Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Файзбоғ (ТемурМалик) avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
Файзбоғ (ТемурМалик) avatar
Файзбоғ (ТемурМалик)
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясини танқид қилди. Олий таълим вазирлиги ҳолатни ўрганиб баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда ҳиндистонлик талабанинг Тошкент тиббиёт академиясидаги таълим сифатидан норози бўлиб ёзган пости муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Reddit платформасида шахси кўрсатилмасдан бир ой олдин жойланган постда муаллиф шу йил февралида академияга қабул қилингани, лекин барча умидлари пуч бўлиб чиққанини ҳикоя қилади.

"Мен 2025 йил февралида Тошкент тиббиёт академиясига 1-курсга қабул қилинган ҳиндистонлик талабаман. Рости, бу университетни ишончли деб ўйлагандим. Контракт тўловлари арзон, хорижда тиббиёт ва жарроҳлик бўйича бакалариат, яхши муҳит, тўғрими? Адашган эканман. Бу ерда таълим сифати мутлақо расво, айниқса биз, хорижий талабалар учун.

Биринчидан, ўқитувчилар инглиз тилида зўрға гапиришади. Ҳазиллашмаяпман, баъзида Google Translate'дан ўқиётгандек минғирлашади. Уларни ҳатто тушунолмасак, қандай қилиб тиббиётни ўрганишимиз мумкин? Бизни 4 соат инглиз тили дарсларига мажбуран киритишади. Мен бу ерга алифбо ўрганишга келмаганман-ку, анатомияни ўрганишга келганман!

Анатомиядан 1 соат 20 дақиқа дарс бўлади ва бу ҳам кулгили. Улар ҳеч нима ўқитишмайди. Тўғри, профессорлар дарсга келишади, лекин фақат ўтириб, дарсликни кўрсатиб: “мана мавзу, ўрганинглар”, деб чиқиб кетади. Баъзида дарслар охирги дақиқаларда бекор қилинади. Аввалига “дарс онлайн бўлади” дейишади, лекин ҳайратланарлиси, ҳеч қандай онлайн дарс бўлмайди. Биз асосан ўзимиз мустақил ўқиймиз, улар эса ойлик олиб, истаган пайтда ғойиб бўлишади.

Кейин декан бор. Бу одам телба. Соқолимизни олишимизни сўраб, бизни мунтазам таъқиб қилади. Тушунаман, бу “вазирлик қоидалари” ёки нима бўлса ҳам, лекин инсон, тинчланинг – соқолим имтиҳонларни топширишга халал бермаяпти-ку! Декан ҳақида гапирсам, ундан фойда йўқ – ҳеч қанақа муаммони ҳал қилмайди. У шунчаки ўзини катта одамдек кўрсатиб юради, буёқда эса ётоқхона хароб бўлиб ётади. Ҳа, ҳинд талабалар учун ажратилган ётоқхона. Жирканч аҳволда. Ҳожатхоналар, омадимиз келса, ойига бир марта тозаланади, ҳамма жой моғор босиб кетган, қувурлардан сув оқиб ётибди ва ҳоказо. Ҳар икки ойда кимдир қизамиққа чалинади, уларнинг доҳиёна ечими эса бизни чорва фермадагидек тасодифий вакциналар билан эмлаш бўлади. Бу ерда гигиена деган нарса – афсона.

Таълим шу даражада ёмонки, қаердан бошлашни билмайман. Ўқитувчилар дарсга келиб овора бўлганида ҳам, фақат слайдлардан ўқиб беришади ёки “ўзинглар ўрганинглар” дейишади. Қандай қилиб яхши шифокор бўлишимиз керак, агар ҳеч нарса ўргатишмаса?

Имтиҳонлар эса умуман бошқа цирк. Сизга 50 та савол ёзилган PDF беришади, ёдлаб олинг дейишади, кейин компютер орқали тест топширасиз. Саволларнинг деярли ҳаммаси ўша PDF'дан бўлади. Фақат ёдлаб, айтиб берасиз ва ўтиб кетасиз. Энг осон имтиҳонлар, лекин ундан нима фойда? Мен бу ерга хотира ўйинларини ўйнаш учун эмас, ҳақиқий тиббиётни ўрганиш учун келганман. Ажабланарли жойи йўқки, бу жойдан “ярим пишган” шифокорлар чиқади. Бундай масхарабозликни Ҳиндистон миллий тиббиёт комиссияси қандай қилиб тан олган ўзи? Кимдир буни текшириши керак", дейилади мурожаатда.

Юқоридаги пост тармоқларда тарқалиши ортидан, олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов Тошкент тиббиёт академиясига бориб, ҳиндистонлик талабалар билан учрашди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, Шарипов ТТАдаги ўқув жараёнлари ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишган. Шундан кейин хорижлик, хусусан ҳиндистонлик талабалар билан мулоқот қилган. Вазир университет раҳбариятига хорижлик талабалар учун қулайликларни кўпайтириш бўйича топшириқлар берган.

“Суҳбат давомида талабалар университетда яратилган замонавий шарт-шароитлардан мамнун эканликларини, таълим сифати, профессор-ўқитувчилар билан мулоқот ва яшаш имкониятлари борасида ижобий фикрларни билдирдилар”, – дейилади расмий хабарда.

🔥 @fayzboguz
“Фонтанланиш” деган янги сўзни сизлар ҳам ўрганиб олдингизларми? Энди кундалик ҳаётда қандай ҳолларда уни қўллаш мумкинлигини ўйлаб кўриш керак - “Ўв, фонтанланмагин-ў..” “Вой фонтанланмай ўлинг”, “Эрта фонтанланишга қарши қандай дориларингиз бор, опа?” ва ҳк.

Ҳудди шу энергетика раҳбарияти ва контрактниклари ишни давом эттирса, яқин орада бу сўз истеъмолига яна қайтишимиз эҳтимоли бор. Шу йўсинда у тез-тез қўлланилувчи сўз сифатида халқ оғзаки ижодидан муносиб ўрин олса ажабмас.

“2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди. Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди”, деб ёзяпти Энергетика вазирлиги.

Ўтган сентябрда Бойсундаги портлаш катта хавф туғдирганди, кўплар касал бўлгани қайд қилинган. Қисқа муддатда тузалиб кетса-да, бу каби заҳарланиш узоқ муддатда инсон саломатлигига жиддий шикаст етказиши мумкин. Вазирлик баёнотида аҳоли орасида нима чоралар кўрилаётгани ҳақида маълумот берилмади.

Ибрат Сафо

🔥 @fayzboguz
Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси ЙТҲда вафот этди. Марҳумларнинг яқинлари улар мажбурий меҳнат қурбони бўлишганини айтишмоқда

Навоий вилоятининг Кармана туманида ёшлар етакчилари вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон хуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоли Хайрулла Қиличев ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг ёзишича, воқеа 3 май, шанба куни юз берган. ЙТҲда уч нафар ёшлар етакчилари бўлган. Икки нафари воқеа жойида вафот этган: Фарҳод маҳалласи етакчиси Улуғбек Облоқулов 29 ёш, Мирсаид Бахром маҳалласи етакчиси Мухриддин Бахронов эса 23 ёшда бўлган.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев икки нафар етакчининг автоҳалокат сабаб вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини қайд этди.

«Бир кунда тизимнинг ёш ва забардаст икки етакчисининг кутилмаганда бундай бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этиши — жуда оғир мусибат. Жамоамиз номидан марҳумларнинг оила-аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз. Вафот этган дўстларимизнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатилади», — дейди у ўз муносабатида.

Мажбурий меҳнат қурбонлари...

Тармоқларда «Фарҳод» маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облоқуловнинг 3 май куни ўзи томонидан олинган охирги видеоси эканлиги айтилган кадр тарқалди. У видеода Тўдакўлда ўтказилаётган шахмат мусобақасига кетаётганини айтган.

Марҳум ёшлар етакчиси Мухриддин Бахроновнинг акаси Феруз Бахронов воқеа тафсилотлари ҳақида гапириб берди.

«Онамнинг сўзларига кўра, ўша куни, яъни 3 май, шанба куни эрталаб ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасидан Валижон исмли ходим укамга қўнғироқ қилиб, бошқармага боришини айтган. Бошқармадан телефон қилишяпти, бормасам бўлмайди, гап эшитаман, деб ювиниб, соқолини олиб, соат 09:00 ларда уйдан чиқиб кетган. Соат 10:00 ларда уйга келиб, укамни сўрасам, уни Тўдакўлга тадбирга кетганини айтишди. Бир неча соат ўтиб, яъни 12:00 ларда воқеа ҳақида хабар топдик», — дейди у.

Унинг қайд этишича, марҳумни дам олиш кунлари ишга чақиртириш одатий ҳол бўлган.

«Укам ҳар куни эрталаб соат 08:00 уйдан чиқиб кетарди, кеч соат 19:00, 20:00 ларда қайтарди. Шанба куни ишга чиқиб кетиш ҳолати кўп кузатилган, бу одатга айланганди. Меҳнат қонунчилигида қатъий иш вақти белгилаб қўйилган. Ундан ташқари, яна 3−4 соат ишлаганига кўз юмганмиз. Шанба кунлари чақириб, ишлатишлари оқибатида укамдан айрилдик. Ўша куни тадбир ва ҳодиса бўлмаганида ҳозир уйда ўйнаб-кулиб юрган бўларди. Укам 100 фоиз мажбурий меҳнатнинг қурбони бўлди. Бу воқеа иш вақтида бўлса ҳам тушунса бўларди. Лекин воқеа иш пайтида бўлгани йўқ. Дам олиш куни чақиришди ва укамдан айрилдик», — дейди Феруз Бахронов.

🔥 @fayzboguz
04.05.202509:02
Янги чақириқ: Парламент 180 градус бурилиш арафасидами?

Парламентда сўнгги кунлардаги ҳаракатлар жиддий бир нарсадан дарак бермоқда. Ўзига хос “сокин силжиш” жараёни кетмоқда: айрим фракциялар энди рақиб эмас, ҳамкор бўлиш имкониятларини ўрганяпти.

Айни пайтда, ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” фракцияси ўртасида сиёсий блок тузиш бўйича музокаралар олиб бориляпти. Бу — шунчаки иттифоқ эмас, балки қонунлар тақдирига таъсир ўтказиши мумкин бўлган янги сиёсий таркиб.

Бундай блок ҳозирча расмийлашмаган. Лекин, ҳар икки томоннинг дастурий нуқталарини таҳлил қилиш, умумий манфаатларни аниқлаш ишлари аллақачон олиб борилган.

🔥 @fayzboguz
Ўзбекистон Россиядаги фуқароларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди

2 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон томони Россия томонининг эътиборини РФда Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ва уларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари ҳақидаги кўпайиб бораётган хабарларга қаратди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

“Бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланиши, бу ҳуқуқ ва эркинликлар эса яшаб турган мамлакат қонунчилиги асосида таъминланиши лозимлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, кўтарилган масалани синчковлик билан ўрганиш ва Ўзбекистон томонининг хавотирларини Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлиги алоҳида қайд этилди”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг мингдан ортиқ фуқароси Россия томонидан ёлланиб, Украинадаги урушга жалб этилгани ҳақидаги маълумотлар ваколатли органлар томонидан ўрганилаётганини маълум қилганди.

🔥 @fayzboguz
Рус қўшинлари сафида Украинага қарши жанг қилаётган ўзбекистонликлар ҳақида эълон қилган “Хочу жить” лойиҳаси троллар ҳужумига учради

Маълум қилинишича, “Хочу жить” лойиҳасининг Telegram ва Facebook'даги постлари остида бир вақтда ва деярли бир хил мазмундаги изоҳлар пайдо бўла бошлаган. Изоҳлар орасида “рўйхат – сохта, бу маълумот – тасдиқланмаган”, “Ўзбекистон ҳеч қачон ўз фуқароларига бошқа давлат армияси сафида жанг қилишга рухсат бермаган бўларди” кабиларни кўриш мумкин.

"Шу билан бир вақтда бизга ўзларини “кўнгиллилар” деб таништирган шахслар мурожаат қилиб, постни ўчиришни талаб қила бошладилар. Улар бу “ноқонуний” ва “норасмий маълумот” эканини айтишди.

Бундан ташқари, биз билан Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидан бири боғланди, улар ҳам ёлланма жангарилар рўйхати ҳақидаги хабарни чоп этган эди. Нашр вакилларининг айтишича, уларга ҳам ўзини “Ўзбекистон расмийлари” деб таништирган номаълум шахслар томонидан шунга ўхшаш талаблар билан мурожаатлар бўлган",
дейилади “Хочу жить”нинг Telegram каналида чоп этилган хабарда.

Лойиҳа вакилларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларус фуқароларининг урушга ёлланиши ҳақидаги бошқа хабарлар бундай реакция уйғотмаган.

"Биз Россия армиясидаги 106 та мамлакатдан бўлган ёлланма жангарилар ҳақида ишончли маълумотларга эгамиз. Эълон қилаётган рўйхатларимиз Россия Қуролли кучлари қўмондонлигидаги инсайдерлардан олинган маълумотларга асосланади. Уларнинг ишончлилиги журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари томонидан бир неча бор тасдиқланган", дейилади “Хочу жить” хабарида.

Троллик қилишда пешқадаммиз. Расмийларга бирон бир хабарга раддия бериш қандай бўлиши тўғрисида ликбез ўташ керакка ўхшайди. Худди шу троллар бир неча кундан буён менинг ҳам шахсий аккаунтимни тинч қўймай ёзиб ётишибди. Ёлғон ахборот тарқатганлар қандай жазога дучор бўлишлари мумкинлигини ҳам эслатиб қўйишяпти, бироқ, муаммо шундаки, «Хочу жить» лойиҳаси тарқатган хабар ёлғонлиги борасида ҳали ҳеч бир ўзбек расмийси баёнот эълон қилгани йўқ. Сукунат эса мана шундай оқибатларга олиб келяпти.

🔥 @fayzboguz
Озарбойжон президенти 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Москвага бормайди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

"Афсуски, Алиев келмаслиги ҳақида хабар олдик. Улар уни Ҳайдар Алиевга бағишланган ички тадбирларда иштирок этиши кераклигини тушунтиришди", – дея таъкидлади Ушаков.

Россия ва Озарбoйжон ўртасидаги муносабатлар 2024 йил декабрида совуқлаша бошлаган эди. Ўшанда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Бокудан Россиянинг Грозний шаҳрига йўл олган самолёт Қозоғистон ҳудудида ҳалокатга учраган эди. Маълумотларга кўра, ҳалокатга Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими сабабчи бўлган.

Алиев охирги марта 2015 йилнинг 9 май куни Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этган, деб ёзади “Ведомости” газетаси.

🔥 @fayzboguz
07.05.202509:27
Байрам муносабати билан янги фильм премьера қилинади

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Россия-Культура" ҳамда "Севимли" телеканалларида ўзбек халқининг матонатига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади. Фильм Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган.

Фильм "Россия-Культура" телеканалида 8 май соат 16.15да (Тошкент вақти билан соат 18.15да), "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20да ўзбек тилида намойиш қилинади.
05.05.202512:55
“Миллий тикланиш” ва ЎзЛиДеП партиялари бирга ишлашга қарор қилиб, “Тараққиёт блоки”ни тузишибди.

Блокнинг асосий йўналиши деб мамлакат тараққиётига қаратилган ҳукумат дастурларини қўллаб-қувватлаш экани айтилмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимояни яхшилаш каби проектлар шулар жумласидан.

Бундай ҳолатлар дунё сиёсатида учраб туради. Масалан, ўтган йили худди шу иш Молдовада содир бўлган эди. Унда 4 та европапараст партия Европа интеграциясини қўллаб-қувватлаш мақсадида бирлашиб, “Биргаликда” номли сиёсий блок тузишган. Молдовадаги каби ҳолатда бизнинг “Миллий тикланиш” ва ЎзЛиДеП ҳам яқин сиёсий қарашларга эга бўлган партиялар ҳисобланади. Парламентдаги иккита асосий кучлар ўзаро блок тузиши дунё сиёсатида кенг тарқалган амалиётлардан бири. Аммо, бизда бунинг натижаси қандай чиқиши кўпчилигимиз учун қизиқ.

Бир томондан қаралса, бу ҳаракатда яхши ният бордек таассурот уйғотмоқда, бошқа томондан эса хавотир ҳам йўқ эмас — парламентдаги иккита асосий партиянинг ўзаро бирлашиши келажакда овоз бериш ва қонун қабул қилиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмасмикин? Кузатиб борамиз.

🔥 @fayzboguz
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринни сақлаб қолди

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро нодавлат ташкилоти анъанавий ОАВ эркинлиги индексини эълон қилди. 2025 йилги рейтингда Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида ўтган йилги каби 148-ўринни эгаллаган ва ҳамон сўз эркинлиги бўйича вазият “жуда жиддий” давлатлар қаторида қолмоқда.

Ўзбекистондаги ОАВ эркинлигининг даражаси ўтган йили 100 балдан 37 балга, бу йил эса 35 баллга баҳоланган. Рейтингга асос бўладиган индикаторларнинг бешаласида ҳам пасайиш қайд этилган.

Қўшни мамлакатлардан Қозоғистон 141-, Қирғизистон 144-, Тожикистон 153-, Туркманистон 174-, Афғонистон 175-ўринда қайд этилган.

Россия сўнгги ўнталикка – 171-ўрингача тушиб кетган, Хитойнинг ўрни 180 давлат орасида 178-ўрингача тушиб кетган. Рейтингни Шимолий Корея ва Эритрея якунлаб беради.

Ҳисобот муаллифларига кўра, дунё бўйлаб журналистларнинг эркин фаолият юритишига тўсиқларнинг кўпайиб бориши тенденцияси тўхтамаяпти.

“Чегара билмас мухбирлар” томонидан кузатиб бориладиган 180 та мамлакат ва ҳудуддан 90 тасида ОАВ ходимларининг аҳволи “қийин” ёки “жуда жиддий”.

🔥 @fayzboguz
Олий суд Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни озод қилди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида тадбиркорнинг мулки суднинг ҳал қилув қарори кучга кирмасдан ичидаги техникалари билан бирга бузиб ташланган эди. Бу ҳақда «Kunuz» сайти ўз материалида хабар бермоқда.

“Туман ҳокими, прокурори ва бошқа масъуллар манзилга боришган, автогрейдерни бинога тираб қўйган, ҳоким ҳайдовчига “Бос! Тозала!” дея топшириқ берган. Фуқарога бинодаги техникаларини олиб чиқиш имконият ҳам берилмаган, ўз мулкини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлари учун ҳуқуқбузарга чиқарилиб, 10 суткага қамаб қўйилган”, дейилади мақолада.

Ушбу ҳолатда оиланинг яна уч аъзоси ҳам жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2025 йил 23 апрелдаги қарорига асосан МЖтКнинг 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбланиб, 750 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача жаримага тортилган.

Мазкур иш 1 май куни Олий судда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилди ва қуйи судларнинг қарорлари ўзгартирилди.

Жумладан, Ислом Қобиловнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан (маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса) иш юритишдан тугатилди. Ислом Қобиловга МЖтКнинг 34-моддаси тартибида 750 минг сўм жарима жазоси тайинланиб, дарҳол қамоқдан озод қилиниши белгиланди.

Бундан ташқари, Олий суд қарори билан Қобиловнинг отаси Тошпўлат Қобиловга тайинланган 1 млн 875 минг сўм, аёли Гўзал Ўроловага тайинланган 750 минг ва укаси Баҳром Раимовга тайинланган 1 млн 125 минг сўм маъмурий жарималар камайтирилиб, ҳар бирига 375 минг сўмдан жарима қўлланилиши белгиланди.

🔥 @fayzboguz
АҚШ меҳнат вазири Лори Чавес:

«Биз America Last (Трамп жамоаси Америка манфаатларига хизмат қилмайдиган дастурларни шундай номлашади) доирасида ташқи ёрдам дастурларини бекор қилиб, 250 миллион доллар тежадик. Хусусан, Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш каби лойиҳаларни молиялаштириш. Бундай нарсаларга бизнинг маблағимиз сарфланиши мантиққа тўғри келмайди. Тежамкорлик учун DOGE’га раҳмат. Биз бундан нима топдик — фақатгина аниқланган фирибгарликлар», деди Лори Чавес.

Бу гаплар Илон Маскнинг кулгисига сабаб бўлди.

«Бу нарсалар шу қадар кулгилики, ишониб бўлмайди. Ўзбекистон пахтачилари. Бу худди комедияга ўхшайди», деди DOGE раҳбари.

🔥 @fayzboguz
Ҳар куни интернетда кўраётган нарсаларингиз сизни қандай ўзгартираётганини сезганмисиз? Шунчаки янгиликлар, постлар, видеолар — лекин уларнинг орасида баъзида зўравонлик, баъзида ёлғон, баъзида эса мутлақо болаларга мос келмайдиган контент ҳам аралашиб юради.

7 май куни Қонунчилик палатаси қўмитасида онлайн платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинибди.

Янги ҳужжатда:

• зарарли контентга қарши механизмлар;
• блогер ва инфлюенсерлар учун аниқ масъулият;
• болаларни ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар;
• интернет фойдаланувчилари шаънини қонун билан асраш йўллари кўзда тутилган.

Янги қонун билан блогерларнинг айрим мажбуриятлари енгиллаштирилиши ҳам айтилмоқда. Қайд этилишича, лойиҳа билан киритилаётган янги ҳуқуқий институтлар яқин орада жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Ушбу лойиҳанинг оммага эълон қилинишини кутамиз, ўрганилиши керак бўлган жойлари борга ўхшамоқда.

@fayzboguz
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз лавозимидан озод этилишини сўради — “Чечня сегодня”

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлиги лавозимидан кетиш учун рухсат сўради. Бу ҳақда у кеча, 5 май куни журналистлар унинг истеъфога чиқиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ сўраганида сўз очди.

"Мен ҳам бу миш-мишларни эшитдим. Улар турли хил нарсаларни ёзадилар. Аксинча, мен лавозимимдан бўшатишни ўзим сўрадим. Бошқа раҳбарда ўз ташаббуси, ўз қарашлари бўлади. Умид қиламанки, илтимосим қўллаб-қувватланади", — дея маълум қилди Чеченистон раҳбари.

Қодиров бу масалани фақат Россия Федерацияси президенти ҳал қилишини билдирди.

"Мен Чеченистон Республикаси раҳбари лавозимида қолиш ёки қолмаслигим бўйича қарор қабул қилмайман. Мен фақат сўрашим ёки таклиф билдиришим мумкин. Лекин қандай гапирсам ҳам, қандай сўрасам ҳам, бундай қарорни фақат бир киши қабул қилади — Олий Бош қўмондонимиз, Россия президенти Владимир Владимирович Путин! Мен пиёда аскарман! Фақат берилган буйруқни бажараман!", — дея таъкидлади у.

🔥 @fayzboguz
Россиянинг урушдаги йўқотишлари қарийб миллион нафарни ташкил этмоқда — Британия разведкаси

Украинада жанг қилаётган Россия армиясининг йўқотишлари 950 минг нафарга (ҳалок бўлган ва яраланганлар) етди. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкаси хабар берди.

Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида Россия армияси тахминан 160 минг кишини йўқотган.

“Агар бу суръат сақланиб қолса, 2025 йил шахсий таркибдаги йўқотишлар бўйича Россия учун урушдаги энг оғир йил бўлади”, дейилади Британия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Британия ҳарбийларининг таъкидлашича, юқори даражадаги ҳар кунлик йўқотишларга қарамай, Россия бу йил Украина ҳудудларининг муҳим қисмларини эгаллашга эриша олмаган.

Бунгача Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) Россия армиясининг уруш бошидан буён йўқотишларини 800 минг кишига баҳолаган эди. “Forbes” нашрининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги ҳужум суръати ва йўқотишлар сақланиб қолса, Россия армиясига ҳали эгалланмаган 490 минг квадрат километр (Украинанинг 81 фоизи) ҳудудни забт этиш учун 230 йил керак бўлади. Бу жараёнда эса тахминан 101 миллион нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлиши мумкин.

🔥 @fayzboguz
Баъзи қироллар халқни бошқаради, баъзилари эса тарихга ғалати ҳаракатлари билан киради. Қирол Фарук — шулардан бири. У ҳақида шундай миш-миш бор: у расмий учрашув пайтида Британия бош вазирининг соатини ўғирлаб кетган. Нега бундай қилган? Бу ҳақиқатми?

Бу ғалати қирол ҳақида “Худди шундай” каналида янги видео чиқди: https://youtu.be/bz-6E_K5Afw?si=1DnINHzkS3KIceOw
02.05.202517:29
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.

Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.

Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!

👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy
Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи биринчи чорак якунига кўра қарийб 5,8 млн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18% кўп

2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда инфляцияни ҳисобга олмаганда ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи бир йилда (2024 йилнинг шу даврига нисбатан) 18% ошди — 4,91 миллион сўмдан 5,796 миллион сўмгача, дейилади Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида.

Йиллик инфляция (10,3%) ҳисобга олинганда иш ҳақининг реал ўсиш суръати 7,7% ни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача номинал иш ҳақи Тошкент шаҳрида сақланиб қолди. Йиллик кўрсаткичда у 22,7% (2024 йил январь-март ойидаги 22,3 фоизга нисбатан) ўсиб, 8,12 миллион сўмдан 9,89 миллион сўмга етди. Номинал ўртача иш ҳақи бўйича охирги ўринни Қашқадарё вилояти эгаллаб турибди — 3,59 миллион сўмдан 4,08 миллион сўмга (16% га нисбатан +13,7%).

Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги иш ҳақи фарқи кенгайишда давом этмоқда. Хусусан, энг юқори (Тошкент) ва энг паст (Қашқадарё) иш ҳақи ўртасидаги фарқ 2,26 дан 2,42 баробарга ошди. 2022 йил охирида бу кўрсаткич 2,18 баробарни ташкил қилган, 2021 йилда — 2,06 баробар, 2020 йилда — 1,97 баробар.

Фаолият турлари бўйича энг юқори ўртача иш ҳақи ҳали ҳам банк, молия ва суғурта соҳаларида — улар йил давомида 15,85 миллион сўмгача ошган, бироқ ўсиш суръати ўзгармаган (19,8%).

Ахборот ва коммуникация соҳаси 26,8% ошди — 14,8 миллион сўмгача (2024 йилнинг биринчи чорагида ўсиш 23,5% ни ташкил этган), транспорт ва сақлаш соҳаси — 8,72 миллион сўмга (18,8% га нисбатан 16%), саноат — 6,92 миллион сўмга (19,7% га нисбатан 13,6%).

🔥 @fayzboguz
07.05.202517:16
“Бола асосий тарбияни ота-онасидан олади, жамиятга қўшилганда атрофдаги тарбияни ҳам айнан сиз берган тарбиянгиз орқали олади” — педиатр Мафтуна Ҳамидуллаевна.

Parda Podcast'нинг бу сонида болаларнинг иммунитети нега заиф бўлиши, шамоллаш қандай хавф туғдириши мумкинлиги ва ота-оналар қандай қилиб болани бегона тегинишидан ҳимоя қилиши кераклиги ҳақида сўз борган.

Батафсил: https://youtu.be/tIgoph_c684?si=IOj8LYBnHl7ag9Db
06.05.202508:28
Сўз эркинлигининг тимсоли — Speakers’ Corner

Лондоннинг Hyde Паркидаги Speakers’ Corner 1872 йилдан буён эркин фикр майдони сифатида танилган. Бу ерда ҳар ким, агар қонунни бузмаса, ўз ғоясини очиқ айтиш ҳуқуқига эга. Тарихда Карл Маркс, Ленин ва Жорж Оруэлл каби арбоблар айнан шу майдонда нутқ сўзлаган. Оруэлл бу жойни “дунёнинг кичик мўъжизаси” деб атаган.

Speakers’ Corner бизга шуни эслатади: эркин фикр билдириш — демократик жамиятнинг асосий таянчи.

Ушбу тарихий мисол ва бошқа фикрлар “Қурултой” подкастининг Шайбонийхон, антропология ва сиёсат ҳақидаги сонида тилга олинган. Тавсия қиламиз.

🎧 Подкаст ҳаволаси: https://youtu.be/Q-J1bCUWPbs?si=Aw28OvXxzjFIG7RA
Путин ҳар доим “сиёсий вориси” ҳақида ўйлашини, аммо якуний танловни Россия халқи қилиши кераклигини айтди

Россия президенти бу ҳақда “Россия 1” телеканалида эфирга узатилган “Россия. Кремль. Путин. 25 йил” ҳужжатли фильмида айтиб ўтди.

"Мен доим шу ҳақда ўйлайман. Аммо, охир-оқибат, танлов халқ, рус халқи, фуқаролар, сайловчиларга боғлиқ", —деди президент.

Путин, шунингдек, ҳар бир эҳтимолий номзоднинг салоҳиятини доимий равишда кўриб чиқаётгани ва баҳолаётганини айтди. Давлат раҳбари халқ ишончига эга бўлмаган одамнинг бирор жиддий иш қилиш имконияти бўлмаслигини таъкидлади.

"Мамлакат барқарорлиги, унинг тараққиёти ва хавфсизлигини таъминлайдиган шарт-шароит бўлиши учун жуда муҳим шарт бор, бу халқнинг мамлакат олий мансабдор шахсларига бўлган ишончи. Лекин бу ишончга эришиш учун, албатта, самарали ва ҳалол меҳнат қилиш, фуқароларимиз аҳволини яхшилаш зарур", — дея фикр билдирди президент.

🔥 @fayzboguz
Бугун АҚШда яшаш имконини берувчи Green Card дастури натижалари эълон қилинади

3 май куни Тошкент вақти билан 21:00 да АҚШнинг Хилма-хиллик дастури – кўплаб мамлакатлар фуқароларига ушбу давлатга кўчиб бориш имконини берувчи Green Card (DV-2026) натижалари чиқади. Дастурнинг 2026 йилги мавсумига 2024 йил 2 октябрдан 7 ноябригача аризалар қабул қилинган эди.

Унга ариза топширган шахслар dvprogramm.state.go веб-сайти орқали натижаларни билиб олиши мумкин. АҚШ DV-2026 Green Card учун 55 мингта квота ажратган.

АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган Green Card дастури ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларидан минглаб одамларга Қўшма Штатларга келиб яшаш орзусини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Green Card одатда 10 йилга берилади, унга эга бўлгандан сўнг 5 йил ўтгач, АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза бериш мумкин.

🔥 @fayzboguz
से पुनः पोस्ट किया:
23.5° бурчак остида avatar
23.5° бурчак остида
02.05.202513:53
🇺🇿🇷🇺🇺🇦 Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларининг Россия армияси сафида урушда қатнашгани юзасидан текширув бошлади — Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинага қарши урушда қатнашган 1110 нафар ўзбекистонлик фуқарога оид хабарлар текширилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши қонунчилигимизда тақиқланган. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, тегишли чоралар кўрилади", — дея қўшимча қилди ТИВ вакили.

Аввалроқ Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумотларни эълон қилган эди.

🔥 @burchakostida
दिखाया गया 1 - 24 का 237
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।