Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Vodiy24.uz I Rasmiy kanali avatar

Vodiy24.uz I Rasmiy kanali

Vodiy24.uz internet saytining rasmiy kanali
Guvohnoma № 1261
Telegram: t.me/vodiy24_uz
Facebook: fb.com/vodiy24.uz
Instagram: instagram.com/vodiy24_uz
YouTube: https://youtube.com/@vodiy24_uz?si=8r2owyqToSb-IpKg
976250770
Murojaat uchun: @muqtadir_70
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थान
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिВер 14, 2020
TGlist में जोड़ा गया
Бер 30, 2025
संलग्न समूह

समूह "Vodiy24.uz I Rasmiy kanali" में नवीनतम पोस्ट

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли Ғелон қишлоғига қор ёғди (19 апрель 2025 йил)

Тунда ҳарорат пасайиб, ушбу ҳудудда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини енгил совуқ уришига олиб келиши мумкин экан.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Тошкентда ЙПХдан қочиб, ўнлаб машиналарни уриб кетган Gentra ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи машинани наркотик модда таъсирида бошқарган. Аёл қилган ишидан пушаймон эканини билдирди. 
Ҳозирда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи ушланган. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Марғилонда ўз аёлини тушида бошқа эркак билан ҳиёнат қилганини кўрган эркак ўрнидан туриб унга 13 марта пичоқ урди

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Андижонда кучли жала оқибатида кўчаларни сув босди (2-видео)

Бугун, 19 апрель куни Андижон шаҳрида кузатилган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар туфайли шаҳарнинг айрим ҳудудларидаги кўчалар ва ирригация тизимлари сувга тўлган.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Фарғона шаҳри Қашқарқишлоқ ҳудудидаги қурилиш объектида юк машинаси чуқурга тушиб кетган

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 200 минг АҚШ доллари эвазига берилади

Президент фармони билан 20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Андижонда ярим суткада 15 мм дан кўп ёмғир ёғибди

Ўзгидрометга кўра, бугун 12 соат ичида Андижон шаҳрида 17.5 мм ёмғир кузатилган. Бу хафвли гидрометеорологик ҳодиса бўлиб, у одатда ўзидан қандайдир оқибатлар билан боғлиқ "из" қолдиради.

Шундай оқибат, Андижон шаҳар кўчаларини сув босиши билан якунланган.

Метеорологияда ярим суткада 15 мм дан кўп ёмғир ёғса бу ҳолат хавфли гидрометеорологик ҳодиса дейилади.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Дунёдаги энг йирик фастфуд ресторан тармоқларидан бири Burger King яқин ойларда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди

Бу ҳақда 18 апрель куни президент раислигида ўтказилган йиғилишда International Beverages Tashkent салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхонаси (Pepsi, 7UP, Mirinda, Mountain Dew, Adrenaline Rush ва Lipton брендлари) асосчиси Шуҳрат Эргашев маълум қилди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Нукусда Ўзбекистондаги биринчи «суюқ дарахт» ишлаб чиқилди

Нукусда қуёш энергияси ёрдамида фотобиореактор орқали махсус идишда сув ўтли «дарахт» ишлаб чиқилди. Қурилма 10 та катта ҳажмдаги дарахт ишлаб чиқарадиган кислородни беради.

«Ўрикгули»нинг айтишича, тадқиқотчи олима Севара Рустамовна кўп кислород ишлаб чиқарадиган микро сув ўтларни минтақа иқлимига мосини топган ва уни амалиётга жорий қилган.

«Нукусдаги фотобиореактор ичидаги микро сув ўтлари Орол денгизи тубидаги сув ўтлари ДНКсидан олинган», – дейди экофаол Мўътабар Хушвақтова.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Тошкентда эркак ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлди

Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти Матбуот хизмати маълумот берди.

Бугун, 18 апрель куни соат 16:37 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Юнусобод туманидаги банк хизматлари марказидан ташвиш хабари келиб тушган. Хабар асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига боришганда номаълум фуқаро кўринишидан тўппончага ўхшаган буюм билан марказ ишчисидан пул талаб қилаётганини гувоҳи бўлишган.

Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқаро қўлга олинган. Дастлабки ўрганишлар жараёнида ушбу фуқаро Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. эканлиги, унинг қўлидаги ўйинчоқ тўппончалиги аниқланган.

Ҳолат бўйича воқеа жойига ИИО ходимлари чақиртирилиб, фуқаро ўрнатилган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Сўнги пайтда кўп учраётган хийла: Метан газ баллони ичига яширилган юк!

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали қўшни давлатдан кириб келган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш давомида автотранспорт воситасининг “метан” газ баллони ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада газ баллони ичида умумий қиймати 105 миллион сўмлик 525 дона таркибида никотин моддаси бўлган маҳсулотлар божхона назоратидан яширилган ҳолда олиб кирилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Қўқонда бўлган ҳолат: ҳайдовчи қоидани бузган, кейин отасини депутатлик гувоҳномасини кўрсатиб жазодан қутилмоқчи бўлган

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Андижон вилояти ҳокими ухламасдан тадбиркорларни қабул қилмоқчи

Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятдаги барча тадбиркорлар ва тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган фуқароларга мурожаат қилиб, бугундан бошлаб, ҳар куни Андижон вилоят ҳокимлигидан тортиб барча туман ва шаҳар ҳокимлари тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини эшитишга тайёр эканини билдирди.

“Керак бўлса, тадбиркорларни ухламай қабул қиламиз”, деди ҳоким.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Бахриддинов Зухриддин Бахриддин ўғли Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

З.Бахриддинов 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - молия, давлат молиясини бошқариш. 2006 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мутахассислигидан бошлаган. 2008-2020 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. 2020-2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Ўзбекистонликлар сел-сув тошқинларидан огоҳлантирилди!

19–22 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги маълум қилинди.

Хусусан:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи, дам олувчи ҳамда ҳаракатланувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali

रिकॉर्ड

24.03.202514:46
14.4Kसदस्य
27.03.202523:59
0उद्धरण सूचकांक
03.04.202518:50
2Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
30.04.202523:59
1.2Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
01.04.202523:59
0.79%ER
03.04.202518:51
14.15%ERR

विकास

सदस्य
उद्धरण सूचकांक
एक पोस्ट का औसत दृश्य
एक विज्ञापन पोस्ट का औसत दृश्य
ER
ERR
30 БЕР '2506 КВІТ '2513 КВІТ '25

Vodiy24.uz I Rasmiy kanali के लोकप्रिय पोस्ट

05.04.202517:59
Айни кунларда трендга чиққан қўшиқ(тўлиқ версия)

Хонанда Машҳур Муҳаммаддан ажойиб тарона — "Сиқилма"!


Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
19.04.202510:27
Марғилонда ўз аёлини тушида бошқа эркак билан ҳиёнат қилганини кўрган эркак ўрнидан туриб унга 13 марта пичоқ урди

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
19.04.202513:51
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли Ғелон қишлоғига қор ёғди (19 апрель 2025 йил)

Тунда ҳарорат пасайиб, ушбу ҳудудда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини енгил совуқ уришига олиб келиши мумкин экан.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди!

☑️ Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимида қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

1️⃣ Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).

2️⃣ Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).

3️⃣ Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000).

❗️Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:

➖ Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;

➖ "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

👉 онлайн ариза бериш.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Фарғоналик ўқувчи қиз бир нечта халқаро университетлар грантларини қўлга киритди

Фарғона шаҳар 17-ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Юсуфжонова Фарзонахон муддатидан олдин American University of Sharjah, University of Massachusetts Boston, Loyola University Chicago, University of Connecticut, DePaul University университетларига юқори фоизли грантлар асосида, Northwestern university in Qatar олийгоҳига эса 100 фоизли грант билан қабул қилинди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
19.04.202508:54
Фарғона шаҳри Қашқарқишлоқ ҳудудидаги қурилиш объектида юк машинаси чуқурга тушиб кетган

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Дуо қилиш...

Дуо қилиш — бу ҳеч қаерда ўргатилмайдиган, ҳамма ўзи учун уйида, турли хил давраларда, масжидда ёки китоблардан ўрганадиган илм. Бўлганда ҳам энг муҳим илм, деган хулоса келмоқда.

Айрим ёши катталар бор, ёши бир жойга борган бўлсада, икки қатор чиройли дуо ўқишни билмайди ёки хоҳламайди. Даврада ўтирган ёшроқ, дуо қилишни биладиганга буюрилади.

Модомики, дуони касал бўлмасликка алоқаси бор экан, чиройли дуо қилишни ҳам билиб қўйган яхши.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
01.04.202516:46
Тошлоқда очилган зўрма-зўраки мактабгача таълим муассасаси!

Vodiy24.uzʼга қилинган мурожаатга асосан Тошлоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими маъсул ходимлари билан  ҳамкорликда Тошлоқ туманида фаолият олиб бораётган “OYNUR KINDER GARDEN” давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотида болаларга яратилган шарт-шароитлар ҳолати ўрганилди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
03.04.202519:11
Айни кунларда трендга чиққан қўшиқ

Хонанда Машҳур Муҳаммаддан ажойиб тарона — "Сиқилма"!


Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
05.04.202517:11
Водий дербисида Нефтчи ғалаба қозонди

Бугун, 5 апрель куни Фарғона шаҳридаги Истиқлол стадионида Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Ҳисоб – 3:2 кўринишда якунланди.

Голлар: Азимжон Аҳмедов 30-дақиқада “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиққан бўлса, 48-дақиқада Билолхон Тошмирзаев мезбонларнинг жавоб тўпини киритди. Русланбек Жиянов 49-дақиқада “Навбаҳор”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди, 63- ҳамда 72-дақиқаларда Зоран Марушич дублга эришди ва “Нефчи”нинг ишончли ғалабасини таъминлади.

Натижада “Нефчи” Ўзбекистон Суперлигаси жадвалида ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
04.04.202517:03
11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

2025 йил 2 июлдан тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари устидан назорат кучайтирилади.

11,25 млн сўмдан юқори ўтказмаларда жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар талаб қилинади.

Мажбурий маълумотлар:
✅ Жисмоний шахслар – паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи.
✅ Юридик шахслар – ташкилот номи ва СТИР.

Ҳар бир операция хавф даражасига қараб баҳоланади ва маълумотлар алоҳида сақланади.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
02.04.202511:30
Фарғона шаҳридаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Фарғона шаҳар Орият кўчаси 7-уй атрофидаги умумий ер майдони номаълум фуқаро томонидан девор панжаралари билан ўраб олингани, шунингдек, бу ерга битта қўшимча хона кўп қаватли хонадонга тиркаб қуриб қўйилгани, бу қурилишни буздириш чоралари кўрилмаётгани ҳақидаги мурожаат ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан мазкур кўп квартирали уйда яшовчи фуқаро Р.Тугушев ва Т.Кудашеваларнинг қўшимча қурилмалар масаласидаги мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилган.

Унга кўра, Фарғона шаҳар “Маърифат” МФЙ Орият кўчаси 7-сонли кўп квартирали уйнинг 18-хонадони мулкдори Х.Пўлатжонов томонидан ушбу кўп квартирали уйнинг умумфойдаланишдаги ҳудудига ўзбошимчалик билан қуриб олинган ноқонуний қурилмалардан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича инспекция ходимлари томонидан фуқарога 15 кунлик муддатда мазкур қурилмага тегишли қонуний ҳужжатлари мавжуд бўлса, ҳудудий инспекцияга тақдим этиш ёки ушбу қурилмаларни ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган мажбурий кўрсатма берилган.

Бироқ, фуқаро Х.Пўлатжонов ҳудудий инспекция томонидан берилган мажбурий кўрсатма ижроси бўйича мазкур қурилмалар ҳақида қонуний ҳужжатларини тақдим этмаганлиги ёки ихтиёрий равишда уларни бартараф этмаганлиги, яъни бузмаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 159-моддаси 3-қисми билан маъмурий жарима қўлланилган.

Шунингдек, юқоридаги ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этиш тўғрисида тегишли суд (Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди) органларига  даъво аризаси киритилиб, мазкур суднинг ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро Х.Пўлатжонов фойдаланишида бўлган ноқонуний қурилмаларни жавобгар ҳисобидан буздириш юклатилган.

Мазкур суд қарорини ижро этиш тегишли органлар томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
Ўзбекистонликлар сел-сув тошқинларидан огоҳлантирилди!

19–22 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги маълум қилинди.

Хусусан:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи, дам олувчи ҳамда ҳаракатланувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
05.04.202518:09
Фарғона — Сўх авиайўналишида қатновчи, йўловчи ташувчи самолётининг қўниш жараёни

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
31.03.202516:29
Андижондаги масжидда портлаш содир бўлди. Портлаш сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Андижон вилояти Избоскан туманидаги масжидда рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов комиссияга раҳбарлик қилади.

Маълумот учун, бугун соат 12:19 да Андижон вилояти, Избоскан тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини, Янгибозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудидаги таҳоратхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро эса тан-жароҳати туфайли шифохонага юборилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।