Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Олий Маъҳад | Расмий avatar

Олий Маъҳад | Расмий

©Тошкент ислом институти расмий канали
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिЛист 03, 2017
TGlist में जोड़ा गया
Лют 16, 2025

समूह "Олий Маъҳад | Расмий" में नवीनतम पोस्ट

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида "Мотуридийлик таълимоти билимдони" интеллектуал беллашувининг Республика босқичини "Мир Aраб" ўрта махсус ислом таълим муассасасида ташкил этиш ва ўтказиш режа қилинган.

💬 Шу муносабати билан Тошкент ислом институти талабалари ўртасида энг билимдон талабалар саралаб олиниб, мусобақада иштирок этувчи гуруҳ шакллантирилди.

Интеллектуал беллашувнинг мақсади:

✅ Талабалар Имом Мотуридийнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганишни рағбатлантириш;

✅ Давлат ва дин муносабатлари тушунчасини талабаларга ҳар томонлама чуқур ўрганишларини ташкил этиш;

✅ мотуридийлик таълимотига хос бағрикенглик ва мўтадиллик тамойилларини талабалар орасида кенг тарғиб қилиш;

✅ диний таълим муассасалари талабалари ўртасида жаҳолатга қарши маърифат ғояси асосида маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш;

✅ соғлом дунёқараш ва маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш;

✅ёшларда Ватанга муҳаббат туйғусини кучайтириш, миллий анъаналаримизга содиқлик руҳида тарбиялаш.

😎 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
#Мутолаа #Аудиолар

⭐️ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабдаги усуллари (1-қисм)

🗒 Китоб: Имом Аъзам – Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ

🔗 Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган

🔊 Матнни Тошкент ислом институти талабаси Эркин Носиров ўқиди

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
#Ҳаж

ҲАЖ САФАРИГА ЧИҚУВЧИГА ТАВСИЯЛАР

Муборак ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишига ҳаж китобларида қуйидаги кўрсатмалар берилади:
1. Ҳаж сафарига отланувчи киши ўзидан кўнгли ранжиган кишиларнинг кўнгилларини овлаши, уларни рози қилиши зарур.
2. Одамлар билан муомалани тўғрилаши.
3. Бирор кишига зулм қилган бўлса, ундан кечирим сўраши.
4. Бирор кишининг молини ноҳақ еб қўйган бўлса, уни ўзига ёки меросхўрларига қайтариб бериши.
5. Барча қилган гуноҳларига астойдил тавба қилиши.
6. Ота-онасини рози қилиб сафар қилиши.
7. Бола-чақаларини ҳотиржам қилиб сафар қилиши.
8. Қарзларини адо қилиб сафарга чиқиши.
9. Солиҳ кишилар билан сафар қилиши.
10. Ҳажнинг фарз ва вожиб масалаларини яхшилаб ўрганиб олиши;
11. Ўзи билан Ҳаж китобини олиши.
12. Сафарга тижорат мақсадларини аралаштирмай, холис ибодат мақсадида сафар қилиши.
13. Риё ва шуҳратпарастликдан ўзини йироқ тутиши.
14. Сафар давомида ўзини хокисор ва тавозе билан тутиши.
15. Зарурий нарсаларни сотиб олиш чоғида сотувчи билан ҳаддан зиёд тортишмаслиги;
16. Ҳаж сафари давомида пул сарфлашда хасислик қилмаслиги;
17. Шерикларига сарф-харажат қилиш тўғри келиб қолса, мамнуният билан уларга сарф қилиши.
18. Уйдан чиқиб кетаётган вақтида садақа қилиши.
19. Сафар давомида ҳожатманд одамларга сарф қиламан деб ўзи билан ортиқча маблағ олиши.
20. Икки ракат намоз ўқиб йўлга чиқиши.
21. Уйдан чиқиб кетаётган пайтда одамлар билан қўл бериб сўрашиб, улардан ҳаққига дуо қилиб туришларини сўраши.
22. Бошқаларнинг ҳам ҳаж қилишга кетаётган кишидан дуо қилишини сўрашлари.
23. Кузатувчи ҳам, сафарга кетувчи ҳам ўз дуоларини ўқишлари.
24. Сафар дуосини ўқиши.
25. Сафар давомида қаерга тушсалар, ўша жойда икки ракат намоз ўқиб олиши (мустаҳаб).
26. Сафар давомида Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, ота-онаси, фарзандлари ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши.
27. Сафар давомида тортишиш, дилозорлик ва тилозорлик каби нарсалардан сақланиши.
28. Барчага ҳалимлик билан, хушмуомалада бўлиши.
29. Беш вақт намозни имкони борича жамоат билан адо қилиши.
30. Намозларни ўз вақтида адо қилиши.
31. Суннати равотибларни иложи борича тарк қилмаслиги.

📚 «Мўминнинг умр сафари», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐
@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram
हटा दिया गया28.04.202514:12
📖 “Сунний ва бидъий талоқлар” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

📌 24 апрель куни Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси О.Ҳошимовнинг Ҳадис фанидан 706-гурух талабаларига “Сунний ва бидъий талоқлар” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди.

✅ Ушбу очиқ дарс таҳлилида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси П.Каттаев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қ.Сидиқметов, “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Э. Аҳмадқуловлар иштирок этди.

✅ Очиқ дарс интерфаол услубда, савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Шунингдек  мавзуга доир ҳадислар шарҳланиб, ҳадислар санади ва ровийлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Ҳадисларни фиқҳий далиллик жиҳатлари алоҳида ўрганилди.

😎 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
#Ат_Танал

📣 3 май куни навбатдаги имтиҳон

💬 Тошкент ислом институтида “Ат-Танал ал-арабий” халқаро тил сертификати имтиҳони бўлиб ўтади.

🗒 Номзоднинг араб тилини билиш даражасини аниқлаш учун қуйидаги билимлари баҳоланади:
🔽ёзиш;
🔽гапириш;
🔽ўқиш;
🔽тинглаб тушуниш;
🔽сўз бойлиги ва грамматика.

📊 B1, B2, C1, C2 халқаро араб тили сертификатини олиш учун имтиҳонда қатнашмоқчи бўлганлар онлайн рўйхатдан ўтишлари керак:

🧑‍💻 attanalalarabi.com/reg

❗️ Рўйхатга олиш 2025 йил 2 май кунигача давом этади. 3 май, шанба куни имтиҳон олинади.

📌Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 +998999210270
✉️ @at_tanal_admin_tii1971
🔔 @attanal_oliymahad

😎 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲГА СУЯНГАН БАНДА ЙИҚИЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

😎 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️Фарғона шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсига ташриф

Тошкент ислом институти проректори Жаҳонгир Рӯзиев, “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир Неъматов, “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Аҳмадхон Рашидов ва катта ӯқитувчи Зафар Маҳмудов Фарғона вилояти вакиллиги билан ҳамкорликда ташкил этилган Фарғона шаҳар “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсига ташриф буюриб, фаолиятини кўздан кечирдилар. Уларга вилоят вакиллиги ходимлари ва ӯқув курси ӯқитувчилари ҳамроҳлик қилдилар.

▫️Шунингдек, ӯқув курсида таълим олаётганлар учун давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

▫️Тадбирда “Қуръон курслари - ихлосли халқимизга берилган энг катта неъматлардандир” ва “Қуръон аҳли Аллоҳ таолонинг хос бандаларидир” мавзуларида маъруза қилинди.
  
▫️Тадбир якунида барча иштирокчиларга Ж.Неъматовнинг "Тартил" китоби ҳадя этилиб, хайрли дуолар қилинди.

☎️ (50) 104-4100, (73) 226-7244
Фарғона шаҳар, Киргили мавзеси, Кимёгарлар кўчаси 12-уй

🔗 t.me/oliymahad
#Конференция #Матбуот

"Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube ✔️ Facebook 📱 Instagram
#Maqolalar

▪️ Josuslik – Islomda man etilgan illat

▫️ Zamonaviy dunyoda texnologiyaning rivojlanishi insonlar o‘rtasidagi aloqa vositalarini kengaytirdi, shu bilan birga shaxsiy hayot daxlsizligi, sir saqlash, va axloqiy mas’uliyat tushunchalariga ham jiddiy tahdid solmoqda. Ayniqsa, josuslik – ya’ni birovning yashirin sirlarini izlash va fosh qilish kabi illatlar turli zamonaviy ko‘rinishlarda jamiyatga singib bormoqda. – Toshkent islom instituti talabasi Anvar XUJAXANOV

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/44635

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Конференция #Матбуот

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида "Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Манба: ZO‘RTV

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube ✔️ Facebook 📱 Instagram
#Конференция #Матбуот

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида "Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Манба: UZREPORT

💬 Конференцияда халқаро ҳамда маҳаллий уламо ва олимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

ТИИ Матбут хизмати

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube ✔️ Facebook 📱 Instagram
#Munosabat

BAG‘RIKENG JAMIYAT – BARQAROR DAVLAT
Ushbu tamoyil asosida ijtimoiy-ma’naviy muhit barqarorligi ta’minlanadi

✅ Yurtimizda diniy sohada davlat siyosatining takomillashuvi, fuqarolarning diniy e’tiqod erkinligi kafolatlanishi va diniy sohaga oid masalalarning huquqiy asosda hal etilishi borasida tub burilish yuz bermoqda. Bu borada ilgari surilgan konseptual yondashuvlar nafaqat mamlakat ichida, balki xalqaro maydonda ham e’tirof etilmoqda.

📌 Xususan, davlatimiz rahbarining shu yil 21-apreldagi “Fuqarolarning vijdon erkinligi huquqi kafolatlarini yanada mustahkamlash hamda diniy-ma’rifiy sohadagi islohotlarni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmoni ushbu yo‘nalishdagi islohotlar uchun muhim hujjatdir.

Ilhomjon Bekmirzayev,
O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi professori, tarix fanlari doktori

“Yangi O‘zbekiston” gazetasi

📎Gazetani yuklab olish uchun

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
Тошкент ислом институти битирувчи талабалари ва магистрантларнинг "Дуал таълим" (4+2) дастури тадбирлари давом этмоқда

😎Тошкент ислом институтининг 4-курс талабалари ва магистрантлари Тошкент шаҳри ҳудудидаги масжидлар, имом-хатиблари, тарғибот тадбирларига чиқувчи мутахассисларга кузатувчи-амалиётчи сифатида бириктирилиб  "Дуал таълим" (4+2) дастурига мувофиқ тарғибот тадбирида иштирок этдилар.

⏺"Дуал таълим" (4+2) дастури талабаларга нафақат назарий билимларни қўллаш имконини, балки ҳақиқий келажакдаги вазифани ҳис қилиш, тажрибали мутахассислар билан мулоқотда бўлиш орқали ўзини ривожлантириш имкониятини ҳам бермоқда.
 
🗣 Амалиёт жараёни талабаларга соҳанинг турли жиҳатларини ўрганиш имконини берди. Улар назарий жиҳатдан ўрганилган жараёнларни ҳақиқий иш муҳитида синаб кўриш, муаммоларни ҳал қилишда ижодий ёндашиш, шунингдек, масъулиятни ҳис қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
 
💬 Шунингдек, бу амалиёт талабаларнинг шахсий ривожланишига ҳам катта таъсир кўрсатади. Улар ўзларининг кучли ҳамда заиф томонларини аниқлаш имкониятига эга бўладилар.

😎 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
#Мақолалар #кибр

▪️ Кибр – мўъмин учун бегонадир

▫️ Муаллимга кибр қилиш, уни менсимаслик тубан хулқ ҳамда нифоқ аломатларидан ҳисобланади. Имом Табароний “ал-Кабир”да ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “уч тоифа инсон борки, уларни фақат мунофиқгина хорлайди: Исломда мўйсафид бўлган қария, илм соҳиби ва одил раҳбар”.
Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ дедиларки: Агар мутакаббир кишини кўрсанг билгинки, унинг намози кам ёки ундан бутунлай маҳрум бўлган. Чунки кибр билан кўп сажда қилиш бирга жамланмайди.
Ривоят қилишларича: Бир кишиникига меҳмон келиб қолди. Уйда меҳмонга қўядиган ҳеч вақо йўқ эди. У бир литр қатиқ олиб келиб, беш литр сув қўшиб, туз ва муз солиб, айрон тайёрлади. Бир литр қатиқ беш литр сувни қабул қилиб, тотли ичимликка айланди. Агар ўша қатиққа бир томчи бензин тушиб…

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/44629

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |

रिकॉर्ड

30.03.202523:59
14.6Kसदस्य
19.04.202514:08
100उद्धरण सूचकांक
19.03.202501:58
8.2Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
18.03.202523:59
9.5Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
25.04.202514:11
4.44%ER
18.03.202519:04
57.25%ERR

विकास

सदस्य
उद्धरण सूचकांक
एक पोस्ट का औसत दृश्य
एक विज्ञापन पोस्ट का औसत दृश्य
ER
ERR
ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Олий Маъҳад | Расмий के लोकप्रिय पोस्ट

#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 🔎 Youtube 📌 Facebook 📢 Instagram
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

▪️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида:

«Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга тўғри келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубхасиз беради», дедилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган).

😎 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
08.04.202514:11
#nazm

VATAN SOG‘INCHI

Toshkent islom institutida fidoiylik bilan xizmat qilgan, Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi ilmiy xodimi Tohir Evadullayev shu kunlarda sogʻligini tiklash uchun Hindistonda davolanyapti.

Bir necha oydan buyon Vatandan olisda yashayotgan doʻstimiz Alloh taoloning fazlu marhamati bilan dardni yengdi, ammo furqat kulbasidan chiqib, jannatmakon yurtiga qaytish uchun shifokorlardan hozircha ijozat yoʻq.

Kasallik bir yon – hajr bir yon ekan. Qalbini oʻrtayotgan sogʻinch nazm chashmasidan suv ichib, qogʻozga toʻkilibdi.

Quyida uning qalb izhorini oʻquvchilar eʼtiboriga havola etishga jazm qildik.

Qismatda bor ekan xastalik biroz,
Barchasi Rabbimdan, etmam eʼtiroz.
Biroq ne qilayin, Vatan sogʻinchi
Qalbimni oʻrtaydi kun sayin boz-boz.

Davomi:👉 bukhari.uz/?p=41342&lang=oz

Jumla bemorlarga shifo bersin...🤲

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
28.03.202519:27
#alvido_ramazon #nasr

KETMA RAMAZONIM...

Oliy toifali suxandon Shuhrat Qayumov

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
28.03.202515:54
🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БУГУН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ҚАДР КЕЧАСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: “У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

📖 Бу кеча Қуръони карим нозил этила бошлаган. “Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик” (Қадр сураси, 1-оят).

🧎‍♂️ Бу кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.

🟢Бу кеча “...минг ойдан яхшироқдир” (Қадр сураси, 3-оят).

Бу кеча қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.

Бу кеча фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.

🌙 Бу кеча ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.

🤲 Бу кеча Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.

☀️ Бу кеча иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.

🌱 Бу кечада қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).

🤲 Бу кеча ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”
Маъноси: “Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин” (Имом Термизий ривояти).

🗣 Бу кечада қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤝 Бу кеча гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

🤲 Бу кеча барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#eslatma #ramazon #qadr_kechasi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🕌 Пайғамбаримиз алайҳиссалом давридаги Мадина шаҳри кўриниши...

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube ✔️ Facebook 📱 Instagram
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

😄Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:

1. Андижон вилояти 06:20
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15

#namoz #vaqt #ramazon_hayiti

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Жума

✨ Рамазон жумаси муборак бўлсин!

▪️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

▫️«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар» (Имом Муслим ривояти).

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
💬“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

🟢Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
🌱 Неъматларга амалий шукр қилганмисиз?

Аллоҳ таолога шукр қилиш кучли мўминнинг сифатларидан саналади. Банданинг шукр қилиши – унинг бахтлилигидан, ички хотиржамлигидан, кўнглида кири йўқлигидан, бошқалар билан аҳил-иноқлигидан дарак беради!

У айни вақтда Аллоҳнинг неъматини эътироф этиш ва гўзал хулқ шодаларидан бир маржондир. Биз бандалар доимо шу хулқ ила сифатланишимиз лозим. Аллоҳ таолонинг неъматлари чек-чегарасиз, соғлигингиз, мол-давлатингиз, фарзандларингиз, обрўйингиз, қўйингки, Аллоҳ сизга инъом этган жамийки неъматлар.

Фурсат топдим дегунингизча Аллоҳга шукр қилинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, сизга саодат, хотиржамлик берсин, десангиз, шукр қилинг!

Аллоҳга шукр қилинг, шунда У сизга неъматларини зиёда этади. Ахир бу ҳақда Ўзи айтган-ку: “Шукр қилсангиз сизларга (неъматларимни) зиёда қиламан” (Иброҳим сураси, 7-оят)...
⚡️Батафсил

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Шаввол

▪️ Шаввол ойи рўзаси учун қандай ният қилинади?

▫️ Саҳарликда таомланишдан олдин қуйидаги дуони ўқиш тавсия этилади: “Аллоҳумма, барик лана фиҳи ва атъимна хойран минҳу!”… – ТИИ “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/44359

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
28.04.202510:51
#Ҳаж

ҲАЖ САФАРИГА ЧИҚУВЧИГА ТАВСИЯЛАР

Муборак ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишига ҳаж китобларида қуйидаги кўрсатмалар берилади:
1. Ҳаж сафарига отланувчи киши ўзидан кўнгли ранжиган кишиларнинг кўнгилларини овлаши, уларни рози қилиши зарур.
2. Одамлар билан муомалани тўғрилаши.
3. Бирор кишига зулм қилган бўлса, ундан кечирим сўраши.
4. Бирор кишининг молини ноҳақ еб қўйган бўлса, уни ўзига ёки меросхўрларига қайтариб бериши.
5. Барча қилган гуноҳларига астойдил тавба қилиши.
6. Ота-онасини рози қилиб сафар қилиши.
7. Бола-чақаларини ҳотиржам қилиб сафар қилиши.
8. Қарзларини адо қилиб сафарга чиқиши.
9. Солиҳ кишилар билан сафар қилиши.
10. Ҳажнинг фарз ва вожиб масалаларини яхшилаб ўрганиб олиши;
11. Ўзи билан Ҳаж китобини олиши.
12. Сафарга тижорат мақсадларини аралаштирмай, холис ибодат мақсадида сафар қилиши.
13. Риё ва шуҳратпарастликдан ўзини йироқ тутиши.
14. Сафар давомида ўзини хокисор ва тавозе билан тутиши.
15. Зарурий нарсаларни сотиб олиш чоғида сотувчи билан ҳаддан зиёд тортишмаслиги;
16. Ҳаж сафари давомида пул сарфлашда хасислик қилмаслиги;
17. Шерикларига сарф-харажат қилиш тўғри келиб қолса, мамнуният билан уларга сарф қилиши.
18. Уйдан чиқиб кетаётган вақтида садақа қилиши.
19. Сафар давомида ҳожатманд одамларга сарф қиламан деб ўзи билан ортиқча маблағ олиши.
20. Икки ракат намоз ўқиб йўлга чиқиши.
21. Уйдан чиқиб кетаётган пайтда одамлар билан қўл бериб сўрашиб, улардан ҳаққига дуо қилиб туришларини сўраши.
22. Бошқаларнинг ҳам ҳаж қилишга кетаётган кишидан дуо қилишини сўрашлари.
23. Кузатувчи ҳам, сафарга кетувчи ҳам ўз дуоларини ўқишлари.
24. Сафар дуосини ўқиши.
25. Сафар давомида қаерга тушсалар, ўша жойда икки ракат намоз ўқиб олиши (мустаҳаб).
26. Сафар давомида Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, ота-онаси, фарзандлари ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши.
27. Сафар давомида тортишиш, дилозорлик ва тилозорлик каби нарсалардан сақланиши.
28. Барчага ҳалимлик билан, хушмуомалада бўлиши.
29. Беш вақт намозни имкони борича жамоат билан адо қилиши.
30. Намозларни ўз вақтида адо қилиши.
31. Суннати равотибларни иложи борича тарк қилмаслиги.

📚 «Мўминнинг умр сафари», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐
@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
💬“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

🟢Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
23.04.202516:04
🏆 Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида “23-апрель - халқаро инглиз тили куни” муносабати билан “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди

🔂Тошкент ислом институтида “Апрель – ўзбек ва хорижий тиллар фан ойлиги” доирасида “Тиллар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида “23 апрель – халқаро инглиз тили куни” муносабати билан “Заковат” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.

💙Тадбирни “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов очиб берди. Кафедра ўқитувчиси Саодат Валиева тадбирни олиб борди. Шунингдек тадбир бошланишида Ўқув ишлари бўйича проректор Жаҳонгир Рўзиев сўзга чиқиб иштирокчиларга муваффаққият тилади.

🏅 Беллашув курслар ўртасида бўлиб, ҳар бир курсдан 4 тадан талаба иштирок этди. Беллашув 7 раунддан иборат бўлиб, ҳар бир раундда 7 тадан савол берилди. Саволлар инглиз тилининг хусусияти, мантиқий фикрлаш, тинглаб тушуна олиш кўникмаси ва топқирликка оид бўлди.

✅Беллашув натижаларига кўра иштирокчилар қуйидагича баҳоландилар:

🥇 2-курс талабалари жамоаси
🥈 3-курс талабалари жамоаси
🥉 1-курс талабалар жамоаси
4⃣ 4-курс талабалари жамоаси

🔵Беллашув якунида ўқув ишлари бўйича проректор Жаҳонгир Рўзиев, “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов ҳамда кафедра инглиз тили катта ўқитувчиси Фаҳриддин Эрназаровлар ғолиблар ва иштирокчиларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।