Халқаро матбуот Мирзиёев атрофидаги ислоҳотчи ва собиқ режим тарафдорлари ўртасидаги зиддият борлигини эътироф этмоқда.
, The Diplomat.. Newsmax)
ПУТИН ДЕМОКРАТИЯ ТОМОН БИР ҚАДАМ ТАШЛАГАН ДАВЛАТ РАҲБАРИНИ ЎЗИНИ ДУШМАНИ ДЕБ БИЛАДИ ВА УНИ ТУРЛИ ФИТНА ЁКИ КЕРАК БЎЛСА КУЧ БИЛАН УНИ ОЛИБ ТАШЛАШГА, ЎРНИГА ЭСА ОЛДИНДАН ТАЙЁРЛАНГАН ЎЗ ҚЎҒИРЧОҒИНИ ҚЎЙИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАДИ. ХАЛҚИМИЗГА ВА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРЛАРИГА ХАВФ ФАҚАТ УША ТОМОНДАН БЎЛАДИ.
Мақсад Алламжонов эмас, ҳокимиятни эгаллаш эди!
Кўплар, биргина Алламжоновга уюштирилган суиқасд учун шунча ишлар арзийдими? Алламжонов шу қадар қудратлими деган саволларни беряпти.
Алламжоновга қилинган суиқасд аслида Мирзиёевдан ҳокимиятни олиш режасининг бир қисми эди.Яъний
ўриснинг бешинчи колоннаси, унинг
ўрнига янги ворисни тайёрлаётган эди.
Кремлнинг топшириғи билан, мамлакатдаги ўрисга хизмат қиладиган, хоинлар тўдаси, Умаровни ҳокимиятга келтириш учун унга ёрдамчи бўлишди.
Дастлаб, "Офис" яратиб, у орқали мамлакатдаги барча тадбиркорлар, бизнеслар назоратга олинди. Танқидчилар сотиб олинди, қамоққа ташланди, овози ўчирилди. Аммо, офиснинг Озодлик радиоси томонидан фош этилиши, уларнинг ўйинини бузиб юборди.
ДХХ ни (ҳозирда қамоқда бўлган) кураторлари орқали ижтимой тармоқлар ҳам назоратга олинди. Айнан, блогер ва журналистларни назорат қилган кураторлари ҳам "Офис"га ишлаган.
Сардор Умурзақов сиқувга олинди ва унинг жамоадошларини қамаб, ўзини муаммо туғдирмайдиган ҳолга келтиришди.
"Долзарб 40 кунлик" деган тадбир орқали, кўча йиғиштирилди.
Хуллас, Мирзиёевни ҳокимиятдан улоқтириш учун деярли яқин қолишувди. Аммо, битта муаммо, Саида Мирзиёева ва унинг мияси ҳисобланган Алламжоновлар қолганди. Дастлаб Алламжоновни сиёсий майдондан чиқариб юборишга эришишди. Аммо Саида Мирзиёева сабаб, уни тўлиқ кучсизлантиришга эришишолмади. Шунда, энг ахмоқона қарор, суиқасд уюштириб, уни йўқ қилиш қарорига келишди. Бу ахмоқона таклиф кимдан чиққанини билмайман
Суиқасд мувофаққияциз чиқди. Алламжонов тирик қолди. Шундан сўнг Мирзиёев тетик тортиб, бу ишга жиддий қаради. Тушундики, уни ҳокимиятдан ағдариш учун атрофини ҳар томондан ўраб олишяпти. Алламжонов суиқасди ҳам шу сабабдан. Исён ҳидини сезган Мирзиёев хоинларнинг барини лавозимидан четлатиб, зарарсизлантирди. Ўрисга суяниб, президент бўлишни орзу қилган кенжатойни муҳим лавозимлардан четлатиб, кетига тепди. Салимбойни чиқариб, эски ишларини ўзига қайтариб берди. Ишга аралашган майда чувриндилар қамоққа ташланди ва ҳарбий судда бўлган, ёпиқ суд мажлисида улар узоқ йилларга қамоққа ҳукм қилди. Оддий бир суиқасд бўлганида бу иш ҳарбий судда, ёпиқ тарзда кўрилмас эди. Айнан иш давлатга хиёнат, Мирзиёев ҳокимиятини ағдаришга алоқадор бўлгани учун ҳам ёпиқ тарзда кўрилди ва иш тафсилотлари жамоатчиликдан қаттиқ яширилди. Мирзиёев, нега Алламжоновни бу қадар ҳимоя қиляпти деганлар учун менимча бу мақола тушунарли бўлди.
. Шунинг учун жазолар ҳам оғир бўляпти.
©️ Asliddin Kamol.
turonturkiston