Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Namangan viloyat prokuraturasi avatar
Namangan viloyat prokuraturasi
Namangan viloyat prokuraturasi avatar
Namangan viloyat prokuraturasi
से पुनः पोस्ट किया:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
05.04.202506:10
Бош прокуратура томонидан соҳанинг малакали мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда Наманган вилоятида Президентнинг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига асосан ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари аъзолари учун "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш масалалари" мавзусида сайёр семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинарда соҳанинг малакали мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчилари томонидан вилоят ва туман (шаҳар) штаблари томонидан ишни тўғри ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, технология йўқотишларини камайтириш, энергия ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларини фош этиш ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулот якунида барча штаб аъзоларидан тест синовлари олиниб, билим ва кўникмалари баҳоланди.

Шу билан бирга, иштирокчиларга юқоридаги қарорга асосан энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳларининг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари тушунтирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
से पुनः पोस्ट किया:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
से पुनः पोस्ट किया:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
04.04.202506:30
​​Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан сув таъминоти корхонаси фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан ичимлик сувидан қарздорликларни ундириш билан боғлиқ жами 1 770 та ижро ҳужжат келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тадбирлар давомида 2,9 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилди.

Шунингдек, қарздорларнинг номида бўлган 762 млн. сўмлик мол-мулклар белгиланган тартибда хатланиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. 122 та ижро ҳужжатлар бўйича қарздорлик ундируви фуқароларнинг иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, Поп туманининг “Чоркесар” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Мадаминовнинг ичимлик сувидан бўлган қарздорлиги олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида тўлиқ ундирилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Учқўрғон тумани Фавқулотда вазиятлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қарорлари ҳамда ФВВ кўрсатмаси ижроси доирасида идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ҳуқуқий тайёргарлик машғулоти ўтказилди.

Тадбир давомида ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, интизомни мустаҳкамлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича амалий таклифлар билдирилди.

Машғулотда туман ФВБ бошлиғи в.б А.Мамаджанов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари О.Мирзаев ва туман прокурорининг ёрдамчиси Б.Зиёвиддинов иштирок этиб, ходимларга ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича тавсиялар беришди.

Бундай тадбирлар хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
दिखाया गया 1 - 4 का 4
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।