Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
platformauzb_live avatar

platformauzb_live

Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थान
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिЛют 22, 2022
TGlist में जोड़ा गया
Серп 21, 2024
संलग्न समूह

रिकॉर्ड

22.08.202423:59
1.7Kसदस्य
30.11.202423:59
300उद्धरण सूचकांक
21.11.202423:59
22Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
18.09.202423:59
20.7Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
26.01.202523:59
38.89%ER
21.11.202423:59
1466.51%ERR

platformauzb_live के लोकप्रिय पोस्ट

से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
Видеодаги йигит эсингиздами?

Ўзбекистон футболидаги ноҳақликлар, хусусан ҳакамларнинг атайлаб хусусий клубни синдиришга бўлган ҳаракатларини жўшиб гапирган "Турон" бош мураббийи интернет қаҳрамонига айланган эди. Воқеа 2021 йилда содир бўлган. Шундан кейин у ҳақида ҳам, унинг жамоаси ҳақида ҳам деярли ҳеч нарса эшитмадик.

Бугун ушбу мураббий, Ислом Исмоилов Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, шу билан бирга Осиё кубоги финалига ҳам чиқа олди. Унинг жамоасининг ҳужумкор, чиройли ўйини тилларга достон бўлмоқда.

Юқоридаги кескин баёнотларидан кейин футбол карьерасига нуқта қўйилса керак, деб ўйлаган эдик, йўқ, ҳали энг муҳимлари олдинда экан. Ёш мураббийга шундай имконият берилгани учун ташаккур билдирамиз. Адолат тантана қилса, катта кучга айланиши мумкинлиги исботланмоқда.

Файзбоғ

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
06.04.202510:09
Ўзбеклар умрининг 20 йилини фақат тўй қилишга сарфламоқда

Бизнинг қишлоқда (маҳалламизда) бир йилда 50-70 та тўй бўлади. Битта тўйга камида 50 млн. сўм сарфланади.
Арифметика: 50.000.000х60=3.000.000.000 (3 млрд)
Қишлоғимизда ҳар йили 3 млрд. сўм маблағ орзу-ҳавасга сарф бўлмоқда.

Ўзбекистонда бизнинг маҳаллага ўхшаган тахминан 10 мингта маҳалла бор.
Арифметика: 10.000х60=600.000
600.000х50.000.000= 30.000.000.000.000 (30 трлн.)
Бу тахминан 3 млрд. доллар дегани. Катта шаҳарлардаги 25.000 долларлик торт, 90.000 долларлик тўй каби аҳмоқона дабдабаларни ҳам қўшиб, ўртача ҳисоблаганда, тахминан 10 млрд. доллар бўлади.

Ўзбекистондаги оилалар бюджетидан ҳар йили тахминан 10 млрд. доллар маблағ ҳавога совурилмоқда.

Бунча катта маблағни тасаввур қилиш учун қиёс келтираман: Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводини французлар 500 млн. долларга қуриб берган; ўз вақтида “Аср қурилиши” номини олган ТошҒузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилиши 220 млн. долларга тушган.

Фожиамиз шундаки, бу ўта аҳмоқона иш эканлигига ҳаммамизнинг ақлимиз етади. Лекин шу ишни қилаверамиз. Ушбу фикрларни ёзаётган муаллиф ҳам ўз вақтида эл қатори тўй қилган.

Тўйга сарфланган пулнинг бир кундан кейин қаерда бўлишини тасаввур қилайлик. Зора шунда, бу ишларимизни тўғри йўлга солармиз.

P.S. Битта оила тўй қилиши учун 3-5 йил йиғинади. Ўша оилада 3 та фарзанд: икки ўғил ва бир қиз деб тасаввур қилинг. Демак, ўша оила 5 марта тўй қилади (икки ўғлига суннат ва келин тўй ҳамда қиз чиқариш). Арифметика: 4х5=20. Демак, типик ўзбек оиласидагилар 20 йил умрини фақат тўй қилишга сарфлаб юбормоқда.

Умид Хўжамқулов

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
19.04.202508:37
Рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар даромад келтирди

Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келган.

Декабрь ойида ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини тасдиқлади. Шундай қилиб, фуқароликни олишда рус тили имтиҳони нархи 2,95 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай нарх Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам белгиланган.

Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 3,8 минг рубль миқдорида белгиланган.

PS. Бизда ҳам чет элликларга, хусусан, Россия фуқароларига нисбатан худди шундай имтиҳон олиш тизимини жорий қилишни таклиф қиламан. Ахир дўстлик ўзаро тенг муносабатлар асосига қурилади.

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
17.04.202511:22
Аҳволимиз чиндан ҳам ёмон

Биласизми, нимага аҳволимиз бу даражага тушиб қолди? Менинг назаримда бунинг бир неча сабаби бор. Биринчи, ва умумий омил 90-йиллар бошида тетапоя қилиб, ҳали-ҳамон поёнига етолмаётган "ўтиш даври" кулфатлари билан боғлиқ. Айни шу, мудом ичида яшаётганимиз "тушкун давр"да кўп нарсани бой бердик. Маданий ва ахлоқий қадриятлар, жамиятдаги умум эмпатия ва энг муҳими, билим, китоб ўқишга бўлган иштиёқнинг йўқолиши...

Буларнинг бари узоқ йиллар ишониб юрилган "мафкура"нинг ёлғонлиги бир кунда аён бўлиб қолгач содир бўлди. Кейин, тирикчилик машаққатлари бошланди. Қорин тўйғазиш маънавияту китоб ўқиш, деган тушунчаларни секин ҳаётимиздан нарироқ суриб чиқарди. Ҳамма қандай бўлмасин пул топишга интилди. Бу тийиқсиз иштиёқ, тассуфки, таълимга ҳам кирди.

90-йилларни бир эсланг, олий таълим муассасаларига кириш деярли тўлиқ порага "ётиб" қолди. Бунинг устига "дополнительний" деган нарсани ўйлаб топишди ва ўн минглаб гарчи чаласавод бўлсада, битирувчиларнинг пулини олиб, олий таълимга жойлади...

Агар мана бу видеомурожаатдаги 95 фоиз ўқитувчи ростданам бу синовдан ўта олмаган бўлса, ҳечам ажабланмайман. Чунки бу ўша "сиёсат" маҳсули. Аммо бу битта мактаб таълими билан боғлиқ масала. Бундан бошқа соҳалар қанча. Тахмин қилавериш мумкинки, бошқа тизимларда ҳам аҳвол шу ердагидек.

Тўғри, бугун ўтган даврлардагидек ўқишга пора билан кириш ҳолатлари камайган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, бундай гаплар кам эшитилаётир. Аммо бу ниманинг ҳисобига? ОТМлар сонининг ошиши ҳисобига, албатта. Энди ўша бугун кўпайиб кетган хусусий илмхоналардаги сабоқ савияси қандай, бу ҳам битта масала.

Аммо юқоридаги постдан англашиладики, мактабларимизни кўп эмас – 20-30 йилда саводсиз педагоглар билан тўлдириб бўлдик, буниси аниқ.

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
05.04.202518:36
Эронда "Шаҳед", туркларда "Байракдар" дронлари бугунги беқарор дунёда жуда машҳур. Ҳатто, бу ихтиролар ўша давлатларнинг милитаристик қудратини ҳам таъминлаётир.

Бизда ҳам бундай ихтиро қиладиган ёшлар йўқ эмаслигини мана бу лавҳани кўриб ишонишимиз мумкин. Фақат бундай ёшларни қўллаш керак, бизнингча.

Бугунги нотинч дунёда ўзингни ҳимоя қилиш учун ҳам гарчи гуманистик ғояларга терс бўлсада, бундай конструкцияларни қўллаб-қувватлаш ва ҳарбий саноатга йўналтириш, ғоя ва ихтирони ривожлантириш бугуннинг талаби.

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
Япониянинг бўлажак императори ўқишга вилосипедда қатнамоқчи

Ушбу суратдаги бола Япониянинг бўлажак императори, шаҳзода Ҳисаҳито.

Неча минг йиллик тарихга эга сулоланинг вакили яқинда 18 ёшга тўлди. Ҳамма қатори имтиҳон топшириб, ўз кучи билан Тсукуба университетига ўқишга кирди.

Кеча, 5 апрель "Билимлар куни" (Бизда 2 сентябрда ўқиш йили бошланса, Японияда апрель ойида бошланади) фестивалига қатнашди ва ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

"Мен бошлаётган янги ҳаётимда бироз хавотир ва ҳаяжондаман. Аммо, ҳозирдан бошлаб тўплайдиган билим ва тажрибаларимни қадрлайман. Университетга велосипедда қатнамоқчиман!" дейди.

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
15.04.202516:48
Нега Ўзбекистонда пахта кластерлари бирин-кетин БАНКРОТ бўлмоқда?

Ўзбекистонда сўнгги йилларда юзлаб пахта кластерлари очилди ва фаолият бошлади. Лекин сўнги йилларда Ўзбекистондаги кўплаб пахта-тўқимачилик кластерлари миллат ютуғи эмас, муаммосига айлана бошлади. Ҳозирги кунда уларнинг кўпчилиги молиявий муаммоларда; айримлари қарздан чиқолмаяпти, қолганлари банкрот бўлиб ёпиляпти. Бунинг сабаблари нимада?

1. Агрессив кенгайиш ва ҳисоб-китобсиз қилинган сармоялар

Кўп кластерлар фаолиятини пухта қилинмаган иқтисодий ва бизнес режалар билан катта ер майдонларини олиш ва катта миқдорда қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш билан бошлашган. Масъулиятсизлик билан олинган кредитлар ва самарасиз лойиҳалар ортидан қарз ботқоғи бошланди.

2. Қиммат ва қисқа муддатли банк кредитлари

Кластерлар асосан банк кредитлари орқали молиялаштирилди. Кредитлар юқори фоизли ва қисқа муддатли бўлиб, ишлаб чиқариш ва сотув циклларига мос келмасди. Маҳсулот ишлаб чиқарилиб ва сотилгунига қадар кредит тўлов муҳлати етиб келарди.

3. Жаҳон бозорида маҳсулотга бўлган талабнинг пасайиши

Пандемия сабаб пахта ва тўқимачилик маҳсулотларига жаҳон бозорларида талаб камаяди. Логистикадаги муаммолар, геосиёсий хавфлар ва валюта курсининг ўзгариши даромадларни деярли йўққа чиқаради.

4. Агротаъминотдаги ноқисликлар ва фермерлар билан бўлган оғир муносабат

Сув, ёқилғи, минерал ўғитлар етишмаслиги ҳосилдорликни пасайтирди. Фермерлар билан шартномалар нотўғри тузилди — фермерлар ўзларини эркин шерик эмас, балки “ишчи кучи” деб ҳис қилишди.

5. Коррупция ва нотўғри бошқарув

Кўп жойларда ажратилган кредит маблағлари мақсадли эмас, балки бошқа мақсадларда ишлатилди. Пуллар кластер манфаати учун ишламади, балки «керакли инсонларнинг» манфаати учун ўзлаштирилди. Бошқарув даражасининг пастлиги, ишга бошқарув ҳодимларининг «таниш-билиш» асосида ёлланиши, ресурслар тақсимотининг шаффофмаслиги бошқарув тизимининг ичидан емирилишига олиб келди.

6. Давлат сиёсатининг ўзгарувчанлиги

Давлат томонидан ер ажратиш тартибларининг тез-тез ўзгариб туриши, нарх сиёсати, субсидиялар ва экспорт квоталаридаги ноаниқликлар кластер стратегияси билан боғлиқ бўлган узоқ муддатли  режалаштиришни пучга чиқарди.

Хулоса

Кластерлар қишлоқ хўжалигини модернизация ва такомиллаштириш мақсадида тузилган эди. Аммо амалда эса улар бир қанча муаммоларга дуч келишди. Шу муаммолар орасида - коррупция, бюрократия, юқоридан бўладиган босимлар, молиявий тузоқлар ва ишлаб чиқариш жараёнидаги томонларнинг (кластер эгалари, фермерлар, давлат аппарати) бир бирига бўлган ишончсизлиги.

Агар яқин орада бу тизимнинг фундаментал тамойиллари кўриб чиқилмаса муаммо янада чуқурлашиб кетади. Қуйидаги қадамлар тез орада қилиниши керак:

1. Фермерлар билан адолатли шериклик муносабатларини яратиш, уларга тепадан босим қилишни тўхтатиш керак.

2. Агросектордаги мавсумий ишлаб чиқиш циклини инобатга олган ҳолда кредит ва солиқ сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва янги ислоҳотлар қилиш керак.

3. Ҳар 6 ойда ўзгариб турадиган  тартиб қоидалардан воз кечиш, ва унинг ўрнига барқарор ва шаффоф қоида ўйинларини таъминлаш керак.


Манба

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
17.04.202506:10
"Аттестация баҳона 95 фоиз ўқитувчи саводсизга чиқарилди"

Шу йил 15-апрель куни география фанидан аттестация тест синовлари бўлиб ўтди. Жараёнда 4000 мингдан ортиқ педагог қатнашди. Афсуски, уларнинг 95 фоизи имтиҳондан "йиқилди".

Аҳволимиз чиндан ҳам ёмонми?..

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
02.04.202516:21
Бой фуқаролар солиққа тортилади

Ўзбекистонда бой фуқароларни солиққа тортишнинг алоҳида тизимини яратиш режалаштирилмоқда, - Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.

Унинг қайд этишича, мамлакатда 38 млн нафар аҳоли бўлса, шундан 18 млн нафардан ортиғи даромадга эга ҳамда улар солиқ тўлаши керак бўлган аҳоли ҳисобланади.

“Уларни сегментлаш орқали энг юқори даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқларни тўлаш ва ундириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиққанмиз. Уларнинг тўлиқ базаси яратилиб, бу орқали биронта жисмоний шахс ўз даромадини солиқдан қочиш мақсадида камайтириш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайдиган тизим бўлади”, — деди Мубин Мирзаев.

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари янги электрон тизимни ишлаб чиқиш учун қўмитага тахминан яна бир йил керак бўлишини қайд этди. Режалаштирилган тизим нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда олинган даромадларни ҳам солиққа тортишни назарда тутади.

Агар Ўзбекистон резиденти чет элда даромад олса, мамлакатда солиқ тўлаши керак бўлади. Норезидентлар билан боғлиқ ҳолатда Солиқ қўмитаси икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш учун чет элда солиқ тўлашни ҳисобга олади.

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
«Ўзатом» раҳбари Азим Аҳмедхўжаев Самарқандда 4,9 миллион сўмлик люкс хонани ижарага олган

«Ўзатом» агентлиги 2024 йил декабрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш бўйича халқаро конференцияга 5,9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу ҳақда давлат харидлари порталидаги маълумотларда келтирилган.

Шу тариқа Ўзбекистон Президенти Администрациясига 100 фоиз тегишли бўлган «Интерфорум» ДУК «Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишида атом энергетикасидан тинч мақсадларда фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба» мавзусидаги конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комплекс хизматларни тақдим этган.

Конференция 5 декабрь куни ўтказилган бўлиб, уни ташкил этиш давлат бюджетига 4 миллиард сўмдан ортиққа тушган.

Бундан ташқари, 1,9 миллиард сўм «Samarkand Touristic Centre» МЧЖга сарфланган.

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер сити" таркибида битта сариқ карточка ва битта гол "ишлаб" олгач, 1-таймдан сўнг захирага олинди.

Хуллас, эски одат ажабтовур истеъдодниям судрайвериб, даражасини ўзимизникига тушириб оламиз...

@platformauzb
हटा दिया गया17.04.202512:11
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
17.04.202509:11
Солиқ тўловчиларнинг миллиардлаб сўмлик маблағига яратилган сайтлар нега ишламаяпти?

Ёхуд Маънавият ва маърифат марказининг асосий вазифаси бюджет пулини совуришми?


Отабек Ҳасанов бошлиқ Маънавият ва марифат марказининг 10 минг атрофида обуначиси бор телеграм канали асосан раҳбарининг 26 минглик обуначига эга каналини реклама қилади. Сайтида марказнинг мақсад-вазифалари жойланмаган, бир йил олдин жойланган тарғибот материаллари бошқа мавзуларда. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳаминқадар, гўё номига юритилаётгандек.

Лекин бошқа онлайн платформалар яратишга пул сарфлашни билади. Марказга ҳар йили миллирдлаб сўмлик пуллар ажратилади. Ҳар йили маблағ миқдори ошиб боряпти. Масалан, 2023 йилда 65,7 млрд, 2024 йилда 67,8 млрд сўм берилган бўлса, бу йилга 75,4 млрд сўм ажратилган.

Ўз сайтини қўя туринг, qadriyatim.uz, tanlov.manaviyat.uz сайтлари ва мобиль иловаларини яратиш учун аввалига 127 млн, кейинчалик 1,2 млрд сўм сарфлаган. Афсуски, бу сайтлар ҳозир ҳам фаол ҳолатда эмас, ишламайди. Пуллар қаерга кетгани номаълум.

Марказ мултфильмлар ишлаб чиқаряпти, китоблар чоп этяпти ва ҳудудларда турли лойиҳалар қиляпти. Масалан, 2024 йилда анимацион медиа маҳсулот ва видеоролик яратиш учун Astir animation studio МЧЖга 639 млн сўм тўлаган. "Маърифат марафони"ни ўтказишга 449 млн, "Китоблараро 80 кун" лойиҳасига 257 млн сўм ишлатилган.

Бутун бошли видеостудия (PAK JALINGA MAESTRA 4K Komplektatsiya OR) қуриш учун 1,9 млрд сўм ажратилган. "Мен ҳам ҳарбий бўламан" китоб-албомини совғага бериш учун жами 516 млн, "Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз" китобига 82 млн, "Нисбатлар ҳақида" рисолага 18,8 млн ва "Беруний. Сайдана" асарига 47 млн сўм берилган.

Тўғри, балки бу ишлар ҳам керакдир. Турли тадбирлар, тарғиботлар, ўзини пиар қилиш, йўқ сайтларга пул сарфлаш каби юмушлар ўз йўлига. Бироқ марказнинг аниқ вазифаси бор аслида. У миллатни юксалтирадиган ғояларни, мафкураларни ишлаб чиқиб, дунёга танитиш билан машғул бўлиши лозим.

Манба

@platformauzb
हटा दिया गया17.04.202512:11
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
17.04.202507:43
"Алоқабанк" атрофидаги қизиқ "ўйин"лар

Кеча "Алоқабанк" ижтимоий тармоқларда реклама ва PR мақолалар учун 8 миллиард сўмлик тендер ўтказганлиги ва тендер адолатли (шаффоф) ўтганлигига шубҳа билдирилган эди.

Очиқ манбага юкланган маълумотларга кўра, ушбу рўйхатда @platformauzb ҳам кўрсатилган. Лекин нархи кўрсатилмаган. Катта эҳтимол билан барча блогер ва ОАВ лар учун бериладиган нархлар космик "шиширилган" бўлиши мумкин. 

"Алоқа банк" томонидан ўтган йили ҳам салкам 8,5 миллиард сўмлик шундай тендер ўтказилган. Унда ҳам @platformauzb га 10 та реклама ва PR мақола бериш шартномада кўрсатилган. Лекин  ўтган йили  "Алоқабанк"ка доир пост бермаганмиз. Рўйхатда кўрсатилган бошқа телеграм каналларда ҳам рекламаларга кўзим тушмаган. Номига чиқарилган бўлса, бордир...

Ажабланарлиси, ўтган йили шартномада кўрсатилган реклама ва PR мақолалар берилмаган бўлса, "Алоқа банк"дагилар шартномани қандай "бажарилди" қилиб ёпишди экан?

Энди буёғи Антикор агентлиги ва Бош прокуратурага тайёр шпаргалка...

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
10.04.202504:54
Бизни хитойликлардан кўра кўпроқ қоракўз коррупционерларимиз хавотирга солиши керак

Умуман олганда, кейинги вақтда жамиятда, айниқса, зиёлилар орасида Хитой масаласида уйғонган аксилкайфият баъзи бировлар зўр бериб тушунтирмоқчи бўлаётганидек, синофобия ёки ксенофобия таьсиридан эмас. Мулътикултуризм биз учун тарихий меърос. Турли халқлар, маданият ва динлар бизда азалдан бўлган ва аждодларимиз ҳеч қачон айирмачилик қилмаган. Бугун ҳам шундай.

Хитойликларга эътироз эса уларнинг бугун бутун дунё бўйлаб ёйилаётган экспансияси билан боғлиқ. Иқтисод, сиёсат, маданият, қўйингки, барча жабҳадаги тийиқсиз таъсир доираси орқали Хитой метофорик услубда ва фавқулодда империячилик даъвосини илгари сураётир. Бу масаланинг бир жиҳати.

Энди бунинг фақат ўзимизгагина боғлиқ бўлган иккинчи томониям бор – кўпчилик жойлардаги мулозимларнинг коррупцияга алоқадор эмаслигига ишонмайди. Ўйлашадики, инвестиция киритаман, деб келган хитойлик, дейлик, тумани ҳокимини осонгина нафсидан илинтиради... Агарки, ҳамма ватанпарвар бўлиб, давлат ва миллат томонида туриб масалага ёндашганида бундай хавотирлар бўлмасди. Ҳозир эса шубҳага ўрин бор. Бу эса синофобиядан чуқурроқ ва оғриқлироқ масала, биз учун.

@platformauzb
से पुनः पोस्ट किया:
platforma.uz avatar
platforma.uz
09.04.202517:14
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим бўлмайди

2024 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И икки мамлакат фуқаролари учун визани бекор қилиш тўғрисидаги битимни имзолаган эди.

Битим томонлар ички тартиб-таомилларини якунлаганидан кейин кучга кириши керак эди. Буни ТИВ вакиллари ҳам расман тасдиқлаганди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим  бўлмайди.

P.S: Очиғи, бу хабар эълон қилинганида халқимиз хурсанд бўлганди. Афтидан, бу иш пухта қилинмаган кўринади.

Маълумот учун, хитойликлар айни пайтда Ўзбекистонда визасиз тартибда 10 кун бўлишлари мумкин.

Бу ҳолатга расман изоҳ берилиши лозим.


@platformauzb
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।