Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Muslim Ibrohimov avatar
Muslim Ibrohimov
Muslim Ibrohimov avatar
Muslim Ibrohimov
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
30.03.202511:39
#Live

Айни дақиқаларда Янги Андижон шаҳрида байрамона шукуҳ ҳукм сурмоқда. “Ватанпарвар” боғига минглаб аҳоли ташриф буюрган. Барпо этилган махсус ўйингоҳлар болажонларга қувонч улашмоқда. Шунингдек, юзлаб оилалар ушбу боғдаги ҳарбий техникалар билан яқиндан танишиб, жасорат намоёндалари бўлган ватан ўғлонлари хотирасини ёд этмоқдалар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
17.02.202515:06
Президент топшириғи амалда

Андижонда дуал таълим бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналиш талабалар ва корхоналар учун бирдек катта қулайлик яратиб бормоқда. Дуал таълим жараёнлари 2-сон политехникуми мисолида…

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
10.02.202505:04
“Андижон - Фарғона вилоятининг пойтахти. Моворауннаҳрда Самарқанд ва Кеш қўрғонидан кейин бундан-да каттароқ қўрғон йўқ”

Бу ҳазрат Бобурнинг мемуар асари “Бобурнома”да ўз она юртига берган таърифидир.

Ушбу фикрлардан аёнким, Андижон қадим-қадимдан ҳам нуфузи жиҳатидан юқори мавқеда бўлиб келган. Бугун ҳам андижонликлар шу мақомга муносиб авлод бўлишмоқда…..

(Буюк бобомиз хотирасига бағишлаб, Андижон педагогика техникуми талабалари иштирокида тасвирга олинган лавҳа)

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижон фарзанди АҚШдаги 3 та университет грантини қўлга киритди

IELTS ва SAT халқаро сертификатини қўлга киритган Андижон ёшлари ҳозирда АҚШ университетларига грант асосида ўқишга таклиф этилмоқда.

Улардан бири, Қўрғонтепа туманидаги 65-ИДУМнинг 11-синф ўқувчиси Абдушукурилло Маъмуров:
1. Аризона университети (20.000$ грант асосида)
2. Нью Йоркдаги “Widener” университети (40.000$ грант асосида)
3. Висконсиндаги “Beloit” университети (44.000$ грант асосида) ўқишга таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ушбу ўқувчи Буюк Британиядаги “Аберистуит” университетига ҳам муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди. Ўқувчига халқаро олийгоҳлардан таклифлар келиши давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
26.01.202520:13
Тез кунда катта экранларда кўринг…

(Эл суйган инсонлар иштирокида Андижон ҳаёти тасвирланган янги лойиҳа)

@muslim_ibrokhimov
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
12.09.202405:02
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
22.02.202506:47
Банк тизими ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бошланди

Марказий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармаси томонидан барча банклар ходимлари ўртасида “Андижон вилояти ҳокими соврини учун” спорт мусобақаларига старт берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
16.02.202518:18
#Ҳафта_давомида

Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Миллийлик диёри Андижон” шиори остида гала концерт бўлиб ўтди.

Гала концертда эстрада юлдузи Райхон, Жасур Умиров, Афруза ва таниқли телебошловчи Сарвар Баҳодировлар миллий либос ҳамда “Андижон дўппи”си ила кўриниш бердилар. Дастур миллий қўшиқлар, миллий рақслар ва миллий либосларга йўғрилиб, йиғилган ёшлар учун янги таассуротларни ҳадя этди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
10.02.202505:04
Президент топшириғи амалда

Андижон вилояти ҳокими сентябрь ойида Избоскан туманидаги “Чўртанлиқ” маҳалласида кўплаб ишларни ташкил этишга киришган эди. Бугунга келиб, мазкур маҳалла бутунлай янги даврга кўчиб ўтмоқда.

Маҳаллада камбағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ҳаракатлари ўзининг сезиларли натижаларини кўрсатмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
03.02.202513:50
Камбағалликдан фаровонлик сари

-Ҳокимликдан моддий ёрдам сўраб, улар берган жавобдан ҳафа бўлгандим, ҳозир эса бундан миннатдорман! - тадбиркор аёл.

Президент топшириқларига асосан Андижонда камбағалликни қисқартириш ҳаракатлари жадал тарзда олиб борилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
26.01.202519:53
Абдуқодирни дебют ўйинидаги хатоликларга сабаб (менинг вариантларим)

Сиз ҳам ўз фикрларингизни ўртоқлашинг! Албатта кутаман!

@muslim_ibrokhimov
19.02.202508:00
Андижонда “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида республика кўргазмали семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинар иштирокчилари Андижон туманидаги “Садда таги” маҳалласида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижонда танлов - “Бобурни таърифлайман!”

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Андижон вилоятидаги педагог устозлар ўртасида танлов ўтказилади.

Танловда энг фаол деб топилган 50 нафар устозларга Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан туризм йўналишида Ўзбекистон бўйлаб сиҳатгоҳларга йўлланма берилади.

Қатнашчилар 1 дақиқа ичида буюк бобокалонимиз З.М.Бобур тарихига қисқа ва мазмунли таъриф беришлари керак бўлади. Энг яхши ва аниқ таъриф берган 50 нафар ғолиблар йўлланмани қўлга киритадилар.

@muslim_ibrokhimov
से पुनः पोस्ट किया:
Investitsiya | Andijon avatar
Investitsiya | Andijon
09.02.202520:05
Андижондаги саноат зоналарида бўш ер майдонлари мавжуд. Вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этади.

Саҳифа: @investitsiya_andijon
02.02.202512:48
Янги Андижондан гапирамиз…

@muslim_ibrokhimov
31.10.202411:21
Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги тиббиёт техникумида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашди🇺🇿

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin
17.02.202515:10
Ассалому алайкум, қадрли дўстлар!

Бир муддат олдинроқ, “Совринли савол” (чапақайлар) пости кўпчиликка ёқиб, яна шундай викторинани давом эттиришни сўраган эдингиз.

Агар бу сўров ҳалиям кучида бўлса, ваниҳоят яна битта қизиқ савол топдим. Бу саволни ҳамма ҳам топа олмайди, лекин ҳамма топиши ҳам мумкин.

Агар Сизларга маъқул бўлса, эртага шу саволни каналга жойлаб, аниқ жавобни топганга арзимас совға берамиз.

Нима дейсизлар?
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
11.02.202510:29
Андижонда водийнинг тадбиркор аёллари учун тренинг бўлиб ўтди

Президент топшириқларига асосан тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Фарғона водийсидаги тадбиркор аёллар учун бизнес тренинглар ташкил этилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
07.02.202519:42
Янги лойиҳалар орасида ишлаган сари ишлагинг келаверади. Айниқса оддий қишлоқ жойларда тасвирга олишни завқи бошқача…

@muslim_ibrokhimov
से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
27.01.202506:19
Қўшни давлат ҳамкорлигида “Хила” канали таьмирланди

Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, Ноокен тумани ҳудудида жойлашган “Хила” канали ташламасини таъмирлаш ишлари якунига етди.

Ушбу каналнинг узунлиги 11,2 км бўлиб, шундан 7,7 км қисми Қирғизистон ҳудудида, 3,5 км қисми Ўзбекистон (Пахтаобод) ҳудудида жойлашган.

Қардош мамлакатнинг сув хўжалиги ташкилотлари ва Андижондаги Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ҳамкорлик ҳаракатлари давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
28.10.202415:48
Андижондаги банк тизими ходимлари ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинлари марказий банк биносида ташкил этилиб, ғолиблар ва фаолларга совринлар ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram | Lotin
दिखाया गया 1 - 21 का 21
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।