Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ревизор 🧮 avatar
Ревизор 🧮
Ревизор 🧮 avatar
Ревизор 🧮
अवधि
दृश्य की संख्या

उद्धरण

पोस्ट
रिपोस्ट छिपाएं
24.04.202509:48
Андижон туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Янги Андижон массиви учун катта чироқ ва кичик чироқ устунлари билан таъминлаш бўйича танловлар (лот: 25110012425506 ва лот: 25110012425507) ўтказилди. Иккита лотнинг умумий бошланғич қиймати 690 миллион сўмни ташкил этган.

Иккала танловда ҳам «FURNITURE WOOD MEBEL» МЧЖ ғолиб, «344-SON XO‘JALIKLARARO KO‘CHMA MEXANIZATSIYALASHGAN SAFI» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

Мазкур икки субъект ўртасида боғлиқлик эҳтимоли мавжуд. Хусусан, «FURNITURE WOOD MEBEL» МЧЖ муассиси «JUST MOMENT BUILDING» МЧЖ (яна бир номи — «DELICIOUS FRUIT EXPORTS» МЧЖ) Андижон шаҳри, Пахтакор маҳалласи, Чинобод кўчаси, 59-уйда фаолият юритади.

Қизиғи шундаки, «344-SON XO‘JALIKLARARO KO‘CHMA MEXANIZATSIYALASHGAN SAFI» МЧЖнинг ягона таъсисчиси — Кимсанов Машхурбек Абдумаликовичга тегишли «ANDSAN-MARMAR» МЧЖ ҳам айнан шу манзилда жойлашган.

@revizor_uzb
15.04.202509:24
Учқудуқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўчаларга видеокузатув мосламаларини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича бошланғич қиймати 532,9 миллион сўм бўлган танлов эълон қилинди.

Танловда энг паст нарх — 532,5 миллион сўм таклиф қилган ва юқори баллни қўлга киритган «EXPRESS999GOLD» МЧЖ ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи — «SMART SELLING 007» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилди.

Заҳира ғолиби «SMART SELLING 007» МЧЖ Навоий вилояти, Учқудуқ шаҳри, Навоий МФЙ, Халқлар дўстлиги кўчаси, 609-уйда фаолият юритади. Қизиғи шундаки, айнан шу манзилда «EXPRESS999GOLD» МЧЖнинг ягона таъсисчисига тегишли «SHAXRIBONU OTABEK TRADE 777» МЧЖ ҳам жойлашган.

@revizor_uzb
28.03.202507:15
«Орол Артемия Саноат» давлат муассасаси Орол денгизи қирғоғидан йиғиб олинаётган артемия цистасини хом ашё сифатида қайта ишлаш, махсус ҳавзаларда ювиш ва центрифугаларда сиқиб, тайёр маҳсулотларни 40 кглик қопларга жойлаш хизмати бўйича бошланғич қиймати 900 млн сўмлик танлов эълон қилган.

Танлов натижаларига кўра, 840 млн сўм таклиф этган «MUYNOQ URDAKCHILIK» МЧЖ ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи – «JASMINE GOLD GROUP» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланди.

Бироқ танлов ғолиби ва заҳира ғолиби ўртасидаги эҳтимолий боғлиқлик кўзга ташланмоқда. Хусусан, икки компания бир хил манзил – Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани, Дўстлик МФЙ, Бердах кўчаси, 49-уйда фаолият юритади.

Бундан ташқари, айрим манбаларга кўра, иштирокчи компанияларнинг боғланиш учун кўрсатилган телефон рақамлари ва электрон манзиллари ҳам бир хил экани қайд этилган.

@revizor_uzb
24.03.202506:18
Газчилар учун янги машина, аҳоли учун эса янги тарифлар…

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ хизмат транспорти сифатида фойдаланиш учун 654,5 миллион сўм эвазига «CHEVROLET TRAVERSE» автомашинасини харид қилмоқда.

Маълумот учун:
2025 йил 1 апрелдан бошлаб газ учун янги тарифлар жорий этилади. Яъни, аҳоли 1 куб метр табиий газ учун 1000 сўм тўлайди, агар газ ҳисоблагич бўлмаса, овқат тайёрлаш ва сув иситиш мақсадида 1800 сўмдан ҳисобланади. Шунингдек, 1 килограмм суюлтирилган газ нархи 2000 сўм (ҳозирда 1600 сўм) этиб белгиланган.

@revizor_uzb
20.03.202506:29
«Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси» ДУК томонидан «Nurafshon Business City» ҳудудида қурилган Солиқ бошқармаси учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан, технологик жиҳозлар билан таъминлаш бўйича танлов ўтказилган.

Танловнинг бошланғич қиймати 2 миллиард 250 миллион сўмни ташкил этган.

Танлов натижасига кўра, 2 миллиард 128 миллион сўмлик нарх таклиф қилган «MOY GOROD-INVEST» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Бироқ ўрганишлар давомида танлов ғолиби ва заҳира ғолиби ўртасида боғлиқлик мавжудлиги маълум бўлди.

Хусусан, заҳира ғолиби «SAXOVAT MADAD NUR FAYZ» МЧЖ жойлашган манзил (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Катта Дўмбиробод МФЙ, Наққошлик кўчаси, 121-уй)да аввал танлов ғолиби — «MOY GOROD-INVEST» МЧЖ ҳам фаолият юритган.

Шунингдек, мазкур икки тадбиркорлик субъектининг муассиси Ўзбекистон Ногиронлар жамияти ҳисобланади.

@revizor_uzb
06.03.202512:29
Мазкур ҳолат юзасидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ «танлов қонунчиликка мос равишда ўтказилган» деган мазмунда муносабат билдирди.

Рақобат қўмитаси масъули @revizor_uzb’нинг сўровига жавобан сукут сақлашни маъқул топди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъули эса ушбу масала агентлик томонидан ўрганилмаганини маълум қилди.

Энди барча умид Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясидан.

Агар улар ҳам «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан ўтказилган (лот: 24120012384811) танловда қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмаган деса ёки Рақобат қўмитаси услубида сукут сақлашни маъқул кўрса, демак, давлат харидларида бундай ҳолатларга нормал қараш ёки «кўз юмиб» ўтиб кетиш «жоиз» бўлади.

Кейин бу ёндашувни давлат харидлари амалиётида «Ўзбекистон почтаси тажрибаси» сифатида киритиб қўйсак ҳам бўлаверади.

@revizor_uzb
АТ «Халқ банки»га қарашли «Халқ Суғурта» АЖ суғурта компанияси 929,5 млн сўмга бир дона «Lixiang Li 9 ULTRA» (қора) транспорт воситасини харид қилган.

@revizor_uzb
09.04.202513:29
«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан «MAN TGS 26.400» русумли автотранспорт воситаси учун эҳтиёт қисмлар харид қилиш бўйича бошланғич қиймати 405,6 миллион сўм бўлган танлов ўтказилди.

Танлов натижасига кўра, энг паст нарх — 384,5 миллион сўм таклиф қилган «AVTO SERVICE OFFICE» МЧЖ ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи — «BUILDING EQUIPMENT» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилди.

«BUILDING EQUIPMENT» МЧЖ Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек шаҳарчаси, Ҳаракат маҳалласи, Абу Райҳон Беруний кўчаси, 90-уйда жойлашган.

Шу манзилда, шунингдек, «AVTO SERVICE OFFICE» МЧЖ раҳбар ва таъсисчиларига тегишли бўлган «PROAVTOMARKET» МЧЖ, «SPARKLIGHTING» МЧЖ ва «AVTO-SERVIS-EHTIYOT-QISM» МЧЖ каби бошқа корхоналар ҳам фаолият юритади.

Бундан ташқари, «BUILDING EQUIPMENT» МЧЖнинг электрон почта манзили azimov-sanjar7788@mail.ru деб кўрсатилган. Эътиборлиси, Азимов Санжар Саидович «AVTO SERVICE OFFICE» МЧЖнинг 93,2 фоиз улушига эгалик қилади.

@revizor_uzb
24.03.202518:00
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ҳузуридаги медиа студия дизайнини ишлаб чиқиш, монтаж қилиш ва жиҳозлаш бўйича бошланғич қиймати 313,6 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда «PROFI INESTMENT» МЧЖ ва «ALL ENGINEERING SYSTEMS GROUP» МЧЖ бир хил нарх — 313,6 млн сўм таклиф қилган.

Натижада, «PROFI INESTMENT» ғолиб деб топилган, «ALL ENGINEERING SYSTEMS GROUP» эса заҳира ғолиби сифатида белгиланган.

Учинчи иштирокчи «BABY-MEDIA» МЧЖ нарх таклифини билдирмаган ва танловдан ҳам «ўта олмаган».

Танлов ғолиби ва заҳира ғолиби ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлиши мумкин.

Хусусан, «PROFI INESTMENT» МЧЖнинг раҳбари Хайитмуратов Шахзод Қосимжон ўғли «POWERFUL TECHNOLOGY» МЧЖнинг 100 фоиз улушига эгалик қилади.

«POWERFUL TECHNOLOGY» МЧЖнинг раҳбари Мирзакаримов Аббос Мирвали ўғли эса заҳира ғолиби «ALL ENGINEERING SYSTEMS GROUP» МЧЖнинг ҳам раҳбари ва ягона таъсисчиси ҳисобланади.

(registr.stat.uz сайтидаги техник носозлик сабабли маълумот олиш имкони бўлмади)

@revizor_uzb
24.03.202505:41
Тафаккур журнали учун қимматбаҳо машина

Республика Маънавият ва маърифат маркази тасарруфидаги «TAFAKKUR» давлат муассаси хизмат автотранспорти сифатида фойдаланиш учун 409,7 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS EV Champion» электромобил харид қилди.

@revizor_uzb
11.03.202507:44
«Дўстлик тумани ободонлаштириш бошқармаси» кўчатлар сотиб олиш бўйича бошланғич қиймати 104 млн сўмлик танлов ўтказди. Энг паст нарх — 103,7 млн сўм таклиф қилган «SARDOR HAMKOR 555» МЧЖ ғолиб деб топилди.

Бироқ танлов иштирокчилари ўртасидаги аффилланганлик (ўзаро боғлиқлик) ҳолати мавжуд бўлиши мумкин. Хусусан:

Иштирокчилардан бири «SMART BIZNESS 222» МЧЖ Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, А.Навоий МФЙ, Микрорайон кўчаси 4-2-уйда жойлашган.

Ушбу манзилда «TEX SHOP 777» МЧЖ ҳам фаолият юритади.

«TEX SHOP 777»МЧЖнинг 66,6% улуши «SMART BIZNESS 222» раҳбари ва ягона таъсисичиси Шахарбоев Темурбой Алишер ўғлига тегишли.

Қолган 33,4% улушига эса танлов ғолиби – «SARDOR HAMKOR 555» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Абдулқосимов Сардор Умар ўғли эгалик қилади.

Шу билан бирга, очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «SARDOR HAMKOR 555» МЧЖ ҳам юқорида кўрсатилган манзилда фаолият олиб боради.

@revizor_uzb
06.03.202509:24
Яна Рақамли таълимни ривожлантириш марказитанловда шубҳали ҳолатлар мавжудми?

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси доирасида Хоразм вилояти давлат умумтаълим мактаблари ўқувчиларини рақамли технологиялар соҳасида касбга тайёрлаш мақсадида саралаш тест имтиҳонларини ўтказиш учун танлов ўтказилган.

Бошланғич қиймати 1 миллиард сўм бўлган ушбу танловда «KHWARIZMI INTERNATIONAL SCHOOL OF OLYMPIADS» МЧЖ 980 миллион сўм таклиф этиб, ғолиб деб топилган ва шартнома тузилган. «HAKAN SARDOR EDU» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида белгиланган.

Бир қарашда танлов қонунчилик талабларига мос ўтгандек туюлади. Бироқ очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, танлов ғолиби ва заҳира ғолибининг телефон рақами сифатида айнан бир хил (998974559676) рақам кўрсатилган. Балки тасодифдир-а?

@revizor_uzb
18.04.202510:51
Жорий йилнинг март–апрель ойлари давомида АТ «Алоқабанк» томонидан умумий қиймати қарийб 6,5 миллиард сўмга тенг бўлган 17 та автотранспорт воситаси харид қилинди.

Харид қилинган автомобиллар орасида «TAHOE» — 1,1 млрд сўмлик, «Traverse» 657,7 млн сўмлик, «Equinox», «Malibu-2» ва шу каби «мамлакатимизда ишлаб чиқарилган» бошқа моделлардаги автомобиллар мавжуд.

«Олса, олибди-да, шунга нима қипти», дейишингиз мумкин. Аммо расмий маълумотларга кўра, банкнинг жами солиқ қарзи 60 миллиард сўмдан ортиқ. Бу — автотранспорт воситалари хариди учун сарфланган суммадан деярли ўн баробар кўп, десак ҳам бўлади.

Бундан ташқари, банкнинг Мажбурий ижро бюроси органларидаги қарздорлиги ярим млрд сўмдан зиёдни ташкил қилади.

@revizor_uzb
02.04.202506:37
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети академик лицейи ўқувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш бўйича бошланғич қиймати 640 млн 750 минг сўмлик танлов ўтказди.

Танловда энг паст нарх — 637 млн 280 минг сўм таклиф қилган «NURIYMONA-PORLOQ-KELAJAK» МЧЖ ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи «TERMIZ GREEN FOOD» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, танлов ғолиби ва заҳира ғолиби бир хил манзилда — Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Боғишамол маҳалласи, И.Каримов кўчаси, 201-уй, 35-хонадонда фаолият юритади.

@revizor_uzb
24.03.202516:45
«Жиззах бош насос станцияси бошқармаси» давлат муассасаси насосларни жорий таъмирлаш учун икки танлов (лот: 25110012419350 ва лот: 25110012419469) ўтказди.

Ҳар иккала танловда ҳам «NASOSSERVIS» ХК ғолиб сифатида танланиб, «BET» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб белгиланган.

Ушбу икки компанияни айни бир манзил боғлайди, яъни уларнинг иккаласи ҳам Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х. Бойқаро кўчаси, 13-уйда жойлашган.

@revizor_uzb
20.03.202508:26
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳам хизмат транспорти сифатида фойдаланиш учун 657,7 миллион сўмга бир дона «CHEVROLET TRAVERSE» автомашинасини харид қилмоқда.

@revizor_uzb
08.03.202517:30
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 675 млн сўмга «HYUNDAI AUTO ASIA» автосалонидан бир дона автомобил харид қилмоқда.

Мазкур давлат харидида автомобил модели аниқ кўрсатилмаган, бироқ нархи ва техник характеристикасига қараганда, бу «Hyundai Staria» люкс минивэни бўлиши мумкин.

Бизнес-класс учун мўлжалланган, юқори даражада жиҳозланган люкс минивэн қандай мақсадда сотиб олинаётгани номаълум. Ҳар ҳолда, бу талабалар ёки профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш учун мўлжалланмаган бўлса керак-а?

@revizor_uzb давлат ташкилотлари томонидан қимматбаҳо автомобиллар хариди билан боғлиқ ҳолатларни доимий ёритиб келади. Мазкур масалалар юзасидан шахсан Давлат раҳбари томонидан эътибор қаратилгани, раҳбарлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилга ўтиш зарурлиги қайд этилгани, албатта, биз учун ўта қувонарли ҳолат.

Ҳозрида Ҳукумат раҳбари хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани айтилмоқда.

@revizor_uzb
05.03.202511:38
Президент: «Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, маҳаллий автомобиль ва мебелдан фойдаланишга ўтиш зарур»
16.04.202518:33
«Алоқабанк»нинг йирик танловида «тайёр ғолиб» учун муддат узайтирилганми?

АТ «Алоқабанк» ва «Zoomrad» мобил тўлов тизими маҳсулотларини 2025 йил давомида онлайн платформаларда реклама қилиш бўйича бошланғич қиймати 8 млрд сўмлик танлов эълон қилинган. Танловнинг бошланиш муддати 2025 йил 17 март этиб белгиланган.

25 март куни муддат 4 кунга узайтирилган, муддат узайтирилиши билан боғлиқ ҳужжат — «пустой». Ушбу ўзгариш бўлажак ғолибнинг ҳали ОАВ сифатида рўйхатдан ўтишга улгурмагани билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

15 апрель куни шакллантирилган баённомага кўра, танловда «GRAY MATTER» МЧЖ, «WEBMEDIA INFORMATION» МЧЖ ва «MEDIA LOYIHALAR» МЧЖ иштирок этган.

Танлов балл бериш усули орқали, «энг яхши таклиф» мезони асосида баҳоланган. Натижада энг паст нарх — 7,7 млрд сўм таклиф қилган «GRAY MATTER» МЧЖ ғолиб деб топилган. «WEBMEDIA INFORMATION» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилган.

Танловнинг асосий талаблардан бири — иштирокчи корхоналар ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши зарур эканлиги бўлган.

«GRAY MATTER» МЧЖ эса ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатни 28 март куни, яъни муддат узайтирилганидан сўнг қўлга киритган.

ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилган номи — graymatter.uz бўлиб, ушбу сайт март ойининг бошидан фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, танлов шартларига кўра, иштирокчилар аввал амалга оширган ўхшаш ишлар ҳақида маълумот тақдим этиши керак эди. Лекин таклифлар ёпиқ шаклда берилгани боис, ташкил топганига бир йил ҳам бўлмаган «GRAY MATTER» МЧЖ бунгача шу каби ишларни қилган-қилмагани борасида бирор аниқ хулоса чиқаришнинг иложи йўқ.

Қолаверса, очиқ манбаларда ҳам бу компаниянинг илгари шундай турдаги ишларга алоқадор бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот топилмади.

@revizor_uzb
29.03.202516:42
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 1,1 млрд сўмга бир дона «Chevrolet Tahoe-2 RST» автомобилини харид қилмоқда.

@revizor_uzb
24.03.202511:14
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент технологиялари университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан 2023–2024 йилларда тайёрланган ўқув адабиётларини чоп этиш учун бошланғич қиймати 708,4 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра, «INNOVATSIYA-ZIYO» МЧЖ 700,0 млн сўм нарх таклифи билан танлов ғолиби деб топилган. Иккинчи иштирокчи «ILIM-NUR» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилган.

Ўрганишлар давомида «INNOVATSIYA-ZIYO» МЧЖ ва «ILIM-NUR» МЧЖ ўртасида эҳтимолий боғлиқлик мавжудлиги маълум бўлди.

Хусусан, «ILIM-NUR» МЧЖ Нукус шаҳри, Гузар маҳалласи, А. Досназаров кўчаси, 11-Б уйда фаолият юритади. Шу манзилда, шунингдек, «ILMIY VA O‘QUV ADABIYOTLAR NASHRIYOTI» МЧЖ ҳам жойлашган. Мазкур компания Халсаидов Фарход Бакировичга тегишли бўлиб, у танлов ғолиби —«INNOVATSIYA-ZIYO» МЧЖнинг ҳам раҳбари ва ягона таъсисчиси ҳисобланади.

@revizor_uzb
20.03.202507:18
Жиззах вилояти ҳокимлиги Президентнинг «Коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар самарадорлиги ва келгуси устувор вазифалар»га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида 657,7 миллион сўмга бир дона «CHEVROLET TRAVERSE» автомашинасини харид қилмоқда.

Шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ўзавтосаноат» АЖдан хизмат транспорти сифатида фойдаланиш учун «CHEVROLET TAHOE» автомобили ажратилишини сўраб, тўловлар кафолатланишини маълум қилган. Мазкур автомобилнинг нархи 1,1 миллиард сўмдан бошланади.

@revizor_uzb
06.03.202517:29
Давлат харидларида аффилланган шахслар иштироки анъанага айланяптими?

Икки кун олдин «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан 1,5 млрд сўмлик танлов ўтказилгани ва унда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.

Эътиборлиси, ўша танловда иштирок этган компаниялар яна бир бор — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» ДУК томонидан «SMS-хабар бериш хизмати» учун ўтказилган бошланғич қиймати 4,3 млрд сўмлик танловда кўриниш беришди.

Бу сафар ҳам худди аввалги «сценарий» такрорлангадек:

«PLAY MOBILE» МЧЖ 4,2 млрд сўм таклиф қилиб, бу танловда ҳам ғолиб деб топилган. Иккинчи иштирокчи ким? Яна ўша «ORZU MOBILE» МЧЖ — яна заҳира ғолиби сифатида танланган.

Танлов ғолиби ва заҳира ғолибининг ўзаро боғлиқлигини яна бир бор келтириб ўтамиз:

Хусусан, «PLAY MOBILE» МЧЖ таъсисчиларидан бири (60% улушга эга) Мираюбов Мирадил Мирюсупович айни пайтда «MSOFT» МЧЖ раҳбари ҳисобланади.

Шу билан бирга, «MSOFT» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Насиров Акмал Аброрвич«ORZU MOBILE» МЧЖнинг ҳам 100% улушига эгалик қилади.

Бошқача қилиб айтганда, икки компания ўзаро боғлиқ шахслар томонидан назорат қилинади, аммо давлат харидларида «рақобатчи» сифатида қатнашиб, ғолиб ва заҳира ғолиб сифатида белгиланаяпти.

Энг қизиғи шундаки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат харидлари соҳасида ваколатли органдир — «онангни қози сўкса, додингни кимга айтасан?»

Агар «Ўзбекистон почтаси тажрибаси»дан келиб чиқадиган бўлсак, юқоридаги икки ҳолатда ҳам «танлов қонунчиликка мос ўтказилган» деб ҳисоблаш мумкин. Шунчаки, ўзаро аффилланган шахслар тендерларда иштирок этиб, йирик давлат харидларини қўлга киритяпти — бу нормал ҳолат, ўта долзарб масала эмас.

АОКА қонунбузилиш ҳолати ҳақида хабар берган канални аноним деб топади, тамом! Ваколатли ва назорат органларига юбормайди. Шу билан барча «кўз юмади», сукут сақлайди.

@revizor_uzb
05.03.202507:27
Манфаатлар тўқнашуви, қиммат нархда товар сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш асосан давлат харидларида кузатилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Умуман, тўғридан-тўғри сотиб олса бўладиган 50 дан ортиқ товар ва хизмат турлари бор. Лекин бирорта раҳбар буни рўйхатдан чиқарайлик, ҳамма танлов қилиб олсин, нарх арзон бўлади, деган таклифни билдирмади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатасига парламентнинг бюджетга масъул қўмиталари билан биргаликда тўғридан-тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топширилди. Йил якунигача сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, бу борада Эксперт комиссияси тузилади. Ушбу комиссия илғор тажриба асосида давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратиб, ундаги маълумот янгиланиб турадиган тизим қилади.

Бунда, давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан кўпи билан 20 фоиздан ошмаслиги шарт. Ушбу талабни бузганлик учун қонун билан жавобгарлик ва жарималар жорий қилинади.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинаётган товарларни ҳам тартибга солиш вақти келгани таъкидланди. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилиши белгиланди.

Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, маҳаллий автомобиль ва мебелдан фойдаланишга ўтиш зарурлиги қайд этилди.

@revizor_uzb
दिखाया गया 1 - 24 का 61
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।