Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! avatar

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिFeb 06, 2025
TGlist में जोड़ा गया
Jan 07, 2025

रिकॉर्ड

24.01.202523:59
127.8K
सदस्य
06.02.202522:09
850
उद्धरण सूचकांक
10.02.202523:59
20.4K
प्रति पोस्ट औसत दृश्य
10.02.202513:50
20.4K
प्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
24.02.202523:59
1.51%
ER
10.02.202523:59
18.50%
ERR

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! के लोकप्रिय पोस्ट

🔴 🟦🟦🟦🟦

Баъзилар эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Бу ҳолатда улар сочларни фенда қуритишнинг ўзи етарли деб ўйлайди...


Хўш, бу қанчалик тўғри?

Бошни қуритмай кўчага чиқиш қандай оқибатларга олиб келади?

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
⭕️⭕️⭕️⭕️

Ҳомиладорлар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур?

🔬
Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи — ҳам она, ҳам туғилажак фарзанд саломатлиги учун ўта масъулиятли давр. Шу сабабли ушбу муддатда аёлларнинг тегишли тиббий текширувлардан ўз вақтида ўтиши ғоятда муҳим. Бу орқали ҳомилада туғма ва ирсий касалликлар ривожланишининг олди олинади.

❓Хўш, ҳомиладор аёллар қандай скрининг текширувларидан ўтиши зарур?

➡️ Тошкент шаҳар 4-сон туғуруқ комплекси бош шифокори ўринбосари Зарина Эгамова шу ҳақда маълумот берди.

💬
— Пренатал, яъни туғуруққача скрининг ёрдамида ҳомиланинг соғлигини баҳолаш ва генетик касалликлар ривожланиш хавфини аниқлаш мумкин, — дейди мутахассис. — Бундан кўзланган асосий мақсад чақалоқларнинг туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) хасталиклар билан туғилишининг олдини олишдан иборат.

🔬 Ҳомиладор аёллар икки босқичдан иборат бўлган пренатал скрининг текширувларидан ўтказилади.

📍 Биринчи босқичда бўлажак оналар оммавий ультратовуш текшируви билан қамраб олинади. Шу аснода ҳомиласида туғма нуқсонлар аниқланганлар “хавф гуруҳи”га киритилади. Бундай текширувлар уч марта туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларининг пренатал скрининг хонасида амалга оширилади.

🔗 Илк текширув ҳомиладорликнинг 10-14 ҳафтасида, иккинчи марта 16-20 ҳафтасида, учинчи марта эса 28-32 ҳафтасида туғма нуқсонларни аниқлаш ва ҳомиланинг функционал ҳолатини баҳолаш учун ўтказилади.

Биринчи босқич текшируви хулосасига кўра “хавф гуруҳи”га кирган аёллар қандай йўл тутади?

🗂 Улар ҳомиладорликнинг 16-20 ҳафтасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Она ва бола скрининг бўлими ҳудудий филиалларида иккинчи босқичдаги пренатал текширувлардан ўтказилади. Бунда аёл ушбу муассасага поликлиникадан йўлланма ҳамда аввалги пренатал ультратовуш текширувлари натижалари акс этган тиббий картасидан кўчирмани олиб боради.

🔎 Бу ерда ультратовуш, биокимёвий скрининг текшируви ва унинг натижасига мувофиқ ҳомиланинг хромосом синдромлар билан туғилиш хавфи юқори бўлганда, инвазив текширув (хорионбиопсия, плацентоцентез, кордоцентез) усуллари, кейинчалик эса ҳомила ҳужайраларининг генетик таҳлили ҳамда бошқа кўриклар ўтказилади.

📑 Иккинчи босқичдаги пренатал скрининг натижасида бўлажак онага тиббий-генетик хулоса берилади.

📝 Ҳомилада туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжуд бўлганда, аёл тиббий-генетик хулоса билан тегишли поликлиникага юборилади. Ушбу хулоса кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг Тиббий-маслаҳат комиссиясига тақдим этилади.

📌 Комиссия ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларига пренатал скрининг текширувлари натижалари, аниқланган туғма ривожланиш нуқсонлари ва бунинг келгусидаги оқибатлари, даволаш усуллари ҳамда бу билан боғлиқ хавф-хатарлар даражаси, қўллаш мумкин бўлган тиббий муолажалар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида тўлиқ ахборот беради.


🟢 Шундан кейингина ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошлари ўзларига маъқул қарорни қабул қилади.

🤱🏻 Шу маънода, бўлажак оналар ҳомиладорлик даврида ҳар бир текширувдан ўз вақтида ўтишга жиддий аҳамият қаратиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 ✏️✏️✏️

❗️Тошкент шаҳар кўп тармоқли шифохонасида тегишли мутахассислар бўш лавозимларга ишга таклиф этилади

Янги ташкил этилган Тошкент шаҳар кўп тармоқли шифохонасини юқори малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлаш мақсадида қуйидаги мутахассислар вакант лавозимларга ишга таклиф этилади:

➡️ педиатр;
➡️ шифокор-рентгенолог;
➡️ рентген-лаборант;
➡️ УТТ шифокори;
➡️ УТТ ҳамшираси;
➡️ эндоскопия шифокори;
➡️ эндоскопия ҳамшираси;
➡️ ЭКГ шифокори;
➡️ ЭКГ ҳамшираси;
➡️ шифокор-реаниматолог;
➡️ терапевт;
➡️ невролог;
➡️ кардиолог;
➡️ физиотерапевт шифокори;
➡️ даволаш-жисмоний тарбия шифокори;
➡️ шифокор-статист;
➡️ болалар отоларингологи;
➡️ болалар неврологи;
➡️ дорихона мудири;
➡️ провизор-технолог;
➡️ стерилизация ҳамшираси;
➡️ клиник фармакология шифокори;
➡️ ҳамширалар ва кичик тиббий ходимлар.

Иш тартиби белгиланган жадвал асосида олиб борилади.

💰 Ойлик маоши штат жадвалига мувофиқ.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, собиқ “Зангиота-2” шифохонаси.

📞 Қўшимча саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамларига соат 9:00 дан 15:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин:

📱+998 99 928-24-48
📱+998 94 332-70-32
📱+998 99 984-27-25

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
❗️ССВ: Оилавий поликлиникаларда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми пулли бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда оилавий поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Хўш, бу қанчалик асосли?

➡️ Ушбу саволга Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алмарданов жавоб берди.

📖 — Маълумки, Конституциямизнинг 48-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

🔬 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра, айни пайтда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги 28 та диагностик текширув, 22 та лаборатор таҳлил, 138 турдаги дори воситалари, 57 та тиббий буюмлар, энг кўп учрайдиган 110 та ташхис, шунингдек, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида 28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситалари, 76 та тиббий буюмлар, 27 та оператив даво ҳамда энг кўп учрайдиган 257 та ташхис киритилган бўлиб, давлат ҳисобидан бепул тақдим этилади.

📁 Янги қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига бепул тақдим этиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларидан ташқари қўшимча хизмат ҳисобланадиган тиббий ёрдам турларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.

📌 Яъни бу орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам пакетига кирмайдиган қўшимча хизматларни тартибга солиш кўзда тутилган.

🩺 Ушбу қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган ҳажмга киритилган тиббий хизматларни давлат ҳисобидан ёки бепул олиш учун бемор белгиланган муддатларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тегишли тиббий кўриклардан ўтиши, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиши талаб этилади. Бунга шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш кирмайди, албатта.

📝 Беморнинг тор соҳа мутахассисига бориб даволаниши учун эса оилавий шифокорнинг йўлланмаси зарур. Шундан сўнг кафолатланган ҳажм доирасида тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.

📲Бунда оилавий шифокор даволаш ва ташхислаш стандартларига мувофиқ тор соҳа шифокорларига, зарур ҳолларда шифохоналарга электрон йўлланма беради ҳамда бемор мазкур йўлланма асосида тор соҳа шифокори томонидан кўрикдан ўтказилади ва (ёки) унинг тавсиясига кўра, шифохонага ётқизилади. Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолларда тиббий хизматлар пулли асосда тақдим этилади.

💉Бу билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий ва бошқа хизматларни кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, пулли асосда амалга оширилади.

👩‍⚕️ Бунда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси мавжуд бўлмасдан мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам қўшимча хизмат ҳисобланиши (бундан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш мустасно) белгиланмоқда.

‼️ Қисқа қилиб айтганда, қонунчиликка киритилаётган ушбу янгилик давлат тиббий суғуртаси механизмлари самарадорлигини ошириш, бирламчи тиббиёт муассасаларида оилавий шифокорлар ёки тиббиёт бригадалари томонидан аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларнинг бепул ва сифатли кўрсатилишига зарур шарт-шароитлар яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
23.02.202504:09
Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларда қорин қўйиш, яъни абдоминал семизлик кузатилади.

🔴 Афсуски, бунга кўпчилик оддий ҳолат деб қарайди. Ваҳоланки, бу муаммога ўз вақтида эътибор бермаслик, организмда жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Хўш, аслида эркак ва аёлларда меъёрий бел айланаси қанча бўлиши керак?

Абдоминал семизлик туфайли қандай касалликлар келиб чиқади?

📹 Шу каби саволларга юқоридаги видеолавҳа орқали батафсил жавоб оласиз.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Тиббиёт мутахассислари эндиликда янгича танлов асосида хорижга ўқиш ва малака ошириш учун юборилади

🔬
Бугун энг чекка ҳудудларда ҳам илғор диагностика ва даволаш усуллари кенг қўлланилмоқда. Ихтисослашган тиббий хизмат халққа янада яқинлашяпти. Натижада жойларда тор соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёж йил сайин ортиб бораётир.

🛬 Ушбу масаланинг оқилона ечими сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 августдаги тегишли буйруғига кўра, ёшларимизни магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида ривожланган давлатларга ўқишга ҳамда билим ва малака ошириш учун юбориш амалиёти йўлга қўйилди.

Хўш, бу жараён эндиликда қай тартибда ташкил этиляпти? Номзодлар учун қандай талаблар мавжуд?

💬
— Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида ўқишга, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг чет элда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлашга бориши танлов асосида ташкил қилинади, — дейди Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов.

🔎 — Муассасамиз номзодлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиш ва белгиланган тартибда танлов ўтказиш бўйича ишчи орган этиб белгиланган. Мазкур жараённинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш https://mas.ssv.uz ахборот тизими жорий этилди.

📆
Бу электрон платформа орқали (https://mas.ssv.uz) 2025 йил 1 мартдан 31 мартгача номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади.

⬇️ Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

🟣 тил билиш сертификати (мавжуд бўлса);

🟣 малака ошириш (стажировка ўташ) ва қайта тайёрлашга қабул қилувчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасаси ёки тиббиёт маркази тақдим этган ҳужжат (расмий хат ёки бошқа ҳужжат), бунда ўқишнинг бошланиш муддати 2025 йил май ойидан кейинга режалаштирилиши лозим;

🟣 хорижда малака ошириш (стажировка ўташ, қайта тайёрлашга ўқишга боришдан мақсад, ўқиш режаси, ватанга қайтиб келгач, олинган билим ва кўникмаларни амалиётга татбиқ этиш режалари акс этган иншо (essay));

🟣 охирги 2 йил ичида Давлат бюджети ҳисобидан хорижда малака оширмаганлиги ҳақида номзоднинг тилхати.

📌
Номзодлар тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.

➡️ Ҳужжатлари қабул қилинган номзодлар билан улар топширган иншо (essay) асосида ишчи орган ҳузуридаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари томонидан онлайн суҳбат ўтказилади.

🖥 Танлов натижалари ишчи органнинг ахборот тизимида ва веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Бунда, танлов ғолибларининг магистратура ва клиник ординатурада етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатлари (контракт пули), шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг хорижда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлари Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан қоплаб берилади.


‼️ Эслатма: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими танлов ғолиблари билан вазирлик томонидан белгиланган тартибда шартнома тузади. Ушбу шартномаларда малака ошириш (стажировка ўташ) таълим дастурлари бўйича таҳсил олиб келгандан сўнг 3 йил мобайнида, қайта тайёрлаш, магистратура ва клиник ординатура таълим дастурлари бўйича ўқиб келгандан кейин эса 5 йил давомида давлат тиббиёт муассасаларида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти кўрсатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди

Коррупция — давлат ва жамият учун жиддий хавф. Шу боис юртимизда барча соҳаларда, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида бу иллатга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ҳамда инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

☎️ — Хусусан, айни пайтда вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, бу борадаги камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида 71 241-10-65 ёки республика бўйича ягона 1203 рақамли “Ишонч телефони” фаолият юритмоқда, — дейди Коррупцияни олдини олиш ва курашиш бўлими етакчи мутахассиси Азизбек Шукуров.

📨 — Шунингдек, вазирлик расмий веб-сайтининг ssv/pages/komplaens-xizmati саҳифаси, ssvuz/compliaence электрон почтаси ва t.me/ssvantikor_bot телеграм боти ишга туширилиб, фуқароларнинг тиббиёт тизимидаги коррупцион ҳолатлар бўйича мурожаатлари қабул қилиняпти.

✅ Соҳада бюджет қонунчилиги бузилиши, коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва молиявий камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида вазирлик қошида Ситуацион марказ ташкил этилди.

📲 Тиббиёт муассасаларида амалга оширилаётган ҳар бир молиявий операцияни кузатиб бориш ва назорат қилиш имконини берувчи ушбу марказxarid.uzex.uz”, “xt-xarid.uz”, “Shaffof qurilish”, “UzASBO”, “DMBAT”, “registr.stat.uz ҳамда бошқа ахборот тизимлари ва Ҳисоб палатасининг электрон маълумотлар базаси асосида фаолият олиб боради.

🟣 Шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларига юқори малакали кадрларни ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилиб, ўтган йил ноябрь ойидан Бухоро вилоятида синов тариқасида йўлга қўйилди.

💻 Унга кўра, тиббиёт муассасаларидаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар, номзодларга қўйиладиган талаблар бир вақтнинг ўзида давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг очиқ портали (vacancy.argos.uz), электрон платформаси (hrm.argos.uz), ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтида (vacancy.ssv.uz) эълон қилиниб, ушбу платформалар орқали ишга кириш учун ариза юбориш хизмати жорий этилган.

⌨️ Қолаверса, даволаш-профилактика муассасаларидаги шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари лавозимлари учун малака талаблари ҳамда танлов ўтказиш учун тест ва суҳбат саволлари базаси ишлаб чиқилиб, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда test.argos.uz платформасига жойлаштирилди.

📌 Мазкур янги тизим ўзини амалда оқлагани боис 2025 йил март ойидан республика миқёсида тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган.

‼️ Айни пайтда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “t-anticor.uz” платформасига вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи маълумотлар доимий киритиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Қандай озиқ-овқатлар кучли аллергияга сабаб бўлади?

🥙 Озиқ-овқат аллергияси — дунёда тобора кенг тарақалаётган патологиялар сирасидан. Таҳлилларга кўра, бундан асосан болалар, айниқса, эмизикли гўдаклар кўп азият чекади


➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова кучли аллерген ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.

💬 — Болаларда бу турдаги касаллик ривожланишига кўп ҳолларда онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабаб бўлади, — дейди мутахассис.


🍼 — Қолаверса, гўдак сунъий аралашмалар билан озиқлантирилса, чала туғилса ёки ошқозон-ичак, ўт, жигар хасталикларидан азият чекса ҳам, озиқ-овқат аллергияси юзага келиши мумкин.

🍶 Сигир сути — кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот ҳисобланади. Таркибида f2, Bos d 4, Bos d 5, Bos d 6, Bos d 8, Bos d 9, Bos d 10, Bos d 11, Bos d 12 аллергенлари мавжуд. Уларга 5-6 ёшгача бўлган ўғил-қизларда аллергия кузатилади.

🍳
Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. У овальбумин, овомуеоид, овотрансферрин ва овомуцин оқсиллар гуруҳларини ўз ичига олади. Бу моддалар молекуляр даражада ўрганилганда, Gal d1, Gal d2, овомукоид, Gal d3, Gal d4 аллергенлари реакцияларни юзага келтириши маълум бўлди.

🐟 Балиқ — кучли аллерген. Унинг гўштида парваальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Молекуляр даражадаги ўрганишлар унинг таркибида Cyp c1, Gad c 1, Gad m 1 аллергенлари борлигини тасдиқлади.

🔬
Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Масалан, соя таркибини молекуляр даражада ўрганиш натижасида унинг таркибида Gly m 1, Gly m 5, Gly m 6 аллергенлари мавжудлиги аниқланди.

🍗 Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда ва от гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ аллерген хусусиятга эга.

🍓 Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти эса ушбу мева дарахти чангига ҳам таъсирчан бўлади.

🫘 Катталарда аллергия ривожланишига сабаб бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биринчиси
ерёнғоқдир. Бу маҳсулот кўп ҳолларда анафилактик реакцияни келтириб чиқаради.

🍫 Ундан сўнг турли хил ёнғоқлар, кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган.

‼️ Озиқ-овқат аллергиясидан азият чекадиган ёки бунга мойил кишилар шифокорлар кўригидан ўтиб, уларнинг тавсия ва кўрсатмаларига қатъий амал қилишлари лозим.

💉 Ҳозир марказимизда касалликка аниқ ва тезкор ташхис қўйиш ҳамда уни самарали даволаш учун барча зарур шароитлар яратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴🟦🟦🟦

Мактаб ҳамшираси қандай бўлиши керак?

👩‍⚕️
Мактаб ҳамшираси ўқувчиларнинг соғлиғини мунтазам равишда текшириб, уларда ҳар қандай касаллик белгилари пайдо бўлганда, зудлик билан чора кўриши лозим.

📌 Шу орқали оғир касалликлар эрта босқичда аниқланиб, уларнинг олдини олиш имконияти ортади. Мактаб ҳамшираси ўқув муассасаси ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда болаларнинг соғлом муҳитда таълим олишига ҳисса қўшади.

Ўқувчиларни тўғри овқатланиш, соғлом кун тартиби ва спорт билан шуғулланишга тарғиб қилиш ҳам ушбу мутахасиснинг асосий вазифаларидан биридир...

➡️ БАТАФСИЛ

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Болаларни боғчага қабул қилишда қандай тиббий маълумотномалар талаб қилинади?

Боғчадаги қувноқ муҳит жажжи ўғил-қизларнинг шахс сифатида шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Айниқса, уларнинг жамиятга тез мослашиши, жисмоний, ақлий ва маънавий камолоти бевосита ана шу маскан билан боғлиқ.


📝 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги тегишли қарорига мувофиқ мамлакатимизда умумий турдаги давлат боғчаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Хусусий мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ёши ва тартиби эса ушбу маскан томонидан мустақил белгиланади.

Хўш, бу жараёнда ота-оналардан қандай тиббий маълумотномалар талаб этилади?

👩‍⚕️ Мазкур саволга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова батафсил жавоб берди.

🩺 — Боғча ёши болаликнинг энг муҳим даври, — дейди мутахассис. — Шу боис юртимизда жажжи ўғил-қизлар саломатлигини асраш, улар ўртасида касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👶 Хусусан, бугунги кунда болаларни МТМга қабул қилишда ота-оналардан бир нечта тиббий маълумотномалар талаб қилинади.

💻 Амалдаги тартибга кўра, айни пайтда туғуруқ комплексларида чақалоқ дунёга келгач, тўғридан тўғри ота-онанинг яшаш манзили бўйича рўйхатга олинади ва автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази орқали мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилади.


📲 Бола 3 ёшга тўлгач, ДХМ томонидан ота-онанинг мобил телефонига фарзандини боғчага жойлаштириш учун навбати келгани ҳақида SMS-хабарнома юборилади.

🟣 Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги тегишли буйруғига биноан 026-шаклдаги тиббий маълумотнома олиш учун бола ҳудудий оилавий поликлиникада йўлланма асосида стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог, оила шифокори томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

🌡 Умумий қон ва пешоб ҳамда 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллар олинади.

💉Қолаверса, бола Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, пневмококк инфекция каби хасталикларга қарши вакцина олганлиги ҳақида 063-шаклдаги тиббий маълумотнома талаб қилинади. Шу билан бирга, ота-оналардан фарзандини гепатит А га қарши эмлаш тавсия этилади.


🔬 Вакцина олишга қарши кўрсатмалар (перинатал ҳолатлар, жароҳатлар, инфекцион ёки сурункали касалликлар, аввалги эмлаш препаратларига реакциялар ёки асоратлар, дори воситаларига ва озиқ-овқатларга аллергик реакциялар) бўлса, реабилитация ва соғломлаштириш жараёнларидан сўнг эмлаш тадбирлари ўтказилади.

‼️ Агар болада церебрал фалаж, талваса ва эпилепсия синдроми ҳамда руҳий хасталиклар аниқланса, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш тавсия қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 ✏️✏️✏️

❗️Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси пойтахт тиббиёт муассасаларидаги бўш лавозимларга ишга таклиф этади

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси малакали тиббиёт ходимларини ўз тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида мавжуд бўш иш ўринларига ишга таклиф этади.

🖥 Бугунги кунда қуйидаги мутахассисликлар бўйича вакансиялар мавжуд:

🟣 педиатр;
🟣 неонатолог;
🟣 кардиолог;
🟣 анестезиолог-реаниматолог;
🟣 терапевт;
🟣 оила шифокори;
🟣 эндокринолог;
🟣 офтальмолог;
🟣 инфекционист;
🟣 аллерголог;
🟣 онколог;
🟣 иммунолог;
🟣 фтизиатр;
🟣 психиатр (катталар ва болалар).

👩‍⚕️ Ҳамширалар учун мавжуд вакансия:

💎 патронаж ҳамшираси;
💎 доя;
💎 умумий амалиёт ҳамширалари.

📌 Юқорида келтирилган вакант лавозимларга ишга қабул қилиш учун мутахассислик бўйича диплом ва малака талабларига эга бўлиш, меҳнат стажининг узилиши 3 йилдан ошмаслиги зарур.


☎️ Қўшимча саволлар бўйича 71-233-40-93 телефон рақамига душанбадан жумагача соат 09:00 дан 18:00 га қадар ёки Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/2-уйда жойлашган Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: My.gov.uz портали орқали 25 турдаги электрон тиббий хизматлардан фойдаланиш мумкин

📲
Бугун кўплаб турдаги давлат хизматларидан уйдан чиқмай туриб фойдаланса бўлади. Бунинг учун интернетга уланган қурилма бўлса, кифоя.

🖥 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) юртдошларимизга ана шундай қулайликларни тақдим этмоқда. Ушбу платформадан аҳоли ва тадбиркорлар учун мўлжалланган 25 турдаги электрон тиббий хизмат ҳам жой олган.

⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:

1️⃣ COVID-19 га қарши эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш

2️⃣ Тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш

3️⃣ Тана вазни ва оғирлиги калькулятори

4️⃣ Болаларнинг эмланиш тақвими

5️⃣ 40 ёшдан кейинги юрак қон-томир тизими касалликларининг хавфини баҳолаш номограммаси

6️⃣ Оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда давлат томонидан бепул бериладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари тўғрисида маълумот

7️⃣ Аҳолини профилактик кўриклар ва скрининг дастурларидан ўтказиш тақвими

8️⃣ Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш саломатлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот олиш

9️⃣ Фуқарога бириктирилган оилавий шифохона шифокори тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш

1️⃣0️⃣ Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш

1️⃣1️⃣ Шифокор қабулига ёзилиш

1️⃣2️⃣ Ижтимоий таътиллар (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болани парваришлаш таътиллари)га чиқишни расмийлаштириш

1️⃣3️⃣ Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотларни олиш

1️⃣4️⃣ Профилактик эмланганлик ҳолатини текшириш

1️⃣5️⃣ Қандли диабет скринингини олиш

1️⃣6️⃣ Антропометрия скринингини олиш

1️⃣7️⃣ Фтизиатрия касалликлари ҳисобида туриш ёки турмаслиги тўғрисида маълумот олиш

1️⃣8️⃣ Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш (соддалаштирилган тартибда)

1️⃣9️⃣ Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш (соддалаштирилган тартибда)

2️⃣0️⃣ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш.

2️⃣1️⃣ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилган аввалги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатни текшириш ва юклаш

2️⃣2️⃣ Тиббий маълумотномаларни олиш (083/ҳ шаклдаги)

2️⃣3️⃣ Юрак-қон томир касалликлари скрининги натижаларини олиш

2️⃣4️⃣ Ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг санитария-эпидемиология хавфсизлиги шартларига мувофиқлиги маълумотлари билан танишиш

2️⃣5️⃣ Қон таҳлил натижаларини текшириш.

🔎 Тегишлилига кўра жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган ушбу хизматлар my.gov.uz порталининг “Соғлиқни сақлаш бўлими”дан жой олган.


‼️ Улардан фойдаланиш учун ариза берувчи порталда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтиши ҳамда сўров юбориши талаб этилади. Аризалар автоматик тарзда кўриб чиқилиб, маълумотлар электрон форматда тақдим этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
22.02.202510:03
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Вазирлик ташаббуси билан "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" пиёда юриш марафони ўтказилди

Пиёда юриш — энг осон ва қулай спорт тури.


🩺 Маълумотларга кўра, кунига 30 дақиқа яёв ҳаракатланиш қонда қанд миқдорини пасайтириб, юрак фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, бу машғулот организмнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир этиб, инфаркт ва инсульт каби жиддий касалликлар хавфини камайтиради.

🟣 Шу боисдан ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни доимий жисмоний фаолликка чақириб, юриш марафонларини ташкил этиб келмоқда.

🚶Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси бугун пойтахтимизда "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяров, вазир ўринбосарлари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, шунингдек, 200 нафардан зиёд аҳоли вакиллари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 ✏️✏️✏️✏️

Қандай тоифадаги беморлар имтиёзли даволаниш ҳуқуқига эга?

Сир эмас, яқин йилларгача эҳтиёжманд беморларнинг вилоят ёки республика тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун қоғоз шаклидаги “ордер” тизимидан фойдаланиб келинган.


📝 Бироқ бундай имтиёзларни беришда кўпинча коррупцион ҳолатларга йўл қўйилган. Оқибатда фуқаролар турли қийинчиликларга дуч келган. Бу эса ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳолининг даволаниш учун йиллаб навбатда туришига ёки “ордер” ололмай, сарсон бўлишига сабаб бўлган.

💻 Айтиш лозимки, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон қарорига мувофиқ бундай амалиётдан бутунлай воз кечилди. Натижада Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида "ордер" бериш тартиби бекор қилиниб, уларни электрон тизим орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизими жорий этилди.

🔬 — Бу орқали соҳада шаффоф механизмлар амалиётга татбиқ қилинди, — дейди Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Ҳамроқулов. — Натижада аҳолига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўзининг мурожаати ҳамда навбати ҳақидаги ахборотни олиш имконияти яратилди.


📲 Бу йўлланма электрон ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилиб, бемор давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотида тиббий хизматлардан фойдаланишни ихтиёрий танлайди.

Хўш, ушбу тоифага қандай шахслар киради?

🩺 Президентимизнинг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон фармонида юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган 20 та имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати келтирилган.

👨‍⚕️ Жумладан, етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, ёшга оид пенсияга чиққан ва ишламайдиган ҳамда 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, байналмилалчи-жангчилар, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларнинг болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи аъзолари, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари ва ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзолари имтиёзли даволаниш ҳуқуқига эга.

💉Бемор даволанганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ушбу муассасага базавий нархлар доирасида кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга мувофиқ сарфланган маблағларни Давлат бюджети ҳисобидан ўтказиб беради.

‼️ Мазкур имтиёз асосида шифохонада даволанаётган шахсларга ўз ҳисобидан дори воситалари ва тиббий буюмлар буюрилиши асло мумкин эмас.

🖥 Шифохонада беморлар томонидан олиб келинган дори воситалар ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган.


🔎 Бу борадаги ҳуқуқий асос Президентимизнинг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорида белгилаб қўйилган. Унга кўра, беморларни даволаш учун талаб этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар тўлиқ шифохона томонидан харид қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилади

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси босқичма-босқич трансформация қилиниши натижасида аҳолига қўшимча қулайликлар яратилмоқда.


📋 Жумладан, яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат тиббиёт муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида тегишли буйруғи қабул қилинди.

👨‍⚕️ Бу ҳақда вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Суннат Сафаров маълумот берди:

🏥 — Ушбу буйруққа кўра, энди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий муассасаларидан ташқари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг ҳудудий филиаллари ҳамда бошқа қатор шифохоналарда асосий иш соатлари ҳамда ундан ташқари вақтда доимий тарзда муассасада мавжуд тиббий ташхислаш жиҳозларидан (МРТ, МСКТ, КТ) фойдаланган ҳолда, ўрнатилган тартиб асосида, туну кун тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилади.

🩺 Имтиёзли тоифадаги, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этиладиган беморларга бюджет маблағлари ҳисобидан бепул, бошқа ҳолатларда эса пуллик асосда тиббий хизмат кўрсатилиши белгиланди.

📌 Тиббий хизматларни пуллик асосда кўрсатишда иш ҳақи билан боғлиқ харажатлар, сарфланадиган дори-дармон, реагентлар, сарфлов воситалари бўйича барча чиқимлар пуллик хизмат ҳисобидан қопланади.

🧑🏻‍⚕️ Тиббиёт муассасалари раҳбарлари:


➡️ туну кун кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатига, уларни бевосита амалга оширувчи тиббиёт ходимларининг иш ҳақи тўловлари ўз вақтида тўланишига;

➡️ тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилишига ҳамда дори-дармон ва сарфлов воситалари узлуксиз таъминлаб борилишига;

➡️ ташкил этиладиган хизматлар рўйхатининг ташриф буюрувчилар учун кўриш қулай бўлган жойларда ҳавола этилишини ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида аҳолига етказилишини таъминлашга шахсан жавобгар ҳисобланади.

🖥 Шунингдек, тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилиши устидан мониторинг йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।