Рахмат.
Карим илжайганча кетди. Ҳеч жиним суймади шу одамни.


Реаксия бу илҳом
Давоми бор...

https://t.me/shamsinurijodi
15.04.202505:40
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

63-қисм

Мен далилларни йиғиб бораман. Бир кун асқотади. Ўша кун келишига ишонаман.
Бугун дуоларни тилимдан қўймай сураларни баланд қилиб қўйганча уй ишларига шўнғидим. Қайнонам ҳам бу пайтда уйда йўқ. Хонамизни бир бошидан яна тозалаб чиқдим. Гар гал тозалаганимда нимадир чиқади. Энди овқат қилиб бўлгандимамки Мурод кириб келди.
-Яхши келдингизми?
Унга пешвоз чиқдим.
-Яхши.
Уни кайфияти зўр эди.
-Зайнаб семирибсанми?
-А?
У мени келиб қучди. Юрагимни ўзгача ҳислар қамраб олди.
-Менга сезилмади.
Унга жилмайиб қарадим.
-Бу менга ёқди. Сенга ярашар экан.
Иккимиз кўзгуга қарадик.
-Мукаммал жуфтликмиз қаранг.
Мурод кулди.
-Мендек кўркам эринг бор.
-Ўша кўркам эрим мени бир кўришда севиб қолган. Эсиздами?
-Албатта, юракдан ургансанда. Айтганча кеча гилос дегандек бўлудингми?
Эсида эканда.
-Ҳа шундай.
Уялибгина дедим. У эса олиб келган елим халтасидан пластмасса идиш чиқариб қўлимга берди.
-Бу сенга.
-Рахмат.
Хурсандлигимдан Муродни қандай қилиб қучиб олганимни билмай қолдим.
Ўша қувончли лаҳзалар юрагимга илиқлик бағишлади. Муроднинг кўзларида меҳр бор эди, худди аввалгидек... балки ундан ҳам ортиқ. Қисқаси, юрагимда шубҳа билан ёнаётган ўша қора ғуборлар, бу дақиқаларда бир чеккага сурилгандек бўлди. Бироқ, ич-ичимда барибир ҳушёрлик сақланиб турарди. Энди мен кучлиман. Менга керакли инсон ёнимда. Фақатгина уни қора кучлардан ҳимоя қилсам бас. Бувим айтганларидек “ Бир инсон, бир инсонга бежиз рўбаро келмайди“ бизни тақдиримиз ҳам бежиз бир бирига боғланмаган.
Шомга яқин қайнонам уйга қайтди. Остонадан кириб келгач, кўзи менга тушди — мен эса гўё ҳеч нарса бўлмагандек, Муродга гилос пишириқлари солинган ликопчани узатдим. Қайнонам секин юриб хонасига кириб кетди. Ортидан қизиқиш билан қарадим. У ҳар доимгидек телефонини ушлаганча йўлакдан ўтиб кетди.
-Ойим чарчабди чоғи.
Мурод ширинликни маза қилиб еяр, бу юзларидан маълум эди.
-Менгаям шунақа кўринди.
Мен даҳлизга ўтиб қайнонамни олдига бормоқчи бўлиб турдим, йўлакда бироз эшитиб турдим. Телефоннинг титиллаган овозини эшитдим, кейин эшик оҳиста ёпилди. Ичимда «яна кимга ёзмоқда» деган савол айлана бошлади. Ҳозирча ҳеч нарса демадим. Фақат бир нарсани билдим — бу уруш сабр билан ютилади, шошқалоқлик билан эмас.
Жойимга қайтдим. Мурод менга мехр кўзлари билан боқарди. Муҳлиса эса телевизордан кўз узмасди.
-Муҳлис келинойинг чарчади, идишларни бугун сен юв.
Мурод акам ҳайрон қолдириб гапирди. Муҳлисни авзойи ўзгарди.
-Ҳм дарров гап ўргатдиларми? Шу биргина идиш ювишни ҳам сансалорликка соляптиларми?
Муҳлис қовоқ уйиб гапирди.
-Мурод ака шартмас, ўзим ювиб оламан.
-Муҳлис эшитдинг а мени.
Мурод мени қўлимдан ушлаб хонамизга олиб кетди.

Давоми бор...


👍👍👍
Реаксия бу эьтибор

Кейинги қисмга илҳом
https://t.me/shamsinurijodi
#ЯХШИЯМ_БОРСАН ёҳуд ТУЗОҚ:
Ҳожиакбар эса бизни ҳайратда қолдириб тўй тугаши билан янгилик айтди .
-Мен Маҳлиёни операция қилган шифокорлар билан гаплашдим ва аниқладим. Германияда мутахассис профессор бор экан. Уни топиб гаплашдим. Бу кечани ўзидаёқ учиб кетамиз. Маҳлиёни паспорти менда эди, олиш ҳеч кимни ҳаёлига келмагани қўл келди. Чипталар буюртилган. Дуо қилсангиз бўлди.
Онам йиғадилар. Бу кун ҳаммамиз йиғладик. Қоронғу тундан кейин қуёш чиқишини бир неча маротаба Ҳожиакбар менга исботлади. Онам узундан узоқ дуо қилдилар. Ҳожиакбарни бир ҳодими биз билан кетадиган бўлди.
Кийиниш хонасига кириб мени оқ кўйлакдан ҳалос қилишди. Қулайроқ кийим кийдиришди. Кейин эса Ҳожиакбар кўтарганча машина томон юрди. Самалётга ҳам кўтариб олиб чиқди. Самалётда илк бора учишим қаттиқ ҳаяжонланардим. Аммо баландлик менга куч бағишларди. Жуда хурсанд эдим. Ҳам шарий, ҳам қонуний эрим мени қучоқлаб олганди. Бизнес классда бир биримизга тикилган кўйи учардик.
-Сени шу ўтган кунлар давомида жуда соғиндим.
У ёноғимга лаб босди.
-Мен эса сиздан зиёда .
-Энди ҳеч қачон айрилмаймиз.

Шу лаҳзаларда кўнглимда умид ва ҳаяжон бир-бирига аралашиб кетганди. Ҳожиакбарнинг кўзларида эса қатъият ва муҳаббат чарақларди. У мени ҳамиша қўллаб-қувватлаган, мени ҳеч қачон ёлғиз ташлаб кетмаган эди. Энди эса олдимизда янги йўл, янги имконият очилганди.
Самолёт аста юқорига кўтарилар экан, қуёш нурлари булутларни ёриб чиқаётганини кўрдим. Бу айнан мен орзу қилган манзара эди: қоронғуликдан кейин келган ёруғлик, умидсизликдан кейин қайтган умид.
— Акбар, — дедим секин. — Мен бахтлиман. У яна қўлимни маҳкам ушлаб олганди
— Сен доим бахтли бўласан, жоним. Сен фақат бахт учун яратилгансан.
Шу сўзлар билан мени ҳотиржам қиларди. Олдимизда қандай синовлар борлигини билмасдик, лекин бир нарсага амин эдим: Ҳожиакбар билан бўлсам, ҳаммасини енгаман.

108
19.04.202504:09
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

75-қисм


***

Юрагимга қил сиғмаяпти. Онамни уйларига боролмадим. Ўтган кунлар ҳали ҳолва экан. Мен олдинда яна мени синов кутаётганини билмас эдим. Усталар ишга тушиб кетди, онамни ҳолларидан телефон орқали хабардор бўлиб турдим. Мурод баъзан ўзи келолмаса дўсти Карим орқали бозорлик бериб юбориб турди. Бир кўргандаёқ Карим менга ёқмади. Ҳудди еб қўйгудек тикиларкан одамга.
-Келин буни Мурод бериб юборди.
-Рахмат.
Карим илжайганча кетди. Ҳеч жинин суймади шу одамни.

#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО:

Кеча билан юрагим сиқилиб чиқди. Ойимни ҳоли кўнглимни зиқ қилиб қўйди, Муроднинг совуқлиги эса бу юракни баттар сиқди. Тонг отиши билан ҳовлини супурарканман, ичимдан бир ғалати туйғу ўтди — гўё бугун яна нимадир юз беради. Мурод икки кунга қаергадир кетганди. Бошимни кўтарганимда дарвоза олдида турган Каримни кўриб, юрагим гупиллаб кетди.
— Ассалому алайкум, келин, — деди у оҳангдор товуш билан. — Мурод яна бир-икки кун хизматда бўлади. Шу учун айтганларини етказишга келдим.
— Яхши, раҳмат, — дедим, юзим буришиб, ичимдан эса: “Нега ҳар сафар илжаяди бу одам?“ деган савол ҳаёлимда айланди.
Карим сумкадан бир неча маҳсулотларни чиқариб берди. Юзимга тикилиб қарашни ҳам унутмади.
— Ёлғиз қийналмадизми— деди у шивирлаб.
Гапини эшитиб, бир зумда бошимда қон югурди. Ҳозир унга бир нима деб юборишдан қўрқдим. Шунчаки индамай сумкани олдим ва уйга кирдим.
Ичкарига кирганимда ҳам асабим таранг эди. Балки асабдан, балки юрагимдаги ғашликдан. Сув ичдим, Қуръонни қўлимга олдим. Ҳар бир оят менга хотиржамлик бағишлаётгандай туюлди. Ичимдаги ҳадикни Қуръон сўзлари босарди:
> “Аллоҳ кимни хидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир. Шундай қилиб, Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга азобни дучор қилур“ (Анъом, 125)(Тафсири ҳилол 2-Жуз)

Мен ўзимни яхшигина босиб олгандим, мен энди ёлғиз эмасман. Қалбан Аллоҳга таянсам, жину фолбин, ёмон кўзлар менга зарар қилолмайди.


***

Бу орада Нурия янги бир мижозга йўл олганди. Аёл уни кутиб, ҳушёрлик билан уйдан чиқди.
— Ичкарига киринг, кимса сезмасин, — деди у.
Нурия одатдагидек ҳушёр. Ҳар бир сўзини ўлчаб гапиради.
— Нима муаммо?
— Турмушим бузилиб кетай деб турибди. Бир аёл эримни ўзига боғлаб олган дейишяпти. Илтимос, ёрдам беринг.
Нурия ўз ишларини бошлади. У ҳали ҳеч ким билмайди — аммо ўзи ҳам бир кун келиб бу йўлдан пушаймон бўлишини юраги сезмасди.


👍👍👍👍 Бу мехр

Давоми бор...


https://t.me/shamsinurijodi
13.04.202514:39
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

58-қисм


Сеҳр қилиш ҳаром ва гуноҳи кабирадир. Сеҳрни «ҳалол» деб эътиқод қилган шахс кофир бўлишига ҳамма фуқаҳолар иттифоқ қилишган. Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфрдир, дейишган. Баъзи ҳанафийлар душманнинг сеҳрини қайтариш ва эр - хотиннинг орасини яхшилаш учун сеҳрни ўрганса бўлади, деганлар.

-Кечаси чиқишга қўрқяпман.
-Иймонинг сустлашмасин, Қуръонни ўқиб юр. Чор қулни , Оятал курсийни айтиб юрсанг, намозда бардавом бўлсанг сенга зарари тегмайди. Куёвга ҳам намозни ўргат.
-Буви у киши тиловатни кўтаролмайдилар. Бошим оғрийди дейдилар
-Унда чатоқ. Узоқ вақт курашишга тўғри келади. Дуоларингда қайнонангни тўғри йўлга қайтишини сўраб дуо қил. Мен бир жойга ёзиб қўйгандим, ҳозир дафтаримни топиб олай сенга аниқ маълумот айтиб бераман.
Бувим ўрниларидан туриб токчаларини кўра кетдилар. Бувим илмли инсон, жавонларида китоблар анчагина эди. Бувим ҳар бир китобни кўриб ахийри бир дафтарни топдилар. Дафтар ранги сарғайиб кетибди
-Мана топдим.
Дафтарни варақлаб менга керак нарсани топдилар шекилли ёнимга ўтириб ўқишга тушдилар.
-Қизим диққат қилиб ўтир.
Гоҳида бандага сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам мусибат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши керак. Сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир. Сеҳр ва кўз тегишдан сақланиш бир неча услублар ила амалга ошади: 
1. Тавҳид ила руҳни тетиклаштириш. 
2. Борлиқдаги барча нарсанинг тасарруфини фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш. 
3. Яхшиликларни кўп қилиш. 
4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги ила машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш. 

Давоми бор...

Реаксия кейинги қисмни тезлатувчи катализатор 😘👍👍👍
https://t.me/shamsinurijodi
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।