11.05.202511:23
🏠 Ўзбекистонда уй-жой бепул берилмайди‼️
📌 Давлат томонидан фуқароларга уй-жой бепул тақдим этилмайди. Бироқ, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидия шаклида молиявий ёрдам кўрсатилади.
Бу ёрдам:
🔹 Ипотека кредитининг бошланғич бадалини қоплаш,
🔹 Фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия қилишга қаратилган.
📜 Уй-жой олиш тартиби:
Фуқаролар my.gov.uz порталида ёки Давлат хизматлари марказида ариза топширишлари керак.
Комиссия қарорига кўра, субсидия олиш ҳуқуқи белгиланади.
❗️Муҳим:
Уй-жой бепул берилмайди, фақат субсидия олиш мумкин!
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

10.05.202514:04
Фирибгарлардан қурбон бўлган асл “шолғом”лар кимлар
➡️ Ушбу видео орқали билиб олинг.
🌐 @verumlf_uz адвокатлик фирмаси-Сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси !
Дўстларга улашамиз ✅
👉 @Himoyachi1981

10.05.202501:29
Мушоҳада учун дақиқа
"Хар ким узи учун жавобгар.."
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
"Хар ким узи учун жавобгар.."
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
27.04.202515:36
#Биласизми
Бугунги кунда йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун белгиланган жарима миқдорлари
✅ хавфсизлик камарини тақмаслик – 187 500 сўм;
✅ техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд тиббиёт қутичасисиз ҳаракатланиш – 187 500 сўм;
✅ автотранспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш – 375 000 сўм;
✅ суғуртасиз ёки муддати ўтган суғурта полиси учун – 375 000 сўм;
✅ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш – 750 000 сўм;
✅ светофорнинг қизил ишорасига бўйсунмаслик – 1 125 000 сўм;
✅ транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш – 1 125 000 сўм;
✅ транспорт воситасини давлат рақами белгисисиз бошқариш – 1 875 000 сўм;
✅ тезликни ошириш (20км/соат) – 375 000 сўм;
✅ тезликни ошириш (20-40км/соат) – 1 875 000 сўм;
✅ йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиш – 3 750 000 сўм;
✅ автотранспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш – 15 000 000 сўм;
✅ рухсатсиз ойналар тусини ўзгартириш – 9 375 000 сўм.
@advokatjumaboyev
@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг!”

27.04.202505:36
Қўлимга бир кейс келди ва танишгач, мен уни “Фуқаро мурожаатининг 365 кунлик сайёҳати” деб номладим‼️
Тушунтиришлар, ваъдалар ва сузиб юрган адолат
Бутун йил давомида сарсон бўлган фуқаро Л.М. учун, ниҳоят, “ҳаракатлар бошлангандек” туюлди.
✔️Туман прокуратураси Л.М.дан батафсил ҳолат ҳақида тушунтириш хати ёздириб олди.
✔️Туман ИИБ ҳам мурожаат асосида, унинг ҳолатини ҳудудий профилактика инспектори орқали ўргана бошлади.
✔️Тилхатга имзо чеккан гувоҳлар чақирилиб, улардан ҳам тушунтириш хатлари олинди.
Пулни олган фуқародан дарак йук... Бу орада ариза берилганига хам 1 ой тўлди.. Бу муаммо бошланганига эса 365 кун бўлди. Аризалар, ИИБ ходимларини суриштирувидан сўнг пулни олган фуқаро 10 кун муддат ичида етказилган зарарни қоплаш ҳақида оғзаки ваъда берди..
Суриштирув олиб бораётган ИИБ ходими фуқарога 102 рақамига яна қўнғироқ қилиш, шу билан суриштирув муддатини янгилаш, ва "ҳужжатларга асос бўлади" деб маслаҳат берган.
Бу ҳолат — қонуний жараён эмас, балки ҳуқуқий сузиб юриш ҳолати. Фуқаро, бир йилдан бери адолат излаётган бўлса ҳам, иш расман жиноят ишига айланмаган, зарар қопланмаган, расмий қарор қабул қилинмаган. Аксинча, оғзаки ваъда — “яқин кунларда зарарни тўлайман” деган гаплар билан чегараланмоқда.
✅ Келинг, энди таҳлил қиламиз:
🧷 Бу ишда қандай ҳуқуқий асослар мавжуд?
✔️Тилхат — фуқаролар ўртасидаги шартнома деб қаралади. Агар унда маблағ, объект ва шартлар ёзилган бўлса, у судда далил сифатида қаралади.
✔️Фуқаронинг пулини олиб, мулкни бермаслик — Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жавобгарликка олиб келиши мумкин.
✔️Суриштирув муддати белгиланган тартибда юритилиши керак. Унга қандай асосда узайтириш ёки қайта бошлаш ҳақида фуқарога ёзма хабар берилиши шарт.
🧷 ИИБ ходимининг “102 га қайта қўнғироқ қилинг” дегани тўғрими?
❌ Йўқ. Бу жараённи сунъий равишда “янгидан бошлаш” ва масъулиятдан қочиш усули бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, фуқаро ўз мурожаати асосида расмий жавоб талаб қилишга тўлиқ ҳақли.
Давоми бор📊

25.04.202515:23
Биз уддаладик....Каттакон рахмат☄️
4000 нафарлик давонга етиб келдик.
Катта ғалаба кичик қадамдан бошланади.
Албатта, бу бир бўлган Сиз каби жамоани ғалабаси. Давом этамиз....
Дўстларга улашамиз📊

11.05.202505:36
Илк юридик нормалар – “12 жадвал қонуни” айнан Римда пайдо бўлган ва бу дунё ҳуқуқ тизимининг асоси бўлиб қолган.
Келинг бугун ана шу “12 жадвал қонуни”даги 8 жадвал-жиноят ва жазо қоидалари ҳақида сўз юритамиз.
⚖️ 1. Тан жароҳати (лат. iniuria)
Қоида: Агар кимдир бошқасига жароҳат етказса, у жазоланади. Жабрланувчи ё зарарга яраша товон пули олади, ёки у ҳам хўжайинлар розилиги билан "бошқага жароҳат етказиши" мумкин эди.
🧾 Таҳлил: Бу ўша даврда "кўзга кўз" (лат. lex talionis) усулини англатади. Ҳуқуқ ҳали давлат томонидан эмас, балки шахсий интиқом ва товон асосида амалга ошарди.
⚖️ 2. Қасддан одам ўлдириш
Қоида: Қасддан одам ўлдирган киши қатл этилади.
🧾 Таҳлил: Рим ҳуқуқида қасддан қилинадиган оғир жиноятлар учун жазо жуда қаттиқ эди. Судсиз ўлдириш ва ўзбошимчалик фақат айблов исботланганда жазоланарди.
⚖️ 3. Ўғирлик (лат. furtum)
Қоида:
• Тунги ўғирликда қўлга тушса, ўғирлик қилганни ўлдириш мумкин эди.
• Кундузги ўғирликда эса 3 баравар товон пули тўланиши керак.
🧾 Таҳлил: Бу қоидада жиноятнинг вақти аҳамиятли бўлган. Тунги пайтда ҳимоя қилиш мақсадида ўғирликни қаттиқ жазолаш мумкин эди. Кундузги ўғирлик эса товон билан ҳал қилиниши мумкин эди.
⚖️ 4. Бўҳтон ва ҳақорат
Қоида: Агар кимдир бошқани ҳақорат қилса, жазога тортилади. Бу жисмоний жазо ёки товон шаклида бўлиши мумкин.
🧾 Таҳлил: Шахсий шаънини паст қилиш ҳам жиноят саналган. Бу ўша вақтдаги қадр-қиммат тушунчасига қанчалик аҳамият берилганини кўрсатади.
⚖️ 5. Қасддан боғ ва мулкка зарар етказиш
Қоида: Агар кимдир бошқанинг дарахтини кесса ёки мулкини бузса — товон пули тўлайди.
🧾 Таҳлил: Мулк ҳуқуқи Римда жуда қадрланган. Шахсий мулкни ҳимоя қилиш ҳуқуқнинг асосий вазифаларидан бири бўлган.
⚖️ 6. Мўъжизавий ёки сеҳрли ҳаракатлар (лат. maleficium)
Қоида: Агар кимдир сеҳр ёки зарарли амаллар орқали бошқаларга зиён етказса — жазога тортилади.
🧾 Таҳлил: Бу модда қадимий суевериялар таъсирида киритилган бўлса-да, амалда мулкка зарар етказиш ёки одамларни алдаш каби ҳолатларга қарши қаратилган.
📌 ХУЛОСА: 12 Жадвал қонунида жиноят ва жазо тизими: Жамиятни тартибга солиш, интиқомни чеклаш, фуқаролар ўртасидаги муносабатни мувозанатда сақлаш учун жорий этилган эди. Жазолар шахсий товонлар, ўч олиш ва жазонинг оғирлигига қараб қўлланилган.

10.05.202509:02
🕵️♂️ Содиқ иши — Давоми (3-қисм)
Тергов ҳужжатларини чуқур ўрганиш давомида аниқландики:
🔍 2024 йил сентябрь ойида “Шохсанам” исмли фуқаро кучли таъсир қилувчи психотроп моддани “Сирож” исмли фуқарога 750 минг сўмга сотиш пайтида ушланган. Унинг сўзларига кўра, мазкур моддаларни “Сабот” исмли фуқародан олган. Унинг телефони олиб қўйилиб, куздан кечирилганда “Сабот” билан ёзишмалар борлиги қайд этилган.
📂 Эътиборга молик жиҳат:
Жиноят ишида “Сабот” исмли фуқаро аниқланмаган, фақат телефондаги контакт ва Шохсанамнинг сўзлари асосида маълумотлар йиғилган. Тергов ҳаракатлари даврида гумон қилинувчи “Шохсанам”га фото суратлар орқали “Содиқ” исмли фуқарони таниб олиш тергов ҳаракати ўтказилади. Айни шу жараёнда унга “Содиқ”нинг сурати ҳам кўрсатилган ва у гўё “ҳақиқатан шу инсон — Сабот” эканлигини айтган.
⚠️ Ҳимоя томонидан қайд этилган жиддий қонунбузилишлар:
✔️Шахсни фотосурат орқали таниш жараёни процессуал талабларга зид тарзда ўтказилган:
✔️Шахсни таниш бўйича протоколда ҳуқуқий тушунтиришлар берилмаган, адвокат иштирок этмаган.
✔️Шахснинг фақат тан олиниши — асосий ва етарли далил сифатида ишга асос қилиб олинган. Энг қизиғи гумон қилинувчи "Шохсанам" ҳам унга ушбу шахсни кўрсатишганлигини ўз ёзуви билан тасдиқлаб ўтган.
‼️Телефон ёзишмаларида аниқ исм, маълумот ёки шахсни тасдиқловчи маълумот йўқ.
‼️Контактдаги “Сабот” номи билан “Содиқ”ни боғловчи ҳеч қандай техник далил йўқ.
‼️СИМ-карта, ИМEI рақам орқали шахсни аниқлашга ҳам уриниш бўлмаган.
Бироқ, жиноят ишидан “Содиқ”га тегишли қисми алохида иш юритувга ажратилиб, сиртдан айб эълон килингани холда тилхат эхтиет чораси танланиб, 2024 йил декабрь ойида қидирув эълон қилинган...
🧷 Давомини кутинг!
📲 Дўстларга улашинг ✅

09.05.202514:06
Биров учун номингизга ҳеч қачон кредит олиб берманг!!
Сўнги вақтларда кўплаб фуқаролар мурожаат этиб, яқин танишим илтимос қилгани учун унга ёрдам бўлсин деб номимга кредит олиб берган эдим, бошида ўзи тўлаб келди лекин ҳозир тўламай қўйди, банк эса мендан талаб қилиб қўймаяпти, нима қилсам бўлади деб маслаҳат сўрамоқда.
Афсуски бу ҳолатда кредитни тўлашга мажбурсиз, чунки кредит сизни номингизга расмийлаштирилган, унинг учун нимадур мулкингизни гаровга қўйгансиз ва ҳ.к.
Агар тўламасангиз банк суд орқали ундирувни гаровдаги мулкка қаратади. Натижада мулкингиздан айриласиз.
Тўғри, кейинчалик уни "ўша танишиздан" суд орқали регресс тартибда ундириб олиш мумкин. Бироқ, ундиргунгача судма-суд юришга, яна ортиқча харажатлар қилишга тўғри келади.
Энг ачинарлиси шундаки, қарздорнинг номида ҳеч қандай мол-мулки бўлмаса, иш жойи бўлмаса ундирув кечикади.
Шунинг учун фуқароларга айтамизки, энг яқин дўстиз бўладими, узоқ йиллик қадрдониз бўладими номизга кредит олиб берманг. Чунки "савобни таги тешик бўлади" деб бежиз айтилмаган.
Ҳуллас, "ЙЎҚ" дейишни ўрганинг.
@advokatjumaboyev
Дўстларга улашамиз✅ @Himoyachi1981

मीडिया सामग्री तक पहुँच नहीं हो सकी
27.04.202511:48
Судланмаганлик ҳақида маълумот олиш учун нима қилиш керак ‼️
Ўзб.Рес.Олий суди Пленумининг 2015-йил 18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 4-қисми 1-бандига кўра судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатади.
Эсда тутинг📊
Судланганлиги тугалланган шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра маҳкумнинг яшаш жойидаги суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилади. Бунинг учун манфаатдор шахс томонидан судга тақдим этилган ички ишлар органлари ахборот маркази маълумотномаси ва жазо ўталганлиги (ижро этилганлиги) фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
Жиноят кодекси 78-моддасида судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгилаб қўйилган.
Ушбу моддага кўра, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;
б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;
д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;
э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;
ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.
Ўзб.Рес.Олий суди Пленумининг 2015-йил 18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 4-қисми 1-бандига кўра судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатади.
Эсда тутинг📊
Судланганлиги тугалланган шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра маҳкумнинг яшаш жойидаги суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилади. Бунинг учун манфаатдор шахс томонидан судга тақдим этилган ички ишлар органлари ахборот маркази маълумотномаси ва жазо ўталганлиги (ижро этилганлиги) фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

27.04.202504:39
Кун ҳикмати:
““Қонун – барчадан устун, ҳатто уни яратганлардан ҳам.”.”
©️ Томас Фуллер. (Инглиз ёзувчиси)
🌱Кунингиз хайрли бўлсин!

25.04.202511:28
Қўлимга бир кейс келди ва танишгач, мен уни “Фуқаро мурожаатининг 365 кунлик сайёҳати” деб номладим‼️
Тилхат бор, ҳақиқат қаерда?
2025 йил 15 февраль. Соддалигидан “ишонч”ни имзога тенг билган Л.М.ни қўлида тилхат бор эди холос.
Ушбу тилхатда: “Мен, Б.Ж., Юқори МФЙда жойлашган уйимни 7200 АҚШ долларига Л.М.га сотдим. Олдиндан 3500 АҚШ доллари олдим. Қолгани ҳужжати тайёр бўлганда берилади. Қолди 4200 АҚШ доллари” — дейилган эди.
Тилхатни 4 киши — тарафлар ва гувоҳлар чиройли имзо билан тасдиқлаган. Аммо…Имзо бор — адолат йўқ.
"Сизнинг 2024 йил 10 октябрь кунги ёзган аризангиз қонуний хал этиш учун Вилоят ИИБга юборилган" мазмундаги 2024 йил 13 октябрда келган жавоб хатига хам 3 ой бўлди.
У умид қилди. Аммо 3 ойлик сукутдан кейин суриштирганда маълум бўлдики:
• Вилоят ИИБ аризани туман ИИБга юборган.
• Туман ИИБ эса ариза келмаган, деб оғзаки айтди.
Яна ўша — классик сценарий: “Юбордик” – “Олмадик”.
Л.М. тўхтамади. 2025 йил феврал ойида, у туман прокурори номига расмий шикоят юборди. Умид бор эди. Шу билан бирга, шикоятнинг нусхасини туман ИИБ бошлиғига ҳам йўллади.
Орадан кўп ўтмай, Л.М. вилоят ИИБ бошлиғи қабулига ҳам чиқди.
Унга айтар гап жуда содда ва оғриқли эди:
— “Мен пул бердим. Тилхат бор. Имзо бор. Ер йўқ. Ҳужжат йўқ. Адолат қани?”
Мурожаатлар, шикоятлар, қабуллар…
Ниҳоят, 2025 йил февраль ойининг охирида, прокуратура ва ички ишлар органлари бу иш билан шунчаки “бўлиб ўтган ҳолат” сифатида эмас, расмий ариза сифатида шуғуллана бошлади.

11.05.202504:28
Кун ҳикмати:
"Лаънати дангасалик !!! Агар у менга халал бермаганда, қандай ажойиб инсон бўлардим-а”
© Лев Толстой
🌱Кунингиз хайрли бўлсин!
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
"Лаънати дангасалик !!! Агар у менга халал бермаганда, қандай ажойиб инсон бўлардим-а”
© Лев Толстой
🌱Кунингиз хайрли бўлсин!
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
10.05.202505:54
📌 Никоҳда бўлмаган онадан туғилган боланинг “метерка”си қандай ёзилади❓
Агар бола никоҳдан ўтмаган ота-онадан туғилган бўлса, ва:
🔻 Ота-онанинг биргаликдаги аризаси
🔻 Ёки суднинг оталикни белгилаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори тақдим этилмаса, у ҳолда бола ҳақида туғилиш гувоҳномасига қуйидагича ёзув киритилади:
✔️ Фамилияси — онанинг фамилияси бўйича
✔️ Отанинг исми, отасининг исми, миллати — она кўрсатган маълумотлар асосида ёзилади
📝 Яъни, бу маълумотлар ҳуқуқий далил эмас, фақат она кўрсатмасига асосланган бўлади.
📚 Асос: Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси, 207-модда
“Туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарига боланинг ота-онасини ёзиш”
🧾 Агар болага оталикни расман белгилашни хоҳласангиз, суд орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўстларга улашинг ✅

09.05.202510:27
Вояга етмаганлар ҳорижга қандай тартибда чиқадилар‼️
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (хомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишга нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.
Асос: Ўзб.Рес. Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079 сонли қарори.

27.04.202508:28
Уйингизда пропискада турган бегона шахсларни битта ариза билан пропискадан чиқариш мумкин‼️
‼️ Бунинг учун мулкдор ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✔️мулкдорнинг ёки мулкдорларнинг аризаси ;
✔️ уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ҳужжат.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
‼️ Бунинг учун мулкдор ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✔️мулкдорнинг ёки мулкдорларнинг аризаси ;
✔️ уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ҳужжат.
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
मीडिया सामग्री तक पहुँच नहीं हो सकी
27.04.202502:14
Мушоҳада учун дақиқа
“Сабр қилиш курашиш демакдир..”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
“Сабр қилиш курашиш демакдир..”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

24.04.202514:58
Хорижда қидирув бекор қилинди☄️
Фирмамизга мурожаат билан келган фуқаро аслида қидирувда бўлмасада, бироқ Қозоғистон Республикаси ҲМҚОнинг қидирув базасида қидирув бекор қилинмасдан турганлиги, бир неча бор чегарада бу буйича тушунмовчиликлар содир бўлаётганлигини билдириб, амалий ёрдам сўради.
Ўрганиш давомида, гарчи унга нисбатан қидирув 23.12.2023 йил куни тугатилган бўлсада, муаммо бартараф этилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси ҲМҚО томонидан қўшни Республикага сўров хати берилишига қарамай ҳамон қидирув базасидан ечилмаганлиги аниқланди.
Интилганга толе ёр дейишадику, биз бу борада Қозоғистон Республикаси бош прокурори Б.Н.Асылов номига ариза билан муаммоларни ёритган холда 2025 йил 6 март куни мурожаат йўлладик.
2025 йил 27 март куни Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси жавоб хатига кўра, мурожаатчига нисбатан қидирув бекор қилинганлиги ва бугунги кунда фуқарога нисбатан Қозоғистон Республикаси ХМҚО ва махсус органлар базасида ҳеч қандай чекловлар йўқлиги маълум қилинган.
✔️Қўшни Республика Бош прокуратурасининг фуқаронинг мурожаатига тезкор муносабати таҳсинга лойиқ.

11.05.202503:33
Мушоҳада учун дақиқа
"Сизни ким қидирган бўларди........."
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
"Сизни ким қидирган бўларди........."
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

10.05.202504:40
Кун ҳикмати:
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса — бекорчилик
© Ўткир Ҳошимов
🌱Кунингиз хайрли бўлсин!
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса — бекорчилик
© Ўткир Ҳошимов
🌱Кунингиз хайрли бўлсин!
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
03.05.202512:07
Қўлимга бир кейс келди ва танишгач, мен уни “Фуқаро мурожаатининг 365 кунлик сайёҳати” деб номладим‼️
Муқаддам ўтказилган ижтимоий сўровномада, 42 фоиз фуқаролар муаммоларини давлат идораларига мурожаат қилиш йўли билан ҳал этишга ишонишлигини билдиришган.
Ушбу мурожаат ҳам бир фуқарони давлат идорасига ишониб, йўллаган мурожаати эди
📌 Келинг бу ишдаги энг асосий муаммоларни таҳлил қилсак:
✔️Тизимли чўзилиш ва расмийлаштирмаслик: оғзаки гаплар билан фуқарони чалғитиш, вақт ўтказиш.
✔️102 рақами орқали "муддатни янгилаш" синови: фуқаронинг ҳақиқий мурожаатини техник йўл билан "янги ариза" сифатида кўрсатиш.
✔️Профилактика инспектори роли: у текширувни тезлаштириш ўрнига, иложи борича узайтирган.
‼️Натижада фуқарода— тизимга оқибатда эса қонунга нисбатан ишончсизликни англатади.
“Ҳар бир инсон қонун олдида тенгдир. Лекин қонун фақат амал қилса, тенглик рўёбга чиқади”. Фуқаро мурожаати бу шунчаки ариза эмас. У — ички овоз. У адолат излайди, ислоҳотни тезлаштиради, давлатни халққа яқинлаштиради.
Ўйлайманки бу мақолани ўқиётган ИИОнинг тегишли маъсуллари айбни кимдан қидиришни албатта билади.‼️
P.S Ҳа айтганча, хозирда ой якуни бўлганлиги, жиноятчилик хажми бу ой учун ортиб кетганлиги учун материал юзасидан май ойида жиноят иши қўзғатилиши хақида хабар келиб тушди. Ишониб турайликчи📊

27.04.202506:01
📅 Бугун — 2025 йил 27 апрель, якшанба.
🔵 Янги ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов аҳоли учун шахсий қабул ўтказмоқда. Республика бўйлаб 500 га яқин фуқаро навбатда турибди ва қабул жараёни давом этмоқда.
👥 Мурожаат этувчиларнинг аксарияти ўз ҳудудларида муаммолари етарлича ўрганилмагани, шикоятлари тингланмагани ва масалалари ечимсиз қолгани сабабли янги вазирдан умидвор бўлиб келган.
🖋 Бунда ҳақиқат бор: тубдан ўзгаришга ва ҳақиқатни топишга бўлган интилиш сезилмоқда.
⚖️ Бизнинг ҳуқуқий каналимизда ёритиб борилаётган 365 кун сарсон бўлган фуқаро мурожаати каби, бу ерда ҳам шундай узоқ йиллар давомида ечим тополмаган муаммолар билан келган инсонлар йўқ эмас.
🕰 Айтганча, ушбу мурожаатчилардан бири — бизнинг каналимиз орқали ёритилган фуқаро ҳозир вилоят ИИБ бошлиғининг қабул навбатида ўтирибди.
🤲 Ушбу фуқаронинг мурожаати ҳам адолатли ҳал этилади ва айрим мансабдорлар томонидан «торайтирилган йўллар» очилади.

26.04.202514:22
"A child has the right to remain silent.
The Fifth Amendment protects him too."
“Бир бола ҳам сукут сақлаш ҳуқуқига эга.
Унга ҳам АҚШ Конституциясининг бешинчи тузатиши тегишли.”
“Мижоз” (The Client, 1994) фильмидан.
“@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг! ”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
The Fifth Amendment protects him too."
“Бир бола ҳам сукут сақлаш ҳуқуқига эга.
Унга ҳам АҚШ Конституциясининг бешинчи тузатиши тегишли.”
“Мижоз” (The Client, 1994) фильмидан.
“@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг! ”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

24.04.202511:49
Бож чекловларини жорий қилаётганлар мана шу одамлар тимсолида ташмачиларни эмас, инсонларни, Ўзбекистон халқини тушуниши керак. Улар яхши ҳаётидан колбаса олиб келмаяпти.
@generalissimo_marshal
@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг!”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
@generalissimo_marshal
@Himoyachi1981 билан изланинг ва ғалаба қозонинг!”
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
दिखाया गया 1 - 24 का 291
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।