Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Отабек Артиков avatar
Отабек Артиков
Отабек Артиков avatar
Отабек Артиков
Пора бериш ва олиш тартиби ва унинг оқибатлари таҳминан шундай бўлади.

Сен пул учун энг оғриқли нарсаларга ҳам кўз юмасан, аввал сабзини оғзингга кейин бошқа жойингга тиқишса ҳам индамайсан чунки сени сотиб олишган бўлишади...

🇺🇿@Otabek
Яккасарой туман ҳокими...

🇺🇿@Otabek
Аттестация шпаргалкалари дейишмоқда.
Яна ҳам вазирлик билгувчидир...☝️

🇺🇿@Otabek
Она тили аттестацияси машмашалари.

Тест жараёни онлайн транслация бўлиши керак бўлган бир вақтда жонли эфирда тест жараёнида дeб кўрсатилган ўқитувчи аслида ташқарида бўлгани айтилмоқда.
Шу сабаб ўқитувчилар аттестация жараёнларида таниш-билишчилик ҳолатига йўл қўйилган деб даъво қилишмоқда.
Шунда онлайн эфир соҳта бўлганми, нега жонли эфирда аттестация жараёнида деб кўрсатилаётган одам ташқарида юрибди бу жуда қизиқ ва тушунарсиз.

Тестларни аҳволига эса маймунлар банан отиб йиғлаган, 90 фоиз ўқитувчи аттестациялардан йиқилгани айтилмоқда.

Вазирлик нима дейиши қизиқ...

🇺🇿@Otabek
22.04.202515:21
Тўйларни камроқ одам билан ўтказиш учун энг аввало тўйхоналарни назоратга олиш керак.

Чунки аввал бир тўйларни ихчамлаштириш бошланганида тўйхона эгалари 100 кишига ҳам 500 кишига ҳам бир хил нарх белгилаб қўйишганди.
Балки ростдан ишчи, электр нархи уларга қопламаса керак яна билмадим?

Мана шу томонларини жиддий назорат қилиш керак, ресторан 100 киши учун қиммат нарх айтмаса ва 100 кишидан ортиқ одамни киритолмайман деса ҳеч ким 200 одам чақирмайди.

🇺🇿@Otabek
Қиёмат эмиш😄

Мана бу яғир қўлёзма 1595-йилги “Lignum Vitae” (“Ҳаёт дарахти”) китобидан олинган. Бу саҳифада машҳур “Малахия башорати” (“Prophecies of the Popes”) деб аталадиган бўлимда айтилишича 112чи Рим папаси ўлимидан кейин қиёмат бошланар экан.
Кеча ўлган Рим папаси айнан 112 чиси эди.

Лекин ҳали осмондан комета тушиб, ер қаридан Трансформер ёки Кинг Конглар чиқмади.

Бу ҳар балога ишониб кетавермаслик кераклигидан далолат.

Бугун ёки эртага (борингки шу ой ичида) қиёмат бўлмаслиги ҳақида баҳс ўйнашга тайёрман, келинглар 100 минг дўллирдан баҳс ўйнаймиз.
Агар қиёмат бўлмаса сизлар менга 100 минг дўллир берасизлар, мободо бугун ёки эртага қиёмат бўлиб қолса майли мен сизларга 100 минг дўллирни штирлатиб санайман.
Ўйнаймизми?

🇺🇿@Otabek
Менга газ баллон келганмуш😂
Эй рака топкур мен кўп қаватли уй (дом)да яшайман.
Лекин ҳар ой шунақа СМС келади, хўш биродаринг кетай, газ балонни балконга қўяйми ёки подъездгами?
Мени газ баллоним қани бла...

🇺🇿@Otabek
Один боец

Аттестацияда бир киши иштирок этяпти экан😄

🇺🇿@Otabek
Рақобатсиз савдолар орқали коррупцияга йўл очиладими?

Олий Мажлис қўмитасининг йиғилишида коррупция хавфини камайтириш ва очиқ харидлар тизимини мустаҳкамлаш бўйича эшитув ўтказилди. Эътиборли жиҳати — Ҳисоб палатаси 5,4 трлн сўмлик давлат харидларида қонунбузарликларни аниқлаган.

Ҳукумат органлари давлат харидларида шаффофликни таъминлашни ваъда қиляпти. Лекин аниқ рақамларга назар ташласак, 6 мингдан ортиқ тўғридан тўғри шартнома амалда қонунбузарлик асосида расмийлаштирилган экан. Бу ҳолатда коррупцион хавфлар фақат эҳтимол эмас — реал таҳдид дейиш мумкин.

Менимча, қонун устуворлиги таъминотчиларни танлашда ҳам қатъий сақланиши керак. Тўғридан тўғри шартнома фавқулодда вазиятда амалга оширилиши мумкин бўлган чора. Лекин бизда бу амалиёт аллақачон бутунбошли тизимга айланиб улгурган.

Агар давлат харидлари соҳасида адолат ва холислик бўлмаса, жамоатчиликнинг давлат тизимига бўлган ишончи издан чиқиши мумкин. Давлатнинг ўз маблағини қандай сарфлаётгани ҳақида ҳисоб бериш маданияти шаклланмаса, сўз эркинлиги ҳам, тенг имкониятлар ҳам назарияда қолиб кетади.

🇺🇿@Otabek
23.04.202510:39
Мотамсаро она ҳайкали пойида русча тугул умуман инглизча ёзув нега керак ўзи?

Урушга кетиб қайтмаган аждодларимиз инглиз бўлмаганку, инглизчасини ҳам ўчириб, ҳамма жойда тўлиқ ўзбекча қилиб чиқиш керак, ана шунда бошқалар минғирлашга сабаб топилмайди.

Нега Лавров русча ёзилмаганига аралашди деб эмас, нега инглизча ёзилди деб савол қўйиш керак.
Ўшанда Лавровийси ҳам пиёзи ҳам аралашолмайди.

Лекин биздаги иккиюзламачиларга баҳона тайёр, инглиз тили дунё тили шу учун ёзилган дейишади.
Унда дунё тили бўлган Испан, араб ва хитой тилларида ҳам ёзайлик мантиқан тўғри бўлади.

Лекин бизда давлат тили бор, шундай экан дунё тили деган баҳона кетмайди.


Хўш Иккинчи жаҳон урушида биз инглизлар билан бир сафда туриб жанг қилмаган бўлсак бизга инглизча ёзув нега керак, нафуй керак?

Тил мана шундай ҳимоя қилинади аслида фаоллар.
Давлат тили ўзбек тилими, ҳамма жойда шу нарсалар фақат ўзбек тилида бўлиши керак аслида.

🇺🇿@Otabek
22.04.202514:59
Эртага велосипедсиз кун экан.
Шу муносабат билан барча раҳбарларга хизмат машинасини ишхонасини ёнига қўйиб, мошинадан ишгача пиёда келишини сўраймиз.

Барибир уйдан ишхонагача велосипед ёки автобусда келишларингга 2 га кирган эртакка ишонадиган жияним ҳам ишонмайди.

🇺🇿@Otabek
22.04.202502:07
Бир чала блогерлар жамоаси пайдо бўлганди.
Кимдандир сотиб олинган ютюб канал ҳамда бир дунё сохта аккаунтлар билан сунъий семиртирилган телеграм канал қилиб, мурожаат келди деб ташкилотларга бориб, мурожаат баҳонасида "шантаж" қилиб, қўрқитиб пул ишлаб юришган эди.
Ўша соққачилар пул билан қўлга тушишибди.

Ҳар доим айтаман, мақсад халқ дарди эмас, халқуминг дарди бўлса, охирги манзилинг аниқ зиндондаги тараканлар билан дардлашиш бўлади.

Сўз халқ манфаати учун ишласа номинг чиқади, ўз манфаатинг учун ишласа @минг чиқади. АУФ☝️..

🇺🇿@Otabek
25.04.202510:38
Дубайда пичоқбозлик қилган Ўзбекистонликларнинг касофатли "шарофати" билан энди БАА ҳудудига киришда Ўзбекистонликлар учун виза режими ўрнатилиши мумкин.

Юртни шарманда қилишда давом этаверингларчи, аввалига Россияда мигрантларни сиқувга олишганди, энди Дубайда бошланади.
Кейингиси худо билади қайер экан?

🇺🇿@Otabek
24.04.202505:23
Тадбиркорлар тендердан қуёш панелни 5 млн.дан ололмай юрган вақтда (унда ҳам арзонроқ вариантларда тендер эълон қилиняпти чунки)
Мана булар 9-10 млн сўмдан қуёш панел қўйиши ростдан бюджет маблағларини талон-тарож қилиш эмасмикан?

🇺🇿@Otabek
Аттестацияда ҳамма истаганидек ўтирса кайфми?

Тартиб интизом қорни оғриб, туалетга кетган.
Назорат эса ўлик туғилган...

🇺🇿@Otabek
23.04.202508:19
"UzAM" сотилар экан.
Кимдир сотиб олиб, ўрнига картошка экиб юборсине...

🇺🇿@Otabek
22.04.202513:37
Бир неча ой аввал тўйларни ихчамлаштириш ҳақида берган таклифим Президентгача етиб борган кўринади.
Тўйларни дабдабали қилганларга чора кўрилар экан.
Камчиқим тўй эгалари эса худди мен истагандек рағбатлантирилар экан.
Мен ўзи ёмон нарса таклиф қилмайманда😄

Тўй қиламан деб қарзга ботманглар, ўша дабдабани пулига фарзандингиз келажагини қурсин.

🇺🇿@Otabek
Сен етим эмассан тинчлан жигаРИМ

Моно "Пицца бола" исмли амақи Рим папаси бўлиши мумкин экан.
Исмини такрорлайман деб тилим жингалак бўлиб қоляпти.
Турувди қара...

🇺🇿@Otabek
Бугун Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси, Президент ҳузуридаги Таҳлил ва илмий-тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Сардор Умрзоқов ва бир гуруҳ ОАВ вакиллари ўртасида жамоатчилик фикрини билиш, холис ахборот етказиш ҳамда аҳолини қийнаётган муаммоли мурожаатларни ўрганиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Рости бундай катта лавозимдаги раҳбар ўзи истаб ОАВ вакиллари билан очиқ суҳбатга кириши камдан-кам учрайдиган ҳолат, вазиятдан фойдаланиб аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳам айтиб, ўзаро муҳокама қилиб олдик.

Ишонаманки раҳбарлар ва ОАВ ўртасидаги бу каби кўприк вазифасини ўтайдиган учрашувлар давомий бўлади.

Сизларни қўрқитмай деб юзимга вижир-вижир қўйдим😁

🇺🇿@Otabek
Ўзбекфильмни ўта ҳорамиси.

Бля проста так секс бўлса ҳам майли, йўқ булар фақат манякча секс қўяди, яна ТВда🤦‍♂...

🇺🇿@Otabek
Аттестация жараёнида мана бу ўқитувчи қандай қилиб бемалол смартфондан фойдаланиб ўтирганини ўзи аттестациялар қандай даражада бўлгани ҳақида етарлича хулоса беради.

🇺🇿@Otabek
"Бободеҳқон" ўзбегим...

🇺🇿@Otabek
22.04.202504:19
Бу 2025-йил ҳисобидан қиёмат бўлмаслиги аниқ экан.
Чунки боя бир нарса сотиб олгандим 3 йил кафолат беришди...

🇺🇿@Otabek
21.04.202517:49
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи "Космонавт Гагарин" братни тутатгaн даҳмазасини тутуни Андижон вилоят бандлик бошқармаси раҳбарини ҳам учириб кетган кўринади.

Бу ҳайдарни тутуни жуда бир палакат тутун чиқдида, анча одамни курсисини бошини еди...

🇺🇿@Otabek
दिखाया गया 1 - 24 का 435
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।