Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Savdo-sanoat palatasi avatar
Savdo-sanoat palatasi
Savdo-sanoat palatasi avatar
Savdo-sanoat palatasi
Самарқандлик тадбиркорлар Андижон саноат ярмаркасига ташриф буюришди

✔️ Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилган йирик саноат платформаси — Андижон саноат ярмаркасида Самарқанд вилоятидан 200 нафардан ортиқ тадбиркор фаол иштирок этди.

Ярмарка доирасида 167 та корхонанинг 400 га яқин турдаги маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Улар орасида мебел, машинасозлик, тўқимачилик, рақамли технологиялар, қурилиш материаллари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби йўналишлар бўйича илғор ва инновацион ечимлар ўрин олган.

Самарқандлик тадбиркорлар ярмаркада таклиф этилаётган янги лойиҳалар, ишлаб чиқариш имкониятлари ва замонавий технологиялар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

🗓 Ярмарка апрель ойи охирига қадар давом этади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади

“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”
ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди


📋 Фармонга кўра, давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида:

▫️ ижара шартномаси тузилган кундан ижарага олувчи томонидан йиллик ижара тўловлари 1 ой давомида тўланган тақдирда, унга йиллик ижара суммасидан мазкур шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади;

▫️6 ой давомида электрон онлайн аукцион савдоларида ижарага берилмаган объектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилган қийматда белгиланади. Бунда бошланғич нарх пасайтирилганда ҳам ижарага берилмаса, ушбу аукцион унда 1 иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам, истисно тариқасида, ўтказилган деб ҳисобланади.

✔️
2025 йил 1 июлдан Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаларига “Давлат мулки” ахборот тизими орқали давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объектларини сотиш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади.

❌Тадбиркорларни (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан уларнинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади ҳамда ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқ ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш, дивидендлар ҳисоблаш тақиқланади.

📝 2025 йил 1 октябрдан эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича мурожаатлар тегишли судга Давлат активлари агентлиги томонидан киритилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Сертификатлар — муваффақиятли экспорт гарови!

📃
Халқаро бозорларда маҳсулотларингизни эркин сотиш, экспорт ҳажмини ошириш ва мижозлар ишончини қозониш учун халқаро стандартларга жавоб бериш — муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Кўплаб мамлакатлар маҳаллий бозорларига фақат белгиланган халқаро сертификатларга эга маҳсулотларни киритишга рухсат беради.

✔️ Шу муносабат билан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси барча тадбиркорлар ва экспорт билан шуғулланувчи корхоналарни халқаро бозорга мослашишда қўллаб-қувватлаш мақсадида бепул маслаҳат ва тавсиялар олишга таклиф этади.

Палата мутахассислари томонидан қуйидаги халқаро сертификатлар юзасидан комплекс маслаҳатлар тақдим этилади:

🔵 Менежмент тизимлари:
ISO 9001, ISO 14001, ISO 22000, ISO 45001, ISO 27001, ISO 50001, ISO 37001, ISO 37301, IATF 16949

🔵 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари:
Органик сертификатлар, GlobalG.A.P, HACCP, BRC / FSSC 22000, GMP

🔵 Ҳалол маҳсулотлар учун:
MS 1500, GSO 2055, SMIIC, Halal Control, IFANCA ва бошқалар

🔵 Техник ва бозорга чиқиш сертификатлари:
CE, EAC, FDA, RoHS, REACH, EN/IEC

🔵 Экологик ва барқарор ривожланиш сертификатлари:
ISO 14064, FSC, FairTrade, EcoLabel

Батафсил маълумот ва амалий кўмак учун биз билан боғланинг:
📞 + 998781506006

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Сайёр қабул – тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

✔️ Айни пайтда Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида Тадбиркор аёллар кенгаши томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари Н.Шотурсунова, Кенгаш аъзоси М.Ниязова, Олий Мажлис Сенати аъзоси П.Ахмеджанова ҳамда 250 нафар тадбиркор аёллар ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар иштирок этмоқда.

Мазкур сайёр қабул давомида тадбиркор аёлларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ва дастурлар ҳақида батафсил маълумот бериш, шунингдек, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
22.04.202504:03
19.04.202512:26
Яшнобод туманида тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил этилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Тадбирда тадбиркорлар ўз фаолиятларида учраётган муаммолар, таклиф ва ташаббусларини билдириш имкониятига эга бўлдилар.

Қабул жараёнида Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман девони, Марказий банкнинг тегишли масъул ходимлари ҳамда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

Мулоқот очиқ ва конструктив руҳда ўтди. Тадбиркорлар ўз фаолияти давомида дуч келаётган турли соҳаларга оид муаммолар, шунингдек, ривожланишга қаратилган талаб ва таклифларини билдирдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Тадбиркор аёллар кенгаши томонидан Гулистон шаҳридаги хусусий боғчалар фаолияти ўрганилди

✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркор аёллар кенгаши аъзолари Гулистон шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш мақсадида ташриф буюрдилар.

▫️ Жумладан, “Интелект” МТМ фаолияти ўрганилганда, муассаса ёнида бўш турган ер майдони мавжудлиги ва тадбиркор мазкур ҳудуддан фойдаланиб, боғчани кенгайтириш ниятида эканлиги маълум бўлди. Бу масала юзасидан вилоят кадастр хизматлари вакиллари билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилиб, тезкор ечимлар юзасидан таклифлар тайёрлашга келишиб олинди.

▫️ “Ширинтой ва кичкинтой Сабина” МЧЖга қарашли “Севинч” НМТТ ҳам ўрганилиб, муассасага тегишли бўш майдонда мактаб қуриш учун 2 млрд. сўм миқдорда кредит олиш учун кўмак сўради. Марказий банк вилоят бошқармаси вакиллари томонидан бу масала тезкор ўрганилиши маълум қилинди.

Барча мурожаатлар Тадбиркор аёллар кенгаши томонидан назоратга олинди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Ўрнатилган ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда

Жорий йилнинг февраль ойида ўзбекистонлик бир гуруҳ аёл тадбиркорлар Ўмон султонлигига бизнес миссияси билан
ташриф буюришганди.

📚 Ушбу ташриф доирасида Ўзбекистондаги Nova School хусусий мактаби ва Ўмондаги My School — an IB World School хусусий мактаби ўртасида қатор муҳим келишувларга эришилди.

Жумладан, талабаларнинг академик алмашинуви, биргаликдаги таълим дастурларини амалга ошириш, икки мамлакат маданий меросини ўрганиш, чет тили амалиётини чуқурлаштириш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсад қилинган.

✈️ Келишувларга мувофиқ, апрель ойида ўзбекистонлик ўқувчилар Ўмон султонлигида бўлиб қайтдилар. Сафар давомида икки мактаб ўқувчилари ўртасида самимий ва дўстона муносабатлар шаклланди.

Томонлар мазкур тажриба алмашинувини мунтазам равишда амалга ошириш бўйича келишиб олдилар ҳамда жорий йилнинг октябрь ойида Ўмон ўқувчиларининг Ўзбекистонга таълим сафари режалаштирилган.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Ҳурматли тадбиркорлар!

💰Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга айланма маблағларини тўлдириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган маҳсулот реализация ҳажмидан келиб чиққан ҳолда молиявий ресурслар ажратилади:

Бунда,
⏩ камида 100 минг АҚШ долларидан 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентида маҳсулот реализация қилинганда – 5 миллиард сўмгача;
⏩ 1 миллион АҚШ доллардан 2 миллион АҚШ доллари эквивалентигача маҳсулот реализация қилинганда – 10 миллиард сўмгача;
⏩ 2 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп миқдорда маҳсулот реализация қилинганда – 15 миллиард сўмгача.

Муддат - 12 ойгача;
Фоиз - йиллик 14%;

💰 Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва махсус идишларда қадоқлаш ускуналарини сотиб олиш учун миллий валютада 10 миллиард сўмгача йиллик 14 фоиз ставкада 36 ой муддатгача молиявий ресурс ажратилади.

🌱 Ушбу молиявий ресурслардан фойдаланиш учун https://subsidiya.epauzb.uz электрон портали орқали мурожаат қилишингиз мумкин

📞 Батафсил маълумот учун: +998 (71) 207 04 06 (202)

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
21.04.202506:06
Таҳлилнома | Топ тадбиркорлар бизнесдаги суперянгиликлар ҳақида нима дейди?

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
БААда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтди

🇺🇿🇹🇷Жорий йилнинг 19 апрель куни, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигидаги делегациянинг БААга ташрифи доирасида, Дубай шаҳрида Туркия ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди.


Форумда БААда фаолият юритаётган Туркиянинг қатор нуфузли компаниялари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашда қулай бизнес муҳити, инвестициявий жозибадорликнинг ўрни ва роли муҳокама қилинди.

✔️ Даврон Вахабов тадбирни очиб бериб, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти, икки давлат тадбиркорлари ўртасида янги шериклик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари ҳақида сўз юритди.

👍 Форум доирасида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида B2B форматда учрашувлар ҳам ташкил этилди. Уларда тоғ-кон, кимё, фармацевтика, қурилиш, логистика, IT ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бизнес-форум Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасидаги экспорт-импорт операцияларини кенгайтириш ва ўзаро манфаатли янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
#тадбиркор

Боходиржон Мамирбеков, "Шоҳона мебель" МЧЖ таъсисчиси
2024 йилда "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланган

📏📏📏📏📏

2017 йилда Олтинкўл туманида 15 сотих майдонда ташкил этилган "Шоҳона мебель" корхонасида бугунги кунда 10 нафар доимий ва 21 нафар ёлланма ишчи фаолият олиб бормоқда. "Устоз-шогирд" анъанаси бўйича ҳам кўплаб ёшларни ҳунарга ўргатиб бормоқда.

Умумий даромадининг 30 фоизи хориж давлатларига қилинадиган экспорт ҳисобига тўғри келади. Бир ой ичида 100-120 та мебель ишлаб чиқарилади. Йиллик савдо айланмаси 8 млрд сўм.

Маҳсулотларингизга қайси давлатларда талаб юқори?

Ҳозирги кунда Қозоғистонда маҳсулотларимизга талаб катта. Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам мижозларимиз сони ошиб бормоқда. Жаҳон бозорига чиқиш бу, албатта, катта масъулият. У ерда ўз ўрнимизни топиш учун эса доимий изланиш ва ҳаракатдамиз — дейди "Тадбиркор" журналининг қаҳрамони Боходиржон Мамирбеков.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Ҳурматли тадбиркорлар!

🇮🇷 Сизларни 28 апрель-2 май кунлари Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган "IRAN EXPO 2025" кўргазмасида иштирок этишга таклиф қиламиз.

Кўргазмада қуйидаги соҳалар ва йўналишлардаги товарлар ва хизматлар намойиш этилади:

▫️Озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик
▫️Саноат
▫️Қўлда тўқилган гилам, ҳунармандчилик, туризм
▫️Фармацевтика маҳсулотлари, тиббиёт ва лаборатория жиҳозлари, косметика ва гигиена буюмлари
▫️Қурилиш саноати, техник-муҳандислик хизматлари
▫️Нефткимё саноати

Ушбу муҳим иқтисодий тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистон компанияларининг Эрон ишлаб чиқариш ва экспорт ва импорт салоҳияти билан танишишлари, эронлик йирик ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишлари ва улар билан шартномалар имзолашлари учун қулай бир фурсатдир.

Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
📞 +998935880919

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
22.04.202510:38
“Uzum” компанияси билан фаол алоқалар ўрнатилмоқда

💡 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда мамлакатимиздаги йирик рақамли платформалардан бири — “Uzum” компанияси вакиллари ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон электрон тижорат бозорини ривожлантириш, маҳаллий тадбиркорларни рақамли платформаларга кенг жалб қилиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

“Uzum” компанияси вакили Наргиза Саипова платформанинг юридик ва ишчи жараёнлари, тадбиркорлар учун таклиф этилаётган имкониятлар — онлайн савдо, логистика, тўлов тизимлари ва маркетинг хизматлари бўйича мавжуд шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Савдо-саноат палатаси вакили Мирислом Юлдашев эса палата томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларини рақамли савдо платформаларига фаол жалб этиш, уларни мавжуд имкониятлар билан таништириш ҳамда ҳамкорликда семинар ва консультациялар ўтказиш ташаббусларини билдирди.

👍Учрашув якунида томонлар маҳаллий тадбиркорларни “Uzum” платформасига жалб қилишда Савдо-саноат палатаси кўмагини йўлга қўйиш ҳамда электрон тижорат соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
20.04.202511:04
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-244-сонли қарори

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
БААда Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятлари тақдим этилди

🇦🇪 Жорий йилнинг 18–19 апрель кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигидаги йирик ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюрди.


👍 Ташрифнинг биринчи куни Дубай шаҳрида БААда фаолият юритаётган инвесторлар учун Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятлари тақдим этилди, шунингдек, B2B форматда учрашувлар ташкил этилди.

🇺🇿 Тадбирда делегация таркибига кирган Akfa Group, TRT, UzTex, Grand Farm Trade, Procab, Artel Electronics Group, Uzbekistan Hydrogen Peroxide, Agromir Buildings, Golden House, Navruz international Corp, Nobel Trade, Basalt Uzbekistan, Bobur XBK ва Kvarts каби йирик компаниялар таъсисчилари, Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди.

✔️ Форумда иштирокчиларни Даврон Вахабов қутлаб, ўз нутқида Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ ва ҳуқуқий муҳитни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, тақдимотлар давомида электротехника, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик ва қурилиш каби муҳим соҳаларда Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

👍 Форум якунида ўтказилган B2B учрашувлар иштирокчиларга ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ва дастлабки келишувларга эришиш имконини берди.

Тадбир икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш ва янги шериклик алоқаларини ўрнатиш учун самарали платформа вазифасини бажарди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
23.04.202505:43
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ-70-сон фармони

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Тадбиркор аёллар кенгаши Сирдарё вилоятидаги тадбиркор аёллар билан учрашди

🔴 Жорий йил 22 апрель куни Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида Тадбиркор аёллар кенгаши, мутассадди вазирлик ва идоралар, тижорат банклари вакиллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда 250 нафар тадбиркор аёл ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизлар иштирок этди.

Мулоқотда Сирдарё вилоятида бизнес муҳитини яхшилаш, тадбиркор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида учраётган муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

❤️ Сайёр қабул доирасида 67 та индивидуал мурожаат тингланди ва ҳар бири бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Хусусан, тадбиркор аёллар томонидан иш фаолиятини кенгайтириш учун жой ажратиш, кредит олиш тартиблари, биноларни хусусийлаштириш, божхона масалалари каби долзарб муаммолар кўтарилди.

Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркор аёллар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Жумладан, Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги аъзоси, "KAMRON GOLD MEDIYA" МЧЖ раҳбари Д.Хайитбоева 6 нафар сирдарёлик тадбиркор аёлга ўз тажрибаларини ўргатиш таклифини билдирди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
🇺🇿 Тошкент вилояти Бекобод туманида тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда

✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳалимжон Сафаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бекобод туманидаги саноат корхоналари ва тадбиркорлар фаолиятини ўрганмоқда.

Хусусан, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Хон қизи” текстиль ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини ўрганиш жараёнида газ тармоғига уланиш, сертификат олишдаги бюрократик тўсиқлар ҳамда ишчи кучи етишмаслиги каби муаммолар аниқланди.

Маҳалла ҳоким ёрдамчилари билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга зарур тавсиялар берилди.

Шунингдек, “Далварзин” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган “Сарраа” текстиль корхонаси раҳбари, Туркия фуқароси Мустафо Хан билан учрашув ташкил этилди. У корхонада электр таъминоти, ишчи кучи ҳамда ер ҳужжатлари (кадастр) бўйича мавжуд муаммоларни билдириб ўтди.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан зарур чоралар кўрилиши белгиланди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
20.04.202505:26
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 апрелдаги “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-67-сон фармони

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
19.04.202506:30
दिखाया गया 1 - 24 का 477
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।