Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал avatar
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал avatar
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
22.04.202507:10
"Сув ҳам бир лойқаланиб тинади..." - Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент вилояти суди ҳамкорлигида оила, ҳуқуқ ва маънавий бурчга доир хайрли тадбир ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
12.04.202517:43
Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳамда Сирдарё вилоят судлари ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва фарзандлар тарбиясига бағишланган очиқ мулоқотлар ўтказилди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
02.04.202517:56
Синовларда ҳикмат топиб, хатолардан сабоқ чиқариш керак - Судьялар олий кенгаши ва Олий суд раҳбарияти иштирокида ўтган очиқ мулоқотдан яна бир лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Маълумот яширилгани йўқ, аммо ҳолат изоҳ талаб қилади


Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди раиси ва судьясига нисбатан интизомий жазо қўлланилганига доир Кенгаш ахбороти ижтимоий тармоқдаги қатор каналларда эълон қилинар экан, унга "маҳкум озодликка чиқарилгани" ҳам қўшимча қилинмоқда. Натижада жамоатчиликда гўёки қонунга зид суд ҳужжати қабул қилган-у унинг бекор бўлиши ортидан бир маҳкум озодликка чиқиб, айни шу судьянинг интизомий жазога тортилишига сабаб бўлган, мазмундаги фикр ва тасаввурлар пайдо бўлмоқда.

Устига устак, “йўқ, бу жараёнда маҳкумга оид иш мазмунан кўриб чиқилмаган, масала бунгача етиб бормаган”, маъносида берилган изоҳ эса “нега суд маълумотни яширяпти, маҳкум жазодан озод қилинган-ку?” деган навбатдаги саволни келтириб чиқармоқда.

Дарҳақиқат, ҳолат юзасидан изоҳга эҳтиёж бор.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Манба ишончга сазовор эмас!

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида гўёки судьялар ўртасида аноним сўров ўтказилиб, иштирокчиларнинг 43 фозидан кўпроғи ўзини чинакам мустақил деб ҳисобламаслиги, 60 фоизи суд ишларига турли таъсирлар (босим, таъзиқ) мавжудлигини билдирганига оид хабарлар тарқалмоқда.

Судьялар олий кенгаши ушбу “аноним сўровнома” ва унинг натижаларини ишончга сазовор эмас, деб ҳисоблайди. Буни ўтказилгани айтилаётган “сўровномада” бор-йўғи 75 нафар судья (айни пайтда фаолият кўрсатаётган судьяларнинг 6 фоизи ҳам эмас) иштирок этганидан ҳам билиш мумкин.

Иккинчидан, Кенгаш томонидан судьялар дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар бўйича улар (судьялар) ўртасида аноним сўровлар ўтказиш амалиёти мавжуд. Ушбу амалиёт қамрови кенг бўлиб, нафақат муаммо, балки унинг келиб чиқиши сабабларига ҳам эътибор қаратилмоқда.

Шундан келиб чиқиб...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:
11.04.202517:55
Р а с м и й а х б о р о т

Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш. Ҳ.га (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судьяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланди.

Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилиши тушунтирилишига қарамай такрор пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида, ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилиб, далилий ашё билан қўлган олинган.

Моддий манфаатдорлик таклиф қилган ҳолда ишни ўз фойдасига ҳал этишга уриниш нафақат коррупция, шунингдек, суд ишларига ноқонуний аралашишнинг кўринишларидан бири бўлиб, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланишига олиб келиши эслатилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Шиддатли ислоҳотларнинг янги тўлқини

Акмал РАҲМОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
судьяси, юридик фанлар номзоди


Ўзбекистон миллий давлатчилиги тарихий йўли мураккаб ва айни пайтда кўп қирралидир. Масалан, бугунги кунда мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига интеграциялашув жараёнига халақит бераётган коррупция иллатини йўқотиш учун жамият ҳаётига чирмашиб кетган дунёқарашни ўзгартириш, аҳолининг давлатга ишончини тиклаш, эскича анъана ва ёндашувлар ўрнига янги ҳуқуқий қадрият ва институтларни жорий этиш муаммосини олайлик.

Шукрки, янгича ижтимоий-сиёсий ва маданий ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ янги Ўзбекистон улуғвор ғоясини миллий ҳуқуқ тизимимизнинг ички динамикасига сингдириш учун улкан шижоат ва уни амалга оширишга қатъий сиёсий иродани Президентмизнинг давлат раҳбари сифатида қабул қилаётган сиёсий қарорлари ва тизимли саъй-ҳаракатларида яққол ҳис қилдик.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
15.04.202514:41
"Ажрим - ечим эмас" - Судьялар олий кенгаши вакилларининг фаол иштирокида Сирдарёда ўтган хайрли тадбир ва унинг ижобий натижалари

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
05.04.202507:28
Р а с м и й м у н о с а б а т

Сурхондарё вилоят суди матбуот хизмати томонидан Т.Х.га (марҳум) нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш кўрилишида Судьялар одоби кодекси бузилгани эҳтимолидан келиб чиқиб ўтказилган хизмат текшируви якуни бўйича берилган расмий ахборот ижтимоий тармоқлардаги айрим каналларда нотўғри талқинлар билан эълон қилинмоқда. Уларда суд гўёки марҳумга (?!) маъмурий жазо тайинлангани, бунинг учун судья интизомий жазо билан қутилганига урғу берилмоқда.

Аниқлик киритиладки, Т. Х.га нисбатан маъмурий жазога тайинланиб, суд қарори қонуний кучга кирганидан кейин (!) вафот этгани ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлгани ортидан, Кенгаш тавсиясига кўра, вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви ўтказилди. Хизмат текшируви жараёнида тегишли суд қарорида техник характердаги хатоликка йўл қўйилганлиги ва уни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланиб, жамоатчиликда суднинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига ассосиз шубҳалар эҳтимоли юзага келишига сабабчи бўлгани учун туман судининг тергов судьясига тегишли интизомий жазо чораси қўлланилган.

Қўшимча қилинадики, маъмурий жазога тортилган шахснинг вафоти бўйича ваколатли орган томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилиб, куни кеча якуний ахборот берилди. Унга кўра, мазкур ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
20.02.202510:24
#Сарҳисоб

Бугун Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисобига доир матбуот анжумани бўлиб ўтди.

МАТН👈👈

ВИДЕО👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
15.04.202505:27
#Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
 
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Талабгорлар 2025 йил 15 апрелдан 15 майга қадар http://daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 майигача  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари,  топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
03.04.202512:46
Кенгаш раҳбарияти томонидан суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини самарали таъминлаш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш масалаларида Навоий вилоят судлари судьялари билан ҳам очиқ мулоқот ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р а с м и й а х б о р о т

“You Tube” видеохостингидаги каналда баён қилинган Жиззах вилояти судидаги ҳолат Судьялар олий кенгаши томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш судьяларнинг хатти-ҳаракатлари доирасида бўлиб, унда суд қарорлари қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи кўриб чиқилмайди. Қонунга мувофиқ, суд қарорларига фақат юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга.

Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
दिखाया गया 1 - 13 का 13
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।