Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал avatar
«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал
«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал avatar
«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал
अवधि
दृश्य की संख्या

उद्धरण

पोस्ट
रिपोस्ट छिपाएं
25.04.202523:48
#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 33-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
24.04.202511:32
#НАМДУОЛИМЛАРИ

Илм улуғлайди аёлни

Кўрсатувда Наманган Давлат университети профессори, филология фанлари доктори, «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони соҳибаси Ҳуриниса Усмонованинг илмий-педагогик фаолияти, ўзбек тилшунослиги ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда ёш авлод тарбиясидаги ўрни ёритилади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
05.04.202500:02
#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 27-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
03.04.202508:45
#ҲОДИСА

Попда 36 ёшли эркак нотўғри муолажа сабаб вафот этгани айтилмоқда


Ижтимоий тармоқларда Поп туманидаги шифохонада 36 эркак ёшли нотўғри жарроҳлик амалиёти оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, жорий йил 27 март куни Поп тумани ИИБ навбатчилик қисмига «Чинор» маҳалласида яшаган 36 ёшли Х.К. туман тиббиёт бирлашмасида вафот этгани ҳақидаги хабар келиб тушган.

Аниқлик киритилишича, Х.К. ўзи фаолият юритиб келган фермер хўжалигига қарашли трактор тиркамасидан жорий йил 13 март куни йиқилиб тушиб тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида ўтказилган жарроҳлик амалиёти ва тиббий муолажаларга қарамасдан, 27 март куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Шунингдек, шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ҳолат Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ФАРОВОНЛИКСАРИ

Давлатободдаги 670 хонадон томорқаси сув билан таъминланади

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги «Гулшан» ва «Ижодкор» маҳаллаларида бўлди.

Ушбу маҳаллаларда 1,4 км. узунликдаги суғориш тармоғини реконструкция қилиш ва янги қувур тортиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа томорқа ерларини сув билан таъминлашни яхшилаш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган.

Лойиҳага кўра, 670 та хонадонга тегишли 36,8 гектар томорқа ерлари сув билан таъминланиши яхшиланади. Бу эса мева-сабзавотчилик, лимончилик, иссиқхона хўжалиги каби даромад манбаларини кенгайтиради.

Батафсил: https://gclnk.com/jA4MaHXM


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ЭСЛАТМА

«Ташаббусли бюджет»да овоз йиғишга мажбур эмассиз!

Агар «Ташаббусли бюджет» жараёнларида ходимларни овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари учраса, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 71 200-06-00 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Сизни овоз йиғишга мажбурлашларига йўл қўйманг!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
25.04.202513:28
#TANLOV

Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ижодига бағишланган Республика кўрик-танловига таклиф этамиз.

🫥Танлов жорий йилнинг 15–16-май кунлари Наманган вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтади.

Иштирокчилар қуйидаги ҳавола орқали кўрсатилган ҳужжатларни Мақом марказига тақдим этишлари лозим: [HAVOLA]

❕Эслатма: Танлов 1 босқичдан иборат бўлиб, унда 17 ёшдан 70 ёшгача бўлган ижодкорлар иштирок этишлари мумкин ва фонограммадан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Иштирокчилар фақат Зулайҳо Бойхонова ижодига мансуб муаллифлик асарларини жонли ижро этишлари шарт.

Маълумот учун асарлар қуйидаги ҳаволада: [HAVOLA]

Қўшимча маълумот ва ҳужжат топшириш учун телефон рақамлари:
📞90 004 05 08
📞90 957 28 26



▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#FlowerFestNamangan2025

Наманганда 64-Халқаро гуллар фестивали!

Азиз ҳамюртларимиз, шаҳримиз меҳмонлари!

100 миллиондан ортиқ гулларни ўз ичига олган «64-Халқаро гуллар фестивали»га 25-майдан старт берилади.

Фестиваль доирасида:
🌸Гуллар билан безатилган автопарад;
🌸Модалар ҳафталиги;
🌸Жаҳон эстрада юлдузлари иштирокида шоу-концерт дастурлари;
🌸Спорт мусобақалари;
🌸Илмий-амалий конференциялар
ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Биз сизларни гўзаллик ва нафосат байрамида кутиб қоламиз!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ФОТОТАНҚИД

Умид қиламизки, муаммо бартараф этилади

Кўриб турганингиз — ўтган ҳафтадаги ёғингарчиликдан сўнг ҳосил бўлган бу манзарани Давлатобод тумани, Навбаҳор маҳалласидаги 41-уйда яшовчи ҳамюртларимиз томонидан юборилган.

Улар таҳририятга телефон орқали мурожаат қилиб, баҳор ва куз — серёғин фаслларда ҳар сафарги ёмғирдан сўнг бино олди йўлаги мана шундай юриб бўлмас ҳолатга келиб, шу атрофда яшовчилар учун қийинчилик туғдиришидан норозиликларини билдиришган ва ушбу муаммони масъулларнинг эътиборига ҳавола қилинишини сўрашган.

Умид қиламизки, туман ҳокимлиги ва тегишли корхоналар мутасаддилари бу муаммони бартараф этиш чораларини кўрадилар, албатта!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#FlowerFestNamangan2025

Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Наманганда яна Гуллар байрами!
Энг катта фестивалга тайёр туринг!

25 майдан 29 июнгача «64-Халқаро Гуллар фестивали» сизга ёрқин гуллар, ажойиб тадбирлар ва унутилмас таассуротлар оламини тақдим этади!

Фестивал дастури – ҳар куни қизғин тадбирлар:

🌸 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилган шаҳар
🌸 Жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар
🌸 Fashion Week 2025 – йирик модалар ҳафталиги
🌸 Халқаро ва маҳаллий спорт мусобақалари
🌸 «Талант шоу», «Овоз» ва «Х-Factor» танловлари
🌸 Илмий-амалий конференциялар ва семинарлар
🌸 Катталар ва болалар учун спектакллар ва цирк томошалари
🌸 Халқаро ҳунармандчилик кўргазмалари
🌸 Кулгу кечалари
🌸 «Дунё таомлари Наманганда» – гастрономик туризм тадбирлари
🌸 «Лаванда сайли» ва дрон-шоулар.

Гуллар сеҳри ва баҳор нафаси сизни кутмоқда!
Фестиваль қувончини ўтказиб юборманг!

Наманганда учрашгунча!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ТУРИЗМ

Наманган Бенилюкс мамлакатлари учун янги сайёҳлик маскани бўлади


Ишчи ташриф билан Брюсселда бўлиб турган Наманган вилояти делегацияси Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург давлатларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов билан учрашди.

Қабул давомида элчи жаноблари Наманган ва Бенилюкс давлатлари муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, 2024 йилда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация ташрифида кўплаб самарали келишувларга эришилганини эътироф этиб, туризм, гулчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳалари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари эканлигини таъкидлаб ўтди.

Анвар Икром самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, туризм соҳасидаги алоқалар ҳар икки томон учун манфаатли эканига урғу берди. Grand Sherdor туркомпанияси раҳбари Шокир Дадаханов Наманган Европа учун янги сайёҳлик локацияси эканлигини айтиб ўтди.

Батафсил: https://gclnk.com/RQ6ZQ08f


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
13.03.202500:32
#ЭЪТИРОФ

Ўзбекистон Президенти Фахрий легион ордени билан мукофотланди

Ташриф доирасида Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Франция Республикасининг олий мукофоти — Фахрий легион ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Юксак мукофотни давлатимиз раҳбарига Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу орденга сазовор бўлди.

Мамлакатимиз етакчиси мукофот учун Франция раҳбарига самимий миннатдорлик билдириб, кейинги йилларда сермаҳсул ҳамкорликда юксак натижаларга эришилгани, икки мамлакат муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилганини мамнуният билан қайд этди.

Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган ва Францияда алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
25.04.202508:09
#ҲАМДЎСТЛИК

Самарқанддаги учрашув қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ўтди.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

Энди Ўзбекистонда нарх-наво асоссиз ошмайди

Ўзбекистон ҳукумати ички бозорни муҳофаза қилиш, контрабанданинг олдини олиш ва миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилди.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, ягона божхона тўлови жорий этилди ва аниқ меъёрлар белгиланди.

Божсиз олиб кириш меъёрлари:

➖ Ҳаво транспорти — $1000
➖ Темирйўл ва дарё транспорти — $500
➖ Авто ва пиёда ўтиш пунктлари — $300
➖ Курьерлик жўнатмалари — $200
Бу меъёр кам деб ўйлашингиз мумкин, аслида ундай эмас. Европа Иттифоқи давлатларида бу лимит — $330–480 атрофида, Туркияда — $480 (жўнатма: $79), Хитойда $722 (жўнатма: $288) миқдорида белгиланган.

Энг асосийси, бундан қандай натижа кутилмоқда?

▪️Миллий ишлаб чиқарувчи рақобатбардош бўлади;
▪️Сифатсиз ва арзон импорт товарлар оқими чекланади;
▪️Нарх-наво барқарорлиги таъминланади;
▪️Иқтисодий хавф-хатарларга қарши ҳимоя ошади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#СПОРТ

Бокс бўйича жаҳон кубоги: ҳамюртимиз финалга чиқди

Бразилияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон кубогининг яримфинал босқичида Ўзбекистон жамоасининг 5 вакили финал йўлланмаси учун жанг қилди ва уларнинг 4 нафари ғалаба қозонди.

Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Эркинбоев очколар эвазига польшалик рақиби Михал Ярлинскини (4:1) мағлубиятга учратди ва олтин медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Учқўрғонлик боксчимиз — Фазлиддин Эркинбоевга ҳал қилувчи финал баҳсида ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
26.03.202503:35
«Эзгу ниятлар ижобат бўладиган муборак Рамазон ойида юртимизда, бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб дуолар қиламиз».


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
14.03.202504:33
#ҲАМДЎСТЛИК

Ўзбекистон-Франция муносабатларида мутлақо янги даврни бошлаб, икки томонлама алоқалар солномасида олтин ҳарфлар билан битиладиган тарихий ташриф



▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
11.03.202510:56
#ҲАМДЎСТЛИК

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

Ишчи ташриф билан Мадридда бўлиб турган Наманган вилояти делегациясини Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фаррух Турсунов қабул қилди.

Элчи жаноблари Наманган вилоятида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этиб, ҳамкорликда урғу берадиган жиҳат текстиль ва логистика эканлигини таъкидлаб ўтди.

Суҳбат давомида Ахсикент археология парки ва Прадо, Бильбао музейлари ўртасида ҳамкорлик, Испания миллий кутубхонаси ва Ахси қўлёзмалар маркази ўртасида илмий алмашинувни йўлга қўйишга келишилди.

Батафсил: https://gclnk.com/EMl8uCNa


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ЖУМАҲИКМАТИ

Мўмин кишининг сендан
оладиган насибаси уч нарса
бўлсин:

Фойданг тегмадими, ҳеч бўлмаса
зарар берма!
Хурсанд қила олмадингми, ҳеч
бўлмаса хафа қилма!
Мақтамадингми, ҳеч бўлмаса
ёмонлама!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
05.04.202505:47
Самарқандда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа очилди ҳамда иқлим соҳасидаги замонавий таҳдидларга биргаликда қарши туришга тайёрлик тасдиқланди


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ЖУМАҲИКМАТИ

Қайси инсон бўлишидан қатъий назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади.

© Имом Бутий


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ОЛИЙТАЪЛИМ

Бу йилги абитуриентлар қайси фанлардан нечта тест топширишлари маълум қилинди


2025-2026 ўқув йилида бакалавриатга қабул учун тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Олий таълим вазирлигининг буйруғига кўра, ўтган йилги тартиб сақлаб қолинди.

Барча абитуриентлар учун учта мажбурий фан: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи бўйича 10 тадан савол топшириш керак. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1.1 балл, жами 33 балл тўплаш мумкин.

Шунингдек, бакалавриат йўналишига мос икки фан бўйича 60 та савол берилади. Биринчи фан учун 3.1 балл, иккинчи фан учун 2.1 балл ҳисобланади. Бу 156 баллни ташкил этади.

Ижодий имтиҳонлар учун ҳам шунча балл ажратилади. Шу тариқа, абитуриентлар жами 90 саволга жавоб бериб, 189 балл тўплаши мумкин.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#РАМАЗОНҲИКМАТИ

Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи. Ҳақиқат аҳлининг айтишича, рўза туфайли гуноҳлар кечирилади, қалблар нурланади.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Мен Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига икки зулмат зарар қилмаслиги учун икки нур бердим», деди.

Мусо алайҳиссалом: «Икки нур нима?» деб сўради. Аллоҳ таоло: «Рамазон ва Қуръон нури», деди.
Мусо алайҳиссалом: «Икки зулмат-чи?» деди.
Аллоҳ таоло: «Қабр ва қиёмат зулмати», деди».


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
11.03.202507:09
#ЖИНОЯТВАЖАЗО

Наманганда қалбаки валюталар муомалага киритилишининг олди олинди

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахснинг кўрсатмаси бўйича – унинг 1995 ва 2001 йилларда туғилган 2 нафар шериги қалбаки 30 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 19.500 АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 88 дона 50 АҚШ доллари купюрали ва 44 дона 100 АҚШ долллари купюрали, жами қалбаки 8800 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
दिखाया गया 1 - 24 का 46
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।