Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази avatar
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази avatar
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
अवधि
दृश्य की संख्या

उद्धरण

पोस्ट
रिपोस्ट छिपाएं
22.04.202514:51
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг куни кеча бўлиб ўтган йиғилишида 10 та йўналиш доирасида олиб бориладиган ишлар муҳокама қилинганди.

Бугун Марказда ташкил этилган Махсус штабда Илмий кенгаш аъзолари ва ишчи гуруҳлар иштирокида айни йўналишлар доирасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.202512:34
🔺Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида ишлар қизғин кечмоқда. Хусусан, мегалойиҳа экспозицияларининг дизайни, ташқи кўриниши, макети борасида мунозарали баҳслар олиб борилмоқда.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.202510:12
Ўзбекистон тарихига оид энг кўп моддий манбалар Россия давлат Эрмитажи музейида сақланади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини моддий манбалар билан бойитиш мақсадида 800 дан ортиқ илмий-инновацион медиалойиҳалар ишлаб чиқилган. Айни кунда медиалойиҳаларнинг амалга татбиқ этиш жараёнлари қизғин тус олган.

Ўзбекистон тарихига оид энг кўп моддий манбалар Россия давлат Эрмитаж музейида сақланади. Айни кунда уларни марказга олиб келиш ишлари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
🇲🇳Мўғулистон фан ва технология университети вакили Бадарч Дендев Ислом цивилизацияси марказини Учинчи Ренессанс пойдевори деб баҳолади.

"Президентингиз мамлакатни ривожлантириш учун 'Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс' деб номланган, узоқни кўзлаган дастурни илгари сурмоқда. Унинг олиб бораётган ислоҳотларидан шунга тушундимки, Учинчи Ренессанснинг асосини, авваламбор, таълим, фан ва маданият ташкил этади. Бу йўналишларни, яъни таълим ва фанни янада ривожлантириш учун Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш жуда тўғри ёндашув деб ўйлайман. Бу Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга хизмат қилади", — деди профессор Бадарч Дендав.


Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
19.04.202505:18
🧭Ҳудудий экспедиция натижалари: Ислом цивилизацияси маркази учун 48 та экспонат сараланди

Марказ илмий экспедиция гуруҳи Фарғона водийсига сафари давомида Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиалларида сақланаётган экспонатларни ўрганиб, 50 га яқин артефактни танлаб олди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
18.04.202506:20
🎞 Марказ экспозицияси учун махсус фильмлар ва роликлар яратишга старт берилди

▶️ Айни вақтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ҳужжатли фильмлар суратга олиш жараёнларига бағишланган учрашув бўлиб ўтмоқда.

Унда Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Кинематография агентлиги масьуллари, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” вакиллари ҳамда марказ олимлари иштирок этмоқда.

Муҳокама аввалида Марказ экспозицияси учун махсус фильмлар ва роликлар яратишга старт берилди.

✍️Муҳокама давом этмоқда...

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
Ўзбекистондаги мегалойиҳа — Ислом цивилизацияси марказидаги “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс” экспозицияда “Ҳаракатлар стратегиясининг Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги аҳамияти” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс вақт девори” медиалойиҳаси ташкил этилади.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
Беҳбудий фаолияти интерактив лойиҳада акс этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан жорий йил Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Умуминсоний маданиятнинг етук тарғиботчиси ҳақида марказда қандай ишлар олиб борилмоқда?


Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.202509:10
🔺Янги босқич: 26 та диний-маърифий лойиҳа йўлга қўйилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида диний-маънавий меросни тарғиб қилиш, ёшларни илм-маърифатга йўналтиришга қаратилган 26 та лойиҳа юзасидан штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 14 та лойиҳа учун техник топшириқлар тайёрлангани, 26 та лойиҳа 3 босқичда амалга оширилиши белгилангани билдирилди. Лойиҳалар 8 та ҳамкор ташкилот, жумладан Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ҳадис илми мактаби, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари шунингдек, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Тошкент ислом институти билан бирга ҳаётга татбиқ этилади.

Мазкур ташаббуслар ислом илм-фани, тарихий ҳақиқатлар ва маданий меросни кенг тарғиб этиш, айниқса, ёшларда илмга қизиқишни оширишга хизмат қилади.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
19.04.202508:13
Ўзбекистондаги Иcлом цивилизацияси марказига ташриф буюрувчилар қандай таассуротларга эга бўлади?

Филология фанлари доктори Марғуба Абдуллаева ўзи иштирок этаётган лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

"Шайбонийлар даврининг етук ижодкорларидан бири Пошшохожа медиалойиҳасида иштирок этмоқдаман. Унинг учта асари ҳозирги лотин алифбосига табдил қилинмаган. Мақсадимиз унинг қўлёзма асарларини ўрганиб, нашрдан чиқариб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига тақдим этишдан иборатдир. Пошшохожа ўз даврининг шайхулисломи бўлган, айнан мазкур марказда ушбу шахснинг ўрни катта бўлиши керак", — деди Марғуба Абдуллаева.


Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
🎬Алломаларнинг болалиги фильмларда акс этади

Давлат раҳбари ташаббуси билан Ислом цивилизацияси марказида болалар учун алоҳида майдон ташкил этилиши маълум қилинган эди. Ушбу махсус интеллектуал майдончада алломаларнинг болалиги акс этган ҳужжатли фильмлар намойиш этилади.

Бу ҳақда махсус фильмлар ва роликлар суратга олиш жараёнларига бағишланган учрашувда маълум қилинди.

Шунингдек, Марказ ва Самарқандда бунёд этилаётган Имом Бухорий мажмуалари ҳақида кенг қамровли фильмлар олиниши режалаштирилган.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
18.04.202506:04
🇺🇿🇮🇹Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун махсус витриналар Италияда ишлаб чиқарилиши мумкин

“Magister art” компанияси Италиядаги йирик музейлар учун жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, тез кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари учун витриналар лойиҳасини тақдим этишини маълум қилди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
Тарих фанлари доктори, профессор Мирсодиқ Исҳоқов Марказ контентини шакллантиришда Исломдан аввалги давр цивилизацияларига ҳам алоҳида ўрин ажратилгани ҳақида гапирди

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.202510:53
🔺Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси ва унинг доирасида амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
🔵ЎзИЦМ Махсус штаби Ишчи гуруҳи кун режасида дастлаб диний-маърифий ишлар муҳокама қилинди

🔵шунингдек, илмий-инновацион лойиҳаларни тоифалаш масаласи илгари сурилди

🔵техник топшириқларни оддий ва содда кўринишда бажаришга эътибор қаратиш лозимлиги айтилди

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
Тарихнавис Муҳаммадризо Огаҳий ижодий мероси кенг миқёсда ўрганилади

Ўзбекистондаги мегалойиҳа томонидан “Муҳаммадризо Огаҳий” медиалойиҳаси тайёрланиши режалаштирилмоқда. Бу маданий меросни кенг тарғиб қилиш ва тарихий шахсларимизнинг илмий-ижодий фаолиятини чуқур ўрганиш мақсадида амалга оширилади.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
18.04.202515:44
Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?

Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида мазкур икки тарихий ёдгорликнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, меъморлари ва уларнинг бунёд этилиши тарихи ҳақида маълумотлар тўпланмоқда.

Батафсил —
cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
📖ХIХ асрнинг нодир асарларидан бири — “Мажмуаи шоирон”

Таниқли адиб ва шоир Фазлий Намангоний ХIХ аср бошларида яшаб ижод қилган бўлиб, унинг “Мажмуаи шоирон” номли тўплами 1821 йилда ёзилган. Бу асар ўз даврининг адабий муҳитини, шеърият анъаналарини ва шоирнинг маънавий-эстетик қарашларини ўзида мужассам этган муҳим манба ҳисобланади.

Ислом цивилизацияси марказида ўзбек адабиётининг бебаҳо намуналаридан бири – Фазлий Намангонийнинг “Мажмуаи шоирон” асарини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида янги медиалойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.202513:01
Амир Темур ва Темурийлар давридаги чолғу асбоблари тикланмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш борасида республика бўйлаб Илмий экспедиция гуруҳлари фаолият юритмоқда. Навбатдаги манзил — Андижон вилояти. Гуруҳ вакиллари моҳир созгар Абдумалик Мадраимов устахонасида бўлиб, соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврига оид мусиқий чолғуларнинг намуналари билан танишди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
22.04.202510:31
Шайх Нуриддин Холиқназар — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

“Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига муносабат

"Ўзбекистон 24" телеканали "Интервью 24" дастури

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
🇺🇿Янги фармон – диний-маърифий ислоҳотларда яна бир муҳим босқич

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
“Ал-Фурқон” фонди раиси Сали Шаҳсиварий Ўзбекистонда олиб борилаётган илм-фан ва меросни асраш борасидаги ишларга юқори баҳо берди.

"Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қадимий ёзма манбаларни ўрганиш, буюк алломалар меросини кенг жамоатчиликка етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Биз Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда буюк аллома Қаффол Шошийнинг ҳали етарли даражада ўрганилмаган “Маҳосин аш-шариа” асари қўлёзмасининг нусхаларини тадқиқ этиш лойиҳасини амалга оширяпмиз. Келгусида бу қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини яратиш ҳамда мутахассислар учун рақамлаштириш бўйича ўқув семинарлар ташкил этишни режалаштирганмиз", — деди Сали Шаҳсиварий.


Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
📖“Усмон Мусҳафи: Мадинадан Мовароуннаҳр сари” – муқаддас қўлёзма йўли ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ноёб ҳужжатли фильм – “Усмон Мусҳафи: Мадинадан Мовароуннаҳр сари” номли лойиҳа устида иш бошланмоқда. Унда дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – VII асрда пергаментга ёзилган, ҳажми 53х68 см бўлган ва 353 варақдан иборат Усмон Мусҳафининг Мадинадан Мовароуннаҳргача бўлган тарихий йўли ёритилади.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
📺Ўзбек ихтирочилари яратган телевизорнинг илк кўриниши қандай бўлган?

Тошкент дунё ахборот воситалари тарихида телевидение ватани сифатида эътироф этилади. 1928 йили тошкентлик ихтирочилар Борис Грабовский ва Иван Белявский томонидан яратилган илк аппаратлар телевидение пойдеворига асос бўлган. Улар биринчи бўлиб жонли тасвирларни бир манзилдан бошқасига узатишга муваффақ бўлишган.

Тажриба сифатида қўлланилган илк телевизион ускуна ўша пайтда “телефот” деб номланган. Бу ютуқ нафақат фан тараққиётида катта аҳамият касб этди, балки глобал ахборот узатиш тизимлари ривожланишига янги йўналиш берди. Улар томонидан яратилган дастлабки телевизион мосламалар нафақат миллий, балки жаҳон илмий меросининг қимматли қисми сифатида тан олинган.

Бугунги кунда ушбу тарихий ихтиролар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Телевидение тарихи музейида сақланмоқда. Музейда Грабовский ва Белявский яратган дастлабки аппаратлар, архив фотосуратлар, видеотасвирлар ҳамда газеталар орқали ушбу ёрқин ихтиронинг тарихи намойиш этилади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияда кашфиётчилар томонидан ихтиро қилинган аппаратлар, фотосуратлар ва видеотасвирлар, газета материаллари намойиш қилинади.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
दिखाया गया 1 - 24 का 149
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।