Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Advokat Esonaliyev| Rasmiy avatar
Advokat Esonaliyev| Rasmiy
Advokat Esonaliyev| Rasmiy avatar
Advokat Esonaliyev| Rasmiy
06.04.202512:32
Амалиётимизда кўп мижозлардан бериладиган савол "Муаммойимни 100% ҳал қилиб берасизми?

Ҳар қандай мижоз адвокат ҳузурига борар экан иши ижобий ҳал бўлишига ва осон кечишига умид қилган ҳолда боради. Буни касбимиз ўлароқ тўғри тушунамиз.

Бироқ, ҳуқуқий масалалар контекстида бундай сўров профессионал этика ва қонуний нормаларга зиддир.

Адвокатлар нима учун "100% кафолат" бера олмайди?

Биринчидан, халқаро адвокатлик этикасининг талабларига кўра адвокат ҳеч қандай ҳолатда ишнинг натижасига кафолат бериши тақиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланган "Адвокатлик этикаси” кодексида ҳам мавжуд

Иккинчидан, ҳар бир иш алоҳида индивидуалликни талаб қилади, гарчи ҳолат бир ҳил бўлса-да, судьялар томонидан далилларга баҳо бериш турлича бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳолат, суд қарорлари, далиллар, қонунлар ва бошқа омилларга боғлиқ.

Учинчидан, вада бажарилмаса, нафақат ишонч бузилади, балки қонуний тартибга ҳам путур етиши мумкин.

Қайсидир адвокат сизнинг ишингизнинг натижасига кафолат беряптими, демак бундай адвокатдан эҳтиёт бўлган яхши.

yuristlar maslahati

👉 @Advokat_Esonaliev
28.03.202502:32
Савол: Газ ва электр нархи 1 апрелдан  қимматласа, мен уйимнинг коммунал тўловларини олдиндан бир йиллигини тўлаб қўйсам, келгуси 1 йилда мен билан эски нархда ҳисоб-китоб қилинадими?

Жавоб: ВМ нинг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 101-бандига кўра кўра Тариф ўзгарган тақдирда, электр энергияси (шу жумладан, актив ва реактив энергия)нинг тарифи ўзгарган кундан бошлаб:
маиший истеъмолчилар — икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга аванс тариқасида тўланган ҳажм учун қўшимча тўлов тўлашдан озод этиладилар.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 110-бандига кўра тарифлар ўзгарган ҳолларда, табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан (ушбу давр мобайнида аванс тўловига тенг миқдордаги газ ҳажмидан ортиқ истеъмол қилмаган ҳолларда) озод қилинади.

Демак маиший истеъмолчилар, яъни яшаш хонадонлари учун табиий газ ва электр тўловларини нархлар ошишидан аввал келгуси давр учун тўлаб қўйган тақдирингизда, фақат дастлабки 2 ой учун эски нархда ҳисоб-китоб қилинади. 

Каналга уланиш 👇
👉 @advokat_Esonaliev 👈
24.03.202504:53
“Биз жасорат сўрар эдик. Лекин... жасоратимизнинг қолган-қутганини ҳам олмоқ муддаосида эдилар. Биз сўз эркинлиги сўрар эдик.

Лекин тилимизни таг-тугидан кесмоқчи эдилар. Жасорат битган эди, тил кесилган эди. Юрагимиздаги бир оз умидни истисно қилганда, бошқа нарсалар юлиниб-юлқинган эди”.

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ

👉 @Advokat_Esonaliev
21.03.202520:11
СССР давридаги “любимчик” раҳбарлар ва уларнинг таъсири

Ҳар қандай даврда раҳбарлар ёнида алоҳида эътиборга сазовор шахслар — “любимчиклар” бўлиб келган. СССР даврида ҳам бундай шахслар раҳбарларнинг ишончини қозониш учун турли йўлларни қўллаганлар. Баъзилар мутеълик ва хушомад орқали, баъзилар эса ўзига ишонган дўстларини ва ҳамкасбларини сотиш йўли билан раҳбарлар ишончига кирган.

Кимдир ўз вақтида Брежнев, Андропов ёки Горбачёвнинг “ишончли” одамларидан бири бўлишни ғурур билан эълон қилган, мукофотларга эришган. Аслида эса бу шахслар жамоатчилик манфаатлари учун эмас, ўз манфаатлари йўлида хизмат қилганлар. Улар ҳақиқий мутахассислар бажарган ишларга эгалик қилиб, барча ютуқларни ўзларига боғлашга уринишган.

Бундай шахслар фақат СССР даврида эмас, балки бугунги кунда ҳам мавжуд ва келажакда ҳам бўлади. Улар раҳбарларга мақбул кўриниш учун ҳар қандай воситадан фойдаланишдан тоймайди. Медаллар ва мукофотларга шунчалик ҳавас қиладиларки, гўё улар ҳаммасига сазовордек кўринишга ҳаракат қиладилар. Аммо ҳақиқий ҳурмат медаллар билан эмас, фидойилик ва ҳақиқий меҳнат билан топилади.

Медалга берилиб кетган жамият ривожланмайди, аксинча, таназзулга юз тутади. Бунга тарихдаги кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Масалан, Шимолий Корея — у ерда ҳарбийлар ва амалдорлар кўкраклари орден ва медалларга тўла, аммо халқ қашшоқлик ва очлик ичида яшамоқда.

Шундай экан, жамиятда ҳурмат медаллар ёки раҳбарларнинг ишончи билан эмас, ҳақиқий билим, меҳнат ва садоқат билан топилиши лозим. Чунки “любимчиклар” ҳар доим ўз манфаатлари йўлида ишлашдан чарчамайдилар ва натижада ҳақиқий мутахассислар соя остида қолиб кетаверадилар.

Халқ дарди

👉 @Advokat_Esonaliev
20.03.202507:30
Жарималарни асоссиз оширишдан мақсад нима ёки депутат ва сенаторларимиз йўлларимизда ҳаракатланмай қўйганми?

Кўпчилик ҳайдовчиларга маълумки, йўл чизиғи талабларига риоя этмаганлик учун яъни чизиқни босганлик учун МЖтКнинг 128-моддаси 1-қисми санкциясида базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида яъни 187.500 сўм жарима жазоси қўлланилар эди.

Ушбу жазо чораси содир этилган ҳуқуқбузарликка мутаносиб эди. Чунки ҳайдовчини билиб ёки билмасдан йўл чизиғи талабларига риоя этмаслиги бирор бир жиддий оқибатларга, хусусан йўл транспорт ҳодисаси содир этилишига олиб келмайди.

Бироқ, қонун чиқарувчи депутат ва сенаторларимиз йўлларда автомобиль бошқармай қўйган шекилли. Нега дейсизми? Улар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунини ими-жимида қабул қилишиб, ушбу модда санкциясини ҳеч бир асосларсиз базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараварига яъни 375.000 сўмга ошириб қўйишибди.

Тўғриси, бу ўзгартиришдан бирор бир мантиқ кўрмадим. Қандай қилиб йўл чизиғи талабларига риоя этмаслик билан тезликни меёридан ошириб бошқарганлик учун бир хил санкция қўллаш мумкин. Бу мантиқсизлик эмасми?

Аҳоли учун муҳим бўлган бу ўзгартиришдан жамоатчилик хабардор ҳам қилинмади. Бу модда бўйича жарима миқдорини оширилишидан кўзланган мақсад нима? Бундан ҳам ҳеч кимнинг хабари йўқ.

Шундоқ ҳам Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори аҳоли даромидаги мутлақо номутаносиб равишда қўлланилади ва кўпчиликнинг бундан кескин норозилига сабаб бўлмоқда.

Шу каби бошқалар ҳаётига ҳавф туғдирмайдиган йўл ҳаракати қоидалари учун жарималарни оширишдан аввал кабинетингиздан чиқиб йўлларда ҳаракатланиб, аҳоли фикрини ўрганганингизда бу каби ҳеч бир қолипга сиғмайдиган Қонунларни қабул қилмаган бўлардингиз!

Бу каби жарималарни оширишдан мақсад нима ҳурматли депутат ва сенаторлар!

👉@Advokat_Esonaliev
Қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси билан тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича радар ва спидометрлар кўрсаткичлари хатоларидан келиб чиқиб, қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилмоқда.

👉 @Advokat_Esonaliev
03.04.202505:25
Тергов тактикаси ёхуд терговчининг “ўйинлари”: Нималарни билиш керак?

Терговчилар жиноят ишини очиш ва айбдорни аниқлаш учун турли усуллардан фойдаланади. Айрим ҳолларда улар шундай “ўйинлар”ни ишга соладики, шахс ўз ҳуқуқларини билмаса, ўзини хато йўлга бошлаши мумкин. Қуйида тергов тактикасининг асосий усуллари ва уларга қандай жавоб бериш кераклиги ҳақида ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб маълумот бериб ўтмоқчиман.

1. “Дўстона” ёндашув

Терговчи Сизни дўстона кутиб олиб, меҳрибон муомалада бўлиши мумкин. У Сизга ишонаётганини ва ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлаб, “оддий саволлар” беради. Бунинг мақсади – Сиздан ҳимояни йўқотиш ва тезроқ маълумот олиш.

Нима қилиш керак?
➖ҳатто терговчи дўстона кўринса ҳам, эҳтиёт бўлинг;
➖ ҳуқуқларингиз (жумладан, сукут сақлаш ҳуқуқи ва адвокат чақириш ҳуқуқи) борлигини унутманг;
➖ адвокатсиз изоҳ ёки тушунтириш берманг.

2. Ёмон ва яхши терговчи” тактикаси

Бу усулда икки терговчи бўлиб, бири қаттиққўллик билан Сизга босим ўтказса, иккинчиси юмшоқ, тушунадиган ва ёрдамчи ролини ўйнайди. Иккинчи терговчи Сизга “чиқиш йўли”ни таклиф қилиши мумкин, лекин бу ҳам Сизнинг маълумот бериб қўйишингиз учун қўлланади.

Нима қилиш керак?
➖ ҳар иккисини бир хил кўринг: уларнинг вазифаси – Сиздан маълумот олиш;
➖ эҳтиросга берилманг, ўзингизни назорат қилинг;
➖ фақат адвокатингиз иштирокида гаплашинг.

3. “Ҳаммаси маълум” техникаси

Терговчи Сиз ҳақингизда “ҳамма нарсани биламан” деб ишонтиришга уриниши мумкин. “Бизда далил бор”, “гувоҳлар кўрсатма берди” каби иборалар билан Сиздан тан олишни кутади. Лекин бу гапларнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин.

🔹 Нима қилиш керак?
➖ терговчига ишониб, фойдага қарши кўрсатма бериб қўйманг;
➖ далил талаб қилинг: “Қандай далиллар бор?”, “Қаерда ва қачон?” каби саволлар билан аниқлик киритинг;
➖ адвокат иштирокисиз изоҳ ёки тан олиш берманг.

4. “Тасодифий суҳбат”

Терговчи Сиз билан расмий эмас, “тасодифий” тарзда гаплашиши мумкин. Масалан, кофехонада, айвонда ёки бошқа норасмий жойда суҳбатлашиб, Сиздан маълумот олишга ҳаракат қилади.

🔹 Нима қилиш керак?
➖ ҳеч қачон ўз ҳуқуқларингиздан воз кечманг, ҳатто суҳбат норасмий бўлса ҳам;
➖ терговчи билан мулоқотни расмий тартибда олиб боринг;
➖ агар терговчи охири қамоқ билан якунланишини айтиб таҳдид қилса зудлик билан адвокат талаб қилинг.

5. “Бошқа гумонланувчи ҳамма нарсани айтди”

Терговчи бошқа шахс Сиз ҳақингизда кўрсатма берганини ва Сиз ҳам тан олсангиз, енгилроқ жазо олишингизни айтса, эҳтиёт бўлинг. Бундай усул кўпинча одамларни чалғитиш учун қўлланилади.

🔹 Нима қилиш керак?
➖ “Ким, қаерда, қандай далиллар билан?” деб аниқлик киритинг;
➖ шошиб қарор қилманг, адвокатингиз билан маслаҳатлашинг;
➖ ҳақиқий далиллар бор-йўқлигини текширинг.

Хулоса

Терговчилар турли психологик усуллардан фойдаланиши мумкин, лекин Сизнинг энг муҳим қуролингиз – ҳуқуқларингизни билиш ва адвокатингиз иштирокисиз ҳеч қандай изоҳ бермасликдир. Терговчи қанчалик кўниккан ва профессионал бўлмасин, Сиз ўз ҳуқуқларингизга риоя қилсангиз, ҳимояда қоласиз.

Ушбу постни яқинларингиз билан улашинг – бу ҳамма учун муҳим! ⚖️

Шохрух Мирзабеков

👉 @Advokat_Esonaliev
26.03.202512:16
ЙПХ ходими жаримадан қарзингиз борлиги учун автомобилингизни жарима майдончасига қўйиши мумкинми?

📌 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига кўра:

✅ Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда автоматик тарзда жойлаштирилган маълумотга кўра транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

❗️Демак , автомобилингизги жаримаси борлиги учун жарима майдончасига қўйиш учун:
👉 Қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган бўлиши;
👉 Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда жойлаштирилган маълумот бўлиши шарт экан!

Advokat Qosimov

Каналга уланиш 👇
👉 @Advokat_Esonaliev
23.03.202517:01
Риск.

Пенсия ёши – 65 ёш.

Ўртача умр кўриш давомийлиги – 78 ёш.

13 йил эркин яшаш учун 47 йил ишлаш.

Хулоса:

Тадбиркорлик риски ортиқча баҳоланган.

Энг катта риск – 60 ёшга келганда, умрингнинг қолган қисмини пенсияда ўтказиш кераклигини англаб етиш.

Қайси бири каттароқ рисклигини англаш ўзингизга боғлиқ.

@bektoshkhatamov

👉 @Advokat_Esonaliev
21.03.202519:45
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
❗️ Жарима баллари фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган баённомалар асосида ҳисобланади.

🔹 Баллар “E-jarimaball” модули орқали автоматлаштирилган тартибда юритилади.
🔹 12 ой қоидабузарлик қилмаган ҳайдовчиларнинг биринчи жарима бали ҳисобланмайди.
🔹 6 ой давомида янги қоидабузарлик қилмаса, 2 балл камайтирилади.
🔹 Баллар 2 тадан кам бўлса, тўлиқ ўчирилади ва ҳисоблаш қайта бошланади.

@yuristlar_maslahati

👉
@Advokat_Esonaliev
18.03.202517:16
Собиқ вазир ва "қудратли офис" менежери аппеляция судида

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида собиқ Қишлоқ хўжалик вазири Азиз Воитов ва Ҳарбий судда Президент хавфсизлик хизматининг собиқ катта зобити Шуҳрат Расулов устидан аппеляция маҳкамалари бошланди.

Собиқ вазир йирик коррупцион схемаларда айбланган, Шуҳрат Расулов эса Комил Алламжоновга суиқасд гуруҳи судланувчиларидан бири. Икки ишни умумлаштирувчи жиҳат - маҳкамаларнинг ёпиқлиги ва тафсилотлардан жамоатчиликдан бехабарлиги.

Солиқ тўловчилар ўз қаҳрамонларининг қилмишларини билса, адолатдан бўларди...

Абдураҳмон Ташанов

👉 @Advokat_Esonaliev
15.03.202506:14
7. Тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини радарлар орқали қайд этишда қандай талаблар мавжуд?
Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарлигини аниқлашда радарлар бир эмас икки турдаги фотони қайд этиши талаб этилади. Қолаверса, улар икки хил вақтда олиниши керак.

Масалан, ҳайдовчи тўхташ тақиқланган жойда автомобилни тўхтатиб, қоидабузарлик содир этди. Бунда радар қуйидаги икки хил турдаги фотосуратни икки хил вақт оралиғида қайд этиши зарур:
қоидабузарлик содир этилган ҳолат ва унинг вақти акс эттирилади;
1 дақиқадан сўнг ўша ҳолат қайта суратга олиниб, унда худди шу автомобилнинг рақами катталаштирилган ҳолда бўлади.

Шунга ўхшаб тўхтаб туриш қоидаси бузилганда ҳам радарлар орқали жарима чиқарилишида икки хил фото икки хил вақт оралиғида олинмоғи лозим. Яъни тўхтаб туриш қоидасини бузган вақтдаги автомобиль сурати ҳамда орадан 10 дақиқа ўтгач яна битта шу ҳолат акс этган фото.
Юқоридаги расмлар илова қилмай чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳақиқий ҳисобланмайди.

8. Тадбиркорлар қандай қилиб радарларни ўрнатиши мумкин?
Тадбиркорлар томонидан радар ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар «e-auksion» платформасида танловга қўйилади. Онлайн аукционда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъекти радарни ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундан сўнг тадбиркор низомда белгилаган идоралар билан келишиши, ҳужжатлалаштириш ишларини амалга оширади.

Тадбиркорлик субъекти радарни ўрнатгач дастлабки икки йилда радар қайд этган жарималарнинг 50% ини олишга ҳақли. Икки йилдан кейин эса жарималарнинг 25% қисмига эгалик қилиши мумкин. Қолаверса, радар унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганлиги туфайли уни бошқа одамга сотиши ҳам мумкин бўлади.

9. Радарлар орқали чиқарилган жаримани бекор қилиш учун қаерга мурожаат қилса бўлади?
Радарлар орқали чиқарилган жаримани қонунга хилоф деб ҳисобласангиз ҳудудингиздаги жиноят судига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

10. Жаримани бекор қилиш юзасидан судга ариза берилганда қанча давлат божи тўланади?
МЖтКнинг 315-моддасига асосан ушбу ҳолатда жарима қўллаш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят қилсангиз, давлат божи тўламайсиз.

МУҲИМ!: МЖтКнинг 3321-моддасига кўра, жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарга топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида у жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса шахс мазкур чегирмадан маҳрум бўлади.

👉 @Advokat_Esonaliev
29.03.202513:11
Эътироф

Бугун бир иш юзасидан тажрибали, адвокатура соҳасида “суяги қотган”, билимли бир ҳамкасбимиз билан
рўпара келиб қолдик.

Тўғриси, бу инсонни ҳам инсон сифатида, ҳам адвокат сифатида ҳурмат қиламан. Чунки бу ҳамкасбимиз билан терговчилик қилган вақтимда
ҳам иш юзасидан кўп тўқнаш келиб қолар эдик. У вазиятга адекват ёндашар, адвокат сифатида ўз сўзига, ўрнига эга эди.

Суҳбат асносида бу
ҳамкасбимиз каналимни кузатиб боришини айтиб, айрим масалалар юзасидан ўзининг маслаҳатини берди.

Унинг каналимни кузатиб боришини эшитиб, тўғриси қувондим. Чунки,
бу каби тажрибали адвокатларнинг бу каби эътирофи бизни қувонтирди. Бизга бундай қўллаб-қувватлашлар қўшимча куч беради. Келгусида канал ривожи учун эса қўлимиздан
келганча ҳаракат қиламиз.

👉 @Advokat_Esonaliev
24.03.202518:14
Ойликдан ойликка яшаган халқдан ҳалоллик талаб қилиш мантиққа зид.

Бенжамин Франклин

👉 @Advokat_Esonaliev
23.03.202503:46
Бошқарув санъати шундан иборатки, одамларни ўз мансабида қаришига йўл қўймаслик керак.

Наполеон Бонапарт

👉 @Advokat_Esonaliev
#Долзарб  #Тарқатинг

Меъёридан бироз кўпроқ қорайиб кетган ойналар бўйича сизга нисбатан жарима расмийлаштирилдими, судга ушбу жарима бўйича ариза беришингиз мумкин.

‼️ Амалдаги МЖТК 126-моддаси биринчи қисмида меъёридан ортиқ қорайиб кетган ойналар ҳақида гап сўз бормайди.

✔️ Рухсати борга рухсати йўқнинг жаримасини "ИЛИШ" эса камида адолатсизликдир.

❌ Бундай ҳолатларда инспектор плёнкаларни шилиб ташлашни талаб қилиши мумкин аммо жаримага торишга ҳаққи йўқ. (Қонуний асоси йўқ)


@yuristlar_maslahati

👉 @Advokat_Esonaliev
18.03.202517:16
Миллий гвардияга берилган дастаклар ўзини оқламадими?

ИИВнинг Миллий гвардиядан "ўз тузилмалари"ни қайтариб олаётгани катта эҳтимол билан кейинги йилларда куч тизимларида олиб борилган структуравий ўзгаришлар, масалан, Миллий гвардияга берилган дастаклар ўзини оқламаганини кўрсатиши мумкин.

Очиғиям, бошқаларга улгу ўлароқ пайдо қилинган бу тизим кўпчиликда моҳиятан яна бир куч бирлиги - ИИВнинг иккинчи нусхасидай таассурот уйғотган бўлса, ажабмас.

Лекин бир нарсани тан олиш керакки, жамиятда тинчликни сақлаш энг муҳим масала. Аммо бу масалада популизмга берилиш, пухта ўйланмаган экспрементлар ўтказиш хосиятли иш эмас.

Чунки бундай лойиҳалар ортида бюджетнинг миллиардлаб маблағи, қолаверса, инсонлар тақдири туради.

@platformauzb

👉 @Advokat_Esonaliev
15.03.202506:14
Радарлар ҳақида ҳаммаси: муҳим 10 саволга жавоб

Бугунги кунимизни автомобилларсиз тасаввур қила олмаймиз. Уни бошқариш чоғида билиб-билмай йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, радарларга тушиб қолиш ҳам учраб туради. Бунинг оқибатида эса почтачи уйимизга жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарров етказади. Аттанг, муаммо устига яна бир муаммо. Тўхтангчи, ўзи бу жарима қонуниймикан?!

1. Қандай радар турлари мавжуд?
Радарларни шартли равишда муайян гуруҳларга бўлиб оламиз. Сабаби ҳамма радарлар ҳам бир хил тартибда қоидабузарликни қайд этмайди.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси – асосан чорраҳаларда, йўл бўйида металл устунларга ўрнатилиб, автомобилларнинг давлат рақами белгиларини аниқлайди.
Мобил комплекс – Одатда «Nexia III» ёки «Cobalt»ларга ўрнатилади. Мультирадарлар мобил комплекс ҳисобланади.
Кўчма фоторадар – Халқ тилида «учоёқ радар» дейилади.

2. Мультирадарда аниқланган қоидабузарлик ўша жойнинг ўзида ҳайдовчига маълум қилиниши керакми?
Худди шундай. Низомнинг 31-бандида шундай дейилган: «Кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим». Яъни «учоёқ» ёки мультирадарлар орқали ҳуқуқбузарлик аниқланди

Бундай вазиятда ЙПХ ходими ҳайдовчига қоидабузарлик содир этгани ҳақида ўша жойнинг ўзида маълумот бериб, унинг иштирокида баённома расмийлаштиради. Масалан, 60 км/соат тезликда ҳаракатланиш керак бўлган жойда ҳайдовчи 90 км/соатда ҳаракатланиб, қоидани бузди. Қоидабузарлик мультирадарда қайд қилинди. Энди ЙПХ ходими ушбу ҳайдовчига қанча тезликда ҳаракатланиб қоидани бузганлиги ҳақида маълум қилиши шарт. Бу тартибга амал қилинмасдан чиқарилган жарима ноқонуний ҳисобланади.

3. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали жарима расмийлаштирилишида ҳам ҳайдовчига қоидабузарлик дарҳол маълум қилиниши керакми?
Йўқ. «Учоёқ» ва мультирадарлар воситасида маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирдагина ҳайдовчи ўша жойнинг ўзида бу ҳақда хабардор қилинади. Ушбу тартиб махсус автоматлаштирилган техника воситалари билан қоидабузарлик қайд этилишига нисбатан татбиқ этилмайди. Бунда ҳайдовчининг иштирокисиз жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилади. Баённома ҳам расмийлаштирилмайди.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарга 3 кун ичида почта орқали етказилади.

4. «Nexia III» га ўрнатиладиган мультирадарлар ҳаракатланган ҳолда ҳуқуқбузарликни қайд этиб ўтиши мумкинми?
Мумкин. Низом талабига кўра, мультирадарлардан фойдаланиш ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокация доирасида амалга оширилади. Яъни белгиланган ҳудуд ичида мультирадарлар орқали жарима чиқарса бўлаверади. Демак, кўрсатилган дислокация доирасида қоидабузарликларни мультирадар орқали ҳаракатланиб туриб ҳам аниқлаш мумкин.

5. Радарлар симёғочга ўрнатилиши қонунийми?
Техник талабларга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари автомобиль йўлининг қатнов қисмига халақит бермайдиган ҳолда, ўнг ёки чап йўналишга «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устунга ўрнатилади. Симёғоч, дарахт ва бошқа нарсаларга ўрнатиш мумкин эмас.
Шунингдек, радар шу металл устунга ердан камида 6 метр баландликда ўрнатилиши зарур.

6. Тадбиркорлар томонидан ўрнатиладиган радарлар қанчагача бўлган тезликни аниқлай олади?
Қонунчиликда келтирилган техник талабга мувофиқ, бундай радарлар 5 — 250 км/ҳ тезлик оралиғида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлиги ва давлат рақами белгисини аниқлаши мумкин. Бу дегани 250 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланганда радарлар автомобиль тезлигини қайд этиш имкониятига эга бўлмайди. Тўғри, бундай тезликда ҳаракатланишда қоидабузарлик эмас ўлим қайд этилиши эҳтимоли юқори).
28.03.202502:51
Кутишдан тўхтанг.

Мен кўп инсонлар билан бирга ишлайман, улар орасида турли касб эгалари бор, мен кўпроқ муваффақиятли инсонларни кузатганимда уларни қандайдир умумий жиҳатларидан яққол кўзга ташланадиган жиҳати шуки: улар ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайди.

Яъни кимнингдир у учун нимадир қилишини кутмайди, давлатдан нимадир келишини, давлатнинг уларга нимадир қилиб беришини, ишхонанинг уларга нимадир қилиб бериши, бошлиқнинг унга қандайдир ёрдам беришини, қулай вақт келишини, имконият пайдо бўлишини, хуллас умуман ҳеч кимдан ҳеч қачон ҳеч нарса кутмайди…

Ҳа, айнан шунақа инсонлар учун муваффақият эшиклари очилади деб ўйлайман, чунки бу инсонлар муваффақият эшигини қидириб вақт сарфлашмайди, улар эшикни ўзлари ясаб қўя қолишади.

Кутишдан тўхтаб ўзингиз яратувчанликни бошлаган кунингиздан бошлаб ҳаётингиз ўзгаришни бошлайди.

@bektoshkhatamov

👉 @Advokat_Esonaliev
24.03.202511:03
Халқим деб югурар ҳовучлаб жонин,
Халқига бағишлар шуҳратин-шонин,
Лекин шу чопишда кета-кетгунча,
Тозалаб боради халқнинг ҳамёнин.

Абдулла Орипов

👉 @Advokat_Esonaliev
Наврўз байрам тадбирининг менга ёқмаган бир жиҳати бўлди.

3 ҳокимиятли Давлатимизнинг энг Олий Раҳбари олдида: Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ҳар иккала Палаталари раислари бор, Ижро ҳокимияти раҳбари бор, аммо суд ҳокимиятининг раҳбари (Бахтиёр Джахангирович) қани?

Нимага уни ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимини ўтқазиб қўйишган, буни нима деб тушунайлик? Шаҳар ҳокими суд ҳокимиятидан устун деганими ёки Президентга суддан кўра шаҳар ҳокими “яқинроқ” деганими?

Байрам ташкилотчилари ҳуқуқнинг “ҳ” сини билишмаса ҳам, Конституцияни билишса керак, қайси лавозим юқорироқлигини ўзларидан билиб субординацияни сақлашса бўларди-ку!

Бу элементни шахсан мен, “мустақил” суд тизимимизга нисбатан ҳурматсизлик деб қабул қилдим!

@advocatekulbayev

👉 @Advokat_Esonaliev
21.03.202507:32
Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг. Овқат танага куч бергани каби орзулар қалбингизни тўйинтиради.

👉 @Advokat_Esonaliev
18.03.202506:47
Аудио файлларнинг мавжудлиги фактининг ўзи шахсни айблаш учун етарли далил ҳисобланадими

Аудио ва видео файллар иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун ўта муҳим ашёвий далиллар туркумидан ҳисобланади. Жуда кўпгина жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида бундай турдаги далилларни асосан тарафлар, баъзи ҳолларда эса, ҳатто гувоҳлар ҳам тақдим этишлари мумкин. Уларни олиш ва ишга қўшиш бўйича белгиланган процессуал тартибга риоя этилиши уларни мақбул далил деб эътироф этиш учун асос ҳисобланади.

Бироқ, ишда тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида олинган аудио ёзувлар мавжуд бўлса-ю, унда аниқланганларни тасдиқлашнинг иштирокчиларни сўроқ қилиш орқали амалга оширишни имкони бўлмаса, далил мақбул бўладими?

Мисол учун дейлик, фуқаро А суҳбат чоғида фуқаро Б га кимгадир пора сифатида 1000 доллар берганлигини айтмоқда, бироқ, тергов жараёнида А ҳам, Б ҳам бу суҳбатни инкор этишмоқда, аслида бўлмаган воқеа ҳақида гаплашгандик дейишмоқда. Фақатгина шу аудио файллар билан А ни пора бериш жинояти бўйича айблаш қанчалик қонуний бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 август кунидаги "Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 24-сон қарорининг 3-банд 6-кичик бандида "жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан" олинган далил, мақбул эмас деб топилиши қайд этилган.

Яъни, шахснинг кўрсатмаси бошқа далиллар мажмуи билан тасдиқланиши керак. Пленум қарорига кўра, кўрсатма ва далиллар мажмуи бир-бирини тўлдириб келади. Шундан келиб чиқсак, далиллар мажмуи бор бўлса-ю, уларни тасдиқловчи кўрсатма бўлмаса, демак мана шундай ҳолатда ҳам далиллар мажмуининг ўзи, яъни ишдаги далил дея қаралаётган аудио файллар шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланмаса, бу далил ҳам мақбул деб эътироф этилиши мумкин эмас.

Пленум қарори юқоридаги қоида билан кўрсатмалар далиллар мажмуи билан тасдиқланиши кераклигини талаб қилаётган экан, бундан далиллар мажмуи ҳам кўрсатмалар билан тасдиқланиши керак, деган қоида келиб чиқади.

Яъни, мавжуд аудио ёзувларда келтирилган важлар у ерда шахс нимани даъво қилаётган бўлса, терговдаги кўрсатмаси билан ҳам шуни тасдиқлаши керак.

Шахсларнинг кўрсатувлари ЖПК бўйича ўта муҳим далил ҳисобланади. Мазкур Пленум қарори кўрсатувларнинг муҳимлигига яна бошқа бандда ҳам урғу бериб ўтган. Ушбу Пленум қарорининг 9-банди д-кичик бандида "гумон қилинувчи, айбланувчининг суриштирув ва дастлабки тергов даврида гувоҳ сифатида сўроқ қилинганда берган кўрсатувлари суд мажлисида бошқа далиллар билан тасдиқланмаган бўлса", ушбу ҳолатда ЖПК талаблари бузилган деб топилиб, унда олинган далил мақбул эмас деб эътироф этилади.

Бу ерда ҳам кўрсатма бошқа далил билан тасдиқланиши кераклигига урғу берилган. Энди тасаввур қилинг, далил бор-у, кўрсатманинг ўзи йўқ. Бу ҳолда олинган далил ҳам номақбул далил, деб эътироф этилиши лозим.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси кундан кунга мустаҳкамланиб бораётган бир пайтда терговчи ва суриштирувчилар юқоридагиларга бир сидра кўз югуртириб қўйиши зиён қилмайди, деб ҳисоблаймиз!

@kadamugli_sarvar

👉 @Advokat_Esonaliev
15.03.202505:32
- КЕЙИН деган тилинг катта эҳтимол билан “кошки” дейди.

- КЕЙИН инсонлар катта бўлади.

- КЕЙИН ҳеч нима қилмаганинг учун афсусланасан.

- КЕЙИН имкониятлар қўлдан чиқади.

- КЕЙИН тонглар тунгга айланади.

- КЕЙИН қизиқишинг ва шижоатингни йўқотасан.

ҲЕЧ БИР ИШНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРМА, чунки,

- КЕЙИН ҳаётинг шунчаки ўтиб кетади ва қўлингдаги имкониятлардан фойдаланмаганинг учун афсусланасан.

- КЕЙИН гаплар айтилмасдан бўғзингда қолади.

- КЕЙИН “кошки”лар билан афсусланмаслик учун “ҳозир” қил.

👉 @Advokat_Esonaliev
दिखाया गया 1 - 24 का 37
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।