Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Тезкор ва батафсил avatar

Тезкор ва батафсил

TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थान
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिJan 22, 2020
TGlist में जोड़ा गया
Mar 27, 2025

रिकॉर्ड

27.03.202523:59
2.2Kसदस्य
28.02.202519:14
200उद्धरण सूचकांक
31.03.202523:59
18.4Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
31.03.202523:59
18.4Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
28.03.202523:59
3.74%ER
07.04.202513:19
867.19%ERR

विकास

सदस्य
उद्धरण सूचकांक
एक पोस्ट का औसत दृश्य
एक विज्ञापन पोस्ट का औसत दृश्य
ER
ERR
JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Тезкор ва батафсил के लोकप्रिय पोस्ट

27.03.202504:44
Жумладан, 7 апрель 09.00 дан 8 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди:Учтепа тумани бўйича: Чилонзор 12-мавзе 7а-сонли кўп қаватли уй, Миллий банк биноси, Чилонзор 15-мавзе 14-сонли кўп қаватли уй ва дипломатлар уйлари, Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, Чилонзор 21 ва 22-мавзелардаги кўп қаватли уйлар, Чилонзор 23 мавзеси, Чилонзор 24-мавзеси.

7 апрель 23.00 дан 8 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Мирзо Улуғбектумани бўйича: «Чингелди» маҳалласида.

8 апрель 09.00 дан 9 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: Гулёр, Тикланиш ҳамда Хамкоробод тор кўчалари билан бирга, 60-сонли оилавий поликлиникада.

8 апрель 21.00 дан 9 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Олмазор тумани бўйича:«Иброҳим ота»маҳалласида.

9 апрель 09.00 дан 10 апрель 21.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Сергели тумани бўйича: Сергели-2, 5, 5а, 6, 6а, 7, 7а, 8, 8а, Қурувчи мавзеларида, «Пепси» заводи, «Кўҳна Қумариқ», «Номданак», «Қорасув», «Тараққиёт», «Садоқат», «Дарёбўйи», «Файзли», «Эски Жалоир», «Қипчоқ», «Ўзгариш», «Хабибий», «Меҳригиё», «Зийнат», «Эзгулик», «Мададкор», «Иттифоқ», «Нилуфар», «Янги Бунёдобод», «Асробод», «Ноғойқўрғон», «Қубайтепа», «Бел ариқ», «Суғдиёна», «Қумариқ», «Қўшқўрғон» маҳаллаларида.

2) Янгиҳаёт тумани бўйича: «Ташаббус», «Янги Умид», «Янгиҳаёт», «Орият», «Марҳамат», «Гулшанобод», «Янги турмуш», «Янги Дархон», «Навқирон», «Машъал», «Зарбдор», «Дўстлик», «Чароғон», «Ҳумо», «Олчазор», «Хушнуд», «Чарбоғ», «Ёрқин ҳаёт» маҳаллаларида.

9 апрель 09.00 дан 10 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди: Сергели тумани бўйича: Қурувчи мавзеси, «Дарёбўйи» маҳалласида.

10 апрель 09.00 дан 10 апрель 23.00 гача: Сув бўлмайди: Шайхонтоҳур тумани бўйича: «Хувайдо» маҳалла, 2а, 4а-сонли кўп қаватли уйларда, 45-сонли оилавий поликлиникада.

14 апрель 23.00 дан 15 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Яшнобод тумани бўйича: « Ал-Буҳорий» маҳалласи Тузел мавзедаги 80а, б, в-сонли кўп қаватли уйларида.

14 апрель 09.00 дан 15 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди: Учтепа тумани бўйича:«Катта Чўпон ота» маҳалласида.

15 апрель 09.00 дан 16 апрель 21.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Мирзо Улуғбек тумани бўйича: «Шукур Бурхонов», «Алишер Навоий», «Катта Қорасув», «Олтинтепа», «Авайхон», «Янги Авайхон», Алпомиш», «Элобод», Нодирабегим», «Бўз», «Сайрам», «Буюк ипак йўли»маҳаллаларида.

2) Яшнобод тумани бўйича: «Тўйтепа», «Чўлпон», «Истиқлол», «Семурғ», «Бойқўрғон», «Машинасозлар», «Дўстобод», «Фидойилар» маҳаллаларида, Мавлоно Риёзий даҳасида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Индонезия, Белоруссия, Хитой, Туркия, Франция, Япония элчихоналари ҳамдаЎзбекистон Республикаси Фанлар академиясида.

3) Чилонзор тумани бўйича: Бешёғоч кўчаси 28-сонли кўп қаватли уй, «Бешёғоч» маҳалласи

4) Яккасарой тумани бўйича: Самарқанд мавзеси, Афросиёб, Юнус Ражабий, Шароф Рашидов, Юсуф Хос Ҳожиб, Ракатбоши, Жийдазор кўчаларидаги кўп қаватли уйлар ва хусусий хонадонларда, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Президент маъмурияти биноси, Президент хавфсизлик хизмати, «Туркистон» меҳмонхонаси, Ички Ишлар Вазирлиги, Малака ошириш институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбек миллий қўғирчоқ театри, Ўзбекистон Қизил ярим ойжамияти, Италия ҳамда Яман элчихоналари

5) Миробод тумани бўйича:«Мингўрик», «Мовароуннаҳр», «Шароф Рашидов», «Иноқобод» маҳаллаларида, Матбуотчилар, Шаҳрисабз, Яхё Ғуломов кўчалари

17 апрель 09.00 дан 18 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Шайхонтоҳур тумани бўйича:«Камолон», «Янги Камолон» маҳаллаларида, Бешёғоч даҳаси ҳамда Қоратош мавзеси

2) Чилонзор тумани буйича:«Катта Олмазор» маҳалла, Олмазор мавзеси.

21 апрель 09.00 дан 22 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Мирзо Улуғбек тумани бўйича: «Оққўрғон», «Ойдин», «Катта Дархон», «Лашкарбеги»

2) Юнусобод тумани бўйича:«Уста Ширин», «Турк Қўрғон»,«Ифтихор», «Жомий», «Минор», «Қашқар», «Янгиариқ»,» Бодомзор», «Хиёбонтепа», «Шаҳристон», «Қўшчинор», «Адолат», «Хуснобод», «Акбаробод», «Аҳилобод», «Астробод», «Туркистон», «Боғибўстон», «Анорзор», «Отчопар-1», «Отчопар-2», «Юнусобод», «Бўзсув», «Фирдавсий», «Янги тарнов», «Мирзо Улуғбек»,

https://t.me/Shopirlar_film/95
27.03.202504:44
«Шайх Шивли», «Буюк Турон» маҳаллаларида.

21 апрель 21.00 дан 22 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Учтепа тумани бўйича: «Бешқайрағоч», «Хайратий», «Абдулла Қодирий»маҳаллаларида.

22 апрель 09.00 дан 23 апрель 21.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Мирзо Улуғбек тумани бўйича: «Баҳор», «Алпомиш», «Боғимайдон», «Бўз», «Лашкарбеги», «Навниҳол», «Нодирабегим», «Олий Химмат», «Сайрам», «Шўртепа» маҳаллаларида.

2) Юнусобод тумани бўйича: «ТошГРEС» мавзеси, «Бободеҳқон», «Оқтепа», «Олтин Мерос», «Обод», «Посира», «Севинч», «Қадрдон», «Беғубор», «Меҳнатобод», «Чоштепа», «Увайсий», «Юртобод» маҳаллаларида.

3) Қибрай тумани бўйича:«Бобур», «Ойбек», «Наврўз», «Бунёдкор» маҳаллаларида.

22 апрель 21.00 дан 23 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Олмазор тумани бўйича:«Мояриқ» маҳалласида.

23 апрель 21.00 дан 24 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди: Сергели тумани бўйича: «Дарёбўйи» маҳалласида.

24 апрель 09.00 дан 25 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Яккасарой тумани бўйича: Афросиёб, Шароф Рашидов кўчалари, Самарқанд мавзесидаги кўп қаватли уйларда.

24 апрель 09.00 дан 25 апрель 21.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Чилонзор тумани бўйича: «Қозиробод», «Катта Қозиробод», «Дўмбиробод», «Катта Дўмбиробод», «Гавхар» маҳаллаларида, Республика тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази, «Централ Кардио Сервис» маркази, Туман ободонлаштириш бошқармаси, Шаҳар Ирригация тизимлари бошқармаси, «Қозиробод» ва «Дўмбиробод» масжидларида.

2) Яккасарой тумани бўйича: Бахриддин Хилолий 3-тор кўчасида.

28 апрель 09.00 дан 29 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди: Мирзо Улуғбек тумани бўйича:«Аҳмад Югнакий», «Геофизика», «Хумоюн»,«Буюк ипак йўли» маҳаллалари ҳамда «Кўксарой» қароргохида.

28 апрель 09.00 дан 29 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Яшнобод тумани бўйича: «Авиасозлар», «Яшнобод», «Алимкент», «Кўксарой», «Бирлашган», «Дилбоғ», «Парвоз», «Фазогир», «Бешариқ», «Баркамол» маҳаллаларида.

29 апрель 23.00 дан30 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Яшнободтумани бўйича: «Уйсозлар», «Ўртамасжид» маҳаллаларида.

29 апрель 09.00 дан 30 апрель 13.00 гача: Сув бўлмайди: Яккасарой тумани бўйича: Шамскулол, Дамариқ тор кўчалари билан бирга, Абдулла Қаҳҳор 7-тор кўчаси 49/1, 49/2, 49/3, 49/4, 49/5, 49/6, 49/7, 49/8, 49/9, 49/10, 49/11, 49/12, 49/13, 49/14, 49/15, 49/16, 49/17, 128/1, 128/2, 128/3, 128/4, 128/5, 128/6-сонли кўп қаватли уйлар, Глинка, Таробий, Ҳумо, Ўлмас Умарбеков, Кулолтупроқ, Шота Руставели кўчалари ҳамдаТошкент иссиқлик электр марказида.

30 апрель 09.00 дан 1 май 06.00 гача: Сув бўлмайди: Сергели тумани бўйича: Учувчилар шаҳарчаси, Учувчилар кўчасидаги хусусий хонадонларда.

30 апрель 09.00 дан 1 май 09.00 гача: Сув бўлмайди: Яшнобод тумани бўйича: «Донишманд», «Нодира», «Шохимардон», «Хосият», «Янгинур», «Беҳизор», «Катта Янгиобод», «Ойдинкўл», «Шохсанам», «Бунёдкор» маҳаллалари ҳамда Иззат кўчасидаги 58/5, 58/6, 58/7, 58/8-сонли кўп қаватли уйларида.

1 май 09.00 дан 2 май 09.00 гача: Сув бўлмайди: Шайхонтоҳур тумани бўйича: Каттабоғ, Чуқуркўприк кўчаларида, Чорсу майдони 1-сонли кўп қаватли уйдан 8-сонли кўп қаватли уйгача, Қоратош мавзеси 1-сонли кўп қаватли уйдан 4-сонли кўп қаватли уйгача, «Сувчи» меҳмонхонасида.

1 май 09.00 дан 2 май 06.00 гача: Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: 5- ва 6- марказларида.

5 май 09.00 дан 6 май 09.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Чилонзор тумани бўйича: «Чилонзор», «Катта Қозиробод», «Катта Чилонзор-1»,«Катта Чилонзор-2» маҳаллаларида.

2) Сергели тумани бўйича: «Олтин Водий», «Нўғойқўрғон», «Қубайтепа» маҳаллаларида.

3) Яккасарой тумани бўйича:«Яккасарой», «Мерос», «Муқимий», «Тўқимачи», «Дилбулоқ», «Мухандислар», «Ракат» маҳаллаларида.

5 май 09.00 дан 5 май 23.00 гача: Сув бўлмайди: Учтепа тумани бўйича: «Тепақўрғон», «Қўрғонтепа», «Хуросон», «Ширин», «Заргарлик» маҳаллаларида, 11, 12, 26-мавзеларида.

6 май 21.00 дан 7 май 06.00 гача: Сув бўлмайди: Олмазор тумани бўйича: «Умид», «Янги Тошкент» маҳаллаларида.

6 май 09.00 дан 7 май 21.00 гача: Сув бўлмайди: Учтепа тумани бўйича: «Ўрикзор», «Кўксарой» маҳаллалари ҳамда «Ўрикзор» савдо комплексида.

https://t.me/Shopirlar_film/96
27.03.202504:44
7 май 09.00 дан 7 май 23.00 гача: Сув бўлмайди: Чилонзор тумани бўйича: «Бешчинор», «Кўркам», «Новза», «Оқ-тепа», «Нафосат», «Диёр», «3-Катта Чилонзор», «Чилонзор» маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ҳамда шаҳар Прокуратурасида.

8 май 09.00 дан 8май 23.00 гача: Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: Юнусобод 2, 4, 5-мавзелари ҳамда «Анорзор» маҳалласида.

12 май 09.00 дан 13 май 21.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Олмазор тумани бўйича: «Университет», «Мирзо Ғолиб», «Чиғатой Оқтепа», «Шифокорлар» маҳаллаларида, «Карима» тиббиёт маркази, Тошкент Тиббиёт Академияси, Республика ихтисослаштирилган урология маркази, «Кўксарой» диагностика маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқув биноси ва ётоқхоналари билан бирга, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети ўқув биноси ва ётоқхоналари билан бирга;

2) Шайхонтоҳур тумани бўйича: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, «Ўзбекистон», «Бўстон» ва «Белтепа» маҳаллаларида.

12 май 09.00 дан 12 май 23.00 гача: Сув бўлмайди: Шайхонтоҳур тумани бўйича: «Шайхонтоҳур», «Хадра», «Жангох», «Лабзак», «Ўрда» маҳаллалари ҳамда туман Ҳокимиятида.

13 май 21.00 дан 14 май 06.00 гача: Сув бўлмайди: Яшнобод тумани бўйича: Уйсозлар мавзесидаги 17, 18-сонли кўп қаватли уйларда.

13 май 09.00 дан 14 май 09.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Мирзо Улуғбек тумани бўйича: «Геофизика»,«Пастки юз» маҳаллаларида; 2) Қибрай тумани бўйича:«Нурафшон» маҳалласи ҳамда «Кўксарой» қароргоҳида.

14 май 09.00 дан 15 май 06.00 гача: Сув бўлмайди: Яккасарой тумани бўйича: «Қушбеги», «Бошлиқ», «Армуғон», «Дилбулоқ» маҳаллаларида, Қушбеги кўчасидаги нон ишлаб чикариш цехида.

14 май 09.00 дан 15 май 13.00 гача: Сув бўлмайди: Янгиҳаёт тумани бўйича: «Бинокор» маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ва хусусий хонадонларда.

15 май 09.00 дан 16 май 06.00 гача: Сув бўлмайди: Олмазор тумани бўйича: «Табассум», «Умид», «Тепа гузар», «Ғалаба» маҳаллаларида, Сағбон 11-тор кўчаси, Туман Ички Ишлар Бошқармаси, ДХХ касалхонаси ҳамдаНон ишлаб чиқариш сехида.

16 май 09.00 дан 16 май 23.00 гача: Сув бўлмайди: Яккасаройтумани бўйича: Шота Руставели, Боғидил, Братислава кўчалари, Тафаккур 1-тор кўчаси, 60-сонли оилавий поликлиника.

16 май 09.00 дан 17 май 21.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Янгиҳаёт тумани бўйича:«Ташаббус»,«Янги Умид», «Янгиҳаёт», «Орият», «Марҳамат», «Гулшанобод», «Янги турмуш», «Янги Дархон», «Навқирон», «Машъал», «Зарбдор», «Дўстлик», «Чароғон», «Ҳумо», «Олчазор», «Хушнуд», «Чорбоғ», «Ёрқин ҳаёт» маҳаллаларида;

2) Сергели тумани бўйича: Сергели-5а мавзесида.

Қайд қилинишича, сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

https://t.me/Shopirlar_film/97
#ДАХШАТ
🔞Наманганда келин ойиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини ваҳшийларча ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Суд Поп туманида яшовчи фуқарони ўта шафқатсизлик билан уч нафар қариндошини, жумладан, икки нафар вояга етмаган болани ўлдиришда айбдор деб топди - уларнинг ҳар бирига ўнлаб пичоқ зарбалари берилган
.

Жорий йилнинг 7 апрель куни жиноят ишлари бўйича Поп туман судида ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандлари билан айбланган М.А.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, судланувчи М.А. ҳаётга қарши жиноятлар туркумига кирувчи жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда, яъни иккидан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш жиноятини қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда содир этган.

Жумладан, судланувчи М.А.нинг отаси И.А. ўзининг укаси И.М. билан аввалдан уй-жой ва маиший низолар туфайли мунтазам жанжаллашиб келганлар ва оқибатда ҳар иккала оила аъзоларининг бир-бирларига нафрати ошиб борган.
Шу боис, И.М. Россияга ишлаш учун кетган бўлишига қарамасдан, унинг оила аъзолари ўзлари яшаб келаётган хонадон орқали электр ва газ тармоғига уланган М.А. яшаб келаётган хонадонни, хонадон эгаларини огоҳлантирмаган ҳолда мунтазам газ ва электр тармоғидан ўзбошимчалик билан узиб қўйиб келганлар.

2024 йил 9 август куни соат 20:00 атрофида ўзи яшаб келаётган хонадонига келган М.А. хонадони амакиси И.М.нинг турмуш ўртоғи М.Р. томонидан электр тармоғидан узиб қўйилганидан хабар топиб, бунинг учун ўч олиш мақсадида М.Р. ва вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдиришни режалаштирган.
Режага кўра, шу куни ўзи яшаб келаётган хонадонда рўзғор учун фойдаланиладиган пичоқни олиб, соат 20:30 атрофида қуролланган ҳолда амакиси И.М.нинг хонадонига кириб, дастлаб хонадон ҳовлисида томорқа томонига ҳаракатланиб кетаётган, И.М.нинг 2011 йилда туғилган 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган М.М.ни орқасидан югуриб етиб олиб, уни ожиз аҳволда эканлигини била туриб, қўлидаги пичоқ билан ҳаёт учун муҳим аъзоси бўлган бўйин қисмига сўнгра қорин ва кўкрак қисмларига, ўта шафқатсизлик билан кўп маротаба санчиб, кесилган жами 29 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яшаш хонаси эшигидан уни ҳаракатларини кузатиб турган, сўнг жон сақлаш учун қочаётган М.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида ортидан ётоқхонасига қадар қувиб етиб олиб, қўлидаги пичоқ ёрдамида М.Р.нинг ҳаёти учун муҳим ҳисобланган бўйин ва кўкрак қисмиларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 42 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.
М.А. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, унинг бу ҳаракатларидан қўрқиб, хонадон ошхонасига кириб яшириниб олган М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида, қўлидаги пичоқ ёрдамида ичкаридан қулфланган ошхона эшигини очаётганида пичоқ синганлиги учун эшикни тепиб очган ва шу хонада стол устида турган ошхона пичоғини қўлига олиб, М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида қўлидаги пичоқ ёрдамида, ўта шафқатсизлик билан қорин ва кўкрак қисмларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 39 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, М.А. жиноят изларини йўқотиш мақсадида М.Р.нинг “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини ва шу хонадон ошхонасидан олган ошхона пичоғини томорқа томонига отиб юбориб, ўзи билан олиб келган синган пичоқни чўнтагига солиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.А. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан фавқулодда жазо чораси - умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 @Shopirlar
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।