Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Zafarbek Solijonov avatar

Zafarbek Solijonov

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिЛют 06, 2025
TGlist में जोड़ा गया
Вер 04, 2024

रिकॉर्ड

13.02.202518:00
33.9Kसदस्य
28.02.202523:59
250उद्धरण सूचकांक
21.04.202519:56
21.5Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
21.04.202523:59
21.5Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
13.03.202507:55
2.81%ER
21.04.202523:59
88.47%ERR

Zafarbek Solijonov के लोकप्रिय पोस्ट

Бу аёл ким ўзи? Шунчалик зўрми? Кимга ишонган? Омматан халқ олдида жазосини олиши керак! Жиноий жавобгарликка тортилсин! Шунча мулкка зарар. Шунча одам ризқини машинаси орқали топади. Одам ўлганда нима бўларди? Юзини ҳамма ерда чиқариб, шармандасини чиқариш керак буни! Ҳаммага ўрнак бўлсин!

👉 @Zafarbek_Solijonov
Жиноят-қидирув бўлимларида кадрлар алмашинуви ўтказилса, МИБдан янги мутахассисларни жалб қилишларини сўраган бўлардим. Нега?

Чунки улар алиментчи оталарни қидириб топишга уста. Бари Шерлок Ҳолмслар шу ерда. Қудуқ, тўшаклар таги, молхона, иккинчи хотинининг уйи, дискотекадан бўлсаям топиб чиқишяпти. Бу сафаргиси қўшнисининг уйидан, деворлар орасидан топилган. Ҳали ажрашмаган, 3 та боласи бор алиментчи ота — юнусободлик Нозимжон шунақа жойга яширинганакан. Ажойиб😁

👉 @Zafarbek_Solijonov
22.04.202510:25
"Танловни аёл қилади. Яна бир асосий мезон жуфтликка бир-бирини ҳиди ёқиши керак. Лекин ажримга ҳеч қандай кафолат йўқ"- Дилафруз Мирзаева.                  

Сиз бу фикрга қўшиласизми?

Подкастни тўлиқ версияси: https://youtu.be/xYb9l4Q2J3c?si=fZkrilBSZfO6LXqQ
Жарималар ҳақида хабар берувчи Road 24 ўрнини эгаллаётган Safe Road иловасига рўйхатдан ўтиб бўлмаяпти. Нималар бўляпти ўзи? Нега янги илова қилиш керак бўлиб қолди ўзи? Эски илова яхши эди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Раунд!😎

👉 @Zafarbek_Solijonov
21.04.202513:36
Коррупцияга қарши курашадиганларам ўла бошлабди...

👉 @Zafarbek_Solijonov
02.04.202515:55
Араб амирликларида қотиллик қилганларни оқламанг!

3 та ўзбек битта яҳудий раввинни ўлдирганини, унинг учун ўлим жазо олганини кўплар қаҳрамонлик деб қабул қилаётир. Бу жуда ачинарли, эмишки, Фаластинда яҳудлар қанча одамни ўлдирди, битта яҳудийни ўлдирганига шунча зулм эмиш!!

Биринчидан, бу қотиллик Араб давлатида юз берди. Агар еврейларни кимдир ўлдириши керак бўлса, у биринчи навбатда арабларнинг ўзи бўлиши керак. Чунки Фаластиндаги ўлаётганлар ҳам араблар, араб тилида гаплашади. Лекин, у раввинни ўлими айнан ўзбекларга керак бўлгани, бу биздаги тоқатсизлик ва нафратнинг чўққисига чиққанидан далолат. Бу раввинни ўлимини оқлаш учун баъзилар у жангари бўлган деб фейк тарқатяпти. Йўқ биродарлар, у бор йўғри раввин, яъни дин соҳаси ходими.

Иккинчидан, бу қотиллик расман Амирликлар томонидан террористик акт деб эътироф этилди. Бу эса жуда жиддий сиёсий оқибатга эга бўлган ҳодисадир. БАА ўзини энг тинч жой ва инвестиция, туризм учун энг қулай давлат сифатида гавдалантиради ва бу имиджни илгари суриш учун йилига миллиардлаган доллар сарф қилади. Бу кабий сиёсий қотиллиқ эса, уларнинг мана шу иши учун, мамлакат барқарорлиги ва иқтисоди учун жуда қаттиқ зарба. Улар бу қотиллиқни ҳеч қачон кечирмайди ва тўғри қилади. Шу имиджи учун ҳам еврейми, хитойми, ҳиндми бемалол эмин-эркин яшаб юрибди бу мамлакатда. Айтганча, БААда алоҳида бағрикенглик вазирлиги бор, одамлар, миллатлар ва динлар орасидаги илиқ муносабатларни қўллайди, бутун бошлиқ вазирлик. Давлат эса шу сиёсати орқасидан бойиган, бойимоқда.

Учинчидан, бу қотиллиқ орқасидан ўзбекистонликлар бўйича жуда ёмон фикр шаклланди. Ҳар бир учиб бораётган самолетдан одамлар орқага қайтарилмоқда, сал шубҳа қилса тамом, сўраб ўтиргани йўқ. Чунки давлатини тинчлиги керак ҳаммага, террорчи ўзбек келиб яна бир бало қилса, унда яна мамлакат ижтимоий-сиёсий барқарорлигига таъсир қилади. Ўзбекларнинг бундай имиджи эса бизга яна қимматга тушди, яна тушади. Биз билан ҳамкорлиқ қиламан деганлар ўйлаб иш қиладиган бўлади. Шу Амирлик давлатининг ўзи Ўзбекистонга охирги йилларда 20 млрд доллар инвестиция киритган. Хўш, нима наф бизга бу ўлимдан? Яна четга чиқиб қолишимиз керакми? Хитой ёқмаса, ҳинд ёқмаса? Қани биздаги озгина бўлсада толерантлик? Қолаверса, одам ўлдиришни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди, инсонни жонини олиш, қотиллиқ қилиш бу жоҳилликдир, ҳайвонийликдир.

Оламда юз бераётган адолатсизликлар жуда кўп, асрлар давомида бўлиб келяпти, яна давом этаверади. Лекин ўзингча адолат ўрнатаман деб, қайсидир миллат учун, шу миллат аъзосини куппа кундуз куни ўлдириш – бу аҳмоқлик ва буни қўллаётганлар ҳам бизга зарарлидир. Қотиллик жазоси билан бўлади. Шуни араблар таъминлаяпти холос.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Вау! Ишониш қийин. Яқинда Қурултой подкастининг “Ислом даври адабиётида турк мифологияси”га бағишланган махсус сонини кўриб чиқдим. Ҳақиқатдан ҳам ҳайратда қолдирадиган маълумотлар жуда кўп экан!

Масалан, сиз “исириқ” сўзининг асл келиб чиқиши ҳақида билармидингиз? Ёки, эснаганимизда катталар нега “оғзингга шайтон кириб қолади” дейишганининг сабабини-чи? Булар шунчаки урф-одат эмас, балки минг йиллик мифологик қарашлардан келиб чиққан анъаналар экан!

Хўш, сиз эшитган ҳамма нарса фақат Ислом дини билан боғлиқми? Ёки ундан аввалги эътиқод ва афсоналар ҳам бугунги кундалик ҳаётимизда яшаб келадими?

Бу ва бошқа саволларга жавобни Қурултой подкастининг шу сонида топасиз. Ишонаверинг, ўйлаб қоладиган жойлари кўп!

🎧 Тўлиқ подкастни шу ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/aGXOGgtW1DY
11.04.202506:59
Маъмурий жавобгарликнинг 47-моддасига кўра боласини мактабга юбормайдиган ота-оналар жарима тўлаши ёки маъмурий қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Лекин, боласини мактабга боришини исрор этган ота-она бўлсаю, боласи турли сабаблардан мактабни ёқтирмаслиги туфайли бормаса, унда мантиқий савол пайдо бўлади, жазо кимга ёзилади? Сифатли таълим ташкиллаштириб бермаган мактаб мудиригами ёки ота-онагами? Нега бизда жазолар бир томонлама ишлайди? Профессор Азамат ака Акбаровнинг шу мавзуда жуда мантиқли таҳлилини кўришингизни тавсия этаман.

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Асфальт 98% эмас, 100% бўлиши керак!

Йўллар ясалади, кейин эса 2 метр қолдиради. Сифатсиз бажарилган ишлар эса ҳеч ким томонидан текширилмаяпти. Назорат механизми қаерда?

ЎзЛиДеП депутати Муроджон Жураевнинг сўзларига кўра, йўл қурилишида камчиликлар талайгина. Шунча техникалар билан таъминлансада, иш ҳамон сифатсиз.

Қонунда белгиланган талаблар бажарилмаяптими, жавобгарлик ҳам бўлиши керак назаримда.

@Zafarbek_Solijonov
23.03.202510:27
Ўзбекистон ички сиёсати билан боғлиқ кўп ишларни кузатаман. Ўзимча хулосаларам қиламан. Энди шулар ҳақида кузатувларимниям улашиб турмоқчиман. Охирги вақтлар диққат билан кузатаётган воқеа — собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов кейси бўляпти. Воитов янги даврда карьерасида сакраб-сакраб кетаётган ёш кадрларданиди. СҚБга раис, инвестиция вазири биринчи ўринбосари, кейин Ўзбекистондаги энг катта соҳа — Қишлоқ хўжалигига вазир бўлди.

Бироқ нимадир асосий сабаб бўлди-ю, ёш кадрдан воз кечворишди. 2023 йил Умрзоқов Президент Администрацияси раҳбарлигидан кетиши билан у ҳам вазирликдан олинди, сал ўтмай қўлга олингани хабариям тарқади. Баъзилар ўша вақтда таъсири тобора ортиб бораётган Умрзоқов жамоасини кучсизлантириш мақсад қилинганини таҳмин қилади. Айримлар эса коррупцияга қарши курашишда ўндан ортиқ мансабдор қўлга олинганда рўхатга уям кириб қолган дейди. Лекин ҳозирча "қалами синиши"га асос бўлган бу сабабни билолмасак керак.

Аввалига растрата ва мансабини суистеъмол қилиш айбловлари қўйилган бу шахсларга кейинроқ жиноят кодексининг ўндан ортиқ моддаси билан (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузишгача) айблар қўйилгани маълум бўлди. Суди бошланиши билан қизиқ ҳолатлар кузатила бошлади. Президент фармони бўйича коррупцион ишлар бўйича суд мажлислари онлайн узатилиши керагиди. Антикоррупция агентлигиям шуни сўради. Бироқ адвокатлардан бири журналистлар орасида "хорижлик агентлар" бўлиши мумкинлигини айтиб, уларга суд жараёнини ёритишни тақиқлашни сўради.

Кейинги мажлисда журналистларга фото, видео, аудиоматериал олиши тақиқланди. Сал ўтиб судни ёпиб қўя қолишди. Аксар адвокатлар жараёнлар очиқ кўрилишини сўраганди. Бироқ ишни ёпиқ кўришни сўраган адвокат нимани кўзлади, нега бу илтимосномани киритди, ўз хоҳиши билан бўлдими, нима учун айнан унинг мижозига тегишли қисм ёпиқ кўрилмади, ҳалиям шу саволлар менга қизиқ.

Кейин Азиз Воитовнинг айблов хулосаси тарқади. Воитовга нисбатан қўйилаётган айбловларнинг бир қисми унинг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган давригаям боғлиқлиги маълум бўлди. Талон-торож қилинган кредит маблағлари, бюджет пуллари ҳамда давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 200 млрд сўмдан ошиқ дейилди. Айблов хулосасида Воитов бу ишларни асосан курсдоши, қайнотаси ва бошқа яқинлари орқали қилгани келтирилган.

Аммо Воитов юқоридаги айбловларни қисман тан оляпти. Ҳатто бир фирмада қайнотаси таъсисчи бўлганини терговда билганини таъкидлаган. Айблов хулосада яна бир қизиқ жойи бор: кўрсатмасида вазир лавозимида ишлаган даврида “Ўздонмаҳсулот” АКга қарашли бинони бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг рухсати билан демонтаж қилганини, унга ишонганидан чуқур афсусдалигини маълум қилган. Яқинда бу иш бўйича биринчи инстанция суди ҳалиям давом этаётгани, апеляция ҳақида гап йўқлиги айтилди. Жараёнларга Бош вазир ўринбосариям жалб қилинганмикан? Саволлар жуда кўп. Бироқ Воитов тепадан чиқарилган "ҳукм"га розимаслиги кўриняпти. Қизиқ жараён.

👉 @Zafarbek_Solijonov
04.04.202507:09
"Profi University" асосчиси Бектош Ҳатамов ёзмоқда:

"Кеча Бектемир туман ҳокимиятидан келиб “Profi University” ётоқхонаси атрофидаги панжараларни олдириб ташлашибди, айтишларича, Президент админстрациясидан келганларнинг кўзига ёмон кўринган эмиш.

Бугун эса туман электр тармоқлари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз чироқларни профилактика баҳонаси билан ўчириб кетибди. Ишқилиб ҳар куни бир сюрпризимиз бор.

Мен буни олдин ҳам айтганман, яна бир бор қайтараман, “тадбиркорликни ривожлантиришнинг ягона йўли - тадбиркорга ҳалақит бермаслик, қолганига ўзи йўл топади.”

👉 @Zafarbek_Solijonov
Янги Ўзбекистонда янги вазир келгач, янги қизиқ ишлар бўляпти? Президентимиз бундан хабар топса нима бўларкин, қизиқ...

👉 @Zafarbek_Solijonov
03.04.202517:17
Танловингиз тўғри-нотўғрилиги ҳақида қачон ўйлайсиз?

Сўнгги пайтларда Республика Маънавият ва маърифат маркази замонавий ва таъсирчан медиа контентлар яратишга катта эътибор қаратяпти. Бу шахсан мени қувонтиради. Бугун премьера қилинган “Танлов” анимацион фильми ҳам шулардан бири бўлиб, у инсоннинг танловлари ва уларнинг оқибатлари ҳақида жиддий мулоҳаза қилишга ундайди.

Ҳозирда улашилаётган илм-у маърифат таъсирчан бўлиши учун, у замонавий бўлиши керак. Чунки бугунги ёшлар рақамли муҳитда яшайди, демак, уларни ўзига жалб қиладиган янги форматлар, интерактив ёндашувлар ва қизиқарли медиа лойиҳалар муҳим. Марказ шундай руҳда давом этса, унинг таъсири янада ортади.

🎥 Видеони кўриш учун: https://youtu.be/KDBlmM_CHFQ

#yangiruhiyat

👉 @Zafarbek_Solijonov
Давлат ҳаммасини билиб туради. Кутади. Унгача тадбиркорлар, хоҳлаганингизга пора беринг, хоҳлаганингизча қонунни четланг. Аммо куни келган куни ҳаммасини тортиб олади. Бу сафаргисида энди рози бўлиб берасизлар. Бу классика, бу ўзгармайди. Қозон ёпиқлигича қолмайди, ноқонуний кўп қаватли уй қураётганлар.

👉 @Zafarbek_Solijonov
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।