Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
EFFECT.UZ | Расмий канал avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
EFFECT.UZ | Расмий канал avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқандда 85 ёшли кекса ҳовлисида 511 туп марихуана эккани аниқланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи кексанинг уйидан 500 грамм атрофида қуритилган модда ҳам топилган.

Ҳозирда туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202512:42
Украина Ўзбекистоннинг 1 нафар фуқароси ва 3 та корхонасига қарши санкциялар жорий қилди

Эълон қилинган фармонга кўра, жами 58 нафар жисмоний ва 74 нафар юридик шахсга нисбатан чеклов чоралари қўлланилган, улардан 67 нафари Россия Қуролли кучларига ҳарбий технологиялар етказиб беришда айбланган. Санкциялар рўйхатида Ўзбекистоннинг учта, Эрон ва Хитойнинг биттадан компанияси номи қайд этилган.

Ўзбекистондаги қуйидаги корхоналар Украинанинг санкциялар рўйхатидан жой олган:

— Фарғона кимё заводи” МЧЖ (Фарғона);
— “Raw materials cellulose” МЧЖ (Жиззах);
— “Mercury Renaissance” МЧЖ ҚК (Тошкент).

Бундан ташқари, ўзбекистонлик Рустам Мўминов исмли шахсга қарши санкциялар киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202511:04
Киевда “хоҳловчилар коалицияси” йиғилиши бошланди — “Страна”

Нашрга кўра, унда Украина президенти Володимир Зеленский ҳамда бугун Киевга келган Франция, Буюк Британия, Германия ва Полша етакчилари иштирок этмоқда.

Қайд этилишича, мазкур йиғилишда муҳокамаларнинг асосий мавзуси Россияга таклиф қилинадиган “30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режаси” ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202508:28
Намангандаги ЭТК ходимлари миллийликни кенг тарғиб қилмоқда

Наманган вилояти Косонсой тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан тайёрланган миллийликка чорловчи видеолавҳа жамоатчилик олқишларига сазовор бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашишди. Тадбирлар якунлангач, Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202513:35
Болалар учун контент яратиш йўлида ёш истеъдодларга имконият берилмоқда

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратишда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг фикрича, ушбу йўналишда муваффақиятга эришиш учун миллий руҳият ва қадриятларни ҳис эта оладиган янги авлод мутахассисларини етиштириш зарур.

Саида Мирзиёева бундай ташаббусларни республика миқёсида мунтазам йўлга қўйиш зарурлигини айтиб, ёш истеъдодларга устозлар кўмаги ва амалий имкониятлар кераклигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202512:33
АҚШга ноқонуний киришга уринган тўрт нафар ўзбекистонлик ушланди

Америка чегарачиларининг маълум қилишича, Виэкес ороли соҳилида ноқонуний йўл билан келган қайиқ тўхтатилган.

Унда 7 киши бўлган — 3 нафари АҚШ фуқароси, 4 нафари эса ўзини Ўзбекистон фуқароси деб таништирган. Улар ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган.

Қайиқ АҚШ Виржин оролларидаги Сен-Жон оролидан чиққан бўлган.

"Қўлга олинган ўзбекистонликлар Рамей сектори Чегара хизмати агентларига топширилиб, улар билан иммиграция тартиб-таомиллари ва депортация ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202510:56
9 ёшли қиз ўлимига сабабчи бўлган BYD ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилди

Тошкентда 9 ёшли ўқувчи қизнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар берди.

Мазкур ЙТҲ 2024 йил 19 сентябр куни Файзли Тошкент кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, Сергели йўли шоҳкўчасида автобус белгиланмаган жойда йўловчиларни тушириб қолдирган. 1983 йилда туғилган М.А. (аёл) бошқарувидаги BYD Song Plus автобус олдидан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган ўқувчи қизни уриб юборган. Аёл машинани шаҳарда рухсат этилганидан юқори тезликда бошқарган.

Қиз олган тан жароҳатлари туфайли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган.

Ҳолат юзасидан BYD ҳайдовчиси М.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди ҳукми билан BYD ҳайдовчиси М.А. Жиноят кодекси 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилди. Унга нисбатан 2 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларни содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш, жарима балларини ҳисоблаш, ҳисобланган жарима баллари бўйича мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

🔹Жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.

Низомга кўра, жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.

Жарима балларини ҳисоблаш даврида жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби:

▪️жарима баллари тизими "E-jarimaball" модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади;
▪️ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда "E-jarimaball" тизими орқали олишлари мумкин;
▪️ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз баллга тенг бўлганда "SMS" хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади ;
▪️суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Мазкур қарор 2025 йил 1 июндан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон “дунёнинг гўшт арзон сотиладиган" давлатидан бирими?

Иқтисодчи Отабек Бакиров яна Ўзбекистонда гўшт қимматлаётгани борасидаги мунозараларга тўхталди. Унинг маълум қилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонни “дунёнинг гўшт арзон сотиладиган давлатидан бири” деб атаган.

Вазирликка кўра,
Ўзбекистон дунёнинг гўшт энг арзон сотиладиган давлатлари қаторида бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари ичида Қирғизистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

Асос ўлароқ, расмийлар хусусан витрина Тошкентдаги “арзонлаштирилган” гўшт расталарини келтирган.

Қайд этилишича, Тошкентдаги арзонлаштирилган расталарда 65−75 минг сўмлик гўштни харидорларнинг 15−18 фоизи, 90−95 минг сўмлик “рўзғорбоп гўшт"ни эса 82−85 фоиз аҳоли, 110−130 минг сўмлик суяксиз (лаҳм) гўштни атиги 1−2 фоизи сотиб олади. Вазирлик, сўровлар қачон, қайси методда, нима учун айнан Тошкентда ўтказилганига, “арзонлаштирилган” дейилган гўштнинг шаклланиш манбаи ва схемаларига аниқлик киритмаган.

Шунингдек, бошқа мамлакатлардаги гўшт нархлари қимматлигини “кўрсатиш учун” Россияда 1 кг мол гўшти — $10−12, Беларусда — $6−8, Қозоғистонда — $7−11, Тожикистонда — $8−10, Грузияда — $9,5−12, Озарбайжонда — $9,5−12,5 экани келтирилган (тоифалари номаълум). Маълумот учун, Ўзбекистон ўртача 4 доллардан гўшт импорт қилмоқда. Импортнинг жуда катта қисми Беларусь ва Қозоғистон ҳисобига тўғри келади.
дея ёзади Бакиров ўз саҳифасида.

Иқтисодчига кўра уч ойдан буён сўровларда гўшт энг кўп қимматлаган маҳсулот ўлароқ саналмоқда. Шунингдек унинг таъкидлашича, ҳатто Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълумотига кўра ҳам улгуржи бозорда 70 минг сўмлик гўшт қолмаган.

Аввалроқ "​Мол гўшти импорти рекорди яна янгиланган – иқтисодчи" сарлавҳаси остида Отабек Бакировнинг фикр-мулоҳазаларини баён қилган эдик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саноат тармоғининг ялпи қўшилган қиймати қанчага ўсган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида саноат тармоғида яратилган ялпи қўшилган қиймат 89,1 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан таққослаганда 6,5 % га ўсган.

Ялпи қўшилган қиймат ҳажми ва ўсиш суръатлари йиллар кесимида, январь-март:

2021 йил – 41 480,7 млрд сўм (105,1 %);

2022 йил – 51 135,7 млрд сўм (104,7 %);

2023 йил – 59 699,6 млрд сўм (105,9 %);

2024 йил – 74 629,2 млрд сўм (105,4 %);

2025 йил – 89 119,9 млрд сўм (106,5 %) ни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202512:12
Жайдари Мирзиёева, Россияга борган Мирзиёев, сиртқи таълим энди йўқ — Ҳафта дайжести

Ортда қолган ҳафта Ўзбекистон учун янгиликларга бой бўлди. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев Россияда ташкил этилган ҳарбий парадда иштирок этди. Яна бир муҳокамаларга сабаб бўлган хабар шуки, Ўзбекистонда сиртқи таълим тугатилди. Шу ва шунга ўхшаш хабарларни видеода томоша қилишингиз мумкин.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202510:34
«Сувимиз кўп, пахта ва ғалла режаларимиз тўлсин» – Косонсой ҳокими 101 ёшли онахонга Президент табригини етказди

Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши фахрийси бўлган 101 ёшли Болти Ҳамдамованинг хонадонига бориб, онахонга давлат раҳбарининг табригини етказди.

«Президент ҳатто фронт ортида меҳнат қилганларни ҳам унутмаганлар. Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан медаль ва пул мукофоти сизга юборилган Хожи она», дейди ҳоким Д.Қодиров.

Онахон бунга жавобан мамлакатда сув кўпайиши, пахта ва ғалла режалари ўз ўрнида бўлишини тилаб, барчага узоқ умр тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202509:11
Фахрийларимизнинг жонли тарихи акс этган китоб – "Хотира нури"

“Хотира нури” бу — оддий, аммо жуда муҳим ғоядан туғилган китоб: фахрийларимизнинг жонли тарихини сақлаб қолишга улгуриш. Ушбу ғоя муаллифи — Шаҳноза Мирзиёева. Айнан у лойиҳани ташаббус сифатида илгари сурган.

“Хотира нури” бу — шунчаки хотиралар тўплами эмас. Бу — авлодлар ўртасидаги мулоқот. Китобда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан биттадан жами 14 та ҳикоя жамланган. Лойиҳа доирасида талаба ёшлар жалб этилди — чунки айнан ана шундай жонли мулоқот орқали чинакам хотира шаклланади, бу фақат дарсликдаги сатрлар эмас. Талабалар фахрийларнинг уйига боришди, улар билан суҳбатлашишди, тинглашди, ёзиб олишди. Айнан шу суҳбатлар китобнинг асосига айланди.

Шаҳноза Мирзиёева мамлакатимизнинг турли ҳудудларига бориб, китоб қаҳрамонлари билан шахсан учрашди ва уларга президент номидан “Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медалларини топширди. Фахрийларимизга уларнинг хотиралари меҳр билан сақлаб қилинган ушбу китобнинг ўзини ҳам туҳфа этди.

Бу китоб ўтмиш ҳақида эмас. Бу — келажак ҳақида. Ёшлар билсин, авлодлар боғланиши узилмасин, ҳикоялар яшасин ва илҳом берсин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
❗️Сиртқи таълимга қабул тугатилиши сабабли хусусий университетларда контракт нархи кўтарилиши кутилмоқда

Сиртқи таълимга қабул тугатилиши хусусий университетлар учун жиддий молиявий зарба бўлиши кутилмоқда. Айниқса, уларнинг асосий қисми – 70% дан зиёди – айнан сиртқи таълимдан даромад олиб келаётганини ҳисобга олинса, бу ўзгариш қуйидаги натижаларга олиб келиши мумкин:

Шартнома нархлари ошиши – харажатларни қоплаш ва фаолиятни сақлаб қолиш учун хусусий ОТМлар контракт суммаларини оширишга мажбур бўлади;

Талабалар сони камайиши – айниқса, ишлаб юрган ёки имконияти чекланган ёшлар олий таълимдан четлашиши мумкин;

Кечки ва масофавий таълимга талаб ортиши – чунки эндиликда альтернатив йўналиш сифатида фақат шу шакллар қолади;

ОТМлар қайта ташкил этилиши – баъзи хусусий университетлар ўз таълим шаклларини ёки бизнес моделларини ўзгартиришга мажбур бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202505:09
Айрим ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари ваучер асосида қоплаб берилади

Қарорга кўра, ваучер қуйидагиларга берилади:

🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ҳамда кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати учун:

➖ Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга;

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга;

🔹 шахсий ёрдамчи хизмати учун:

➖  I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга;

кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга;

➖ биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга.

2025 йил 1 декабргача Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйлар ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Покистон ва Ҳиндистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Ҳиндистон ва Покистон қуруқликда, денгизда ва ҳавода барча ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш тўғрисида келишувга эришган.

Покистон бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Исъҳоқ Дар Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини тасдиқлади. Шунингдек, Ҳиндистон ҳам ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Нью-Деҳли ва Исломоб маҳаллий вақт билан соат 17:00 дан (Тошкент вақти билан 16:30) қуруқлик, ҳаво ва денгиздаги барча турдаги ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202511:42
Украина 12 майдан бошлаб 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга тайёр

Бу ҳақда Украинада бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича мамлакат ташқи ишлар вазири Андрей Сибига маълум қилди.

Сибига, шунингдек, Зеленский, Стармер, Макрон, Мерц ва Туск Трамп билан телефон орқали суҳбатлашганини билдирди.

"Киевдаги “хоҳловчилар коалицияси” учрашувидан сўнг беш нафар етакчи — Володимир Зеленский, Эммануел Макрон, Фридрих Мерц, Доналд Туск ва Кир Стармер АҚШ президенти Доналд Трамп билан тинчлик ташаббуслари бўйича конструктив телефон суҳбати ўтказди.

Украина ва барча иттифоқчилар қуруқликда, ҳавода ва денгизда ҳеч қандай шартларсиз, тўлиқ ўт очишни тўхтатишга тайёр, бу келаётган душанбадан бошланиши мумкин.

Агар Россия рози бўлса ва самарали мониторинг таъминланса, узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш ва ишончни мустаҳкамловчи чоралар тинчлик музокараларига йўл очиши мумкин", — деб ёзди Украина ТИВ раҳбари Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ва бу суҳбатдан фото ҳам эълон қилди.

Аввалроқ Россия сулҳга фақат Ғарб давлатлари Украинага қурол етказиб беришни тўхтатган тақдирда рози бўлишини билдирган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Космос-482” фазовий қурилмаси Ҳинд океанига қулаб тушди — “Роскосмос”

“Роскосмос” мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, фазовий қурилма Москва вақти билан 9:24 да (Тошкент вақти билан 11:24 да) атмосферанинг зич қатламларига кирган ва Ҳинд океанидаги Ўрта Андаман оролидан 560 километр ғарбда қулаган", дейилади хабарда.

“Космос-482” қурилмаси — 1972 йил 31 мартда Совет Иттифоқининг Венерани ўрганиш бўйича сайёралараро дастури доирасида учирилган қурилма ҳисобланади. Унинг учирилиш мақсади Венеранинг зич атмосфераси, ҳарорати, босими, ёритилиши ва юзасининг таркибини ўрганиш эди. “Роскосмос” хабарига кўра, ҳаракат блокидаги носозлик сабабли қурилма Ернинг юқори эллиптик орбитасида қолган ва аста-секин сайёрага яқинлашиб, қулаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202508:48
Президент қамашилик 115 ёшли Рўзибой бобонинг тилагини бажариш учун Чирчиқдан махсус самолёт жўнатди

Бугун Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой бобо Сатторовнинг истаги амалга ошиб, Президент Шавкат Мирзиёев юборган махсус самолётда парвозни амалга оширди. У аввалроқ самолётда учиш орзуси борлигини вилоят ҳокими Муротжон Азимовга айтган эди.

Маълумот ўрнида, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё вилоятидан 47051 нафар мард ва ботир ўғлонлар фронтга жўнатилган. Уларнинг 24974 нафардан ортиғи жанг майдонларида ҳалок бўлган.

Бугунги кунда вилоят бўйлаб тинч ва осуда ҳаёт кечираётган 3 нафар уруш қатнашчиларига чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда, шунингдек, жанг-у жадалларда ҳалок бўлганлар хотираси эъзозланмоқда.

Хусусан, Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 115 ёшли (урушга қатнашганлар ичида энг ёши улуғи) Рўзибой бобо Сатторов ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жиззахда юк машинаси ёниб кетди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, ҳодиса бугун, 9 май куни соат
17:20 ларда М-39 халқаро автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани «Қангли» МФЙ ҳудудида ўтувчи қисмида юз берган. Юк машинаси йўлнинг 971 километрида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса юзасидан вилоят ФВБга хабар тушгача, ёнғин-қутқарув экипажлари соат
17:39 да ҳодиса жойига етиб бориб, 17:47 да ёнғинни тўлиқ ўчирган. Алангадан автомобилнинг двигатель ва салон қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.05.202504:27
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
दिखाया गया 1 - 24 का 2 168
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।