Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Расмий хабарлар I Официальные новости avatar
Расмий хабарлар I Официальные новости
Расмий хабарлар I Официальные новости avatar
Расмий хабарлар I Официальные новости
10.05.202504:14
Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. “Внуково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия расмийлари кузатиб қўйди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
09.05.202505:21
Бугунги тинч, озод ва эркин ҳаёт учун ўзининг азиз жонини ҳам аямасдан курашган фидойи инсонларнинг олдида доимо қарздормиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди.

🟢Давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олдилар.

🟢Ташриф дастурига мувофиқ, Президентимиз Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
08.05.202511:03
💐 Президент Шавкат Мирзиёев "Матонат мадҳияси" ёдгорлигига гул қўйди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 8 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Инновацион ривожланиш стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Муқаддас Фаёзова, Инновацион ривожланиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон ва Озарбайжон ОАВлари ўртасида тажриба алмашуви

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда қатор вазирлик ва идоралар матбуот котибларидан иборат делегация Боку шаҳрида жойлашган, мамлакатнинг етакчи телеканали ҳисобланган Азербайжон телевидениеси — AzTV фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашув чоғида Озарбайжоннинг ахборот маконида муҳим ўрин эгалловчи AzTV’нинг ахборот сиёсатини юритиш жараёнлари, замонавий техник базаси, кадрлар тайёрлаш тизими ва тўғридан-тўғри эфирни ташкил этиш амалиёти бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, икки мамлакат оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ахборот соҳасидаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 Жорий йил 14-15-16 май кунлари 24 -Халқаро «Тўқимачилик ва тикувчилик саноати - TextileExpo Uzbekistan Баҳор 2025» кўргазмаси бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔝 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

⚫️Бугунги кунда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя ҳаётимизга тобора чуқур кириб бормоқда.

⚫️Албатта, биз бугунги тинч, озод ва эркин ҳаёт учун ўзининг азиз жонини ҳам аямасдан курашган бундай фидойи инсонларнинг олдида доимо қарздормиз. Улар бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг меҳрини, эътиборини ҳис қилиб яшайдилар.

⚫️Ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда ёшларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, диёримиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро аҳиллик ва тотувликни асраш йўлида қаҳрамон ота-боболаримизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган сабот ва матонати биз учун ҳамиша ибрат мактаби, куч ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔝Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди ҳамда "Хотира нури" композицияси билан танишди.

📌Ҳужжатларнинг далолат беришича, фашизмга қарши қонли жангларда ўша пайтда 6 миллион 800 минг нафарни ташкил этган аҳолимизнинг қарийб 2 миллион нафари иштирок этган. Шундан 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда мислсиз қийноқ ва азоблар туфайли ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтган.

Ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 мингга яқини жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани уларнинг жасоратидан далолат беради.

– Булар чинакам мардлик ва қаҳрамонлик солномасидир. Бундай мураккаб ва шонли ғалабага муносиб ҳисса қўшган матонатли халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Бу қаҳрамонликларни ҳеч қачон унутмаслигимиз, ёшларимизга етказишимиз керак. Айниқса, ҳозирги таҳликали замонда бунинг аҳамияти ниҳоятда катта. Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
08.05.202505:49
💰 Мамлакатимизда тадқиқотлар ва ишланмалар учун ялпи харажатлар жами 4 трлн 581 млрд 616 млн сўмни ташкил этди

АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Муқаддас Фаёзова стратегияда белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати ҳақида маълумот берди:

✅Стратегияни амалга оширишнинг ҳудудлар кесимида мақсадли кўрсаткичларига эришиш юзасидан 2024-йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

🟢инновация марказлар сони 216 та (режага нисбатан 102,9 фоиз);

🟢технологик инновациялар билан шуғулланувчи маҳаллий саноат корхоналарининг сони 265 та (режага нисбатан 101,5 фоиз);

🟢ҳудудда яратилган янги технологиялар сони 192 та (режага нисбатан 103,2 фоиз);

🟢рўйхатга олинган йиллик патентлар сони 165 та (режага нисбатан 201,2 фоиз);

🟢хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илмий, инновацион ва технологик лойиҳалар сони 92 та (режага нисбатан 116,5 фоиз);

🟢стартаплар сони 531 тага (режага нисбатан 101,1 фоиз) етказилди.

✅Агентлик томонидан молиялаштирилган тижоратлаштириш ва стартап лойиҳалари доирасида хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларга инвестициялари (cост-шаринг) ҳажми режага нисбатан қарийб 800 млн сўмга ошди ва 5 млрд 510 млн сўмни ташкил қилди.

✅ Илмий-тадқиқот лойиҳалари доирасида 10,82 млн АҚШ доллари (139 млрд 150 млн сўмдан зиёд) миқдорида ташқи беғараз грант маблағлар жалб қилинди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ахборот хизмати ходимлари Озарбайжоннинг турли давлат органлари ва муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди

Ўзбекистон делегацияси Озарбайжоннинг Фан ва таълим вазирлиги, Экология ва табиий ресурслар вазирлиги, Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бандлик вазирлиги, Монополияга қарши курашиш ва истеъмол бозорини назорат қилиш давлат агентлиги, SOCAR йирик нефт ва газ компанияси, Мулк масалалари давлат хизмати, Давлат божхона қўмитасида учрашувлар ўтказди.

Учрашувдан кўзланган мақсад икки мамлакат давлат идоралари ўртасидаги алоқалар соҳасида тажриба алмашиш, матбуот хизматлари фаолиятига илғор ёндашувлар ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш механизмларини ўрганишдан иборат эди. Шу билан бирга, Ўзбекистон делегациясига тегишли муассасаларнинг иш тамойиллари, стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари ва фаолияти ҳақида кенг маълумот берилди.

Учрашувлар ахборот алмашинувини кенгайтириш, профессионал алоқаларни ўрнатиш, алоқа соҳасида халқаро тажриба алмашиш учун замин яратаётгани таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
09.05.202512:23
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️“2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”ни 2025 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Сунъий интеллект: таълим сифатини ошириш драйвери

Бугунги кунда Ўзбекистонда сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш ва таълимни рақамлаштириш жараёнлари давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан:

Сунъий интеллект, ахборот хавфсизлиги, маълумотларни ҳимоя қилиш, рақамли иқтисодиёт ва робототехника каби соҳаларда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Cyber University ташкил этилди.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб 12 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект бўйича янги таълим йўналишлари очилди.

Ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларига сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган навбатдаги таҳлилий материалда Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш масалалари ўрганилди. Марказ экспертлари таълим соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилиб, уларни бартараф этишда сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланиш борасида ўз таклиф ва тавсияларини илгари сурмоқда.

✔️Таҳлилий материал билан инглиз ва рус тилида ҳам танишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етганлиги натижасида аҳоли хонадонларига сув кириб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ўзбекгидроенерго” АЖ мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Жанубий Фарғона магистрал каналининг бош қисмида сув сарфи тўлиқ тўхтатилган бўлиб, ҳозирда масъуллар томонидан барча зарурий хавфсизлик чора-тадбирлари олиб борилмоқда ҳамда каналдаги сув оқимларини хавфсиз ўтказиш жараёнлари таъминланмоқда.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✈️ TASHKENT TECH техника университетини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, ёшлар ўртасида техник таълимнинг нуфузини оширишга қаратилган ушбу кенг кўламли лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Стратегик вазифамиз юксак халқаро стандартларга мос янги авлод университетини яратишдир. Биз замонавий меҳнат бозорининг энг юқори талабларига жавоб берадиган муҳандислар етишиб чиқадиган экотизимни шакллантирамиз.

TASHKENT TECH Тошкент давлат техника университети негизида Бостон Cонсултинг Гроуп кўмагида босқичма-босқич ишга туширилади. Ушбу лойиҳа жаҳоннинг илғор амалиётларини саноат ва инновацион ривожланишимиз эҳтиёжларига мослаштирган ҳолда интеграция қилиш имконини беради.

TASHKENT TECH шунчаки олий ўқув юрти эмас, балки Ўзбекистоннинг технологик суверенитети ва барқарор индустриал ўсишининг ҳаракатлантирувчи кучига айланади, деб ишонаман.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
07.05.202515:14
🇦🇿🇺🇿 Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, турли ОАВ вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг ўндан зиёд вазирлик ва идоралари матбуот котибларидан иборат делегация Озарбайжонда бўлиб турибди.

Бугун, 7 май куни Баку шаҳридаги ADA (Озарбайжон дипломатик академияси) университетида ташрифнинг асосий тадбири - матбуот котиблари учун қўшма семинар тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда медиасаводхонлик ва информацион иммунитетни ҳосил қилиш, ахборот сиёсатидаги яқин алоқаларни янада чуқурлаштириш, ахборот ва медиа соҳасида қўлланилаётган тизимли ёндашувлар, айниқса, медиа субъектларини ривожлантириш ҳамда рақамли жараёнларни тезлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Вьетнам Компартияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Лам, Сербия Президенти Александр Вучич ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан норасмий учрашувлар ўтказди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
08.05.202515:02
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага келди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги “Миллат фидойилари” хиёбонида бўлди ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оилалари билан суҳбатлашди. Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари билан ҳам самимий учрашув ўтказди.

– Аввало, сизларни, сиз орқали барча фахрийларимизни Ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклайман. Халқимиз номидан барчангизга чуқур миннатдорлик билдираман. Сизларнинг қаҳрамонлигингиз туфайли бугунги авлодлар шундай тинчлик-форовонликда яшаяпти. Бу тинчликнинг қадрини ёшларимизга сизлар орқали етказишимиз керак. Ҳаётингизнинг ўзи бизга намуна. Ҳар бир гапингиз жуда катта таълим, билим. Илоҳим, соғлиғингиз мустаҳкам бўлиб, кўп йиллар фахримиз, дуогўйимиз бўлиб юринг, – дея тилак билдирди Шавкат Мирзиёев.


📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 февралдаги қарорига мувофиқ, уруш ва меҳнат фахрийларига муносиб ҳурмат кўрсатилмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг АҚШ доллари миқдорида, ушбу тоифага тенглаштирилган шахсларга 25 миллион сўм, меҳнат фронти қатнашчиларига 3 миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари берилмоқда. Кўплаб муҳтарам нуронийларга “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медаллари топширилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📝 2025 йилда 29 та шаҳарсозлик нормативи ишлаб чиқилиши режалаштирилган. 300 дан ортиқ стандартлар халқаро талабларга мувофиқлиги бўйича таҳлил қилинмоқда

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди:

🟢Сўнги 3 йилда мазкур соҳада амалга оширилган ишлар бу йўналишдаги ислоҳотларнинг самарадорлигини яққол намоён этмоқда. Жумладан, 2022-2024 йиллар давомида жами 4 минг 920 та кўп квартирали уйлар барпо этилиб, улардаги 221 мингдан зиёд хонадон аҳоли ихтиёрига топширилди. Бу кўрсаткич йил сайин ортиб бораётгани эътиборга лойиқ.

🟢Масалан, 2022 йилда 56 115 та хонадонли 1 433 та уй, 2023 йилда 65 528 та хонадонли 1 443 та уй ва 2024 йилда 100 264 та хонадонли 2 044 та уй фойдаланишга топширилди. Айниқса, ижтимоий аҳамиятга эга уй-жойлар қурилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовордир. Жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар, кам таъминланган оилалар учун ажратилаётган квартиралар сони йилдан-йилга ортмоқда.

🟢Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2022 йилда ташкил этилган “Янги Ўзбекистон” массивлари сони 2025 йилга келиб 29 тадан 56 тага етказилди. Бугунги кунда мазкур массивларда 890 та уй қурилиб, уларда 31 692 та хонадон фойдаланишга топширилган. Ушбу массивлар аҳоли учун барча қулайликларга эга, янги турдаги инфратузилмавий ёндашувлар асосида қурилаётган уй-жой майдонларидир.

🟢Ҳозирги кунда республикамизда жами 119 та шаҳар, 1 068 та шаҳарча ва 7 417 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. Жорий йилда 161 та шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 11 та шаҳарнинг бош режалари ва 22 та туризм ҳудудларининг мастер режаларини ишлаб чиқишга киришилган.

🟢Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва фойдаланишга рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилади ва рақамлаштирилади. Барча шаҳарсозлик ҳужжатлари Геоахборот тизимига юкланиб, “рақамли эгизак”лар яратилади. 2025 йилда 150 га яқин аҳоли пункти ҳужжатлари тизимга жойлаштирилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔝 Инновацион ривожланиш стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати

АОКАда Инновацион ривожланиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Муқаддас Фаёзова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
दिखाया गया 1 - 24 का 1 623
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।