بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾
Яратган Роббимга ҳамду санолар!
Суюкли Росулга бўлсин дуолар!
Жаннатда бўлади нурлардан йўлак,
Аҳли мусулмонга жума муборак!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бугун Жума илохий муждалар куни. Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Шу сабабдан ПОСТЛАРИМИЗНИ кузатувчилари ва ундаги ҳикматларни мунтазам ўқиб борувчи аъзоларимиз ҳаққига ДУО...
Эй Аллоҳ! Ўша бандангга ўқиганларини тушуниб, амал қилишини насиб эт! Эй Аллоҳ! Ўша бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг Муҳаммад Мустафо ﷺ нинг тоатларида бардавом қил!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қил!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг фақир бўлса, саховатли бой қил!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг бемор бўлса, комил шифо бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг мусибатга учраган бўлса, сабр бер ва мусибатини арит!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг қарздор бўлса, нажот бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг мазлум бўлса, нусрат бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг илм талабида бўлса, фойдали илм бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг фарзанд талабида бўлса, солиҳ-солиҳа зурриёд ато қил!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг оила қурмоқчи бўлса, яхши жуфт ато эт!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг қалбини хотиржамлик ва ризо билан тўлдир ҳамда иймон нури ила мунаввар қил!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айла! Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг юзини саодат билан чароғон қил!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг оиласини ибратли оилалардан қил! Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг иймон билан ўтганларини раҳматингга ол! Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг гуноҳларини мағфират эт!
Эй Аллоҳ! Ўша бандангни ҳисобсиз ва азобсиз жаннатингга кирит!
Эй Аллоҳ! "Амин!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд эт!
Энг яхши эсланиш бу дуода эсланишдир, бизни хам дуоларингизда еслаб қўйинг...
Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин...Жумамиз муборак.
@ulimni_eslang 🤍